Олтинчи боб

Стратегик баҳолаш

Шунинг учун Мен айтаман: душманингни бил, ўзингни бил; шунда ғалаба ҳеч қачон хавф остида бўлмайди.
-Сунь Цзу, Уруш Санъати (м.а. 500-йил)

Стратегик баҳолаш стратегик режалаштирувчилар учун жуда муҳим қуролдир. У стратегик вазифани бажаришда энг яхши амаллар йўналишини ишлаб чиқиш учун систематик усул билан таъминлайди. У муҳит (физикавий, ҳарбий, сиёсий) каби муҳим омилларни ва иштирокчиларни қобилиятларини аниқлайди ва таҳлил қилади ва ҳаракат йўналишини аниқлаш учун кейинчалик куч ва камчиликларни таққослайди. Шундан сўнг энг тўғри ҳаракатларни танлайди. Стратегик операция режаси стратегик баҳолаш маълумотларига асосланган бўлганлиги учун таҳлиллар сифати ва маълумотлар миқдори муваффақиятнинг эҳтимоллигига таъсир қилади. Стратегик баҳолаш жараёни сиёсатни ишлаб чиқишда, кризисларга бардош беришда фойдали ишлатилади ва демократик ҳаракатнинг аъзо ташкилотларини мазмунлар, оқилона таҳлиллар ва фактик маълумотлар манбаси билан таъминлайди. Маҳаллий кампанияларни режалаштиришда иштирок этувчилар ҳаракатларни ишлаб чиқиш эҳтиёжларига қараб тартиб ва мазмунларни қисқартириши мумкин.
Стратегик баҳолашдаги маълумот мунтазам равишда янгиланиши керак, шунда режалаштирувчилар операцион муҳитда ёки қобилиятларда катта ўзгаришлар пайдо бўлса қўшимча вазифаларни тезда бажариши ва операцион режаларни мослаштириши мумкин. Бу вазифани бажариш учун бировни бунга тайинлаб қўйиш керак, энг яхшиси баҳолашни тайёрлаган “Стратегик баҳолаш” координатори. Баҳолашда фойдаланиладиган маълумотни йиғишда, таҳлил қилишда ва намойиш этишда ва бошқа муҳим ёки аниқ бўлмаган маълумотни аниқлашда ёрдам берадиган одамлар ҳам бўлиши керак.

Хавфсизлик қоидалари туфайли стратегик баҳолашда алоҳида иловада ёзиладиган қисмлар бор. Бу илова фақат билишларини керак бўлган одамларнинг қўлига берилиши керак. Масалан, ташкилий ходимлар қобилиятлари, куръерларнинг йўллари ёки ички алоқалар жуда нозик маълумот бўлади ва оппозиция гуруҳининг кўп аъзолари билиши керак бўлмайди.
Бу бобда таърифланган стратегик баҳолашнинг батафсил тартиби “Вазиятнинг Ҳарбий жиҳатдан Баҳолашдан” фарқланади ва айрим оппозиция гуруҳлари танлаган тартибига ўхшамаслиги мумкин. Аммо шу нарса муҳимки мосланган стратегия учун керакли ва мақсадлар эришилишига ёрдам берадиган маълумотни йиғиш, таҳлил қилиш ва кўрсатишда систематик усулни ўрганиб олиш керак. Стратегик баҳолаш ё бунга ўхшаган тартиб муҳим аммо эътиборга олинмаган маълумотларнинг назорат рўйхати бўлиши мумкин. (Стратегик баҳолашнинг таклиф қилинган тартибини 4-иловада ўринг).

Вазифа таърифини ишлаб чиқишдаги фикр ва хулосалар

Вазифа таърифи (бу дегани, ҳаракат раҳбарлари томонидан белгиланган курашнинг мақсадлари, танланган кураш тури ва, умуман олганда, кураш қандай қилиб олиб борилиши) бу стратегик баҳолашнинг асосий масаласи. Шунинг учун стратегик нозўравон ҳаракатни баҳолашда вазифа таърифи қандай қилиб ишлаб чиқилишини кўриб чиқиш лозим.
Агар ҳаракат золимона ҳукумат натижасида пайдо бўлган бўлса унинг ният ва мақсадлари золимни ҳукмронликдан олиб ташлаш талабларини акс эттиради, аммо ҳаракат мавжуд ҳукуматни олиб ташлаш усулларини ва ўрнига келадиган ҳукумат шаклини аниқлаши керак. Ҳукумат шакли бутун халқ розилиги орқали танланади ва курашнинг охирида фуқаролар истаган жамият хусусиятларида – бошқа сўз билан айтганда “эрта куннинг кўрилишида” асосланган. Фуқаролар репрессив режимнинг ўрнига келадиган ҳукумат тўғрисида ўйлаб кўрмаса, битта золимона ҳукуматни четлаб ўрнига бошқа мустабид ҳукуматни келтириши мумкин.

Шунинг учун “эрта куннинг кўрилиши” прагматик ўзгаришларга олиб келадиган мақсадларга айланиши керак.
Масалан, кўпинча халқ хар куни кўрадиган ягона ҳукумат “сиймоси” бўлган миллий полиция кучлари бор бўлса ва маҳаллий яшовчилар унинг устидан назорати йўқ бўлса, халқ полицияни маҳаллий равишда сайлаган расмий шахсларнинг назорати остига солишни хоҳлаши мумкин. Бундан ташқари одамлар маҳаллий даражадаги сиёсий ва иқтисодий қарорларни мамлакат пойтахтига қўйиб бермасдан уларга таъсир қилишни хоҳлаши мумкин. Қисқача айтганда, ҳокимиятни марказдан маҳаллий ҳукуматларга бериб олиш битими бўлиши мумкин. Бу масалалар ўзгариш учун ҳаракатнинг ичига федерализмга чорлашлар ҳам киришини таклиф қилади.
Эрта куннинг кўрилиши диний муаммоларни ҳал қилиш керак, ҳукумат бошқарган дискриминация бўлса ҳам ёки бир гуруҳ бошқа гуруҳни ҳақорат қилса ҳам. Сиёсатни дин билан аралаштириш ҳамиша демократия учун хавф келтиради, ва иккаласининг ўзаро келишуви демократияни хоҳлаган одамлар учун ва демократия номини олган теократияни хоҳлаган одамлар учун қониқарли бўлмайди. Аммо балким ҳукумат фуқароларига диний мажбуриятларни солиш амалларининг олдини олиш йўлидаги асосий битимлар диний гуруҳларнинг кўп аъзолари томонидан диний бурчларига зарар етказмайдиган бўлиб сезилади. Бундай келишув янги конституцияга киритиладиган мазмунлар асосини солади.
Келишилган кўрилишлар ҳаракатнинг ният ва сиёсий мақсадларига айланади. Булар эса ўз ўрнида махсус стратегик мақсадларга айланади. Ҳаракат етакчилари бу махсус мақсадларни режалаштирувчиларга етказади, ёки режалаштирувчиларнинг ўзлари сиёсат мақсад ва изоҳларини стратегик режалаштириш мақсадларига айлантириши мумкин. “Кўрилишдаги” умумий мазмунлар режалаштириш учун қониқарли эмас. Масалан, “ҳамма учун яхши ҳаёт” ғояси оппозиция ҳаракати учун яхши мақсад, аммо стратегик режалаштиришга тўғри келиш келиши учун бу мақсад ортиқ даражада кенг. Шунинг учун эътиборни фуқароларнинг “яхши ҳаёти” ҳозирги ё келажак суръатига салбий равишда таъсир қиладиган ҳукуматнинг сиёсати, амаллари ёки ҳукмронлик услубига қаратиш керак.

Ҳал қилинадиган муаммоларни аниқроқ таърифлаш орқали ресурслар оқилона равишда тақсимланиши мумкин.
Бутун режалаштириш ва мувофиқлаштириш учун жавобгар гуруҳни белгилаш ва режа ҳужжатларини нашр этадиган гуруҳни аниқлаш вазифа таърифининг бошқа муҳим қисмларидир. Вазифа таърифи нозўравон тўқнашувда умуммиллий курашни бошловчи биринчи қадамни “КИМ” томонидан қилиниши билан бошланиши керак. Нозўравон ҳаракатларда қуролли курашларга ўхшамай камдан кам иерархия структуралари бўлади. Оппозицион гуруҳларнинг қизиқишларини, қобилиятларини ва шахсиятларини мослаштириш учун кўпинча ишлатиладиган йўл – бу курашни олиб бориш мақсадида соябон ташкилотни яратишдир. Келишилганда бир аъзо гуруҳ режалаштириш ва мувофиқлаштиришда етакчи ташкилот масъулиятини ўзига олади. Режалаштирувчи қисмни яратиш учун бошқа имконият – бу соябон ташкилот ҳамма ёки бир неча аъзолари вакилларидан ўзининг “асосий штатини” яратиш. Бошида аъзо ташкилотларни қўшиш ўрнига уларни масалалар бўйича бирлаштириш яхшироқ бўлади. Бу соябон ташкилотга муҳожир гуруҳларни қабул қилиш тўғрисида ҳам ўйлаш керак, чунки улар маблағларни йиғиш, махсус маълумот ва тадқиқотлар, халқаро анжуманда ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларининг ёрдами билан таъминлаш орқали ҳиссаларини қўшиш мумкин.
Режалаштирувчилар стратегик нозўравон тўқнашувни олиб бориш вазифасининг таърифини шакллантирадиган ҳамма қисмларини ўйлаб бўлишидан кейин вазифа таърифи тайёрланади, мувофиқлаштирилади ва соябон коалиция аъзоларига намойиш қилинади. Унинг кўриниши қуйидагича бўлиши мумкин.
(мамлакатни ёзинг) халқи Демократия Альянси (ёки бошқа) бошчилигида ҳарбий диктатурани ҳокимиятдан олиб ташлаш, демократик равишда сайланган ҳукуматни ўрнатиш, федератив шаклдаги ҳукуматни киритиш ва ҳукуматни тўнтаришдан ҳимоя қилиш учун стратегик нозўравон курашни олиб боради.
Стратегик баҳолашлар фақат олий даражада тайёрланган шахсларга тушунарли бўладиган махсус ҳужжатлар бўлиб туюлади. Таклиф қилинган тартибни ишлатилиб стратегик баҳолашнинг қисмлари тайёрланиши учун кўп сонли одамлар орасида бўлиниб берилиши мумкин ва шу орқали деярли ҳар бир киши унинг ишлаб чиқилишида иштирок этиши мумкин.

Қисмлар тайёр бўлиши билан режалаштирувчилар “катта расмни” кўришни бошлайди ва шу расм ҳужжат ичидаги тафсилотлардан келиб чиқади. Таҳлил қилувчи қай даражада тажрибали ва ўқиган бўлса, шу даражада “катта расм” тез ва аниқ бўлади.
Стратегик баҳолашнинг мисоли ва тузилишининг кўриниши аҳамиятини кўрсатади ва уни тайёрлаш аксарият гуруҳларнинг қобилияти етишини намойиш этади.
Қуйидаги иш ҳужжатининг хомқолипи таклиф қилинган стратегик баҳолаш тартиби (4-иловани кўринг) асосида ишланиб 1992 йили Бирманинг Сиёсий Қаршилик Қўмитаси (СҚҚ) орқали тайёрланган. Бу ҳужжат тугатилмаган ва СҚҚ учун режалаштириш воситаси сифатида ишлатилмаган. Унинг вазифаси тайинланган одамларни стратегик баҳолашга тайёрлаш бўлган. Ўқувчи учун булар фойдали бўлиши мумкин чунки улар тартибга кўп маълумот категориялари киритилишининг сабабларини ва шу категориялар ичига қандай маълумотлар киришини кўрсатади.

ВАЗИЯТНИ БАҲОЛАШ

1. ВАЗИФА

“Бирма Иттифоқининг Миллий Кенгаши (БИМК) Давлат Қонун ва Тартибни Тиклаш Кенгашини (ДҚТТК) ҳокимиятдан олиб ташлаш учун стратегик сиёсий қаршиликни олиб боради, эркин равишда сайланган, демократик, федератив ҳукуматни Рангунда ўрнатади ва тўнтаришдан ҳимоя қилади”

2. ВАЗИЯТ ВА ҲАРАКАТЛАР ЙЎНАЛИШИ

(Баҳолашнинг иккинчи параграфи вазифа бажариладиган вазият тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олади. Шу стратегик баҳолашнинг махсус мисолида (Бирма) нафақат минтақа, транспорт, коммуникациялар, иқлим ва об-ҳаво текширилган, балким дўстона ва душман кучлардаги сиёсий ва ҳарбий вазиятлар яқиндан кузатилган

Бу ерда тахминлар аниқланади ва текширилади. Амалларга нима таъсир қилиши тўғрисида имконият борича кўпроқ билиш керак. Фақат маълумот олиш имконияти йўқ бўлса исталмаган бўлса ҳам тахминлар қилиниши керак. Тахминлар фактлар ўрнига келишини эсланг – ҳеч бир тахмин фактга тенг келмайди. Вазият баҳоланиши ҳар бир операцион даражада ишлатилади)

А. Мумкин бўлган амаллар йўналишига таъсир қиладиган фикрлар
(1) Амаллар минтақасининг хусусиятлари
(а) Ҳарбий география
(Шарҳ: Бирма Иттифоқининг Миллий Кенгаши сиёсий қаршилик амалларини бажариш учун нимага ҳарбий география тўғрисида билиш керак? ДҚТТК ҳарбий амаллар билан жавоб беради ва ҳарбий география тўғрисида маълумотлар БИМКга оппозиция жавоб бериш имкониятлари тўғрисида фикрларни етказиши мумкин. Ҳарбий география БИМКнинг кучлари ва амалларининг ишлатилиш вақтлари ва ривожланишига таъсир қилади.)
1. Топография (Контур хариталар минтақа, қурилган майдонлар, йўллар ва темир йўл тармоқлари тўғрисида қониқарли маълумотни беради.)
2. Гидрография. БИМК ниятлари учун дарьё ва каналлар жуда муҳим. Маҳаллий қишлоқ яшовчилари билан суҳбатлашиб йилнинг ҳар хил фаслидаги канал ва дарёлардан ўтиш учун энг қулай жойларни аниқлаш мумкин. Маҳаллий аҳоли ҳеч ким билмаган ўтиш жойларини ҳам кўрсатиши мумкин.
3. Иқлим ва об-ҳаво. Берилган вазиятда об-ҳаво тўғрисидаги умумий маълумот қониқарли бўлади. Масалан, жануби-ғарбий муссон кўпинча июн ва сентябр ойлари орасида пайдо бўлиши ва апрел ва май ойлари иссиқ ва намлик баланд бўлиши ҳақидаги умумий маълумотлар. (Бу маълумотларнинг аҳамияти қандай? Режалаштирувчилар қўшимча ичиш суви кераклигини ва иштирокчиларнинг иссиқликдан касал бўлиши ва чарчаб қолишига қарши тадбирларни кераклигини ҳисобга олиши мумкин. Апрел ва май ойларида катта демонстрациялар қилинмаслиги мумкин.

Демонстрациялар апрел ёки майда ўтказилса куннинг вақтини тўғри белгилаш, демонстрациянинг узоқлиги ёки иштирокчиларга сувни тарқатиш орқали об-ҳавонинг таъсири камайтиришимиз мумкин). Газеталар об-ҳаво тўғрисида кўпроқ маълумот бериши мумкин. “The New Light of Myanmar“ (олдинги Working Pejple’s Daily) газетаси ҳар куни Рангунда кутилаётган ёмғирнинг миқдори тўғрисида маълумот беради. Бирманинг ҳар хил жойларидан келган одамлар билан муссон ишларига қандай таъсир қилиши тўғрисида суҳбатлашиш ҳам муҳим. Муссон Бирма авиакомпаниясининг учиш жадвалига таъсир қиладими? (ДҚТТК интернет-варақасидаги ҳозирги жадвални кўриб чиқсак муссон таъсири ҳақида кўп билиб олишимиз мумкин.) Карен Миллий Озодлик Армияси (КМОА) ва Качин Мустақиллик Ташкилоти (КМТ) Бирма Армиясининг хар ойдаги амаллари тўғрисида тарихий маълумотлар борми? Иқлим ва об-ҳаво туфайли қандай одатлар бор? Касалликлар айниқса кўпаядиган ой борми? Буни ким билади? Бевосита тажриба бу ерда бебаҳо бўлар эди.

(б) Транспорт. Бирмадаги транспорт соҳаси тўғрисида маълумот Сиёсий Қаршиликка нима алоқаси бор? Курьерлар сафар қилади. Координатор ва фаоллар сафарга чиқади. Бирма Армияси сафарда бўлади. Одамлар шаҳардан шаҳарга ва қишлоқдан қишлоққа юради. Юклар йўллар ва дарёлар орқали етказилади. А пунктидан Б пунктигача бориш учун қанча вақт кераклиги жуда муҳим бўлиши мумкин. Транспортнинг қайси шакллари дўстона ва душман кучларнинг қўлида? Катта шаҳарлардаги ва шаҳарлараро автобус йўналишлари жуда фойдали бўлиши мумкин. Автобус, темир йўл, такси ва кема ишчилари ташкил қилиниши мумкинми? Иқлим ва об-ҳаво бу транспорт турларига қандай таъсир қилади? Шаҳарлараро юришларда таксилар ишлатилиши мумкинми? Режалаштирувчилар бу саволларга қаердан жавоб олиши мумкин? Улар поезд, автобус, самолёт ва кемалар жадвалларини қўриб чиқишдан бошлаши мумкин ва газета ва туристлар учун нашрларни ўқиши мумкин, поезд ва автобус станцияларига бориши мумкин ва туристлар билан суҳбатлашиши мумкин.

(в) Телекоммуникациялар. ДҚТТК ва демократик ҳаракатда қандай технологиялар бор? Қандай коммуникацияларни олиш мумкин? (Йўлдош, қисқа тўлқинли, портатив факслар ва ҳоказо) Стратеглар ишончли коммуникация жиҳозларни сотиб олишга маблағлари борми? Кам учрайдиган тилларни биладиган одамларни энг муҳим тармоқларда ишлатсак қандай бўлади? Ҳукумат қаерда заиф? (Микротўлқинлар, телефон симлари, ўчириш жойлари, помехалар). Европа ёки Америкага факс юбориш ёки у ерлардан факс қабул қилиш учун модемлар билан жиҳозланган компьютерларни сотиб олиш мумкин. Бу тўғрисидаги маълумотни қаердан олиш мумкин? Баъзи нодавлат ташкилотлар янги технологияларни яхши билади. Кўпинча ишдан кетган ҳукумат коммуникациялари ишчилари иши тўғрисидаги саволларга осонгина жавоб беради. Коммуникация жиҳозлари тўғрисидаги каталогларда кўпинча янги технологиялар тўғрисида мақолалар бўлади. Халқаро журналлар ҳам баъзан маълумот беради. Интернет ва қидириш машиналарини ҳам ишлатиш мумкин.

(г) Сиёсат. Бу параграфда стратеглар улар фаолият кўрсатадиган умумий сиёсий вазиятни таърифлайди. Ҳарбий қонунлар ишлатиляптими? Сиёсий қарорлар қандай қилиб чиқарилади? “Монтаж схемаси” сиёсий ҳокимият муносабатларини акс эттирадими? Сиёсат курашнинг объекти бўлади ва режалаштирувчилар сиёсий муҳитда тиғиз ишлайди. Шунинг учун улар сиёсий ҳолатни билиш керак. ДҚТТКнинг демократик ҳаракатга тегишли сиёсатини таърифласа бўладими? Масалан, ДҚТТКнинг Миллий Конвенцияси шу стратегиянинг қисмими? Таиланд генераллари билан бўлган махсус сиёсий муносабат қандай ролни ўйнайди? Бирма-АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё Мамлакатлари Ассоциацияси) муносабатига тегишли компенсация нима бўлди? Фаҳмли кузатувчилар бу саволларга қаердан жавобларни топиши мумкин? Пресс-релиз, янгиликлар, шахсий интервьюлар, фаолиятнинг умумлаштирилиши, сиёсий сайловлар ва тажрибали Бирма Кузатувчиларининг сиёсий таҳлиллари бошлаш учун жуда яхши жойлар.

(2) Нисбий жанговар куч
Стратегик баҳолашнинг бу параграфида “бир сакрашдан” маълумотнинг маъносини таҳлил қилиш керак эмас.

Акс ҳолда барвақт таҳлиллар “олма ва апельсинларни” солиштиради (ҳарбий ва сиёсий қаршилик иккита хар хил “қурол тизимлари”) ва маълумот чалкаштириши мумкин. Бу параграфда фақат талаб қилинган маълумотлар бўлиши керак.

(а) Душман Ҳарбий Кучлари
1. Куч, (қисмларнинг сони, катталиги ва тури). ДҚТТК ҳарбий кучларининг сонини 500000-гача кўтариш мақсадини эълон қилган ва армияси асосан енгил пехотадан иборат бўлади ва ҳаво ва денгиз кучлари чекланган бўлади.
2. Жангнинг тартиби. (Қандай йўлланмалар берилган, қайси қисмлар қайси ташкилотларга қарашли?). Бу таснифлаш аниқ жойларда ҳаракатларга қайси қисмлар жавоб беришини белгилашда ёрдам беради. Жанг қилиш тартибини билганда режалаштирувчилар танлаган қўмондонларнинг шахсий ишлари устидан ишлаши мумкин. Сиёсий Қаршилик Қўмитаси (СҚҚ) энг муҳими дивизия, регионал қўмондонлик ва бундан юқоридаги штабларга тегишли масалалар билан шуғулланади.
3. Ўрнашув ва жойлашув. (Бу қисмлар қаерда, қандай ёйилган, ва нима қилади?)
4. Кучайтириш. (Қайси қисмлар кўпинча фаол қисмларга ёрдам бериш учун тайинланган – ҳаво десантлари, диверсион десантлари, зарбдор қисмлар ёки ҳарбий-ҳаво кучларими? Гарнизондан 10, 30, 50, 100, 200 километрда ўтказилаётган операциялар учун нормал кучайтириш вақти қандай? Ёйилиш вақти ва узоқлиги омиллари сиёсий қаршилик учун хавф-хатар қабул қилиб бўлмайдиган даражада бўлишигача қанча вақт борлигини кўрсатади).
5. Логистика. (Қисмлар қандай таъминланади? Таъминлаш алоқа давомида ёки алоқасиз амалга ошадими? Операция бошланишидан олдин қанча вақтда етказувчилар чақирилади? Операцияни бошлаш учун етказувчиларнинг ўрнатилган сақлаш жойлари борми? Таъминловчи гуруҳлар қаттиқ қўриқланадими? Бош омборлар қаерда жойлашган?)
6. Жанговар самарадорлик. (Машқлар, куч, қисм тарихи, ҳалок бўлганларнинг сони ва жанговар руҳнинг баҳоланиши. Бу маълумотлар тарғибот мавзуларини ва тарқатиш усулларини яратишда ёрдам беради.
Ҳар хил бўлинмаларда ҳар хил қобилиятлар бор. Таърифланаётган бўлинмаларни ёзинг (22-чи пиёда аскарлар дивизияси, 121-чи полк, бронетанк қўшинлари). Шу ёзувлар стратегларга нафақат одатлар таҳлилига ёрдам беради, балким айни бўлинмаларни махсус вазифалар учун белгилашга имконият беради. БЗҲҚ (Бирма Нозўравон Ҳаракат Қўмитаси) томонидан Нью-Делида тайёрланган қочоқларнинг маълумотлари Бирма Армиясидаги паст руҳий ҳолат тўғрисида хабар беряпти. Паст руҳий ҳолат кенг тарқалгани ёки фақат баъзи бўлинмаларда бўлгани ҳақида хулоса чиқариш учун бошқа қочоқлар хабарлари борми ё тайёрланяптими? Бу бўлинмалардаги паст руҳий ҳолатнинг сабаби нимада?)
7. Ҳарбийларнинг таърифи. Бу параграфда институт сифатида кўрилган Бирма Армиясининг ходимлари тўғрисида маълумот ёзилади – маълумот, тоифа, дин, мотивацияси, ёши ва ҳоказо. Душманнинг ҳарбий кучлар қаерда жойлашгани тўғрисида маълумотни газеталардан, хорижий матбуотларда ва радио хабарларда, асрга тушган кишиларнинг хабарларидан, қочоқлардан, қочиб кетган юк ташувчилардан, қаршилик гуруҳининг ўз агентларидан ва тарафдорлардан, тутилган радио хабарлардан, жанг хабарларидан ва душманга бир неча марта қарши жанг қилган дўстона ҳарбий кишилардан олиш мумкин.

(б) Дўстона ҳарбийлар. Муваффақиятли стратегик сиёсий қаршилик учун ҳарбий кучлар керак бўлиши мумкин, чунки улар аниқ вақт давомида ўз жанг майдонларини ҳимоя қилиши учун ва СҚ гуруҳларини қайтарганда диверсияларни ўтказиш учун ишлатилади. Стратегларнинг ўз ҳарбий кучлари Бирма Армиясига қарши психологик амалларга ёрдам бериш учун фойдали бўлиши мумкин. Шунинг учун режалаштирувчилар ўз ҳарбий кучлари тўғрисида ҳам юқорида кўрсатилган маълумотларни олиши керак. Улар дўстона ҳарбий кучлар тўғрисидаги маълумотларни қаердан олади? Улар шу ҳарбий кучларнинг штабларидан бошлаши мумкин. Тўғриси ҳарбий қўмондонлар ўз куч ва камчиликлари тўғрисида маълумот беришини истамайди.

Бу маълумот жуда муҳим ва сақланиши керак. Шунинг учун тайинланган ходимлар шу маълумотга эҳтиёжини тўғри кўрсатиш керак ва шу маълумотлар СҚҚ идорасида яхши сақланишида ишонтириш керак. (Шарҳ: Нозўравон ҳаракат учун ҳарбий қисмнинг мавжудлиги катта камчилик ҳисобланади. Бу нозўравон курашнинг динамикасига қарши ишлайди, ҳаракат сафига янги аъзоларни келтиришни қийинлаштиради, қуролли кураш учун тайинланган террористик ҳаракат бўлишида айбларга йўл қўяди, халқаро анжумандан ёрдам олишни қийинлаштиради ва режимдан қаттиқроқ зўраки амалларни кутишга мажбур қилади. Аслида эса баъзи оппозиция гуруҳлари тажрибасидан бу имкониятнинг камчиликлари афзалликларидан анча кўплигини билса ҳам уни рад қилмайди. Бу гуруҳлар қуролли қисмсиз нозўравон тўқнашувга ўтишга ишонтирилмаса шу гуруҳнинг назорат ёки таъсири остидаги аҳоли муҳим бўлганича қолади, шунинг учун қуролланган амаллар ҳаракатдан четланиши керак ва стратегия ҳарбий қисмнинг чекланишини назарда тутиши керак.)

(в) Душманнинг сиёсий қаршилиги. ДҚТТК нозўравон курашни олиб бориш катта кучига эга. Ҳозирги вақтда бу имкониятдан фойдаланилмаяпти, аммо ўз амалларимизга қарши ишлатилган ҳолда бу имкониятнинг кучини аниқлаш жуда муҳим. ДҚТТК қобилиятларининг муҳим жиҳатлари қуйидагича:

1. Куч
a. Цензура
b. Радио, телевидение ва матбуотга эга бўлиши
c. Бутун таълим соҳасининг назорати
d. Хулққа таъсир қиладиган маблағ кучи
e. Халқаро эътироф ва жаҳон матбуотига ва бошқа муҳим мулоқотларга кириш имконияти
f. Яхши тайёрланган ва кенг разведка тармоғи

g. Жаҳон классидаги коммуникация қобилияти

2. Камчиликлар
a. Бошқариш қобилияти пастлиги
b. Халқ томондан нафрат
c. Яхши тайёрланган стратеглар йўқлиги
d. Озчиликларга қарши геноцид сиёсатини қўллаб-қувватлаш
e. Бошқа камчилик ва заиф томонлар
3. Таянч устунлари
a. Бирма Армияси
b. ҲРХ (Ҳарбий разведка хизмати)
c. Оммавий ахборот воситалари
d. Хорижий инвесторлар
e. Ишбилармонлар табақалари
f. Ноҳарбий хизматчилар
g. Бошқалар (АСЕАН, Хитой ва ҳоказо)
4. Демография ҳақидаги фикрлар
a. Умумий (иккала томоннинг таҳлиллари ишлатилган)
b. Аҳоли сони 45103809 (1995 йил )
c. 14 ёшгача: 36% (7963544 нафар қизлар;
8.285.459 болалар)
d. 15-64 ёшда: 60%; 65+ ёшда: 4%
e. Аҳолининг ўсиши: 1,84%
f. Туғилиш: 28,02 бола/1000 кишига
g. Ўлим миқдори: 9,63 ўлиш/1000 кишига
h. Энг зич аҳоли Рангун, Мандалай ва Мулменда яшайди
5. Душман сиёсати тўғрисидаги фикрлар
a. “Табиий иттифоқдошлар”
1. Бирма Армияси
2. ҲРХ

3. Ноҳарбий хизматчилар
4. Ишбилармонлар табақалари
5. Хитой, Сингапур, Япония, Индонезия, Таиланд
6. Бошқалар?
а. Ташкилотлар
(Шарҳ: Ташкилотлар ижтимоий ҳокимият манбалари бўлишини эсланг. Улар ҳокимиятни бемарказлаш жараёнида муҳим бўлишлари мумкин ва таянч устунларини бетараф қилиш ёки тортиб олиш учун аниқлашда СҚ стратеглари орқали ишлатилиши мумкин.)
1. Иттифоқ Бирдамлиги Ривожлантириш Ассоциацияси
2. Сангха (буддистлар диний етакчилари)
3. Санъаткорлар ва ёзувчилар ассоциациялари
4. Ўқитувчилар ташкилотлари
5. Ветеранлар ташкилотлари
6. Спорт клублари
7. Бошқалар
в. Сиёсий келишмовчиликлар
1. Армия қўмондонлари ва ҲРХ
2. ДҚТТК ичидаги ўртача ва ашаддийлари
3. ДҚТТК ва фермерлар
4. Кичик ва юқори офицерлар
5. Ноҳарбийлар ва запасдаги офицерлар
6. Бошқалар

(г) Дўстона сиёсий қаршилик қобилияти. СҚ қобилиятлари тўғрисидаги маълумотнинг кўпи Сиёсий Қаршилик ҳаракатидаги фаоллардан ва Сиёсий Қаршилик Қўмитасининг аъзоларидан олиш мумкин.

Ташкилотлар, жанг қоидалари, СҚ координаторлари ва фаоллари жойлашиши, ҳозирги амаллар ва сонлар тўғрисидаги маълумотлар СҚҚ аъзоларидан олиш мумкин.
1. Таянч устунлари
(Шарҳ: Таянч устунлари амалларимиз марказида туради. Душманнинг таянч устунлари ҳужумларимиз мўлжали: дўстона таянч устунлари бизнинг энг катта амалий ресурсимиздир.)

a. Демократия Миллий Бирлашмаси
b. Бирма Иттифоқининг Миллий Кенгаши
c. Бирма Ёш Монахлари Ассоциациялари
d. Сиёсий Қаршилик Қўмитиалари
1. Этник озчиликлар ташкилотлари
2. Халқаро анжуман ташкилотлари (Очиқ жамият институти ва ҳоказо)
3. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
2. Демография тўғрисидаги фикрлар(юқоридаги душманга тегишли маълумотга ўхшаган)
a. Колледж битирувчиларининг тарқалиши. (Колледж битирувчилари сиёсий қаршилик ташкилотлари учун билим ва етакчилар билан таъминлайди; улар тарғиботчилардан ҳар хил маълумотларни олади. Заковатли одамлар ҳамиша золимлар учун жиддий хавф келтиради ган бўлиб туюлади ва шу нап тўғри)
b. Минтақавий саводхонлик даражаси
c. Этник ва диний зичлик (Бу маълумот фаолларни ва координаторларни танлашда ёрдам беради ва ҳар хил аҳоли гуруҳлари учун тўғри келадиган адабиётни ишлаб чиқиш учун тарғиботчиларга керакли бўлади.)
d. Минтақавий яшаш стандартлари. (Қишлоқда озуқа кам бўлса, водопровод суви, электр, тиббий воситалар, сотиладиган ҳосил қисмлари йўқ бўлса ва ёшлари қолмаган бўлса бу қишлоқ амалларимизга катта ҳиссасини қўшишини кутмаслигимиз лозим. Биз уларга беришимиз керак. Нафақат моддий нарсани, балким демократик федератив ҳукумат ўрнатилганда нима бўлиш кўрилишини беришимиз керак.)

3. Сиёсий фикрлар
а. “Табиий иттифоқдошлар”
(Шарҳ: БИМК кимнинг қизиқишларини ҳимоя қилади?)
1. Бирма чегарасининг атрофидаги ишбилармонлар табақалари
2. Талабалар
3. Диний гуруҳлар
4. Кўп этник миллий гуруҳлари
5. ДМБ
6. Экология курашчилари
7. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти
8. Бошқалар
б. Ташкилотлар
(Шарҳ: ташкилотлар ҳокимиятнинг асосини ташкил қилишини эсланг. Стратегик баҳолашнинг яратувчилари ўз ташкилотларининг қобилиятларини баҳолашда жуда объектив бўлиши керак. Уларнинг ичига Бирмадаги халқаро ташкилотларни ҳам киради)
1. ДМБ (Демократик Миллий Бирлашма)
2. Пан-Качин Ривожланиш Жамияти
3. БИМК аъзо ташкилотлари
4. Бирма Демократик Овози
5. БЭКУ (Бирма Эркин Касаба Уюшмалари)
6. РБТ (Рохинга Бирдамлик Ташкилоти)
7. БМТ
8. Демократия Миллий Ҳадялари

9. Халқаро Республика Институти
10. Очиқ Жамият Институти
11. Бошқалар?
в. Сиёсий ихтилофлар
(Шарҳ: сиёсий бўлиниш демократик ҳаракатларда кенг тарқалган. Энг жиддий келишмовчиликлар аниқланиши керак.)
1. Бирма Иттифоқининг Миллий Коалицион Ҳукумати ва Бирма Демократик Альянси
2. БИМК ва Рохинга чиқариш масаласида
3. БИМК ва БЭКУ
4. БИМКҲ ва ДМБ-ОА чегара масаласида
5. Бошқалар
4. Хавфсизлик масалалари
а. Самарадорлик ва контрразведка. (Булар доимо самаралими ёки СҚ операцияларини эртароқ амалга ошириш учун имкониятлар борми?)
б. Чақириш ҳоллари учун заиф кишилар.
в. Ташкилий текшириш жараёнлари. (Душман разведкачилари курашчиларнинг ичига кириб қолиш имкониятини камайтириш учун нима қилиняпти? Дезинформацияни аниқлаш, кузатиш ва иккинчи даражали далиллар янги келганларни текшириш мисоллари бўлади.)
г. Мулоқот. (Хабарлар қандай қилиб юборилади? Тизим ишончлими? Курьерлар, радио, фақат қабул қилиш, олдиндан келишилган кодлар ва бошқа компьютер мулоқот шакллари баҳолаш учун мисол бўлади.)
д. Маълумот ва ҳужжатлар хавфсизлиги. Режимнинг оппозиция гуруҳларининг ичига кириб олиш қобилиятини кам баҳолаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳамма муҳим материаллар учун хавфсизлик тизимини ўрнатиш керак. Бу дегани, ҳаракат шу ҳужжатларни ўқиган ва нусхасини олган ҳар бир кишини ёзиб олиш керак.

Доимий равишда муҳим маълумотни фақат “билиши керак” кишиларнинг доирасига чеклаш интилиши бўлиш керак. (Нозўравон курашда жуда кам маълумот “сирли” бўлади ва шундай маълумот одамларни катта хавф остига солади.)

(3) Тахминлар
Вазифа ва олинган маълумотларга қараб стратеглар тахминлар учун ажратилган жойларни тўлдиришлари керак. Жоиз амаллар йўналишларини текширганда тахминлар керак бўлиши мумкин. Самарали стратегиялар тахминларга асосланиши мумкин эмас. Қаердан мумкин бўлса фактларни йиғиш – бу муваффақиятли нозўравон ҳаракатнинг асосидир. Тахминлар қилиниши керак бўлса ходимлар уларнинг ҳақиқийлигини текшириш керак. Масалан:
(а) Хорижий ҳукуматлар БИМКга ҳарбий ёрдам кўрсатмайди
(б) Халқаро корпорациялар таъсири остида ғарбий демократиялар ДҚТТКга қаттиқ қаршилик кўрсатмайди ва ўзларини фақат оғзаки баёнотлар билан чеклайди.
(в) Индонезия ва Таиланддан Миллий Демократик Партиянинг штабига келган пул АҚШнинг Бирмага бўлган сиёсатига таъсир қилди.
(г) Хорижий инвестициялар Бирмада барқарор иқтисодий ва сиёсий ўсиш учун муҳим.
(д) Бошқалар

Стратегик баҳолашнинг шу жойидан стратегик режалаштирувчилар олинган маълумот ва тахминларни ишлата бошлайди. Кейинги қадам – бу сиёсий қаршилик амалларининг йўналишига таъсир қила оладиган душман қобилиятларини аниқлаш. Бу ақлий машқ стратегик баҳолашнинг 2Б параграфидан бошланади.

Б. Душман қобилиятлари
Бирма Армияси тўғрисидаги маълумотларни кўриб таҳлил қилганда нозўравон ҳаракат ўзининг жоиз амаллар йўналишига таъсир қиладиган душманнинг қобилиятларини аниқлаши мумкин.

Бирма Армиясининг қобилиятлари тўғрисидаги хулосалар бўйича у қуйидаги амалларга қодир:
(1) Онг Сан Суу Кйини қайта ҳибсга олиш, ўлдириш ёки ҳайдаш
(2) Учта аҳолиси энг кўп марказларда бош фуқаролар ғалаёнларини тўхтатиш ва бу борада бўш жойларда ҳам ҳарбий операцияларни ўтказишга қобилияти камаймайди
(3) Бирма демократик гуруҳларининг қўшни мамлакатлардаги амалларининг самарадорлигини ажратиб чеклаб қўйиш учун Хитой, Ҳиндистон ва Таиланд ҳарбий кучлари ва разведка ташкилотларининг ҳамкорлигини олиш
(4) Хорижий радиоларга тўсқин қўйиш
(5) БИМК/КМИ штабларини ҳужум қилиш ва қўлга олиш

В. Ўз амаллар йўналиши (АЙ)
Ҳаракатнинг вазифасини яна бир бор кўриб чиқиб ўз қобилиятларини таҳлил қилгандан кейин стратегик баҳолашни тайёрлаётганлар вазифани бажариш учун амаллар йўналишини ишлаб чиқиши мумкин. Самарали стратегия душманни чалғитишини ва режаларини бузишини, мақсадга билвосита ёндашиш (ўртанча мақсадлар билан) умумий ҳолда энг қулай бўлишини, нозўравон ҳаракатлар ўз афзалликларини душманнинг энг заиф жойларига ҳужум қилиш учун ишлатишини ва стратегик даражада режалаштирувчилар бутун қобилиятларини ишга солишини эсланг.
АЙ 1. Бутун Бирма территориясида СҚ қуйидаги мақсадларга хизмат қиладиган таянч пунктларини ўрнатиш стратегияси:
а. Бутун мамлакатда сиёсий беқарорликни қўзғатиш учун СҚ амалларини ўтказиш
б. Демократик гуруҳлар учун аъзоларни қабул қилиш
в. Умумий иш ташлаш учун тайёргарликлар кўриш
г. ДҚТТКни кўп сонли ва ёйилган нишонлар орқали мўлжалга олиш

АЙ 2. Бошқалар

3. Қарши амалларнинг таҳлили

Бу параграфда ҳаракатнинг амалларига қарши душманнинг амал қилиш қобилиятининг таъсири тўғрисида ёзилади. Юқоридаги мисолда келтирилган қобилият шуни кўрсатадики, демократик кучлар олдиндан Бирма Армиясининг буйруқларга бўйсуниш одатига путур етказмасдан Рангун, Мандалай ва Мулменда исён кўтарса катта муаммоларга дуч келади.

4. Ўз амал йўналишларини солиштириш

Бу параграфда хар бир амал йўналишининг афзалликлари ва камчиликлари (бош омилларни назарда тутиб) солиштирилади. Масалан, бош омил тасодифларни камайтириш бўлиши мумкин.

5. Қарор

Ҳал қилинган амаллар йўналиши тўлиқ операцион вазифа таърифига айланади.

Хулоса

Бу бобда стратегик баҳолашни ўтказишда мазмун ва жараёнлари кўрсатилган. Стратегик уруш режалаштирувчи учун стратегик баҳолаш муҳим ҳужжат бўлади. Бу ҳужжат тез тайёрланмайди, аммо сиёсий оппозиция гуруҳлари уни тайёрлашга қобилияти етади. Яхши тайёрланган баҳолаш вазифани бажариш учун энг тўғри амаллар йўналишини аниқлашда хатонинг эҳтимоллигини пасайтиради. Стратегик баҳолаш мунтазам равишда янгиланса “жонли” ҳужжат бўлиб қолиши мумкин. Штаб тадқиқотига ўхшаб тартиб ва қунт талаб қилинади. Тартиб ҳаттоки тазйиқ остида аниқ фикрлашга ёрдам беради.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares