Ўн тўртинчи боб

Маслаҳат ва тренинглар

Афсуски ҳаётда қуролли тўқнашувга альтернатива бўлган стратегик нозўравон курашни олиб боришда қизиқиш кўпинча қуролли тўқнашув мағлубиятга учрагандан кейин ёки кенг текширув қуролли кураш ғалаба учун маъқул бўлмайдиган деб топгандан кейин пайдо бўлади. Қуролли курашга кетган ойлар, йиллар ё ўн йилликлар катта қайтариб бўлмайдиган харажатларни ифодалайди ва зўраки кураш тўғри танлов бўлмаслигини – ва ҳеч қачон бўлмаганини – тан олишни хоҳламаслик тушунарли. Шу хато иштирок этган қобилиятли одамларнинг айби бўлмасдан, уларнинг назоратидан ташқари юрган каттароқ кучларнинг айби бўлиши мумкин.
Ҳозирги замонда золимона режимга қарши қуролли курашни олиб бориш хатолиги ҳаммага маълум бўлиши керак. Совуқ уруш тугаганидан кейин катта кучларга душман мамлакатлар блокига қарши қизиқишларини кучайтириш учун тўқнашувларни олиб борадиган “мижоз” мамлакатлар керак эмас. Мамлакатлар ҳозир кўпроқ иқтисодий қизиқишларига диққатини қаратган ва булар сиёсий барқарор муҳитларда амалга ошиши мумкин.
Ҳукуматлардаги ҳокимиятнинг қаттиқ марказлаштирилиши, шу билан бирга коммуникация, оломонларни назорат қилиш, разведка каби оппозиция гуруҳларини қаттиқроқ назорат қилиш ва тийиш учун технологияларнинг ривожланиши ва бошқа мажбур қилиш имкониятлари қуролли кучларнинг машқ қилишини, ҳаракат қилишини ва қабул қилинишини жуда мураккаб қилади. Ҳаттоки демократик жамиятларда “терроризмга қарши уруш” олдин йўқ бўлган шахсларни кузатиш ва назорат қилиш чораларини қабул қилган – бу амаллар бир неча йил олдин тасаввур ҳам қилинмаган эди. Авторитар режимлар учун терроризмга қарши уруш қаттиқроқ зулмга йўл очди. Террорист деб аталган демократик оппозиция гуруҳларининг етакчилари ҳукумат террорига дуч бўлади ва демократик мамлакатлар бунда норозилигини билдира олмайди.
Бу омиллар демократик ўзгариш учун қуролли курашга имконият қолдирмагани билан бирга нозўравон ҳаракатлар стратегияси қандай қилиб амалга ошиши тўғрисидаги фикрлашни ўзгартирди. Битта мисол – бу телефонлардан фойдаланиш. Ҳозир ҳамма вақт ҳамма қўнғироқларни кузатиш мумкин ва уяли телефон фақат батареяси олинганда хавфсиз бўлади!

Дунёда кенг ишлатиладиган компьютерларларнинг қаттиқ дискидаги маълумотни ўчириш учун фақат иккита йўл бор – бу унга ўт қўйиш ёки қаттиқ электромагнит олдига қўйиш. Уни катта болға билан парчалаш натижада компьютер эксперти ундан маълумотни чиқара олмаслигининг гарантиясини бермайди. Ўчириш тугмачасини босиш фақат оператор кўз олдидан ўчиради, аммо ҳукумат разведка агентлиги назаридан эмас. “Куки-файлларни” ўчириш уларни компьютерга солган одамга диққатни қаратади. Кодлаш дастурларни ишлатадиган одам, шу кодлар чақилмаса ҳам, ўзларига эътиборни қаратади.
Стратегик нозўравон кураш тўғрисида бир неча китоблар ёзилган. Бу китоблар, фильмлар, мақолалар ва рисолалар нозўравон курашни ўзига очаётган одамлар учун ёки шундай тўқнашувда иштирок этаётган одамлар учун фойдали манба бўлган ва ҳамиша бўлади улар ягона ўзлари қониқарли эмас. Вақт зиқ бўлган пайтда билим ва қобилиятлар тезда етказилиши керак, маслаҳатчи ва тажрибали инструкторлар талаб қилиниши керак. Шундай талабни қабул қилиш жуда катта масъулиятни олиш дегани.

Самарали тренинг учун инсоний ресурсларни максималлаштириш

“Қудратлироқ куч” фильмининг стратегик нозўравон ҳаракат соҳасидаги ҳиссаларидан бири – бу миллионлаб одамларга йиллар мобайнида айтилиб ўтаётган хабарни кўриш ва эшитиш имконияти яратиш – яъни ҳокимият учун курашда зўравонлик ва бўйсунишга самарали альтернатива мавжудлиги тўғрисидаги хабар.
Аҳолининг нозўравон курашда умумий қизиқишининг кўтарилиши билан бирга золимона режимларга қарши нозўравон курашни ишлатиш учун ахборот ва тренинг талабларининг кўпайишини кўряпмиз. Ҳеч бир ташкилотда нозўравон курашнинг ҳар бир соҳасида ўргатиш қобилияти йўқ. Баъзилари миллий ҳаракатларга стратегик талабларни етказишга ўргатади, бошқалар тактик билим ва қобилиятларда асосланади, бошқалар эса кенг оммаларни сиёсий жараёнда иштирок этиш учун нозўравон ҳаракат қилишга ўргатишда қобилиятларга эга.

Нозўравон амалларни ишлатишга ўргатадиган гуруҳларнинг ҳаммаси шу мавзуда тренинг, воркшоп ва семинарларни ўтказиш учун албатта чақирилади.

Асосий билимни стандартлаш

Бир савол туғилади: “Нозўравон кураш назарияси ва амалиётига тегишли асосий билим ва қобилиятларни ташкил қилиш учун стандартлаш тўғрисида ўйлашимиз керакми?” Ҳамамиз биламизки, масалан, нозўравон ҳаракатда баландроқ ойликлар учун иш ташлашда ҳам, инсон ҳуқуқларини бузишга қарши норозиликларда ҳам ёки сиёсий ўзгаришни келтириш учун умумхалқ нозўравон ҳаракатни режалаштиришда ҳам ишлатиладиган умумий концепция ёки принциплар бор. Биз яна шуни биламизки, бу концепция ва принциплар барча маданият ва миллатларда ишлайди, худди уруш ҳарбий принциплари универсал холда ишлаганидек. Бу концепциялар ишлатилиши тўқнашувнинг махсус шароитларга боғлиқ аммо назария ўзгармайди. Балким “асосий пакет” нозўравон тўқнашувга тегишли мавзулар қўшиладиган стандарт билим доирасини яратишга ёрдам беради.
“Асосий билим” ичига кирадиган мавзулар қуйидагилар бўлиши мумкин:
1. Кураш учун охирги ва ўртача мақсадларни қўйиш муҳимлиги. Аниқ мақсаднинг борлиги ресурсларни яхши ишлатишга, биринчиликларни аниқлашга йўл беради ва нафақат аҳолига маъқуллаш ва иштирок этиш сабабини яратади, балким кураш мобайнида етакчиликнинг самарадорлигини ўлчаш учун меъёрларни етказади.

2. Ҳокимиятнинг плюралистик табиати, унинг манбалари ва шу ҳокимиятнинг “таянч устунлари” деб аталган муассаса ва ташкилотларда ифодаси. Ҳокимиятнинг плюралистик моделининг, манбаларининг, ва унинг “таянч устунларидаги” ифодасининг аниқ тушунчасисиз одамлар учун нозўравон кураш ҳақида стратегик равишда фикрлаш мумкин бўлмайди.

Таянч устунларининг кучлари ва заиф томонларини тез равишда аниқлаш техникаси ёки операцион режалаштириш учун батафсил таҳлил қилиш техникаси сўнгги курс ёки маслаҳатларда кўрсатилиши мумкин. 1-чи ва 2-чи бобларни кўринг.

3. Нозўравон қурол ва усуллар кенг арсеналини кўрсатиш. Бу нафақат курашчилар гуруҳига бор имкониятларни кўрсатади, балким аъзоларига нозўравон ҳаракат демонстрациялардан ташқари кўп нарсани англатишини тушунтиради. 4-бобни, “Усуллар ва Механизмларни” кўринг.

4. Қўрқиш ва унга бардош бериш техникалари. Аҳолини террорлаш диктаторлар ҳокимиятда қолишининг самарали қуролидир. Бу жамиятни бўғади, қўрқитади ва бир-биридан ажратади. Тажриба баъзи техникалар қўрқиш таъсирларига бардош беришда фойдали бўлишини кўрсатди. Бундан мақсад одамларни қўрқувсиз қилиш эмас, балким қўрқиш уларга халақит қилмасликда ёрдам бериш. 10-бобни, “Қўрқиш”ни кўринг.

5. Тарғиботнинг асосларини кўрсатиш. Хабар, нишон, хабарчи ва қайтувчи алоқа концепциялари шу муҳим мавзуда фикрлаш учун мазмунни яратади. 9-бобни, Психологик Операцияларни кўринг.

6. Нозўравон ҳаракатнинг ифлословчилари. Зўравонлик амаллари нозўравон ҳаракат учун хавфни туғдиради. Алоҳида бўлган амаллар яхши эмас. Етакчилар билими билан бундай амаллар режалаштирилиб амалга оширилса улар ҳалокатли бўлади. “Халқ ҳаракатини” тузишда жамият турли табақаларининг ёрдамини олиш учун айрим ният ва мақсадларни қўшишга тазйиқлар бўлади. Ҳаракат кўтарадиган юк оғирлигининг чегаралари ҳам бўлади. Стратегик мақсадларнинг сони доимо ўсмасдан чегараланиши керак. Албатта ҳамиша “бегона қўл” хавфи бўлади. Фракциялар орасидаги келишмовчиликлар ҳаракат энергиясини йўққа чиқаради ва режимга уни бўлиб унга қарши курашишга ёрдам беради.

Ҳаракатлар мағлубиятининг бирламчи сабабларидан бири – бу уларнинг етакчиларидан баъзилари ҳокимият ҳали қўлига келмасдан тақсимланиши тўғрисида ўйлаши. Бошқа ифлословчи – бу демократия учун кураш тўқнашувни олиб бориш учун демократик ташкилий тузилишни талаб этиши тўғрисидаги хато фикр. Бу нозўравон уруш, аммо уруш. Бунга қаттиқ етакчилик ва тартиб керак. Бу тасодиф эмас, балким диктатурани барбод қилиш учун яхши режалаштирилган ва амалга ошган стратегия. 12-бобни, “Нозўравон курашнинг ифлословчилари”ни кўринг.

Билим ва қобилиятларнинг манбаларини тақсимлаш

Нозўравон тўқнашув иштирокчилари билим ва қобилият тренингларининг етказувчиларини тақсимлаш керак. Масалан, режалаштирилган турли кампанияларга ёрдам бериш учун ишчиларни сафарбар қилиш керак бўлса стратеглар бунинг учун тажрибали касаба уюшмаларининг ташкилотчилари тўғри келишини ўйлаши мумкин. Шу тажрибали касаба уюшмалари ташкилотчилари махсус секторлардан бўлиш керак – қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, хизмат ва бошқалар.
Тарғибот, ёки эвфемистик атамани ишлатганимизда, ахборот ва оммавий ахборот воситалари нозўравон курашда муҳим ролни ўйнагани учун тажрибали ва муваффақиятли жамоатчилик муносабатлари мутахассисларининг маслаҳатлари керак бўлади.
Аёллар нозўравон ҳаракатга қабул қилинадиган инсоний ресурсларнинг ярмисини ташкил қилади. Баъзи жамиятларда улар умумий иш кучининг кичик қисмини ташкил қилади. Ўхшаш маданиятга эга бўлган мамлакатлардан нозўравон курашда тажрибани орттирган одамларни таклиф қилиш ва аёлларни сафарбар қилишда ва улар учун курашда фойдали ролни аниқлашда маслаҳатларини эшитиш мумкин.
Ёшлар секторига махсус эътиборни қаратиш керак. Нозўравон курашда ва ҳарбий тўқнашувда ёшлар олдинги сафларда туради. Улар ижтимоий ўзгаришлар учун ҳаракатларнинг олди сафларини ташкил қилади ва бу нарса тўғри. Улар ҳали кўп нарсага ўрганиш керак, ва ҳаракатда улар жуда эрта ўрганади.

Уларни нафақат ўқийдиган китоблар ва тактика ва етакчиликка ўргатадиган воркшоплар билан таъминлаш керак, балким уларда бошқа тўқнашувлардаги ёш гуруҳларнинг ветеранлари билан учрашиш ва муваффақият ва хатолари тўғрисида эшитиш имкониятлари бўлиши керак. Шахсий тажриба яхши устоз, аммо бошқаларнинг тажрибасидан ўрганишнинг харажатлари камроқ бўлади.
Ягона муҳим нарса бу ерда талаб қилувчига маҳоратли тренинг ресурсларини етказиб бериш ва бунда талаб қилинган билим ва қобилиятларни ҳисобга олиш. Аммо бу нозўравон тўқнашув ветерани тренинг ва маслаҳат учун доимо энг тўғри бўлишини англатмайди.

Қайси инструктор ва маслаҳатчилар самарали ҳисобланади?

Маслаҳат ва тренинг талабларини қониқтириш учун билим ва қобилиятларимиз бор бўлиши билан биз талаб қилинган билим ва қобилиятлар самарали тарзда етказилишини таъминлашимиз учун инструкторларимиз қандай сифат ва қобилиятларга эга бўлиш кераклиги тўғрисида ўйлашимиз керак. Шу сифатларнинг бир нечаси қуйидагилар:

1. Яхши тингловчи ва кузатувчи бўлиш. Ахборотни етказиш ва ахборотни олиш муҳим ҳисобланиб, олдинги билимни баҳолаш, гуруҳ талабларига риоя қилиш ва кўрсатилган мавзунинг ўргатилишининг муваффақияти тўғрисидаги маълумот олиш кўп вақтни тежайди. Тажрибали инструктор ва маслаҳатчилар жисм тилининг ва кўз контактининг муҳимлигини тушунади. Кўрсатиш услубини мукаммаллаштириш, тушунилмаган мавзуларни қайтариш ва гуруҳни ҳозир қизиқтирадиган мавзуга ўтиш учун дарс танаффуслари пайтида ёрдамчи гуруҳнинг фикрларини билиш керак. Маслаҳатчи ва тренер ҳамма вақт гапириш керак эмас. Бир неча дақиқа давомида жим туриш бошқалар учун гапиришга имконият яратиб беради ва уларнинг гаплари муҳим бўлади ёки ҳаттоки инструктор ё маслаҳатчини гапидан ғам муҳимроқ бўлади.

Олдинги билимни баҳолаш учун д-р Джин Шарп 1992 йил охирида Бирма оппозиция гуруҳининг Манерплау чангалзордаги штаб-квартирасига борган. Бу гуруҳ стратегик нозўравон кураш концепсияси билан танишиб чиққан. Д-р Шарп колледж профессори бўлиб ишлайдиган одамга таништирилган эди. Ҳурмат гапларини алмашуви ўрнига профессор дарҳол Джиннинг уч томли “Нозўравон кураш сиёсати” ишидаги махсус жойларни мунозара қилишга ўтган. Профессор шу китобларни бир йил олдин ўқиган эди.
Маслаҳатни талаб қилиш ва маслаҳатчи етиб келишнинг орасида кўп вақти ўтиши мумкин. Шунинг учун биринчи масала – бу маслаҳат олаётган гуруҳлардаги вазиятни кўриб чиқиш бўлиши керак. Маслаҳатнинг олдинги масалалари вазият ўзгариб муҳим бўлмай қолиши мумкин ва бошқа муҳим масалалар кўтарилиши мумкин. Олдинги талабга тегишли мавзулар учун тайёрланган хабарлар гуруҳ учун қолдирилиши мумкин. Ҳар хил маслаҳатчиларни талаб қиладиган мавзулар бўлса шу маслаҳатлар қаердан олиш мумкинлиги тўғрисидаги таклифлар бўлиши керак.

2. Кўп маданиятли коммуникацияда сезгир бўлиш. Ҳамма тренерлар риоя қиладиган бир неча асослар бор. Масалан ўқувчилар кўрсатилаётган маълумотни ўз тажриба ва муҳити асосида ўзлаштиради. Тренер шу тажриба ва муҳитга тегишли мисолларни келтириб шу ўзлаштиришни тезлаштириши мумкин. Кўпинча ишлаётган таржимонлар мавзулар ҳақида жуда кам билади ва шунинг учун уларга синфни “ўқитишни” тақиқлаш керак. Бир воқеада тренер ўқувчиларнинг тилини озгина билган эди аммо буни таржимонига айтмас эди. Таржимон мавзуни яхши тушунганидан кейин ўқувчиларга тренернинг эмас ўзининг фикрларини етказа бошлади. У тезда алмаштирилган эди!

3. Мавзуни дарс режасидан ташқари билиш. Инструкторлар саволларга жавоб берганида ва ўқитиш мақсадларини кучайтирганида бу нарса муҳим бўлади. Ўқитувчиларни ўқитиш дастурларида бу кам учрайдиган нарса. Тажриба шуни кўрсатганки иккита ё учта қайтаришлардан кейин тренерлар дарс режасидан ташқари саволларга жавоб бера олмайди. Шунинг учун тренерлар тўғри таржима қилинган манба материаллари билан фойдалана олиши керак ва шу материаллар бўйича текширилиши керак. Шу билан бирга ҳар бир соҳадаги профессионални белгилайдиган жавоб қуйидагича бўлади: “Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Ўйлаб кўрай, кейин сизга албатта айтаман”.

4. Ўқиш жараёни қандай бўлишини тушуниш. Ўқиш, эшитиш ва қилиш (ёки аралашлари) натижасида қанча ахборот қолиши тўғрисидаги маълумотларни текшириб бўлмаса ҳам, одам иштирок этган ҳар бир нарса у китобларда ва лекцияларда ўқиган билимларни кучайтиради деган ақлий хулосага келишимиз мумкин. Шунинг учун тренер шарҳларини кўринадиган воситалар билан ва амалий машқлар билан таъминлаши керак. Қари армия инструкторида ҳамма инструкторларга тегишли яхши қоида бўлган: нима гапириб берингни тўғрисида гапир, гапириб бер ва кейин нама гапирганлигинг тўғрисида гапир.”

Маслаҳатчи нафақат маслаҳатни талаб қилган гуруҳ тўғрисида, балким гуруҳ ҳаракатнинг қаерига тўғри келганлиги тўғрисида ҳам билиши керак. Бошқача айтганда, маслаҳат кичик гуруҳ учун бериляптими, ё оппозициянинг асосий гуруҳи учунми? Ҳаракатнинг катта етакчилари томонидан маъқуллаш ва фаол ёрдам олиш жуда яхшироқ бўлади. Шу учрашув ташкил қилинса, маслаҳатчи стратегик нозўравон курашнинг назарияси ва амалиётини бошқа тўқнашувларда ишлатиш учун унинг обзорини таърифини намойиш қилиши мумкин. Нозўравон курашнинг

самарадорлигида шубҳа қолган бўлса “пилот лойихани” таклиф қилиш мумкин ва шу орқали фикрлари ҳаракат етакчилари томонидан ҳурмат қилинган одамларнинг баҳосини олиш мумкин. Бу ерда натижани олдиндан айтиш жуда осон, етакчилар нозўравон курашни танламаса ҳаракатга мақсадларига муваффақиятли равишда эришиш учун керак бўлган маблағ ва ўқитилган ходимлардан иборат ресурслар берилмайди.
Кўп холларда диктаторлик режимлари оппозиция етакчиларидан анча олдин нозўравон курашнинг аҳамиятини англайди. Шу холда кадрларнинг биринчи тренинги ҳаммага эълон қилинмагани тўғри бўлади. Инструкторлар ҳам доимо ўқувчиларинг номларини билиши керак эмас. Аслида баъзи шароитларда тренингга келишдан кейин ўқувчилар ўзларини тахаллуслари билан таништириши ва асли номлари инструкторга ва олдин кўришмаган бошқа ўқувчиларга номаълум бўлиши талаб қилиниши мумкин.
Имконият бўлса тренер ва маслаҳатчилар гуруҳ билан яшаши керак чунки дарсдан кейин ҳам муносабатлар яратилиши керак. Бошқача айтганда тренерларни осон топиш имконияти бўлиши керак. Билим етказилиши кўпинча дарсдан кейинги пайтларда самарали равишда амалга ошиши мумкин.

Бир неча охирги фикрлар

Стратегик нозўравон курашни олиб бориш ва уни амалга ошишининг тагида терадиган ижтимоий ҳокимият назарияси тўғрисида фикрлаш эзотерик масала бўлиши керак эмас. Бунинг ўрнига стратегик нозўравон кураш тушунарли бўлиши керак ва ҳамма ҳукумат зулмини барбод қилишга интилган одамлар орқали ишлатилиши керак. Халқ шуни аниқ тушуниш керакки, золим уларни қийнаш учун ишлатган ҳокимият манбаларини улар ўзлари қўлларида ушлайди ва одамлар биргаликда ҳукмдорга шу манбаларни бермаслиги мумкин ва эркинлик учун имкониятни яратиши мумкин.
Шу китобнинг бирламчи мақсади ўқувчига стратегик нозўравон кураш асосларини таништириш ва амалий ишлатилиши тўғрисида қисқа мунозара қилиш бўлган. Бу аниқ иш эмас, балким зулмни йўқ қилиш учун халқнинг маҳобатли кучини ишлатиш тўғрисида фикрлаш учун ёндашув. У қуролли ва қуролланмаган тўқнашувларнинг ўхшаш томонларини кўрсатган, аммо энг муҳим ўхшаш жойи бу ерда – бу энг кам эътибор бериладиган қарор қилиш ва режалаштиришда систематик ёндашувнинг муҳимлиги. Тўғри стратегия мақсадларга эришиш учун йўналиш ва устунликлар билан таъминлайди ва янги имкониятлардан фойдаланиш ёки янги вазифаларни бажариш учун режаларни ўзгартиришга керак эгилувчанликни таъминлайди. Режа асосланган вазият омиллари ўзгарганда режани амалга оширишни давом эттириш энг катта хато бўлади – ва шу ўзгаришлар кўпинча содир бўлади. Аммо тўғри стратегия, оқилона режалаштириш ва кучли етакчилик асосида нозўравон ҳаракат тезда ўзгаришларни киритиши мумкин ва жанг майдонларини танлашни давом эттириши ва душманни унинг шароитларида курашишга мажбур қилиши мумкин – ва шу стратегия ва етакчилик ҳар бир нозўравон курашнинг натижасида ҳал қилувчи равишда фарқ қилиши мумкин.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares