Ўн иккинчи боб

Ифлословчилар

Ифлословчи – бу бошқа моддани ифлос қиладиган модда; ифлослаш – контакт орқали кир, ифлос ва бузилган қилиш.
– Вебстер Йигирманчи Аср Луғати, Тўлиқ 1975.

Сув машиналаримиздаги ёқилғини ифлослаганидек – кичик миқдорлари моторнинг ёқилишига ва қарсиллашига сабаб бўлади ва каттароқ миқдорлари моторни умуман ишдан чиқаради – нозўравон ҳаракатлар ҳам уларни бефойда ёки ҳаттоки барбод қилиши мумкин. Шу бобда нозўравон тўқнашувни олиб бораётган ташкилотларнинг энг жиддий ифлословчилари текширилади.

Зўравонлик ифлословчи сифатида

Оппозиция томонидан ҳукумат ёки тарафдорларига нисбатан маъқулланган ёки маъқулланмаган зўравонлик нозўравон курашнинг муваффақиятига халақит қилади. Ягона зўравонлик амали ҳукуматга оппозиция ҳаракати ичидан бевосита ё билвосита жавобгар нишонни танлаб унга қарши шафқатсиз жазони ишлатишга ҳақ беради. Оппозиция зўравонлиги нозўравон стратегия ва тактика орқали мақсадларига эришадиган ҳаракатга ишонч ва унда иштирок этишга хоҳишни заифлаштиради.
Зўраки қасосга олиб келадиган зўравонликнинг мисоллари Фаластиндаги Хамас ва Ислом Жиҳоди гуруҳларининг иккинчи Интифада пайтидаги Исроил фуқароларига қарши қилган шоҳидларнинг портлашлари бўлган. Фаластин ҳукумати шу террористик амалларда ўзини айбдор бўлмаганлигини эълон қилмагани учун Исроил аҳолисининг фаластинликлар учун ер ажратишга келишувни қўллаб-қувватлаши йўқ бўлган ва халқаро анжуман Исроил мустамлакачилик сиёсатини ва Исроил томонидан Ғарбий Қирғоқни босиб олишни тўхтатиш амалларини камайтирган. Бунинг устига Фаластин ҳукуматида ўзгаришлар киритилмагунича у тўқнашувни тугатиш тўғрисидаги келажак музокаралар учун тўғри ташкилот бўлганлиги рад қилинган.

Шу террористик ҳужумларнинг мақсади Исроил бостиришини тўхтатиш бўлган бўлса Исроилнинг энг кучли жойида – ҳарбий кучида унга қаршилик кўрсатишнинг оқилона бўлиши шубҳали.
Ҳар бир сиёсий курашда, энг ашаддий курашларда ҳам, ёшларнинг энергияси, иштиёқи ва идеализми муваффақиятга ҳиссаси эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Аммо нозўравон стратегиянинг энг кучли афзаллиги – ва бу афзаллик зўравонлик ишлатилганда йўқ бўлади – бу унинг сафлари ва етакчиларнинг ичида ҳеч қандай ёшга оид ёки жинсий камситиш йўқлиги. Зўравонлик эса жисмоний фаол бўлмаган аммо муҳим ёрдамчиларни ҳаракатда иштирок этишдан қўрқитади. нозўравон ҳаракатда аъзолик пацифизм ёки диний маслакларга тенглаштириш мумкин. Зўравонлик амаллари демократик ҳаракатнинг ахлоқий обрўсини кучайтирадиган шахс ва гуруҳларнинг ёрдамини йўқотишга олиб келиши мумкин. Халқаро анжуман учун ўз ҳаракатлари туфайли ёки душман оқилона тарғиботи ва иғвогарлари туфайли ҳукуматга қарши деб эълон қилинган зўраки амалларни қўллаб-қувватлаш қийин.

Тарқоқлик ифлословчи сифатида

“Халқ ҳаракатининг” кучи “халқнинг” фаол иштирокини талаб қилади. Эзилган одамлар эса ҳаракат интилишларини акс эттирса ва етакчилари ҳаракатни ғалабага олиб келишга қобилияти бор бўлиб кўрилса ўзгаришлар ҳаракатига қўшилади. Ғалабага мантиқий имконият йўқ бўлса ҳам ҳаётини қурбон қилишга истаган диний фанатиклар бор бўлишига қарамай, одамларнинг кўпчилиги рационал равишда фикрлайди. Биз аэропланда навигация асбоблари йўқ бўлишини билсак унда учмаймиз. Ҳаракатда аниқ мақсад ва ғалаба қозониш учун стратегия бўлмаса рационал равишда фикрлайдиган одамлар шу золимга қарши чиққан сиёсий ҳаракатга аъзо бўлиб ҳаёт ва давлатларини хавф остига солишни хоҳламайди.

Демократик ҳаракат ичида коалиция аъзоларининг орасидаги келишмовчиликлар ҳаракатнинг сиёсий ислоҳотларга эришиш қобилиятига ишончни камайтиради. Ишончнинг йўқолиши жамиятнинг бир биридан ажралганлигига олиб келади ва бу ўз навбатида ночорлик ва таслимчиликка олиб келади. Авторитар режимлар давлат назоратидан ташқари турган ташкилотларни ўзгартириш ёки ичига ўз агентларини қўйиш орқали жамиятнинг бир биридан ажралиб кетишини таъминлайди. Шу ташкилотлар одатда одамларнинг вақт ва садоқатига сазовор бўлади, аммо шу ташкилотларга ҳукумат агентларини қўйиш одамларнинг яшаш шароитлари ва сиёсат тўғрисидаги фикрларини билдириш имкониятларига тўсиқ қўяди. (5-тасвир, “Садоқат пироги”ни кўринг). Етакчиларнинг орасидаги келишмовчилик одамларнинг қўрқишга бардош бериш қобилиятини пасайтиради. Натижада, бирликни таъминла олмайдиган демократик гуруҳлар етакчилари ва келишмовчиликни таъминлайдиган ҳукумат провокаторлари орасида фарқ қолмайди.
Баъзи ҳаракатлар яшашга қобил бўла олмайди чунки етакчиларининг орасидаги келишмовчиликлар муҳим масалаларда ҳамкорлик қилишга халақит қилади. Бошқа бир пайтларда кучли бўлган ҳаракатлар самара ва жозибадорлигини йўқотади, чунки одамлар ташкилотнинг ичида жанжалларни кўради. Келишмовчилик оммавий амал эълон қилинганда ва баъзи гуруҳлар иштирок этмаганида ёки гуруҳлар аҳолининг сиёсий ўзгаришлар талабларини қондириб мувофиқлаштирилган стратегияни таъминлашга қўлидан келмаслигини намойиш қилганда юзага чиқади.
Ҳаракат ичидаги бирликни таъминлаш энг самарали йўли – бу кураш мақсадларининг сони кам бўлиши. Шу мақсадларга эришиш ҳамма жамият аъзолари учун ва ҳаттоки душманни қўллаб-қувватлайдиганлар учун фойдали бўлиши маълум бўлиши керак.

Ягоналикнинг таассуроти

Иштирокни чеклайдиган сиёсат ёки даъволар сиёсий курашда четланган гуруҳларнинг душманлигига ё лоқайдлигига олиб келиши мумкин. Масалан бу пацифистларнинг нозўравон ҳаракатни “тоза ва принципларга асосланган” тутиш (аслида одамларнинг кўпчилиги уларнинг идеализмини қабул қилмаслигига қарамай) талаблари бўлиши мумкин.

Венесуэлада президент Хуго Чавез ҳукуматига қарши нозўравон ҳаракат режим ва ёрдамчилари томонидан ирқий ва иқтисодий масалаларни кўтарган деб таърифланган: бир томонда президентни қўллаб-қувватлайдиган камбағал ва қора ва қизил тангли одамлар, бошқа томонда эса оппозицияни қўллаб-қувватлайдиган бой, ўртанча синф ва оқ тангли одамлар. Коррупция, бехабарлик ва диктатура томон ривожланиш каби муҳим масалалар ирқ ва синф тўғрисидаги баҳслашувлар ичида йўқолган.

Демократик ҳаракат ичида чет элликларнинг мавжудлиги

Сиёсий курашнинг маҳаллий қисмида чет элликларнинг иштироки юзага ижтимоий масала бўлиб қолиши оппозиция томонидан рад қилиниши керак. Бундай ёрдам ҳаракат томонидан оппозиция талаб қилган маъмурияти ва жавобгарлиги йўқ бўлган техникавий ёрдам сифатида эълон қилиниши керак. Чет элликлардан олинган ёрдамни тез ва ошкора эълон қилиш амали тўғри бўлади. Биринчидан, ва энг муҳими ҳаракат аъзолари имкон борича кўп маълумот олиши керак, чунки улар етакчиларининг қобилиятини ва хорижий техникавий маслаҳатчининг қобилиятини ва етакчиларда қизиқишини тўғри баҳолаши керак. Баъзи ҳолатларда маслаҳат ёки ёрдам беришнинг шарти уларни махфий тутиш бўлиши мумкин ва бунда оппозиция етакчилари фойдалар билан мумкин бўлган зиённи таққослаши керак.
Иккинчидан, стратегик нозўравон ҳаракатда чет элликларнинг иштирокига нисбатан тиниқлик сиёсати оппозициянинг ютуқлари чет эликларнинг қарорлари сабабли бўлган деган ҳукуматнинг даъволарини йўққа чиқаради. Ҳукумат айблашлари нафақат уларни ошкора таништирганда йўқ бўлади, балким оппозиция жавоби тўғри ва оддий бўлиши керак: “Биз кўп марта айтиб ўтганимиздек ҳаракатимиз етакчилари эҳтиёт билан ҳаётнинг ҳамма соҳасидан ва барча эркинликни севган мамлакатлардан маслаҳатчиларни танлаб олади.

Маслаҳат керак бўлганида етакчиларимизнинг орасида келишувга эришишга кўпинча ёрдам беради. Ва худди шундай бўлиши ҳам керак.” Чет элда стратегик нозўравон курашни қўллаётган ёки қўллаш тўғрисида ўйлаётган демократик ҳаракат учун фойдали бўладиган билим ва қобилиятларга эга одамлар бор. Бу одамлар билан алоқа боғлаш керак ва қобилиятларини ишлатиш керак. Шу билан бирга тренер ва маслаҳатчилар қарор қилиш жараёнидан четланиши кераклиги тўғрисида аниқ тушунча бўлиши керак.

Ҳарбий кучларнинг сиёсий курашда фаол қатнашуви

Мамлакатнинг ҳарбийларини сиёсатга аралашишга чорлаш хато бўлади. Ҳарбийлар учун маҳаллий сиёсий курашда иштирок этмасликнинг ўзи жуда қийин, айниқса ҳукумат қонуний бўлиб ҳис этилса ва конституциявий вакилликка эга етакчилар ҳарбий кучларни сиёсий оппозицияга қарши чиқарса. Ҳаракат кучайганида ҳукумат нозўравон кураш ҳаракатига қарши ҳарбий кучларни ишлатишининг эҳтимоллиги назарда тутилиши керак. Шунинг учун қуролли кучларни ўз фуқароларига қарши урушда қатнашишдан қайтариш амаллари оппозиция орқали эрта бошланиши керак.
Ҳарбийлар маҳаллий сиёсий курашда иштирок этса, энг демократик сабабларда бўлганда ҳам, улар аҳолининг катта қисмига қарши қуролли курашда қатнашишининг эҳтимоллиги кўтарилади ва шу билан фуқаролик уруш ёки тўнтаришнинг эҳтимоллигини кўтаради. Шу имкониятларнинг ҳеч қайси халқ учун фойда келтирмайди ва нозўравон ҳаракатни кучайтирмайди. Ҳарбийлар ҳукумат устидан назоратни қўлга олиб ундан ўзгаришларни талаб қилса, дарҳол йўқ қилинмаса, ўзгаришлар йиллар ёки ун йилликлар мобайнида чўзилиши мумкин. Катта офицерларнинг бирови иштирок этишни қаттиқ хоҳласа, у истеъфога чиқиб шахс сифатида унга тўғри келадиган фракциялар ичида сиёсий ғояларига эргашиш керак.

Нозўравон тўқнашувга тўғри келмайдиган ташкилий тузилиш

Стратегик нозўравон курашнинг асосий мақсадларига доимо диққатнинг марказида қолдира олмайдиган ташкилий тузилиш ифлословчиларга йўл қўяди. Ҳар бир урушда бўлганидек қўмиталарда қарор қилиш тўғри бўлмайди. Стратегик даражада идеал ҳолда кампаниялар қачон ва қаерда амалга ошиши тўғрисида қарорни чиқариш учун бир киши жавобгар бўлиши керак, бошқалар эса шу жанг ва компанияларни амалга ошириш учун жавобгар бўлиши керак. Ҳаракатнинг ҳар бир даражасида амалга ошириш учун жавобгар одамни белгиламасдан вазифалар белгиланиши мумкин эмас. Жавобгарлик ҳеч қачон “биз” сўзини ишлатмасдан, “мен” деган сўзни ишлатади. Бу кўпчилик маслаҳатларни тайёрлашда ва қарор чиқарувчига кўрсатишда қатнашмаслигини ва шу маслаҳатлар батафсил кўрилиб чиқмаслигини англатмайди, балким шахслар қарорларни чиқариш ва уларни амалга ошириш учун жавобгар бўлишини англатади.
Сиёсий партиялар тўқнашувдан кейинги пайтда ўзларига яхши вазиятни яратиш учун доимо қарорларга таъсир қилишга уринади. Баъзан улар учун шу фаолият “тўқнашувдан кейинги” пайтга эришишдан ҳам муҳимроқ бўлиб қолади. Ҳаракатнинг ичида ҳамма режалар объектив таҳлилларга асосланганини, мақсадларни эришишга ёрдам беришини ва муваффақиятга эришишга энг қобилиятли ташкилотларга топширилганини таъминлайдиган механизм бўлиши керак. Идеал ҳолда бу режалаштириш штаби бўлиши керак ва шу штаб мақсад ва қобилиятларга асосланмаган бирон гуруҳнинг фойдасига режани тузиш тазйиқларига бардош беришга қобилияти бор бўлиши керак. Ҳаракат ичида ўзига яхшироқ жойни излаётган ташкилот энг яхши тайёрланган ва бошқарилган кучларга эга бўлиши керак.
Ҳаракатда ташкилотлар вазифаларини бажараётганини кузатиш механизми бўлиши керак. Мақсад ва стратегия масалаларида келишув эришилганидан кейин барча ҳаракат ташкилотларининг тўлиқ ёрдами кутилиши керак. Аъзо ташкилотлар қабул қилинган стратегияни бажаришни “ихтиёрий” деб ҳис этилмаслиги керак. Агар стратегик баҳолашда аниқланган қобилиятга нисбатан мураккаброқ вазифа берилган бўлса, бу хато режалаштирувчилар диққатига етказилиши керак ва улар бу хатони тўғрилаши керак.

Ташкилотни янги қувват билан таъминлаш керак бўлади ёки охирги чора сифатида вазифани бошқа қисмга бериш керак бўлади. “Олинган сабоқлар” ташкилотлар вазифаларининг бажарилишини ва мақсадларнинг эришилишини баҳолаш учун жуда фойдали бўлиши мумкин.

Провокаторлар

Ҳукумат томонидан нозўравон ҳаракат ичига қобилият ва ниятлари тўғрисида маълумот бериш учун ахборотчиларини қўйиши ҳаракат кутадиган ҳукуматнинг ягона аралашиши эмас. Ахборотчилардан провокаторлар хавфлироқ, чунки улар зўравонликни иғво қилади, ҳаракат ичида тортишувларни бошлайди ва ҳаракатнинг эътиборини ҳукуматнинг заиф томонларидан қайтаради. Шу хавфларга жавобан параноик бўлиб қолиш керак эмас, аммо келажак имкониятлар тўғрисида мунозараларда ўзгарувчан хулққа эътибор бериш керак ва буни яқинроқ текширув тасдиқлаши мумкин.

Хулоса

Нозўравон ҳаракат ичида ифлословчиларнинг ҳаммасини йўқ қилиш мумкин бўлмаса ҳам эътиборли бўлиб, олдини оладиган амалларни бажариб ва муаммо юзага чиққанида тез амал қилиб ҳаракат ташкилот ва коалиция аъзоларига уларнинг салбий таъсирини камайтириши мумкин. Ҳаракатнинг ифлосланишига қарши энг кучли восита – бу кучли ва самарали етакчилик.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares