Еттинчи боб

Амалий режалаштириш
ҳақидаги фикрлар

Асосий принцип – бу ҳеч қачон бутунлай пассив қолмасликдир
– Карл фон Клаузевитц, “Уруш ҳақида”

Нозўравон курашнинг стратегик ва тактик даражасидаги амалий режаларини тузишда бажариш керак бўлган вазифалар режалаштирувчилар учун кўп муаммоларни туғдиради. Энг яхши шароитда ҳам қобилиятлари ортиқча баҳоланган ва мақсадлари ҳар хил бўлган беқарор коалицияларни мувофиқлаштириш муаммоси бор. Шу мақсадларни битта умумий мақсадга бирлаштириш стратегик таҳлил ва режалаштиришда тажрибаси кам бўлган ҳаракат етакчилари учун асосий вазифа бўлади. Ҳаттоки шу алоҳида гуруҳларнинг мулоқоти ҳам қийин бўлади, чунки уларда нозўравон кураш учун ўз ноёб терминологиясини ривожланган бўлади ёки улар нозўравон курашнинг атамаларини тўлиқ тушунишмайди.
Ҳарбий режалаштириш кўпинча аниқ иерархияга асосланган ташкилий муҳитда амалга ошади. Нозўравон курашнинг ташкилий муҳити эса “тенгларнинг” коалициясидир ва ҳамм “тенглар” “тенгларинг ичида биринчи” бўлишга интилади. Турли гуруҳларнинг орасида доимо ҳукумат агентларининг борлигида бир бирини айблашлар бўлади (аслида ҳар бирида ҳукумат агентлари юради); душман ҳукуматнинг ўрнига қандай ҳукумат шакли келиши тўғрисида ҳам келишмаганликлар бўлишли мумкин; баъзи етакчилар бошқаларнинг кўзида авторитар равишда кўрилиши мумкин ва демократик жамият орқали ҳукумат устидан ишлатилаётган кучнинг чегараларига риоя қилмаслиги мумкин (кўп вазиятларда саркардалар бошқа саркардаларнинг четланишида ёрдам берган); бошқалар эса қуролли курашни олиб бориш реал имконияти пайдо бўлганича нозўравон курашни олиб боришади.

Шундай мақсадларнинг ҳар хиллигига ва бир бирига ишонмасликка қарамай стратегия ва ёрдамчи режалар ишлаб чиқилиши керак.

Хавфсизликни таъминлаш

Маълум пайтда ҳукуматга қарши курашаётган ҳар бир оппозиция гуруҳи режим орқали нишонга олинади ва агентлари ичига кириб олади деган тахмин ақлга мувофиқ бўлади. Ҳукумат агентлари жиддий муаммо бўлиши билан бирга, улар ҳукуматга танланган маълумотни юбориш канали сифатида ишлатилиши мумкин. Ҳаракат етакчилари режимга етказишни хоҳлаган маълумот ҳаракат нозўравон қолишни истаганлиги тўғрисида, ўч олишни хоҳламаганлиги тўғрисида, ҳукумат расмий шахслари учун амнистия борлиги тўғрисида, оппозиция ҳаракатлари нишони инсон ҳуқуқларини бузишга ва коррупцияга йўл қўядиган “тузум” бўлиши ва ҳаракат шу тузумга хизмат қилаётган ва унинг қурбонлари бўлаётган одамларга қарши бўлмаслиги тўғрисида маълумот бўлиши мумкин. Ҳукумат ўз агентлари орқали ҳаракат ҳарбий, полиция ва ноҳарбий муассасаларни янги демократик тузум ичига олишини ва уларга фақат битта шарт, яъни янги ҳукуматни тан олиш ва янги конституцияга содиқ бўлишига қасамёд қилиш шартини қўйиши тўғрисида билиб олиши фойдали бўлади. Ҳукумат ўз агентлари томонидан қийноқларда ва суддан ташқари қатлларда иштирок этган шахсларнинг рўйхати борлигини “билиб олиши” фойдали бўлиши мумкин. Шу агентлар ҳар бир ёзилган шахсга шахсий иши очилганини ва унинг ичида махсус амалдан фойдаланиш ва бошқа жиноятларда айблашлар, шафқатсиз жазоларни ҳужжатлаштирадиган қурбонларнинг расмлари ва қасам ичган гувоҳларнинг, ва шуларнинг ичида ҳукумат томонидан зулм ва шафқатсизликка қарши чиққан ҳарбий ва полиция ходимларининг кўрсатишлари тўғрисида маълумот бериши мумкин. Оппозиция ҳаракати ичида ишлаётган ҳукумат агентлари юқори раҳбарларига берилган маълумотнинг дубликати мамлакатнинг ташқарисида хавфсизлик учун қўйилгани тўғрисида маълумот бериши мумкин.
Стратегик нозўравон курашнинг баъзи жиҳатлари яширин бўла олмайди ва бўлиши керак эмас. Золимона ҳукмронликка қарши чиққан оппозиция борлиги ҳукмдор учун янгилик бўлмайди.

Ташкилотлар золимга қаршилик кўрсатиш учун бирлашаётгани тўғрисида маълумот ҳам янгилик бўлмайди. Энг аниғи авторитар режимлар охирги йилларда муваффақиятли нозўравон курашлар тўғрисида ва шу курашлар қандай олиб борилганлиги тўғрисида яхши билади. Шунинг учун амалий режалар тўғрисидаги маълумот вақтга боғлиқ, яъни амал ўтказилганда уларнинг қадрияти қаттиқ пасаяди.
Ҳукумат курашнинг режа ва концепциясини билиб олиши кўп ҳолларда демократик ҳаракат учун фойдали бўлса ҳам баъзи амалларни душмандан яшириш керак. Умуман айтганда яширин маълумот бир неча ташкилотларнинг ҳаракатлари режаларини аниқ биладиган муҳим етакчиларнинг ёки ҳукумат ҳибсга олса ҳаётлари хавф остида бўладиган одамларнинг жойланиши ва юриши ҳақидаги маълумот бўлади. Сербиянинг ОТПОР деб номланган қаршилик гуруҳининг етакчиларини аъзоларнинг кўпчилиги танимаган. Етакчилар бир жойда ҳамма бўлиб йиғилмаган ва фақат керак бўлганда қисқа вақт ичида юзма-юз гаплашган.
Режалаштириш қисмини ҳаракат кенг сафларидан узоқлаштиришнинг бошқача усулини Рангундаги ҳарбий диктатурага қарши курашаётган демократик кучларнинг соябон ташкилоти Бирма Иттифоқининг Миллий Кенгаши (БИМК) ишлатган. У стратегик таҳлилларни бажариш, режаларни тайёрлаш ва аъзо гуруҳларнинг зўравонликсиз амалларини мувофиқлаштириш учун Сиёсий Қаршилик Қўмитасин (СҚҚ) ташкил қилган. Бу гуруҳ БИМК раҳбариятига ҳисоб берадиган бўлган.

Маълумотни ташкил қилиш аҳамияти

Тажриба шуни кўрсатдики аниқ маълумотлар категориялари ҳарбий қўмондонларга тўғри қарор чиқариш учун доимо керак бўлади. Шу маълумотларни тайёрлаш ҳарбий ходимларнинг масъулиятида бўлади.

Шу маълумотларни йиғиш учун буйруқларни кутишдан кўра ходимлар доимо қарор чиқариш учун керакли маълумотларни йиғади, таҳлил қилади ва уларни махсус ҳужжатларга тақсимлайди. Шундай қилиб генерал штабга келиб “Душман нима қиляпти?” деб савол берса офицер актуал маълумот билан жавоб бериши мумкин. Шу маълумотларни олиб генерал ўзининг мақсадга эришиш режаларига душман амалларининг таъсирини аниқлаши мумкин ва кейинги ҳужум амалларини ўтказиш имкониятларини белгилаши мумкин.
Нозўравон ҳаракат режалаштирувчилари ҳарбий кучларнинг амалларни режалаштириш ва бажариш юз йиллик тажрибасини эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Ҳарбий режалаштиришнинг асосий хусусияти – бу систематик ёндашиш: вазиятнинг стратегик баҳолашини ўтказиш, амал йўналишини танлаш, аниқ вазифа таърифини ишлаб чиқиш ва амалий режаларни тайёрлаш. Бунинг устига тартиб ва стандарт жараёнлар ишлатилса, маълумот ҳар бир режалаштириш ҳужжатида ўз навбатида ўрнатилади.
Ҳарбий операцияни режалаштириш тартиби душман ва дўстона кучлар операцияга тегишли жойда нима қилаётгани, режанинг мақсади ва етказиб бериладиган ресурслар тўғрисида маълумотни ўз ичига олади. Ҳарбий операцияни режалаштириш тартиби уни амалга ошириш учун жавобгар одамларнинг эҳтиёжини энг тўла равишда қондириш учун маълумот қандай ташкил қилинишининг мисоли бўлиб қолади. Қуйидаги мазмун унинг нозўравон кураш режасининг ҳар бир даражаси учун қулай бўлишини кўрсатади.

Амалий Режанинг Тартиби

1. Вазият. Қуйидаги параграфлар белгиланган жойнинг операцион муҳитининг қисқа таърифини кўрсатади.
a. Дўстона вазият. Бу параграфда белгиланган жойга яқин жойлашган дўстона элементларнинг фаолияти тўғрисида маълумот ёзилади. Бу ерда белгиланган вазифаларни бажариш учун аниқланган мақсадларга эришиш учун батафсил режалар тайёрланганда керак маълумотлар ишлатилади.
b. Душман вазият. Бу параграфда белгиланган жойга яқин жойлашган душман кучларининг фаолияти тўғрисида маълумотлар ёзилади.

2. Вазифа. Бу таъриф операцияда Ким, Нима, Қаерда, Қачон ва Нимага деган саволларга жавоб беради. Вазифани бажарилиши учун жавобгар ким эканлиги, қандай махсус мақсадлар борлиги, операция қачон бошланиши ва вазифа нима учун кераклиги ҳақида бошқа саволлар бўлмаслик керак.

3. Амалга ошириш
a. Операция концепцияси. Бу параграфда режалаштирувчи операцияни бошидан охиригача бажарилишининг тасаввурини таърифлайди. Бу фазаларга бўлиниши мумкин ва уларда мақсадлар таърифланади:
i. Фаза 1. Тайёрланиш. Бу ерда ҳамма иштирок этадиган ташкилотларни вазифага тўлиқ даражада тайёрлаш амаллари таърифланади.
ii. Фаза 2. Бу ерда ҳаракат бошланишидан то мақсад эришилгунча нима бўлишини таърифлайди.
iii. Фаза 3. Керак бўлса шу ва бошқа параграфлар мақсадларни бирлаштириш учун ёки ташкилот кейинги вазифалар тўғрисида ўйлаши учун қандай сўнгги вазифаларни ўрнатиш кераклигини таърифлаш учун ишлатилиши мумкин.

b. Топшириқлар. Бу параграфда иштирок этаётган ташкилотларнинг махсус топшириқлари ёзилади.

4. Маъмурият ва Логистика. Бу параграфда операция учун мавжуд ёрдамни олиш учун маъмурий ва логистик мувофиқлаштириш амалларини аниқлайди.

5. Буйруқ ва сигналлар. Бу операция учун махсус мулоқот ва хабар бериш талаблари бўлса шу параграфда ёзилади. Акс холда бу ерда жуда қисқа доимий операцион жараёнлар таърифланади. Нозўравон кураш учун бу параграф энг яхшиси “Мувофиқлаштириш ва мулоқотлар” деб аталиши керак ва шу билан амалларда иштирок этаётганлар ва ҳамма қисмларни мувофиқлаштириш учун жавобгар одамлар орасида мулоқот кераклигини билдиради.

Бу тартибда тахминларни таърифлайдиган параграф йўқ. Ҳужжат “буйруққа” айланса (яъни, буйруқни бажаришга қарор чиқарилган ва тарқалган) режадаги тахминлар йўқ қилинади. Ҳужжатнинг охирида иловаларга (масалан тарғиботга ёрдам берадиган) кўрсатмалар ёзилади. Режа ва буйруқларни тарқатиш исноднинг хавфини ўз ичига олади. Нозўравон ҳаракатнинг режалаштирувчилари қилган тахминлар душман режимдан кучли ақлий қобилиятини талаб қилади. Тахминлар нима тўғрисида маълумот йўқлигини ва нима муҳим бўлганини кўрсатади. Шу билан бирга тахминлар режалаштирувчи учун мавжуд таҳлилларнинг сифатини кўрсатади. Иловаларда ҳаракатнинг қобилият ва ниятлари тўғрисида батафсил маълумотлар ёзилган (масалан Тарғибот ва Мулоқот иловалари) ва режа ёки буйруқлар амалга оширилишидан олдин буларни душман тадбирларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф қилиш учун ишлатиши мумкин.
Шу махсус ҳарбий тажрибага асосланган тартиб нафақат режалаштириш учун ишлатилиши мумкин. У деярли ҳар бир ташкилот учун ишлатилиши мумкин, ёки бунинг асосида янги ташкилот пайдо бўлиши мумкин. Сиёсий ўзгаришлар учун курашда иштирок этаётган ҳар бир ташкилот шу барча муҳим маълумотларни ўз ичига олган тартибни қўллаши керак. Шу тартибнинг ишлатилиши нафақат тўлиқ режанинг ишлаб чиқилишига олиб боради, балким муҳим ахборотни назардан қочиришга имкон бермайди. Бундан ташқари тартибни ўзлаштиргандан кейин ўқувчи махсус маълумотни қаердан қидиришни биладиган бўлади.

Назорат чоралари

Бир неча гуруҳларнинг фаолиятини кампания давомида мувофиқлаштириш учун режалаштирувчи бир неча назорат чораларини ишлатиши мумкин:

1. Вақт. Махсус тадбир каттароқ операциянинг қисми бўлиб ташкил қилинадиган бўлса бошқа режалаштирилган амаллар учун ишлатиладиган ресурслар бошқа ташкилотдан олиниши керак бўлади.

Шундай қилиб тадбир учун “…дан кейин” ва “..дан олдин” деган вақт чегараларини ўрнатиш керак. Агар тадбир оммавий ҳаракатни назарда тутадиган операциянинг қисми бўлса, ҳамма амаллар бир вақтда бошланиши учун “Ч вақтни” белгилаш лозим бўлади. Шафқатсиз ва қаттиқ қуролланган полиция ва ҳарбийлар турадиган жойда амаллар ўтказилиши керак бўлса полиция ва ҳарбийларнинг жавоб бериш вақтига асосланган «яшин тезликдаги» (уриш ва қочиш) демонстрациялар ўтказилиши керак. Бундай вазиятларда демонстрациялар бир неча дақиқанинг ичида мақсадга эришиладиган қилиб режалаштирилиши керак.

2. Чегаралар. Фаолиятни тақсимлаш керак бўлса, стратегия ҳар хил жойларда ҳар хил кампанияларни ташкил қилиши мумкин. Масалан, ахборотлар таҳлилига асосан алоҳида вилоятдаги таянч устунига мажбур қилишга нисбатан аккомодация орқали ҳужум қилиш самаралироқ бўлса шу устунга қарши кучларни тўплаш учун айрим амаллар чекланади.

3. Мувофиқлаштириш пунктлари. Агар бирлашган амал учун битта жойда биттадан кўп ташкилотлар бор бўлса, унда мувофиқлаштириш ва ахборот алмашиш учун махсус пунктни белгилаш керак.

4. Бошқалар. Бошқа назорат чоралари ҳам бўлиши мумкин, масалан йиғилиш жойлари (тадбирдан олдин), ёки бирлашиш пунктлари (демонстрациядан тез равишда кетиш керак бўлса). Ҳар холда назорат чоралари режалаштирилган тадбирнинг натижасига таъсир қилиш қобилиятини йўқотиш эҳтимоллигини пасайтиради. Назорат йўқолса мақсадларга эришиш мумкин эмас, кўнгилсиз воқеаларнинг эҳтимоллиги кўтарилади ва иштирокчилар ичида ҳовлиқишлар пайдо бўлади.

Таянч устунларини тортиш – босмаслик

Тўртинчи тасвир

Таянч устунларини

тортиш ва босиш

turtinchi-tasvir.png

Стратегик Нозўравон Стратегиялар ҳукмдордан ёрдамни тортиб олиш ва шундай қилиб уни ҳокимият манбаларидан ажратиш

йўлларини кўзлаш керак.

Стратегик режалаштириш золим таянч устунларининг муҳим расмий шахсларининг дўст ва қариндошларини демократик оппозиция сафларига киритиш ҳаракатларини ўз ичига олиш керак. Шундай қилиб муҳим таянч устунларининг аъзоларини режим ҳокимияти тизимининг марказига тазйиқ қилиш ўрнига оппозиция томонига тортиб олиш учун асосий кучни ташлаш керак. (4-тасвирни кўринг, Таянч устунларини тортиш ва босиш). Ўз оила аъзоларини ҳибсга олиш, қўрқитиш ва уларга ёмон муносабатда бўлишга мажбур бўлган одамларнинг золимга доимий садоқати муаммоси пайдо бўлади. Исённи босиш кучларининг қўмондони учун олдинги сафида ўз ўғил ёки қизлари турган демонстрацияга қарши таёқ, штик ва қустирадиган газни ишлатиш албатта қийин бўлади. Мантиқий равишда бу қўмондон ўрнига тажрибаси камроқ бўлган бошқа қўмондон қўйилади. Истеъфога чиққан қўмондон демократик оппозицияга ўз сафига киритиш учун нишон бўлиб қолади. Режимнинг қийинчиликлари тугамайди, чунки унинг таянч устунлари доимо емирилади.

Қобилият ва Ниятлар

Стратегик режалаштириш учун ўйлайдиган бошқа масала – бу қобилиятлар билан ниятларни таққослашдир. Душманнинг қобилиятлари тўсатдан ўзгармайди. Ниятлар эса тез ўзгариши мумкин. Шунинг учун қобилиятларни ҳисобга оладиган режалар ният ўзгаришини қам ҳисобга олиши мумкин. Асосий эътибор қобилиятларда бўлса биз душман кучларининг йиғилиш ва ёйилишида баъзи ўзгаришларни кутмаслигимиз мумкин, аммо бу ўзгаришлар бизни кучсизлантирадиган шок ҳолатига келтирмайди. Стратегик баҳолаш стратегик режалаштирувчи учун душманнинг мавжуд қобилиятлари тўғрисида маълумот тайёрлайди.

Душман учун дилеммаларни яратиш

Батафсил тайёрланган стратегия режим демократик ҳаракат амалларига қандай жавоб беришига қарамай янги аъзоларни қабул қилиш имкониятларини яратади.

Агар режим курашчиларни енгса аҳоли янада қаттиқ равишда унга қарши бўлади ва янги аъзоларни қабул қилиш имкониятлари кўпаяди. Агар золим ҳаракатнинг талабларига рози бўлса ҳаракат ўзининг режимга халқ истагини бажартиришга ўсаётган кучининг асосида “ғалабага” эришилгани тўғрисида эълон қилиши мумкин ва шунинг билан янги аъзоларни қабул қилишга имкониятни туғдиради. Режалаштирувчилар режимни оқибати унга зиён келтирадиган сиёсий дилеммаларга солиш имкониятларини қидириш керак. Режалаштирувчилар халқнинг қаттиқ ишончларини аниқлаш керак ва душманни шу ишончларга қарши ҳаракат қилишга мажбур қилиш керак. Комендант соатлари ва катта йиғилишларни чеклашлар, масалан, диний ва анъанавий фестивал ва маросимларни ўтказиш одатларига қарши ишлайди.
Энг машҳур “дилемма амали» 1930 йилда Ҳиндистон мустақиллик ҳаракати даврида Мохандас Ганди бошчилигидаги Туз Юриши бўлган. Ганди Ҳиндистонда барча синф ва табақаларга тегишли ва шу билан бирга Британия мустамлака ҳукуматини уни ё ҳибсга олишга, ва шунинг билан бутун Ҳиндистонни алангалантириш, ё ҳибсга олмасликка, ва шунинг билан унга “чўлни алангалантиришга” йўл қўйишга мажбур қиладиган масалани белгилаган.
Юз йилдан ортиқ Британия туз ишлаб чиқаришга монополияни қўлда ушлаган. Туз овқатланишга керак бўлганлиги учун ҳамма ҳукумат томонидан ишлаб чиқарилган тузни сотиб олишга мажбур бўлган. Уни ишлаб чиқариш ҳеч қандай билимни талаб қилмаган (денгиз сувини ол, уни буғлантир ва тузни йиғиб ол) ва шунинг учун халқ ўзи тузни ишлаб чиқаришни бошласа монополияни оддий барбод қилиш мумкин. Ганди эълон қилган ниятига қаршилик кўрсатилмаса қандай оқибат бўлишини ҳукумат жуда яхши билган. Ҳукумат ҳаракат қилмагани учун (у Гандини монополияни барбод қилган муваффақиятли юришидан бир неча ҳафта сўнг ҳибсга олган) ноҳарбий бўйсунмаслик ҳукуматнинг ҳокимият манбаларини барбод қилиш учун самарали нозўравон қуроли деб ҳисобланган.

Хулоса

Стратегик режалаштириш сиёсий мақсадлардан чиқарилган мақсадлар билан бошланади. Унинг самарадорлиги мақсадлари аниқ режаларни тузишга, қобилиятларга тўғри келадиган вазифалар қўйилишига, тафсилотларга эътибор беришга ва душманнинг жавобларини олдиндан билишга боғлиқ. Бу режалар ахборотни ташкил қиладиган тартибларни ўз ичига оладиган систематик ёндашишни ишлатиш орқали амалга ошади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares