Ўн учинчи боб

Ташқи жамоатларга таъсир қилиш

Тарғиботчи – бу нуқтаи назар ва фикрларни сотиш мутахассиси.
– Ханс Шпайер, иқтисодчи, жамиятшунос ва сиёсий олим

Ҳар бир сиёсий ўзгариш учун юритилган нозўравон кураш оғирлигининг маркази ҳамиша мамлакат ичида бўлиши керак бўлса ҳам халқаро анжуманнинг ёрдами ҳам муҳим бўлади. Дипломатик ва бошқа турли ташқи ёрдам стратегик нозўравон курашнинг “жанг майдонини” кенгайтириши ва қаршилик ташкилотларнинг қобилиятларини кучайтириши мумкин. Бошқа томондан ташқи ҳукумат ва ташкилотлар билан ҳамкорликни яратишда аён ва яширин салбий жойлар ҳам бўлиши мумкин.

Ҳукуматлар

Умуман олганда ҳукуматлар Англиядаги Қиролича Элизабет I доно ҳикматини акс эттиради, яъни: “миллатларда дўстлар йўқ, фақат қизиқишлар бор”. Баъзан хавфсизликка тегишли, иқтисодий ёки сиёсий қизиқиш бўлиши мумкин. Кўпинча бу қизиқишлар прагматик бўлади ва тегишли аҳолига маъқул қилиш учун идеализм қоғозига ўралади. 19- ва 20-чи асрларда аҳолини урушга сафарбар қилиш учун миллатчилик жуда самарали қизиқишларни ўраб олиш стратегияси бўлган. “Оқ одамнинг оғир юки” ғояси мустамлакачиликни оқлаган аммо фойда қилиш ниятларини ёпадиган анжир барги бўлган. Миллий қизиқишлар ўзгарса, қандай сабабдан бўлмасин, сиёсат ҳам ўзгаради ва баъзан тўсатдан. Альянслар ўзгаради (1936 йилда ҳеч ким Совет Иттифоқи 1941 йилда Ғарбий демократик мамлакатлар билан бирлашишини тасаввур ҳам қилмаган) ва баъзан урушнинг ўртасида ҳам бирлашмаларни тарк этади.
Шунинг учун халқаро анжуманнинг ёрдамини олиш учун жавобгар одамлар келажак ёрдамчи хорижий ҳукуматларга сиёсий ўзгаришлар учун нозўравон курашни ўзаро қизиқиш атамаларида тушунтириши керак.

Шу қадриятларни кўп томонлама ва икки томонлама муносабатларда ҳурмат қиладиган демократик ҳукуматни ҳукмронлик қилиши бошқа демократик ҳукумат учун ёрдам қилишига ёки камида бетараф қолишига яхши сабаб бўлади. Агар инвестиция имкониятлари кўпайса ва ҳозирги инвестициялар ҳимоя қилинса ишбилармонлар табақалари демократияга ёрдам беришга қизиқади. Келажак ёрдамчининг хавфсизлик қизиқишлари учун дўстона ҳукумат муҳим бўлади ва унга учиш ўтиш рухсатини беради, разведка маълумотларини беради ва ўзаро қизиқишлар хавф остига солинса хорижий кучлар туриш жойларини ҳам яратиб беради.
Ҳукуматнинг бажарувчи соҳасини тушуниш ва унга ёрдам бериш жуда муҳим. Давлат бошлиғи томонидан демократик кураш ҳақида айтиб ўтишининг ўзи бутун давлатга тарқалиши мумкин ва шу курашга қонунийликни яратиши мумкин. Бу тан олиш натижасида оммавий ахборот воситаларининг диққати тортилади ва қўшимча ахборот, одамларнинг ҳикоя қилишлари ва муҳаррирларнинг шарҳлари кўрсатилади. Кўп ҳолатларда демократия учун нозўравон кураш ахлоқий устунликка эга бўлади ва душманни халқаро анжуманда ўзини ҳимоя қилиш вазиятига солади.
Ҳар бир мамлакатнинг қонунларида ҳукуматнинг бажарувчи соҳасига таъсир қилиш расмий ва норасмий воситалари бўлади. Қўшма Штатларда, масалан, Конгресс эшитишлари демократик ўзгаришлар кураши учун омма олдига чиқиш имкониятини яратади ва бундан кейин нутқлар, қарорлар ва янги қонунлар чиқарилиши мумкин.

Нодавлат ташкилотлар

Мавзуни масалага айлантириш, кейин ҳукумат даражасига чиқариш кўп қобилиятлар, маҳорат ва тажрибани талаб қиладиган мураккаб ва қийин жараён ва ҳар бир давлатда аниқ жараёнлар ҳар хил бўлади. Кўп демократик мамлакатларда демократик ҳаракатларга кўринишга ва ёрдам олишга ёрдам берадиган ташкилотлар бор. Нодавлат ташкилотлар (НДТ) орасида баъзилари ҳукуматга таъсир қилиш майдонида катта маҳоратга эга.

Ишчиларнинг ҳуқуқларини таъминлайдиган, инсон ҳуқуқларини бузишга қарши курашадиган, қийноқлар қурбонларини ҳимоя қиладиган эркин ва ҳаққоний сайловларга ёрдам берадиган, хорижда демократик қадриятларни жорий қиладиган ёки тўқнашувларнинг тинч ҳолда ҳал бўлишига ёрдам берадиган ва уларда воситачи бўладиган гуруҳлар бор. Шу НДТларнинг биттаси ёки бир нечаси ҳаракатда қизиқиши бор бўлса улар стратегияни ривожлантиришда ва амалга оширишда катта ёрдам бериши мумкин ва бу иш ташқи одамга чексиз идора ва учрашувлар чигаллиги бўлиб туюлади.
Ҳукуматларга ўхшаб НДТларда ҳам қизиқишлар бор. Улардан ёрдам сўрашдан олдин уларнинг қизиқишлари ва ҳаракат қилиш усуллари тўғрисида кўпроқ маълумот олиш керак. Ҳаракат ичида тўқнашувларга олиб келадиган ва халқ учун фойдали бўлмайдиган НДТларга мурожаат қилмаслик ҳаракат учун муҳим бўлади. Шундай хатоларнинг мисоли катта ОИТС даражали, аҳолининг зичлиги баланд ва камбағал жамиятларда туғилиш назоратининг ҳамма шаклларини рад қиладиган НДТдан ёрдам сўраш бўлади.
Самарали бўлиш учун НДТ ва демократик ҳаракат орасидаги муносабат қизиқишларнинг бир бирига тўғри келиши, ўзаро ҳурмат ва тўғриликда асосланиши керак. Ёрдам сўраётган ташкилот учун ўзаро ҳурмат НДТ учун вақт қимматли ресурс бўлишини тушунишни ўз ичига олади. Учрашувларга яхши тайёр бўлиш, кун тартибидаги масалаларда ёзма материаллар билан таъминлаш ва қўшимча ахборот талабларига вақтида жавоб бериш профессионализм ва ҳурматнинг белгиларидир. Тўғрилик ҳам жуда муҳим. Ўзини нозўравон деб кўрсатган аммо қуролли қисмни тайёрлаётган ҳаракат НДТни ҳайратга солади, айниқса ҳаракат ва НДТ орасида алоқалар боғланган пайтда қуролли қисм фош қилинса.
Ҳаракат ичидаги ташкилотлар қизиқишлари ўзларининг махсус мақсадларига тўғри келадиган НДТларни қидириш керак. Масалан, аёллар ташкилотлари, касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, журналистлар ассоциациялари ва бошқа мутахассислик ташкилотлари ўзига ўхшаган хорижий ташкилотлар билан алоқа боғласа кучли ва самарали бўлиши мумкин. Ҳаракатнинг кучи аъзо ташкилотлар орқали билдирилади.

Ҳаракат етакчилари учун ёрдамчилар билан ташкилий муносабатларни яратишда қатнашиш керак эмас, улар шу ёрдамчиларнинг борлигини билиш керак ва керак бўлганда уларни маъқуллаш керак.
Ёрдамчиларнинг муаммоларидан биттаси – бу улар ёрдамининг самардорлигини ҳисоблаётганда катта мақсадлар ва натижалар фарқидир. Қаттиқ камбағалчилик мавжуд бўлса ёрдамнинг бир қисми фаолларнинг озуқасига, уй-жойига ва ҳар кунги транспортига сарфланиши тушунарли. Ташкилотлар эса бу ёрдам эҳсон бўлмаслигини ва шу ёрдам учун бошқа нарсалар кутилганлигини тушуниш керак. Ёрдам олаётган ташкилотлар ёрдамни шартнома сифатида кўриши керак. Шартнома шуни англатадики, ёрдам эвазига ёрдам олувчи аъзолигини кучайтириши керак, курьер системаларини, ўқитиш дастурларини, нашр этилган материалларни ишлаб чиқариш ва тарқатишни ташкил қилиши ва ёрдамнинг мақсадига нима тўғри келмасин ҳаммасини бажариши керак. Шартномадаги мажбуриятларни бажариш ташкилот учун қайтадан ёрдам олишга имкониятни яратади, бажармаслик эса ёрдамчига муносабатни узишга мажбур қилади. НДТлар доирасининг ичида ёрдам талаблари ресурслардан анча катта. Хатони қайтариш НДТ учун қимматга тушади.

Оммавий ахборот воситалари

Хорижий ҳукуматлар ва НДТлар ёрдамини олиш билан бирга хорижий оммавий ахборот воситаларининг ёрдамисиз аҳолининг ёрдамига сазовор бўлмаслик мумкин. Демократик кураш тўғрисидаги ахборотнинг ва унга ёрдамнинг кенг тарқалиши халқаро ҳамкорликни олишга ёрдам беради.
Оммавий ахборот воситалари билан муносабатлар оммавий ахборот стратегиясини ишлаб чиқиш учун ва мухбир, муҳаррирлар ва матбуот, телевидение ва радиодаги муҳим одамлар билан ишлаш учун мутахассиснинг маслаҳатини талаб қилади. Махсус янгиликлар ташкилотининг бирламчи томошабинларини ҳам билиш керак.

Масалан, “Вашингтон Пост” ва “Вашингтон Таймс” газеталарининг бирламчи ўқувчилари ҳар хил ва худди шундай вазият “Нью-Йорк Таймс ва “Уолл Стрит Джорнэл” газеталарида учрайди.
Демократик кураш тўғрисида тўла ахборотни қидираётган журналистлар тўғрисида бирон маълумотни билиш фойдали бўлади. Кўп мамлакатларда аъзолари катта янгиликлар нашриётларида ишлайдиган, эркин журналист ёки турли нашриётларнинг штатдан ташқари мухбирлари бўладиган Хорижий Мухбирлар Клублари бўлиши мумкин. Уларнинг номларини топиш ва қилган ишлари тўғрисида интернетни ҳам ўз ичига оладиган қидирув ишларини олиб бориш орқали яқин профессионал муносабат фойдали бўладиган одамларни топиш мумкин.
Журналистлар янгиликларга, айниқса махсус янгиликларга қизиқади ва уларни “янгилик бўлишига сазовор” қилиш учун уларга маълумот ва матбуот учун расмий хабарларни бериш керак. Журналистлар учун тадбирдан олдин хабар олиш муҳим. Шундай бўлиши учун ўзаро ишонч ҳосил бўлиши керак. Шундай муносабатни ривожлантириш тўсиғи ҳаракат ёки ташкилотнинг жамоатчилик алоқалари қисмида туради. Тажрибали мухбирлар кўпинча одамлар улардан ўз манфаатлари учун фойдаланмоқчи деб ўйлайди. Бошқалар манфаати таклифни рад қилишга сабаб бўлмайди аммо мухбир учун шу курашни таърифлашда шерик бўлиш аниқ имконияти йўқ бўлса матбуот учун расмий хабардан ташқари чиқишнинг фойдаси йўқ бўлади.
Аҳоли янгиликларни билиш учун кўпинча телевидениега таянади. Бу фото ва видеожурнализмга катта ҳамият беради. Тажрибали телевидение журналист-продюсери электрон оммавий ахборот воситасининг таъсирини кўпайтириш учун бир неча оқилона маслаҳатларни берган.

1-қоида. Ҳамма матбуот нашрларини кўриб чиқиб узоқ вақтли муносабатни яратиш учун энг ақлли, зийрак ва тушунарли мухбирлардан/продюсерлардан бир-иккитасини танланг. Уларга пиво ёки кофе олиб беринг ёки улар билан бирга овқатланинг.

2-қоида. Фойдали ахборот бериб танлаган одамларнинг ишончини қозониш керак, ҳаттоки бу ахборот ўзингизни мақсадларингизга эришишга ёрдам бермаса ҳам. Бунинг мақсади ишончни ҳосил қилиш, ўз фикрларингизни билдириш, уларнинг манфаатини кўзлашингизни кўрсатиш ва сизда тўғри алоқалар борлигини кўрсатиш. Доимо алоқа қилиб туринг, аммо янги ёки қизиқарли ахборотингиз йўқ бўлса матбуотнинг жонига тегманг.

3-қоида. Сиз билан ҳамма вақтда боғланиш имкониятини яратинг. Матбуотни сиз билан алоқа боғлашга қизиқтиринг; уларга телефон номерингизни ва электрон почтадаги манзилингизни бериб талабларига биноан уларга тезда қўнғироқ қилинг. Иккинчи қоидага риоя қилган бўлсангиз матбуотдан қўнғироқлар қабул қиласиз, улар сиздан бирон нарса тўғрисида нимани билишингизни ёки маслаҳатингизни сўрайди. Албатта гапираётган нарсаларингиз ҳақида эҳтиёт бўлишингиз керак, аммо матбуот сизни қидираётган бўлса бу ёритишга таъсир қилиш имконияти.

4-қоида. Оммавий ахборот воқеаларини саҳналаштирманг. Сизда жиддий янгиликлар бўлмаса матбуотни чақирманг. Шу талаб қондирилса кўргазмалик ва ҳиссиёт жиҳатдан кучли равишда продюсерлар учун қулай жой ва пайтда воқеани режалаштиринг ва саҳналаштиринг.

5-қоида. Ҳаракатингиз қилаётган ва муҳим ва маълум қилишга арзийдиган ҳар бир амали ёки воқеаси тўғрисида олдиндан матбуотга маълум қилиш керак. Кўп нарсани ваъда қилманг. Ёзма хабарларга таянманг; иложи бўлса, телефон орқали шахсий алоқа қилинг. Нима, қачон, қаерда ким билан бирга содир бўлиши тўғрисида қисқа ва аниқ тафсилотларни етказинг. Логистик ва механик ахборотларни беришни эсдан чиқарманг, чунки у айниқса телевидение гуруҳлари учун муҳим бўлиши мумкин. Керак бўлса йўл-йўриқларни, брифингларни ва муҳим шахслар билан суҳбатларни таклиф қилинг.

6-қоида. Матбуот диққатини нафақат сизнинг амал ва ютуқларингизга, балким душманингиз ҳаракатларига ҳам қаратишини эсда тутнинг. Ҳаракатингиз матбуот учун қизиқарли бўлган режим нима қилиши ёки режалаштириши тўғрисида яхши билиши мумкин ва сиз қачон имконият бўлса ўз хавфсизлигингизни ва манбаларингизни номаълум бўлишини таъминлаб шу маълумотни етказишингиз керак.

7-қоида. Мухбир ва продюсерлар ҳикояларини хўжайинларига сотиши кераклигини эсда тутинг ва тегишли ўтган воқеалар, контекст, далил ёки уларга номаълум аммо ҳикояни жозибали қиладиган оқибатларни етказиб уларга ишини бажаришга ёрдам беринг. Сиз катта шахсларнинг ҳаёти ёки ўзаро муносабатлари ҳақида тафсилотларни ёки бирон воқеани қизиқарли қиладиган бизнес алоқалари тўғрисида маълумотларни билишингиз мумкин. Иложингиз бўлса ҳикояни қизиқ қиладиган видеолавҳани таклиф қилинг.

8-қоида. Журналистлар видеолавҳаларингизни нотўғри тушунишига йўл қўйманг. Сиз кўришга таклиф қилган воқеаларнинг санаси, жойланиши ва мазмун тўғрисида тўлиқ ва аниқ ахборот беришингиз керак. Шу материални таклиф қилишга ҳақингиз борлигини ва кассетани телевидениеда кўрсатиш ёзмадаги одамларнинг ҳеч бирини хавф остига солмаслигини ва сизга қарши суд аризалари бўлмаслигини аниқланг.

9-қоида. Ёлғон ёки адаштирадиган ахборотни ҳеч қачон етказманг. Қисқа вақтда фойда кўришингиз мумкин, аммо узоқ вақтли зиёнга арзимайди.

10-қоида. Ҳар хил тармоқлар, оммавий ахборот корхоналари ва янгилик хизматларида ҳар хил тингловчилари, янгилик чиқариш цикллари, услублари ва техникавий талаблари бўлади. Энг ғайриоддий ё шошилинч воқеалардан ташқари вазиятларда шу омиллар ҳисобга олиниши керак. Телевидениеда қисқа ахборот қиладиган журналист талаблари 1500 сўздан иборат ёзма ҳикояларни ёзадиган мухбир талабларидан фарқ қилади.

Хулоса

НДТ ёрдами ёки оммавий ахборот воситаларидан оқилона фойдаланиш орқали ташқи жамоатларга таъсир қилиш нозўравон ҳаракатнинг муваффақияти учун муҳим бўлиш мумкин. Шу ташқи кучлар билан ҳамкорлик нозўравон ҳаракатга қонунийликни, кучни, ресурсларни ва ёритишни етказиб бериши мумкин, аммо бу ҳамкорликларда бажариш керак бўладиган мажбуриятлар ҳам бор.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares