Бешинчи боб

Муаммоларни ҳал қилиш

Штаб тадқиқоти тартиби ишлатилса муаммо ҳал
бўлмаслиги мумкин эмас.

– Соу Йо Шу, Карен Миллий Бирлашмаси

Ҳар бир тўқнашувни муваффақиятли равишда олиб бориш учун аниқ мақсадлар, стратегия ва ёрдам берувчи режалар бўлиш керак. Нозўравонлик кураш бош стратегиясининг мақсадлари ва йўлланмалари оппозиция гуруҳининг раҳбариятинг сиёсий қарорлари натижасида чиқади. Сиёсий қарорларни амалий ёрдамчи режаларга айлантиришда ёки стратегик мақсадлар ва ёрдамчи режаларни ишлаб чиқишда кўп сонли юзага чиққан муаммоларни ҳал қилиш керак.
Тажриба кўрсатганки авторитар режимлар жамият устидан назорат қилган ва асосий масалаларда қарор чиқариш ҳуқуқи режим тарафдорларининг кичик доираларида бўлган мамлакатларда демократик ҳаракатларнинг муаммоларни ҳал қилиш қобилияти ривожланмаган бўлади. Масалан, экстремал ҳолларда одамлар қаерда яшаши, колледжда нимани ўқиши, қайси ишда ишлаши ва қандай озуқани истеъмол қилиши ҳақидаги қарорларни ҳукумат чиқарган. Баъзан қўрқиш ёки маданий қоидалар сабабидан одамлар маслаҳат беришдан бош тортишади ва бошқаларнинг қарорларини бажаришга интилади. Муаммоларни аниқлашда, сабабларини текширишда ва тўғри маслаҳатларни ишлаб чиқишда билувчан бўлиши учун одамларга кичик ва катта муаммоларни ҳал қилишда қобилиятларини чуқурлаштириш имконияти берилиши керак.
Аслида одамлар ҳаёт давомида муаммоларни ҳал қиладиган минглаб қарорларга келади. Бу муаммоларнинг кўпи кичик (нимани кийиш, нимани сотиб олиш ёки кичик фарзанднинг туғилган кунига кимни таклиф қилиш). Баъзилари жуда муҳим бўлади, масалан касбни танлашда. Бу кўп қарорларнинг аҳамияти кам бўлади ва биз нотўғри танлаганимизда ҳам оқибатини кўтара оламиз. Бу бепарволик аммо баъзи қарорларга тегишли эмас. Кимга уйланиш қарорининг оқибати билан биз умримиз охиригача ҳар куни яшашимиз керак!

Одамларга ўхшаб ташкилотлар ҳам муаммоларни ҳал қилиши керак. Ташкилий қарорлар ташкилот ичидаги ва сиртидаги одамларга ва ресурсларга таъсир қилгани учун қарор чиқарадиган одам объектив ва энг яхши маълумот асосида тайёрланган маслаҳатларни бериши керак. Ҳарбий ва нозўравонлик курашларнинг қарор чиқариш анжуманлари бир бирига ўхшаш бўлгани учун ҳарбий штабнинг муаммоларини ҳал қилиш усули қарор чиқарадиган одамлар учун ва қарор чиқарувчига маслаҳат берадиган одамлар учун фойдали мисол бўлиб қолади.
Бу муаммони ҳал қилиш усули кўп маъмурий ва бошқарув масалаларда ишлатилиши мумкин, қисқа ва батафсил бўлиши мумкин, ва ҳаракат давомида хар бир босқичда ишлатилиши мумкин. Қуйидаги тартибни сақлаб қолиш муҳим:

Штаб Тадқиқоти Тартиби:
1. Муаммонинг ифодаси
2. Тахминлар
3. Муаммога тегишли фактлар
4. Фактларни мунозара қилиш
5. Хулосалар
6. Маслаҳатлар

Параграф 1. Муаммонинг ифодаси

Муаммо диққат марказида бўлгани учун биринчи параграфга қўйилган. Шу параграфни ёзиш биринчи қарашдан туюлганидек осон эмас. Хато қилиниб параграфда муаммонинг ўзи эмас балким ташқи белгилар ёзилиши мумкин. Такрорланадиган бош оғриғи бор кишининг хар гал иккита аспирин таблеткасини ичадиган тажрибаси бундай мантиқдаги хатога мисол бўлиб қолади. У бош оғриқнинг ташқи белгиларини йўқ қилган, аммо чуқурда ётган муаммо – аввалан бор нимага боши оғриётгани – ноаниқ бўлганича қолади.

Параграф 2. Тахминлар

Штаб тадқиқотида мантиқий тахминлар фактларнинг ўрини босади. Кўпинча улар келажакдаги вазиятларга, шароитларга ва ресурсларнинг борлигига тегишли. Аслида тахминлар билимдаги етишмовчиликларни қоплайдиган учун сунъий воситадир. Идеал даражада тахминлар бўлмаслигини афзал кўрамиз ва улар фақат муаммо ҳал қилинганда керак бўлади. Шунинг учун тахминлар асослилигини батафсил текширишимиз керак. Бу ерда ифодаланмаган аммо назарда тутилган тахминларнинг хавфи бор, масалан муҳим вазифалар учун мўлжалланган гуруҳлар аниқ бир қобилиятлари тўғрисидаги тахминлар.

Параграф 3. Муаммога тегишли фактлар

Муаммони муваффақиятли равишда ҳал қилиш учун унга тегишли фактларни йиғиш муҳим босқич бўлади. Юқорида боши оғриётган кишининг тўғрисидаги мисолда унинг хар кунги ҳаётига тегишли фактларни йиғиш керак, булар овқати, кўзи кўриши, ишлаш одати, машқлари, стресслари, ва бошқаларга муносабати тўғрисида фактлар.

Параграф 4. Фактларни мунозара қилиш

Бу параграфда муаммога тегишли тахминлар ва фактик маълумотлар мунозара ва таҳлил қилиниши керак. Бу жараёнда имкониятлар ривожланади ва ўйлаб чиқилади. Такрорланадиган бош оғриқларга давони қидираётган шифокор ҳамма маълум бош оғриқ сабабларини текшириб чиқади. Бу киши уйқу муаммолари бўлмаслиги, стрессга яхши бардош бериши, безгак тарқалган жойда яшамаслиги ва шамоллаши йўқ бўлиши мумкин, аммо кўп у ўқийди ёши 40-да ва кўзларини 10 йилдан ортиқ текширтирмаган.

Параграф 5. Хулоса

Тахминларни ва бор муаммога бевосита тегишли маълумотларни мунозара ва таҳлил қилгандан сўнг қарор танланади ва бу параграфда ёзилади. Масалан боши оғриётган бемор тегишли шифокор кўзларнинг кучланишини сабаб деб хулосага келиши мумкин.

Параграф 6. Маслаҳатлар

Бу параграфда хулосалар махсус қарор чиқарувчи киши учун муаммони ҳал қиладиган ҳаракатларга келтирувчи маслаҳатларга айланиши мумкин. Бизнинг мисолимизда бош оғриқни тўхтатиш учун кўз текшируви маслаҳат бўлиб қолади.
Маслаҳатларни учта мезон орқали текшириш керак:

1. Яроқлилик. Маслаҳатлар чиндан ҳам ифодаланган муаммони ҳал қиладими?
2. Бажарилиши мумкинлиги. Маслаҳатларни бажариб бўладими?
3. Маъқуллик. Қарор чиқарувчи харажатларни кўтаришга розими (сиёсий, молиявий, ва инсоний ресурслардан)? Қарор мавжуд ресурсларни ўзгаришини талаб қиладими ё янги ресурсларни топилишиними?

Бу муаммони ҳал қилувчи усулнинг қадри шундаки қарор чиқарувчи маслаҳатлар қандай қилиб ишлаб чиқилганини кўриши мумкин. Бундан ташқари қарор чиқарувчида маслаҳатлар ишлаб чиқилганда йўқ бўлган қўшимча маълумотлар бор бўлиши мумкин. Шу маълумотлар нуқтаи назаридан штаб тадқиқоти қайтадан ишланиб чиқиши мумкин. 1992 йил ўртасида Бирма оппозицияси Сиёсий Қаршилик Қўмитасини (СҚҚ) ташкил қилган. Энг биринчи вазифалардан бири ўзгараётган шароитлар нуқтаи назаридан Бирмада демократия учун курашни энг тўғри йўлини танлаш бўйича тадқиқот қилиш бўлган. Штаб тадқиқоти тайёрланган, мазмунлари Бирма Иттифоқининг Миллий Кенгашдаги устунликни қуролланган курашга ёки нозўравонлик курашга бериш тўғрисидаги олий даражали мунозараларда ишлатилган.

Шубҳасиз СҚҚ Онг Сан Суу Миллий Демократия Бирлашмасининг нозўравонлик интилишларига ўхшаб стратегик нозўравонлик курашни олиб бориш учун ташкил қилинган ва нозўравонлик йўналишни танлаган, аммо улар объектив бўлишни хоҳлаган. Штаб тадқиқоти тартиби ишлатилган. СҚҚнинг штаб тадқиқоти стратегик сиёсат масалаларида бу муаммоларни ал қилиш усули қандай қилиб ишлатилишининг мисоли бўлади. Тадқиқот 3-иловада кўрсатилган.

Хулоса

Тажриба ошиб штаб тадқиқоти тартиби муаммоларни ҳал қилишда фойдаланувчининг табиий одати бўлиб қолади. Сейфни очадиган сонларнинг комбинациясига ўхшаб штаб тадқиқоти тартибидаги параграфларнинг кетма-кетлиги муаммонинг ҳал қилинишига йўл очади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares