Ўнинчи боб

Қўрқиш

Кўрқмаслик табиий инъом бўлиши мумкин, аммо интилиш орқали эришилган мардлик ундан қадрлидир, бу мардлик ҳаракатларни қўрқишдан чиқиб аниқлашни қўймаслик одатидан келиб чиқади, бу мардлик “тазйиқ остида тақводорлик”дир – янгиланган тақводорликдир.
-Онг Сан Суу Кйи

Жисмоний жароҳатдан қўрқиш ҳаёт мобайнида ҳамма одамларга хос ҳиссиётдир. Бу ҳиссиётнинг такрорланиши ва чуқурлиги ҳар хил бўлиши мумкин ва у ақлимизга ва хулқимизга таъсир қилади. Одамларнинг золимга бўйсунишининг бирламчи сабаби – бу бўйсунмаслик учун жазолардан қўрқишдир. Жисмоний оғриқдан қўрқиш ишдан ҳайдалиш ёки ҳукумат нафақасини йўқ бўлишини қўрқишга нисбатан чуқурроқ. Ҳаётдан жудо бўлишдан қўрқиш бу туғма қўрқишдир ва бу ҳиссиёт фақат фарзандини қутқариш учун ҳеч бир хавф-ҳатардан қўрқмаслик оналик ҳиссиёти юзага чиққанида эсдан чиқарилади. Қўрқиш ҳис этилган хавфга нормал жавоб бўлишини бировлар тушунмайди. Бу ҳиссиёт генетик тарзда миямизда ҳаётимизга хавф келтирадиган вазиятлардан ҳимоя қилиш учун ёки уларда тирик қолиш учун сингдирилган. Қўрқиш бутун ҳайвонотнинг инстинктив хавфга бўлган реакциясидир ва шунинг учун ахлоқий жиҳатдан баҳоланиши мумкин эмас. Қўрқишда ҳеч қандай уят йўқ.
Қўрқишнинг қадри шундаки, қўрқитадиган нарсани аниқлагандан кейин биз жисмоний хавфнинг мумкинлигини сезамиз ва жисмимиз инстиктив ҳолда ҳаракат қилишга тайёрланади. Инстинкт бизни иккита ҳаракат йўналишларини Билан таъминлайди – қочиш ёки курашиш, ва қочиш афзаллироқ сезилади. Бу реакцияни кўпинча ҳайвонотда кузатиш мумкин, ҳайвон хавфни сезганда дарров қочади. Агар у хавфни кутмаган ҳолда қоча олмаса унда “музлаб” қолади ва йиртқич уни кўрмасдан кетади деган умидда жилмасдан туради. Фақат иложсиз ҳолда ҳайвон ўзини ашадди ҳимоя қилади.

Одамларда эса ҳозирги хавфнинг ташқарисини кўриш қобилияти бор ва улар хавф-хатарга жавоб бериш учун инстинктнинг ўрнига рационал фикрлашни ишлатиши мумкин. Қўрқишнинг сабаларини ва оқибатларини тушунганимизда биз қўрқинчли вазиятларга тайёрланишимиз мумкин ва қўрқишнинг хулқимизга бўлган ибтидоий таъсирини камайтиришимиз мумкин.

Қўрқишнинг физиологияси

Қўрқишнинг физиологик хусусияти нерв тизимининг симпатетик бўлимидаги нейронларнинг ажралишидан келиб чиқади. Бунинг натижасида тери ва ошқозон-ичак трактидаги томирлар тортишади ва кўпроқ қон (қон босимини кўтариб) юракка ва мушакларга боради. Қўрқиш юракни ҳам тезроқ ва қаттиқроқ урдиради ва нафас олишни тезлатади (шундай қилиб мушакларга кўпроқ кислородни юборади). Симпатик стимуляция орқа мияга адреналинни чиқартиради ва у бошқа гормонлар билан бирга жигардан қон оқимига глюкозанинг катта миқдорини ўтишига сабабчи бўлади, ва глюкоза мушаклар учун қўшимча энергияни келтиради.
Шу тайёргарчиликлар кетаётганда жисм ҳам мумкин бўлган жароҳатлардан тирик қолишга тайёрланади. Ичак ва қовуқнинг оҳирида жойлашган сфинктер мушаклари бўшашади ва баъзан беиҳтиёр сийиш ва дефекацияга сабабчи бўлиши мумкин.
Одамларда шундай ҳоллар бўлади. Биз ҳаттоки улар учун сўзлар топганмиз. Масалан:
“Оёқлари музлаб қолди!” Қон қўл-оёқлардан кетиб тирик қолиш учун энг керакли аъзоларга оқади.
“Бошимда сочларим туриб қолди”
“Қўрққанимдан қотиб қолдим”
“Шимимга сийиб қўйдим” ёки “Чалваримга нажас қилиб қўйдим”
Уятли вазиятлар, ҳа. Аммо биз Она Табиатнинг тирик қолиш инстинктлари яхши ишлаётгани учун уялишимиз керак эмас.

Қўрқишнинг оқибатларига бардош бериш

Стратегик нозўравон кураш аҳолидан коллектив амалларни талаб қилади. Бу дегани режим ишлата оладиган зўраки жазоларга бардош бериш учун аҳоли қўрқишнинг оқибатларига бардош бериш керак.

Албатта қўрқинчли нарсалардан қутулиш мумкин бўлса қўрқишга хос ҳиссиётлар ҳам йўқ бўлади. Аммо амалда кўзни юмиб, қулоқни ёпиб сезгиларимизни ўтмас қилиб қўйсак, аҳоли бир биридан ажралган ҳолда қолади ва индивидуал равишда ҳаракат қилади.
Тўқнашувни режалаштиришда қўрқитадиган нарсалардан қутулиш ғоясини эсда тутиш керак ва душманга унга қулай шароитда дуч келмаслик учун ҳаракат қилиш керак. Чуқур қўрқишни туғдирадиган вазиятларнинг сонини камайтириш учун прагматик ёндашувлар ишлаб чиқилиши мумкин. нозўравон курашда иштирокчилар ичида қўрқишни пасайтиришга интилишларнинг мисоллари демонстрациянинг вақт ва жойини танланиши ва тез ҳолда “ғалабани” эълон қилиб режимнинг исёнларга қарши кучларининг ҳужумидан олдин тарқалиб кетиш бўлиши мумкин. нозўравон курашда иштирок этишдан қўрқишни пасайтириш учун бошқа усулни ҳам ишлатиш мумкин, бунда шаҳарнинг яқинида кўп сонли тадбирларни ўтказилиб полиция кучларини тақсимлашга мажбур қилинади ва шундай қилиб ҳар бир тадбир учун ишлатиладиган полициячилар сонлари пасайтирилади.
Кутилмаган ҳоллар кўпинча ваҳимага олиб келади. нозўравон курашчиларни тайёрлаганда кутилмаган ҳоллардан қутулиш мумкин. Тайёргарчиликларнинг ичига амалнинг мақсадини аниқ тушунтириш, полиция ёки ҳарбий кучларнинг жавобан ҳаракатларини аниқлаш, амални батафсил режалаштириш ва мумкин бўлса муҳим иштирокчиларга ҳаракатларини машқ қилдириш. Иштирокчиларга улар нимани кўриши (ҳукумат кучларининг ҳаракатини), эшитиши (таёқларнинг қалқонларга урилиши, милтиқларга штикларнинг солиниши) ва курашчиларнинг ичида нима ҳаракатлар бўлиши мумкинлигини тушунтириш лозим.
Ҳар бир иштирокчига ҳаракат учун қўлланма бериш тартибни яратадиган муҳим қадамдир. Тазйиқ остида бирлашган, мувофиқлаштирилган амал тартибсиз мумкин бўлмайди. Иштирокчиларга оломон ҳаракатлари ва ўзгаришларни киритадиган нозўравон кучлар ҳаракатларининг фарқини эслатиш керак. Ҳаммамиз мактабда ўқиганимизда “ёнғин хавфсизлиги” тадбирларида иштирок этганмиз, бунда ҳамма ўқувчилар бирданига ҳамма эшиклардан ташқаридаги йиғилиш жойига юради.

Бир ёки икки минут ичида юздан ортиқ ўқувчилар хавфсиз жойга келтирилади. Ўқувчилар нима ва қандай қилиш кераклигини яхши билган ва ўқувчилар қулоқ солган. Шу тартибли амални театрларда ёки кечки клубларда ёнғин бошланса нима бўлиши билан таққосланг. Ваҳима кўтарилади ва юзлаб мижозлар бирданига эшиклардан чиқишга уринади. Натижада ками эшикдан чиқиб олади. Сабоқ тушунарли. Яхши режани тузинг, иштирокчиларга уни тушунтиринг ва амалга оширадиган етакчиларни танланг.
Етакчилардаги дадиллик нозўравон курашнинг иштирокчиларига дадилликни қўшади ва шу дадиллик қўрқишни қаттиқ камайтиради. нозўравон ҳаракатнинг янги аъзолари тўғри машқлар ва етакчиларининг қўрқишларини билиш ва тушунишини намойиш қилишлари орқали дадилликка ўрганиши мумкин. Ишонтиришлар ҳам бўлиши керак. Масалан, етакчи олдинги сафда бўлмаса одамларга бунинг сабабини ва қаерда бўлишини тушунтириши керак. (“Мен олдинги сафда бўлсам вазиятни тўлиқ кўра олмайман ва бошқа етакчилар билан алоқа қила олмайман ёки керак бўлмаган вазиятларнинг олдини олиш учун ўзгаришларни мувофиқлаштира олмайман. Эсингизда бўлсин, мен ғалабани эълон қилувчиман ва ундан кейин биз тезда ғойиб бўлишимиз керак.”)
Етакчилар ҳаракат ва хавфларни тушунтиришдан ташқари иштирокчиларга ўзларини нима учун сиёсий ўзгаришларни киритишга бағишлаганини эслатиши керак. Шу махсус амал бош стратегияга қандай алоқада бўлишини ва унга қандай ёрдам беришини тушунтириш ҳам лозим. Шу амал ҳаракатнинг ўсаётган кучини акс эттиришини ва золимона ҳукмронликка қарши коллектив қаршилик мумкинлигини кўрсатадиган мисол бўлишини иштирокчиларга айтиш керак.
Нозўравон курашни режалаштиришда етакчилар одамлар ўзларини ёлғиз деб ҳис этишига қарши чоралар кўрилиши керак. Жамоат амалларида, масалан демонстрацияларда, одамларни бир бирини теккан ҳолда яқин жойлаштириш, қўлларни ушлаш ва сўзлашлар (хор, қўшиқ ва бир бири билан гаплашиш) доимо ҳеч ким ёлғиз эмаслигини эслатади. Ўхшаш кийимни кийиш ёки бир хил рамзларни тақиш бир хил маслаклардаги одамлар билан кўзга кўринадиган бирликни таъминлайдиган психологик чоралардир.

Батафсил ўйлашга мувофиқ режалаштиришнинг бошқа қисмлари – бу нозўравон амалга қарши турган кучларнинг қўрқишини пасайтириш ҳаракатларидир. Полицияга айтилиш керакки уларга ҳеч қандай зиён келтирилмайди ва демонстрация тинч ўтади. Сўзлар ҳаракатлар билан тасдиқланиши керак. Масалан, уларга дўстона қараш керак ва улар билан суҳбатлашиш керак. Полиция оилаларининг аъзолари, дўстлари ёки бошқалар жисмоний хавф келтирадиган деб туюлмаслик учун олдинги сафларга қўйилиши мумкин. Ваҳимага берилган қуролланган одам зўраки реакция занжирини бошлаши мумкин.
Зўравонлик юзага чиқадиган ҳоллар учун ёрдам тадбирларини режалаштириш керак. Тайёрланган тиббий ходимлар ва ёрдамчилар биринчи тиббий ёрдам учун бор бўлиши керак. Шундай ёрдам борлигини билган курашчилар ўзларини дадилроқ сезади. Шундай ёрдам тўғрисида ўйлаш мумкин, аммо тиббий ёрдам ва кутилмаган ҳодисалар тўғрисида доимо ўйлаш қўрқишни кучайтириши мумкин. Ҳар бир курашчи ўзи учун бинт сифатида тоза оқ кийимни кийиш керак ва шундай қилиб шифокорларни кўп бинтларни олиб юришдан қўлини бўшатади. Нима учун оқ бинтларми? Улар расмларда яхшироқ кўринади! Бинт каби оддий нарсалар катта фойда келтириши мумкин. Фотографлар демонстрациянинг расмларини олади ва, жароҳатлар бўлса, улар халқаро оммавий ахборот воситалари учун қизиқарли расмларни олишга интилади. Шу расмларнинг биттасини юз миллионлаб одамлар кўри мумкинлиги туфайли жароҳатланган одамлар жароҳатларига эътибор бериб, сочни йиғиш ёки машҳурлик дақиқаси учун макияжни солиш каби ҳаракатларга берилмаслиги керак. Нозўравон кураш ҳақида хабар беришнинг ҳар бир имкониятидан фойдаланиш керак.
Ҳар бир шахсга унинг узлуксиз эътиборини талаб қиладиган тадбир давомида амалга ошадиган махсус вазифани бериш керак. Етакчилар шу вазифаларнинг бажарилишини талаб қилиш керак. Эътиборни доимо вазифага қаратган ҳолда одамларнинг атрофидаги манзара ва товушлардан ваҳимага тушиши эҳтимоллиги пасаяди. Дақиқаларгача режалаштириш қўрқишни кўтарилмаган ҳолда ушлайди.

Баъзи одамлар саф ва колонналарни тўғри ҳолда ушлаш учун тайинланиши керак. Бошқа одамлар транспарантлар тўғри баландликда туришини таъминлаши керак. (Транспарантларни курашчиларнинг олди сафларига ва иштирокчилар полицияни кўрмаслигини таъминлайдиган баландликда жойлаштириш қўрқишнинг пасайишига ҳиссасини қўшади.) Баъзи одамлар демонстрациянинг атрофидаги ҳаракатларни кузатиш ва хабар бериш учун керак бўлади. Бошқалар курашчиларнинг орасида ичиш сувини тарқатиш учун керак бўлади. Баъзилари оҳанг, шиор ва ашулаларни бошлаш учун жавобгар бўлади. Буларнинг маъноси оддий. Етакчилар ҳар бир киши иш билан банд қилиши керак. Шахсий даражада қўрқишни камайтирадиган хусусиятларга оид фикрлар ҳам бор. Қўрқишнинг табиийлигини билиш қўрқувни сезиш қўрқоқ белгиси эмаслигини билдиради. Курашнинг сабаблари учрайдиган хавф-хатарларга арзишига ишониш ҳаракат қилиш қатъийлигини кучайтиради. Медитация ва диний маросимлар тинчлантирадиган таъсирни кўрсатади ва курашни каттароқ даражага динга ишонганларнинг кенгроқ табақасига кўтаради. Белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун жавобгар одамларнинг ахлоқий бурчлари ҳам жуда муҳим. Уруш пайтидаги халқнинг ватанпарварлик риторикасидан фарқли равишда эркинликни, демократияни ва қонун устунлигини яхши қўриш ҳиссиётлари натижасида жуда кам мардлик кўрсатилган. Қаҳрамонона ишларнинг кўпи дўстларга содиқликдан келиб чиққан.

Ҳулоса

Қўрқиш табиий бўлишини тушуниб биз бошқаларни уялтирмаслигимиз керак ва ўзимиз ҳам қўрқсак уялмаслигимиз керак. Бошқа тарафдан, халқ қўрқитиш асосида ҳукмронлик қилаётган режимдан озод бўлишда муваффақиятли бўлмоқчи бўлса, у қўрқишни камайтирадиган усул ва техникаларни тушуниш керак. Бунда билим, тартиб ва батафсил режалаштириш самарали бўлишини кўрсатган.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares