Саккизинчи боб

Психологик операциялар

Перо қиличдан қудратлироқ
-Эдврд Жорж Ёрл Литтон Булвер-Литтон (1803-1872)

Психологик операциялар (ПСИОПлар) яхши режалаштирилган нозўравон курашнинг марказида туради. Унинг вазифаси нишонга олинган табақаларнинг нуқтаи назарига ва хулқига асосан тарғибот ишлатиш орқали таъсир қилишдир. ПСИОПлар душманнинг таянч устунларини заифлаштириш, бўлиш, бартараф қилиш ва барбод қилиш учун қудратли қурол сифатида ҳарбий кампанияларда ҳам нозўравон курашларда ҳам доимо самарали бўлишини тасдиқлаган. Улар оппозиция гуруҳларига янги аъзоларни қабул қилишда қам ёрдам берган. Бу бобнинг мақсади тарғибот қисмларини ва фойдасини текшириш учун ёндашишни кўрсатишдир.
“Тарғибот” атамаси охирги йилларда кўпчилик учун ёқимсиз бўлиб қолган, чунки авторитар режимлар уни муваффақиятли ишлатган. Ғарбда унинг ўрнига “Ахборот ва таълим”, “оммавий ахборот воситалари билан алоқалар”, “политтехнология” ва “маркетинг” каби кўп эвфемистик номлар ишлатилади. Қандай ном қўйилмасин ҳаракатлар нуқтаи назарга ва хулққа таъсир қилишга интилса улар тарғибот бўлади.

Ўзидан ўзи сиёсий мақсадларда қилинадиган тарғибот тамаки ёки совун рекламаси каби ёмон эмас. Тарғибот – бу профессионал лоббистларнинг қиладиган иши, ва улар шу орқали оламнинг ҳар бир қонун чиқарувчи ва бажарувчи соҳадаги қарор қилувчиларга мижозларининг қизиқишларини уқтиради.
Тарғиботнинг кенг таърифига (нуқтаи назарга ва хулққа таъсир қилиш) Инжил, Таврот ва Қуръон каби диний матнлар, “Федералист мактублари”га ўхшаган ҳукумат тузилиши тўғрисидаги мақолалар, Сион Олим Оқсоқолларининг Ҳужжати каби даҳшатли ҳужжатлар ва вояга етмаган болаларни нишонга олган деб кўрилган “Джо Кэмел” расмини кўрсатган сигарета рекламалари тўғри келади. Булар ҳаммаси аламдаги юз миллионлаб одамларнинг ҳаётига яхши ва ёмон таъсир қилган тарғиботнинг мисоллари. Шундай қилиб фикрлашимизга ва ҳаракатларимизга таъсир қилиш учун коммуникация техникаларини ишлатиш узоқ ва бой тарихга эга.
“Фактлар ўзлари учун гапиради” деган кенг тарқалган гапга қарши шундай ҳақиқатни айтишимиз керакки, фактлар фақат контекст ичига солингандан кейин аниқ маънони билдиради. Жазога ҳукм этилган маҳбус учун аниқ соатнинг уриши ўлимигача 5 соат қолганини билдириши мумкин. Идора хизматчиси учун эса худди ўша соатнинг уриши яна бир иш кунининг тугалишини билдириши мумкин. Мамлакатда 40 фоиз ишсизлик борлиги тўғрисида ахборот ишсизлар учун катта аҳамиятга эга ва иши борларни хавотирга солади. Оппозиция ҳаракатининг раҳбарларига бу ахборот ҳукуматни қобилиятсизликда, эътиборсизликда ва коррупцияда айблаш учун ва ўсаётган норози омманинг асосида аъзоларнинг сафини кенгайтириш учун янги имкониятларни яратади. Эркин ёки назорат остидаги матбуотлар учун ўзадиган мақолалар муаллифлари “фактларни” доимо ўқувчилар учун қизиқ бўлган контекстга солади.

Стратегик нозўравон курашда аҳолига зиён келтирадиган ҳамма “фактларда” душманни айблаш керак ва муаммони юмшатиш учун нима қилиш кераклигини аниқлаш керак (доимо бундай муаммоларни ҳал қилиш учун сиёсий ўзгаришлар керак).

Тарғибот қисмлари

Нишон. Умуман олганда бутун аҳоли тарғибот учун нишонга олиниши мумкин. Аммо самарали бўлиш учун нишонга олинган табақалар сегментларга бўлиниши керак ва ҳар бир гуруҳ учун алоҳида хабарни тайёрлаш керак. Шундай қилиб фермер учун тайёрланган хабар студент учун тайёрланган хабардан фарқ қилади. Нозўравон оппозициянинг асосий тарғибот нишони ҳукмдорнинг таянч устунлари бўлиши керак ва ҳар бир нишонга олинган гуруҳ ва кичик гуруҳ маълумоти, диний маслаклари, миллати, интилиши ва тарғибот хабарларига очиқлиги таҳлил қилиниши керак.

Хабар. Агар мақсад аҳоли ёки аҳоли ичидаги гуруҳнинг нуқтаи назарини ёки хулқини ўзгартириш бўлса, қандай нуқтаи назар ёки хулқ кераклиги тўғрисида аниқ тасаввур бўлиши лозим. Масалан, аҳоли ичида золимона режим остида яшаш уларнинг тақдири ёки кармаси деб ишонса, уларнинг қул бўлишига “Худонинг истаги” бўлмаганлиги ҳақидаги ғояни жорий қилиш керак. Бунинг устига золимона ҳукмронликдан озод бўлишга халқнинг қобилияти борлиги тўғрисидаги ғояни сингдириш керак. Фуқаролар ҳам уларнинг ёрдамини ва иштирокини кутаётган оппозиция гуруҳлари борлигини билиши керак. Идеал ҳолда хабарнинг “қайта манзили” ҳам бўлиши керак, ҳалқ қайси гуруҳ хабарни юборганни билиши керак. Аммо бу ахборотни доимо очиш имкони бўлмайди.

Хабарчи. Хабарни етказиш учун воситани танлаш керак. Восита сифатида варақалар, радио эшиттириш, электрон почта, фильм, нутқ, босиб чиқарилган китоб ёки мақола ёки белги ва плакатлар бўлиши мумкин.

Овозалар ҳам самарали хабар етказувчи бўлиши мумкин. Диний етакчилар, сиёсий оппозиция етакчилари, ўқитувчилар, сартарошлар, анъанавий ва руҳий етакчилар, журналистлар, касаба уюшмалари вакиллари, бизнес гуруҳлар ва бошқа ўз жамоаларида ҳурматга эга одамлар каби “муҳим коммуникаторларни” ҳам ҳисобга олиш керак.

Қайтувчи алоқа. Коммерциявий реклама тарғиботнинг энг катта фойдаланувчиси. У бизни соғлигимизга турли зиёнлар келтирадиган тамаки маҳсулотларини сотиб олиш, артерияларни булғатадиган гамбургер ва қовурилган картошкаларни ейиш ёки оқибатда оилавий шифокоримизни аниқ дориларни ёзиб беришига илтимос қилишга ишонтириш учун ишлатилади. Бу рекламаларнинг муваффақиятини осон равишда ўлчаш мумкин – сотувлар орқали. Сиёсий тарғиботчилар учун хабарнинг қайтувчи алоқасини қисқа пайт ичида ўлчаш қийин. Ишончли гуруҳлар орқали оқилона равишда интерваллар билан бажариладиган сўровлар фойдали бўлиши мумкин. Бошқа пайтларда нишонга олинганлар хабарга муносабатини ифодалаб ёки хабарга тўғри келадиган ҳаракатларни бажариб нуқтаи назарнинг ўзгаришини намойиш этгунча кутишимиз керак. Бу ўлчашлар ҳам ёлғон бўлиши мумкин, чунки нуқтаи назарнинг ёки ҳаракатнинг ўзгаришига бошқа омиллар сабабчи бўлиши мумкин.
Самарадорликни ўлчаш учун бошқа имконият – бу фикрни аниқлашдир. Аниқлаш жавобни сўраб олишдан фарқ қилади. Аниқлаш – бу махсус саволга жавоб берадиган маълумотни берганлигини сезмаган кишидан жавоб олиш. Сўраб олиш эса махсус жавобни талаб қиладиган махсус саволни қўйишни ўз ичига олади. Масалан, ҳукуматга бўлган муносабатни сўраб олиш учун “Сиёсий оппозициянинг режимни ўзгартиришга чорлашини қўллаб-қувватлайсизми? Нима учун?” каби саволларнинг рўйхатига асосланган сўроқлар ишлатилиши мумкин. Баъзи жамиятларда халқ шундай тўғри саволларга рост жавоб беришдан қўрқиши мумкин. Шундай маълумотни аниқлаш учун ҳозирги иқтисодий вазият тўғрисидаги савол ва шарҳлар ва булар унга ва оиласига қандай таъсир қилиши билан бошлаш мумкин ва кейин сўроқ қилинаётган киши айтиб берган масалаларга боғлаб асосий саволлар “атрофида айланиши” мумкин.

Бошқача қилиб айтганда, сўраб олиш “билвосита ёндашишни” қўллайди ва “ҳа ёки йўқ” деган жавобларни талаб қиладиган саволлардан қочади.

Тарғиботнинг таснифланиши

Мўлжалланган нишонларга, хабарларга ва улар юборилиб қабул қилинадиган операцион муҳитларга қараб ахборот манбаси деб ким ҳисобланишини аниқлаш керак.

Оқ тарғибот манбасини аниқ билдиради. Матбуот учун хабарлар, нутқлар, репортажлар ва янгиликлар кўпинча манбаларини очиқ айтади ва шундай қилиб нишонлар учун аниқ бўлади. Масалан, “Ҳурматли Джон Смит, Саутмор парламентининг аъзоси Университат Профессоралари Ассоцияцияси учун нутқида қуйидагини айтиб ўтди…”. Фикрлар текширилиб таҳлил қилиниши учун шу шарҳлар қандай қабул қилиниб баҳоланиши тўғрисида яхшилаб ўйлаш керак. Баъзан танланган иборалар манбага қарши равишда тушунилади, ва манба бу ибора тўғри тушунилмагани сабабида шундай бўлишини тушунтиради. Аммо агар манба бир неча иборалар учун шу сабабни айтса унга бўлган ишончни йўқотиши мумкин. Бошқа томондан, манбанинг аниқ бўлганлиги шахс ёки ташкилотнинг обрўсини нуқтаи назарининг доимийлигини ва халқ билан алоқани ҳурмат қилишини намойиш қилиш орқали кўтариш мумкин.

Бўз тарғибот манбани аниқ қилмайди. Манбани аниқ қилмасдан унда “Кеча хабар келганки…”ёки “ишончли манбалар айтадики…” ёки “…гувоҳлар кўрганини айтишган” деб айтилади. Бу расмий равишда бўлишга интилади ва партизан тарғибот бўлиб туюлишни истамайди.

Қора тарғибот – бу атайин нотўғри манбани айтадиган тарғибот ахбороти, ва у манба деб асосан ишонч қоплаган душманни айтади. “Сешанба оқшомида Армия Қўмондони Вилфорт Эго, Президентнинг энг ишончли маслаҳатчиси, Президентнинг ҳозирги конференциядаги ғалати хулқи ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди …”. У душман кучларининг ичида ишонмаслик ва хижолатни туғдириш, руҳни пасайтириш ва оппозициянинг заиф томонларидан ёки ниятларидан эътиборни тескари қаратиш учун ишлатилиши мумкин. Қора тарғибот катта қобилиятни ва душман тўғрисида кўп маълумотни талаб қилади. Умуман у тарғиботчиларни фош этилишидан сақлаш ва оқ ва қора пропаганда кампанияларни ажратиш учун фақат стратегик даражада ишлатилиши керак.

Коммуникация техникалари

Рамз. Рамзлар ҳаракатнинг ғоя ва мақсадларини етказиш учун қудратли воситалардир. Самарали рамз оддий, ишора қиладиган, таниб бўладиган ва тушунарли бўлади. Нацистлар свастикаси, христианларнинг крести ва Сербия қаршилигининг мушти рамзларнинг мисолларидир. Барабан уриши ёки кастрюль ва товаларнинг гумбурлаши каби овозлар қам рамз бўлиши мумкин. Бошқа қўшма рамзлар ҳаракатларни ҳам ўз ичига олиши мумкин, масалан махсус қўл сиқишув ёки ишора. Ҳаракат учун рамз танланганда маданий одатларга қарши чиқишдан эҳтиёт бўлиш керак.

Шиор. Шиор жаҳл, нафрат, қаршилик ёки мардлик ҳиссиётларини ифодалайдиган қисқа ибора бўлиши керак. “Аламони эсда тут” шиори АҚШликларни Мексикага қарши урушга ундаган; “Мэйнни эсда тут” шиори осонлаштирилган ҳолда Америка халқини Испания-Америка урушини бошлашга чорлаган; “Унинг вақти тугади” шиори 200 йилда Сербияда Милошевич режимига қарши ишлатилган, “Етарли” шиорини Демократик Ўзгаришлар Ҳаракати орқали Роберт Мугабенинг шафқатсиз режимига қарши оппозицияни йиғиш учун ишлатилган.

Мусиқа. Мусиқа тарғибот сифатида порлоқ келажакнинг эмоционал тасвирларини йиғиш учун, олдинги зулм оғриқларининг хотираларини қайтариш учун ва ҳозирги золимона ҳукмронга қарши қаршиликни тўплаш учун ишлатилиши мумкин. Одамлар тарғибот мақсадида ашула айтиш учун тўпланса улар тарғибот хабарини қабул қилишга бир бирини рағбатлантиради.

Нашр қилинган ахборот воситалари. Нашр қилинган ахборот воситалари китобларни, газеталарни, рисолаларни, варақаларни, белги ва плакатларни ўз ичига олиб танланган хабарни турли табақаларга етказиш учун ҳар хил имкониятларни яратади. Ҳукумат ва оппозиция назорати остидаги газеталар ҳужум ва ҳимоя тарғибот ҳаракатлари учун тайёр платформани ташкил этади. Аммо ҳимоя қилиш учун ҳаддан ташқари кўп ҳаракат қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Шу нашр қилинган материалларнинг ҳақиқий афзаллиги ҳаракат ҳужжатини батафсил ўқиш, ўрганиш ва муҳокама қилиш имкониятида. Расм, рамз, шиор ва рангларни ишлатган белги ва плакатлар яшириш хабарларни етказиш учун ишлатилади. Одамлар нашр қилинган ахборот воситаларини сақлаб қолиши мумкин ва хабарлар мақсадларга нисбатан мантиқий бўлиши керак чунки улар албатта бир бири билан солиштирилади. Шунинг учун тарғиботчи оқилона танланган расмий сиёсий мақсадларга асосланиши керак. Тарғиботчи сиёсат масалаларини ҳал қилиши керак эмас.

Аудио/Визуал. Тарғиботни етказадиган радиодан самарали фойдаланиш учун табақани танлаш керак, шу табақа учун хабарни тузиш керак ва хабарни эшитиш учун қизиқишни туғдириш керак. Машҳур ашулалар, янгиликлар, об-ҳаво маълумотлари, спорт, соғлиқ ва биринчи навбатда хориждаги ва нишонга олинган мамлакатнинг ичидаги нозўравон ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар – буларнинг ҳаммаси нишон гуруҳлари учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Телевидение, видеокассеталар ва компакт-дисклар оғзаки айтилган сўзни кучайтириш учун тасвирларни қўшади. Етакчи нутқ сўзлаётган бўлса нима нарса ва рамзлар кўриниши тўғрисида ўйлаш керак. Миллий байроқ ишончлилик аурасини келтириши мумкин. Тарихий сиймонинг расми нутқ сўзловчини мамалакатнинг тарихи билан боғлайди. Қайси кийимларни кийиш ва нимани тақиш тўғрисида батафсил ўйлаш керак. Гитлер ўзини Германия халқининг отаси сифатида кўрсатмоқчи бўлганда костюм ёки бошқа ноҳарбий кийимни кийган ва кўпинча болалар билан расмга тушган. Германияни ғалабага келтирадиган халқнинг ҳарбий етакчиси сифатида ўзини кўрсатмоқчи бўлганда ҳарбий униформани кийган.

Овозалар. Цензура ишлатадиган ахлоқсиз авторитар режим остидаги ишончли маълумотларнинг йўқлиги сабабидан овозалар ахборот тарқатиш муҳим сегменти бўлади – манбаси ноаниқ ва ахборотни текшириб бўлмайдиган ҳолда ҳам. Овозалар умумий тарғибот ҳаракатининг қисми бўлса кам бўлса ҳам фактларга асосланиши керак ёки аниқ ё фаҳмланган фактларда асосланган бўлиб туюлиши керак. Овозанинг мазмуни нишон учун муҳим бўлиши керак ва бошқалар қайтариши учун қизиқарли бўлиши керак. Овозалар нишонга олинган гуруҳларнинг руҳини кўтариш ёки пасайтириш учун ишлатилиши керак ёки нафрат, жирканиш ёки завқ ҳисларини уйғотиши керак.

Огоҳлантириш!

Стратегик нозўравон курашда тарғибот халқни унга зулм қилаётган ҳукуматга қарши кўтаришда ишлатилади. Бўйсунишга бўлган халқнинг нуқтаи назарини ўзгартириб фуқаролик бўйсунмасликни кенг тарқатиш мумкин. Режимнинг вакиллиги ёки қонунийлиги йўқолади. Халқ адолатсиз қонунларни бажармасликка ундалади. Ҳукумат зулми натижасидаги жамиятнинг бўлинишини қайтариш учун ҳукумат томонидан йўқ қилинган ташкилотларнинг ўрнига янги ташкилотлар очилади ва улар ҳукумат таянган муассаса ва ташкилотларни барбод ёки бартараф қилишга интилади (таянч устунлари). Қисқа қилиб айтганда режим бошқариш қобилиятини йўқотади.

Тарғибот кучли қурол бўлиши билан бирга тўғри ишлатмаслик натижасида катта зиён келтиришининг доимий хавфи бор. Ҳаракат бўйсуниш ўрнига бўйсунмасликка, қаршиликка ва ҳукумат қонун ва қоидаларини эътиборсиз қолдиришга ўргатишда муваффақиятли бўлса, унда анархия пайдо бўлиши мумкин. Жамиятнинг муассасалари барбод қилинган бўлса ижтимоий хизматларни кўрсатиш, қонунчилик ва тартиб ва хушмуомалаликни демократик курашнинг биринчи сабаби бўлган авторитар ҳукмронликсиз ўрнатиб бўлмайди.
Жак Эллул “Тарғибот – одамнинг ақлини шакллантириш” деган китобида тарғиботчи олдидаги шу муғим масалани таърифлайди. У тарғиботни иккита категорияларга бўлади. Биринчиси – бу “ташвиқот тарғиботи” деб аталган ва халқни ҳаракат қилишга ва бўйсунмасликка ундайди. Иккинчиси – “интеграция тарғиботи”. Бунда тарғибот янги ҳукмдорларнинг вакиллигини ва қадриятларини қабул қилиш учун жамиятда эргашишни сингдириш учун ишлатилади. Бу тарғибот ўзгаришлар халққа яхшиликни келтиришини намойиш этишга интилади.
Эллулнинг фикрларидан чиққан хулоса кураш иштирокчилари учун хулқ кодексини ёки қоидаларини ишлаб чиқиш ва ўргатиш талабини ўз ичига олади. Умумий бўйсунмасликка чорлашдан кўра махсус адолатсиз қонун ва қоидаларга бўйсунмаслик тўғрироқ бўлади. Бунинг устига тарғибот бўйсунишнинг ҳукуматдан олиниб демократик ҳаракатга берилишни халққа доимий ва интенсив равишда эслатиб туриши керак. Параллел муассасаларнинг мавжуд бўлиши шарт, чунки улар халқ садоқатининг ўтишини қабул қилади. Садоқатнинг биргаликда ташкилотларга ўтиб кетиши ҳам мумкин.
Нафрат ва нотўғри тушунча энг осон кўтариладиган энг кучли ҳиссиётлардир. Баъзи жамиятларда бу ҳиссиётлар доимо яшайди. Одам гуруҳларига қарши шу ҳиссиётларни кўтаришдан келган қисқа вақтли фойдалар ичида демократик институтлар ишла оладиган тинч ноҳарбий жамиятни ривожланишининг узоқ вақтли зиёнларига нисбатан жуда кам бўлади. Демократик ҳаракатлар учун энг яхшиси шу ҳиссиётларни умуман туғдирмасликдир.

Аммо улар юзага чиқса золимона ҳукмронликка йўл қўядиган “тузумга” қарши қаратилиши керак ва ундан фойда оладиган гуруҳларга қарши эмас. Ва “душман” тушунчаси ҳокимият чўққисида турган битта шахс ёки гуруҳга қисқартирилса, шу ҳалокатли ҳиссиётлар ҳукмронни ўлимига, ҳайдалишига ёки ҳибсга олинишига келтиради.

Хулоса

Одамларнинг нуқтаи назарини ва хулқини ўзгартириш учун ишлатилган тарғибот сиёсий ҳокимият учун курашда ҳам авторитар ҳам демократик кучлар орқали ишлатилиши мумкин ва ишлатилган ҳам. Тарғибот ўзидан ўзи на яхши на ёмон. Бу унинг ишлатилишига ва ахлоқий мунозаралар қандай мақсадларда қаратилишига боғлиқ.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares