Ўн биринчи боб

Етакчилар

Яхши етакчилар воқеаларнинг четида эмас марказида
жойлашганлигини сезади. Ҳар бир киши у ташкилотнинг
муваффақиятига таъсир қилишини сезади.

– Уоррен Г. Беннис, “Етакчи бўлиш тўғрисида” муаллифи

Нозўравон курашнинг назарияси ва қўшимчаларини самарали амалга айлантирадиган катализатор етакчилардир. Демократия учун курашда етакчилар ролларининг ичига халқни сафарбар қилиш, кураш иштирокчилари учун намуна бўлиш, бошқалар курашнинг муваффақиятида шубҳаланаётганда дадилликни кўрсатиш, тўғри вақтда тўғри қарор чиқариш ва ғалаба учун керак ёрдам ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш киради.
Ҳозирги “имидж яратиш” ва “сиёсий технология” даврида халқ кўп сиёсий етакчиларга беҳаё муносабатда бўлган. Улар радио ё телевидениеда эшитаётган ва кўраётган одам айтганига ўзи ишонадими ёки намойиш этилаётган сиймо асли феълини акс эттиряптими деб ҳаққоний равишда саволни қўяди. Хоббга ўхшаган дунёқарашли одам Жефферсон демократиясининг тўнини кийиб юрса кўпчилик ҳайратда қолмайди. Умуман олганда сайловларнинг натижасига феъл, сиёсий дунёқараш ёки бошқариш қобилияти эмас пул таъсир қилиши ҳақидаги ишонч кенг тарқалган. Шу сиёсатчиларнинг таърифи кенг тарқалгани рост бўлса етакчиларнинг иши қийин бўлади. Шубҳасиз, баъзи миллий етакчилар халқнинг сиёсий етакчилар тўғрисидаги умумий таассуротидан фарқ қилади. Нельсон Мандела (Жанубий Африка), Мартин Лютер Кинг (АҚШ), Лех Валенса (Польша) ва Онг Сан Суу Кйи (Бирма) миллий етакчилар тўғрисидаги умумий тасаввурининг истисноларидир.
Ҳукмдор ва халқ орасида масофа катта бўлиб халқ ҳукуматнинг амал ва сиёсатларига таъсир ёки уларнинг устидан назорат қила олмаса демократик ислоҳотларнинг тарафдорлари давлатнинг уларга қарши қаратилган катта кучини сезади. Бу вазиятларда самарали етакчилар шахсий эркинликни ва адолатни таъминлайдиган сиёсий ҳокимият мувозанатини қайта тиклашда коллектив равишда ҳаракат қилиш учун халқ ичида дадиллик ва мардликни сингдириши мумкин.

Қуролли ва қуролсиз тўқнашувларнинг миллий ёки маҳаллий самарали етакчиларда аниқ ҳаммасига хос хусусиятлар бор. Ҳақиқатдан буюк етакчилар етакчи бўлиб туғилганлиги ҳақида фикр бор бўлса ҳам ҳамма амалий мақсадлар учун етакчиликнинг асосий хусусиятларига ўқитиш, машқлар ва тажриба орқали ўргатиш мумкин. Халқ авторитар режимга истагини бажаришга муваффақиятли равишда мажбур қилдирмоқчи бўлса стратегик нозўравон кураш минглаб, ҳаттоки ўн минглаб одамлар ҳаракатда етакчиликни бўйнига олишини таллаб қилиши мумкин. Нозўравон курашда қуйидаги берилган хусусиятлар ҳаракатни мустаҳкамлаш учун таклиф қилинган.

Етакчилик хусусиятлари
1. Намуна бўл
Вақт ўтиб ҳамма ташкилотлар бошлиқларининг сифат ва аломатларини ўзига олади. Идорасини шахсий манфаат учун ишлатаётган бошлиқ ходимларини ҳам худди шу ҳаракатда топганида ҳайрон қолмаслиги керак. Бошлиқлар коррупцияга берилган бўлса систематик коррупцияни йўқ қилиб бўлмайди. Агар етакчилар чин виждонли, ишчан, адолатли ва бошқаларни ҳурмат қиладиган бўлса эргашувчиларда ҳам худди шу хусусиятлар бор бўлади. Ташкилотдан кутилган барча хусусиятлар етакчиларининг нуқтаи назарида ва хулқида ифодасини топиши керак.

2. Бошқараётган одамларингни бил
Самарали етакчи бошқараётган одамларига нисбатан ғамхўрликни ва жонкуярликни намойиш қилиши керак. Миллий даражада бу демография, гуруҳлар бўйича даромад (фермерлар, ишчилар, ўқитувчилар, ноҳарбий хизматчилар ва ҳоказо), маълумот даражаси, дин, этник турлар, импорт ва экспорт, ЯМИЧ манбалари, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий хизматлар каби аҳоли тўғрисидаги статистик маълумотларни тушуниш маъносини билдиради. Бундан ташқари “одамлар ҳар куни нима қилишини” ҳам ҳурмат қилиш керак. Масалан 2002 йили Зимбабведа, одамлар тақсимланган озуқани сотиб олиш учун бир неча соат навбатларда туриши керак эди.

У вақтда аҳолининг 25 фоизи ОИТС касаллиги юққан эди ва инфляция 100 фоиз бўлиб ишсизлик 70 фоиз бўлган. Одамларда даромад бўлмаган, улар ёмон овқатланган, иш ва овқат қидириш, касал ва ўлаётган оила аъзоларига қараш сиёсий фаолият учун жуда кам вақт қолдирган. Бу шароитлар ҳам кам бўлгандек, режим сиёсий оппозиция аъзоларини ва оилаларини оч қолдириш сиёсатини олиб борган ва доимо уларни уриш ва зўрлаш учун бандитларни юборган. Аҳолининг ёрдамини сўраш унинг ҳар кунги ҳаётини акс эттириши керак.
Жамият етакчилари ҳар бир кишининг кўринишини ва исмини билиши керак. Етакчилар уларга ёрдам бераётган ва яқинда яшаётган одамларни шахсан билишга интилиши керак ва уларга ғамхўрликни намойиш қилиши керак. Маҳаллий етакчилар нафақат демократик ҳукуматда ҳаётлари яхши бўлади деб ватандошларига доимо эслатиши керак, балким уларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришлари керак.

3. Жавобгар бўлишни моҳирона бажариш керак
Кризисда ишини билмаган етакчидан тезроқ мағлубият ва тушкунлик кайфиятига олиб келадиган нарса йўқ. Нотўғри қарорлар керак бўлмаган хатар ва фалокатларга олиб келади; ишонч йўқолади ва ҳамма ерда қўрқиш ривожланади. Етакчилар классик жанг майдонида ҳам қийинлиги баравар бўлган нозўравон курашнинг майдонида ҳам қандай қилиб ғалаба қозонишни билишлари керак. Жангни олиб бориш билим ва қобилияти бор бўлганидан ташқари етакчилар курашнинг натижасига таъсир қиладиган етакчиликнинг бошқа жиҳатлари борлигини тан олиши керак. Миллий даражада етакчилар курашнинг сабабини аниқ тушунтира олиши кераклигини ёки аҳолини жангда иштирок этишга илҳомлантириш қобилиятини англатиши мумкин. Бошқа қобилиятлар эса халқаро ёрдамни олиш ва батафсил таҳлиллар асосида кампания ресурсларини кам харажатли ғалабага йўналтириш.

Жамоат ичида етакчилар вазиятни қандай баҳолашни, кампания режасининг мақсадларига эришиш учун нозўравон усулларни қандай танлашни, нозўравон ҳаракат учун режаларни қандай тузишни ва танланган усул ёки усулларни муваффақиятли равишда ишлатишга иштирокчиларни қандай ўргатишни билиш керак.

4. Масъулиятни қидир ва қабул қил
Жавобгарликдан қочиш бугунги жамиятларнинг умумий хусусияти бўлиб туюлади. Жуда кўп ҳолларда мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимининг аъзоси билан улардан сотиб олинган мол тўғрисида гаплашаётганда корхонанинг биринчи вазифаси қандай муаммо бўлмасин бизларни уларнинг айби йўқлигида ишонтиришдир. Худди шу тарзда ўқувчи дарсни билмаса ўқитувчи айбланади. Сиёсий етакчи унинг қарори мавжуд бўлган энг яхши ахборот асосида тайёрлангани тўғрисида гапиради ва қарорнинг нотўғри бўлиб қолганида уни айблаш мумкин эмас деб айтади. Муҳим учрашув учун тайёрланмаган одам тайёрланишга вақт кам бўлганини айблайди, бошқа нарсаларни гапиради, болаларини қўшади (касаллик, концерт, ота-оналар билан учрашув). Кузир карта, Худонинг иродаси ҳамиша хато тушунтирадиган яхши сабаб бўлган. Аммо нозўравон кураш етакчилари оддий одамлар эмас ва кураш оддий нарса эмас.
Самарали етакчи ташкилий мақсадларга эришилмагани учун жавобгарликни ўзига олади. Бир нарса тўғри бўлмаса бошқалар айбланиши керак эмас. Етакчи бир нарса тўғри бўлмаганини тан олиб, жавобгарликни бўйнига олиб, муаммони ҳал қилиб, сабоқни уқиб ҳаракатини давом эттириши керак. Эргашувчилар етакчининг уларнинг хатолари учун жавобгарликни ўзига олганини яхши баҳолашади. “Ўртоқлар, шу хато учун айбни ўз бўйнимга оламан. Қарорларимнинг бажарилишини назорат қилмадим. Келажакда мен шундай хатоларга йўл қўйиб уятга қолмоқчи эмасман. Биз шу ҳодиса яна бир бор юз беришига йўл қўймасликнинг имкониятларини топишимиз керак.” Ташаббускорликни бўғиб қўйиш энг тез йўли – бу эргашувчиларни хатолари учун айблаш. Хатоларга нисбатан самарали ёндашув – бу тўқнашувда хатолар албатта кутилишини англатиш. Ҳамма хато қилади. Аммо хатоларидан сабоқ олмаган ва уларни яна қилган одамларни кечириб бўлмайди.

5. Бошқаларнинг муваффақиятга қилган ҳиссасини айтиб ўт
Муваффақиятли тадбир ҳақида гаплашаётганда яхши етакчи “мен” деган сўзни айтмайди. У “биз”, “улар”, “у” сўзларини ишлатиб эргашувчиларни эслатамиз. Уларнинг ҳиссалари муваффақият учун имкониятни яратган. Ҳукумат қўшинларининг яқинлашини айтган ёш бола; демонстрациядаги курашчиларга сувни берган қари аёл; варақани яратган ёш аёл; шу варақаларни тарқатиб ҳаётини хавф остига солган эркак; операциянинг деталларини режалаштирган ва амалга оширган жамоат етакчилари – шу одамларга ҳаракатнинг муваффақияти учун ташаккур билдириш керак.
Етакчи оламдаги энг зўр стратег ё тактик бўлиши мумкин – аммо унинг ғоя ва амалий концепцияларни бошқалар амалга оширмаса унинг қобилиятларининг фойдаси бўлмайди. Шу бошқаларни эслатиб ўтиш етакчилик ёндашувининг натижасида ҳар бир киши ўзини муҳим деб ҳис этади, муваффақият унинг ҳиссасига боғлиқ бўлишини ва ҳиссаси тан олинишини тушунади.

6. Садоқат
Демократик жамиятда садоқат оддий нарса эмас. Бу икки томонлама оқим ва ташкилот аъзоларидан етакчини қўллаб-қувватлашини талаб қилади ва етакчилардан эргашувчиларини ҳурмат қилиш ва ғамхўрликни кўрсатишни талаб қилади. Садоқат ҳамиша “хўп” дейдиган одам бўлиб бошлиқ айтган ҳар бир сўзига бўйсуниш маъносини англатмайди. Аслида режада хато бўлган нарсани етакчига айтмасдан унга демократик ҳаракатга зиён етказадиган амални қилишга йўл қўйиш садоқатсизликка киради. Садоқатлик келишмовчилик бўлса унга эргашувчиларнинг диққатини қаратмаса ҳам етакчининг диққатини қаратиш керак ва шу билан бирга келишмовчиликнинг сабабларини муаммони ҳал қилувчи таклифларни етказиш керак. Етакчиларда эса муаммони ҳал қилиш учун ташкилот ичида маросимларни ташкил қилишга мажбурияти йўқ.

Садоқатли эргашувчи кенгроқ стратегик мақсадлар, бир вақтда бажариладиган бошқа операциялар ёки кутилган душман фаолиятлари тўғрисида маълумоти йўқ бўлгани учун бу келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳар холда операцион қарорлар амалга оширилиш учун эълон қилинганда уларни самимият билан амалга ошириш керак. Садоқат яна етакчилар маҳоратли одамлар ҳиссасини қўша оладиган қарор қилиш жараёнини ташкил қилишини талаб қилади.

7. Душманингни бил
Бу душман тўғрисидаги муҳим ахборотнинг ҳар бир бирлиги топилиши ва таҳлил қилиниши кераклигини англатади. Масалан, душман қандай фикр юритиши, одатда нима қилиши, тазйиқ остида нима қилиши, нимага ишониши ва у учун нима муҳим бўлган ва бўлмаганлиги каби саволларга жавоблар текшириладиган омилларга киради. Душман ўзи ким? Демократик оппозицияга қарши кампанияларни бошқарадиган муҳим етакчиларнинг тўғрисида нималар маълум? Душманни билиб стратеглар унинг жавобини билиши мумкин.

8. Тажрибангдан ўрган
Энг қиммат ўрганиш усули – бу ўз хатоларимиздан ўрганиш. Бошқаларнинг хато ва ғалабаларидан ўрганиш анча самаралироқ бўлади. Баъзи одамлар хатоларидан ўргана олмайдилар ва бевосита тажриба улар учун яхши ўқитувчи эмас. Охирги йилларда стратегик нозўравон кураш ҳақида бир неча тадқиқот ва ўрганиш манбалари нашр этилган ва шуларнинг асосида бошқаларнинг тажрибасидан сабоқ олиш мумкин. Бунинг устига стратегик нозўравон тўқнашувлар соҳасида тадқиқот ва тажрибасини маълум қилишга хоҳловчи нодавлат ташкилотлар ҳам бор. Бевосита ўрганиш учун ҳар бир амалдан кейин “олинган сабоқлар” маълумотини йиғиш керак ва бошқалар шу маълумотга ҳиссасини қўшиш керак.

Стратегик йўналишнинг ўзи ҳеч кимни стратег қила олмайди. Стратегик фикрлаш шахсий тажрибадан ёки бошқалар тажрибасини ўқиб муҳокама қилишдан ривожланади.

9. Эргашувчиларнинг қобилиятларини ўстир ва ишлат
Етакчилар тўғри одамларни тўғри жойларга қўйиш керак. Иккинчи Жаҳон Уруши тарихини ўрганганлар учун генерал Пэттон ва генерал Эйзенхауер номлари таниш. Ҳар бири Альянс ишига фарқли қобилият ва қиёфаларни олиб келган. Пэттон зўр жанг қўмондони бўлган ва қўшинларини жанг майдонида бошқалар қила олмайдиган жасоратларга бошқарган. Бу етакчидан бошқалар қўрққан ва уни ҳурмат қилган. У шуҳрат қозонган жанг етакчиси бўлмаганида баъзи Алъянс қўмондонларини назар-писанд қилмагани ва уларга нисбатан беҳаё хулқи учун у шубҳасиз уйига жўнатилар эди. Бошқа томондан, генерал Эйзенхауер катта тажрибали ва қобилиятли штаб офицери камтар ва мулойим шахс таассуротини қолдириб бошқаларнинг ёрдамини ва ихтиёрий ҳамкорлигини олишга қодир эди. Шунинг учун у Европадаги операциялар операциялар қўмондонлигини олган ва Европага кириб келиш учун жавобгар бўлган эди. У альянсдаги ҳамма мамлакатлардан ҳарбий етакчиларни олиб тарихдаги энг мураккаб ҳарбий кампанияни, яъни Нормандия Ҳужумини муваффақиятли равишда режалаштириш ва амалга ошириш учун уларнинг ёрдамини ва ҳамкорлигини олишга қодир бўлган. Энг муҳими бу ерда етакчилар эргашувчиларнинг куч ва қобилиятларини билиш керак ва уларни энг фойдали равишда ишлатиши керак.

Етакчилик услублари
Етакчилик услублари қаттиқ авторитар бўлишдан бошлаб то демократик тарзда “тенгларнинг ичида биринчи” бўлишгача ҳар хил бўлиши мумкин. Қўлланиладиган етакчилик услубига вазият таъсир қилади. Етакчилик услубига таъсир қиладиган бошқа омил – бу одамнинг қиёфасига тўғри келадиган услубни қўллаш.

Умуман олганда, авторитар етакчилик услубининг афзаллиги қуйидаги вазиятларда кўрсатилган:
• бу услуб дарҳол ҳаракат қилиш керак бўлган кризис вазиятлар учун идеал тарзда тўғри келади;
• эргашувчилар етакчини танимаган ҳолда ва у обрўсини қуриш жараёнида бўлган вазиятлар учун бу услуб тўғри келади;
• гуруҳ мағлубиятга учраган ҳолда етакчи нима қилишни билганлигига ишонмоқчи бўлган вазиятларда бу усул фойдали бўлади.
“Умумий” шарҳларда доимо истиснолар бўлади. Кризис вазиятларда бошқаларнинг фикрларини билиш ва имкониятларни мунозара қилиш учун вақт йўқ бўлиши мумкин. Аммо кутилмаган вазиятлар тўғрисида олдиндан ўйлаб улар учун режалар тузилса уларни амалга ошириш қарорлари тезроқ қилиниши мумкин. Кризис вазиятларда тактик қарорларни қилиш даражаси пастроқ бўлиши керак, чунки у ерда энг янги ахборот бўлади ва қарорлар амалга оширилади.
Авторитар моделда камчиликлар ҳам бор. Бўйсунишга қонун мажбур қиладиган ҳарбий муҳитдан фарқ қилиб нозўравон ҳаракатни одамлар ихтиёрий равишда қўллаб-қувватлайди ва ҳеч нарсага мажбур қилина олмайди. Битта раҳбарнинг қарамида бўлиш ташаббускорликни бўғади ва эргашувчилар тепадан буйруқсиз ҳеч нарса қилмайдиган эргашувчиларга айланиб қолиши мумкин. Аммо одамлар ўзларини қарор қилиш жараёнинг қисми деб ҳис этса улар обрўсини ҳимоя қилади ва “ўзларининг” режалари тўғри бўлганини ва самарали оширилганини кўришга илҳомланади.
Демократик етакчининг афзалликлари қуйидагича:
• қарор қилиш жараёнида иштирок этаётганини ёки иштирок этиш мумкин бўлганлигини сезган эргашувчилар унга ихтиёрий равишда ёрдам берадилар;
• у янгиликларни киритади, чунки у вақт бўлганида муаммони ҳал қилиш учун таклифларни сўраши мумкин (балким, ақлий ҳужум);
• ҳар бир киши қарорлар нимага ва қандай қилиб қилинганини билганда ишонч ва дадиллик ҳосил бўлади;
• аъзолар учун демократик жамиятда ўзлари учун етакчилик ўринлари тўғрисида ўйлашга имконият берадиган тажрибани етказади.

Демократик етакчилик услубини ишлатилишида аниқ камчиликлар ҳам бор. Биринчидан, етакчида муҳим етакчилик хусусиятлари йўқ бўлса бу етишмовчилик дарров очилади. Бундан ташқари катта фарқ қиладиган нуқтаи назарлар бор жойда қарор қилиш жараёни кўп вақтни олади.
Қандай услуб қўлланилмасин етакчилар эргашувчиларни ўргатишга мажбурияти бор. Бу дегани атрофдагилар қарорлар қандай қилинишини кўради, нима учун бир хил ахборотлар бошқа ахборотлардан муҳимроқ бўлишини эшитади ва маслаҳат беришга ундалади. Бу маслаҳатлар танқид қилинади. Бошқача айтганда қобилиятли етакчи одамлари учун устоз бўлади. Маҳоратлари ошганда етакчи уларга кўпроқ масъулиятни бериши керак. Ҳаракатнинг ҳар бир даражасида эргашувчиларга устозлик қилиш ишонч, дадиллик ва қатъийликни кучайтиради. Бунинг устига ўлим, касаллик ёки ҳибсга олиш ҳоллари учун ўзига ўринбосарларни тайёрламаган етакчи ёмон етакчи ҳисобланади.

Хулоса
Муваффақиятли етакчилар аниқ хусусиятларга эга. Муваффақиятли бўлиш учун ҳеч бир етакчи шу хусусиятларнинг ҳаммасини намойиш қилиши керак эмас, аммо ҳамма муваффақиятли етакчилар шулардан баъзиларини кўрсатади. Етакчилик кўпинча вазиятга боғлиқ ва вазиятлар баъзи хусусият ёки етакчилик услубларини бошқалардан кўпроқ ёки камроқ талаб қилиши мумкин. Аммо шу эслаб қолиш керакки чуқур билимга эгалик қўлланилган етакчилик услубидан анча муҳимроқ.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares