Тўртинчи боб

Нозўравонлик курашнинг механизм ва усуллари

…менинг даъвом фақат шундаки ҳаётимдаги ҳар бир тажриба нозўравонлик одамзоднинг ҳузуридаги энг катта куч бўлишига ишончимни мустаҳкамлаган.
-М. К. Ганди

Қандай йўл танланмасин жамиятни диктатурадан демократияга ўтказиш қийин. Оппозиция гуруҳлари нозўравонлик кураш стратегиясини танлаган бўлса, нозўравонлик кураш ҳукмдор ва аҳолининг орасидаги ҳокимият муносабатининг исталган ўзгаришларига келтирадиган йўллар, ёки механизмлар тўғрисида фикр юритиш керак. Д-р Шарп “ҳокимият муносабатини ўзгартирадиган механизмларнинг” тўрттасини аниқлаган. Булар конверсия, аккомодация мажбур қилиш ва дезинтеграция. Нозўравонлик ҳаракатнинг шу тоифалари ўзгаришни келтириш ёки нозўравонлик амаллар ёки кампанияларнинг таъсирини баҳолаш усуллари сифатида фойдали бўлади.
Бу бобда нозўравонлик амалларнинг кенг категориялари таърифланган: норозилик ва ишонтириш, ҳамкорликни рад қилиш ва аралашиш. Джин Шарпнинг таърифлаган 198 турли усулларинг рўйхатини 2-иловада кўринг.

Механизмлар

Стратегик нозўравонлик курашнинг ғоялари сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларни келтириш учун назариядан амалиётга ўтиши керак. Ғояларни амалга оширишда ҳукмдорларнинг нуқтаи назарига ва амалларига таъсир қиладиган оппозиция томондан маъқул келган механизм ёки жараённи танлаш жуда муҳим. Шу танлаш ўз навбатида халқ ва ҳукуматнинг орасидаги муносабатни ўзгаришига эришиш усулларининг танланишига таъсир қилади.

Конверсия

Ўзгаришларга мажбур қилиш учун душманга қарши ишлатилган механизм ёки жараёнлар нозўравонлик амалларнинг ҳар хил интенсивликдаги таъсирини таърифлайди. Шундай вазиятлар бўлиши мумкинки, режим курашчилар гуруҳининг маслаҳат ёки талабларини қабул қилиш ўзининг манфаатида бўлишида ишонтирилади. Конверсия курашчилар гуруҳи учун кўп афзалликлари бор. Режимнинг ўзгаришларга рози бўлиши оппозиция етакчиларнинг обрўсини ва қонунлигини кўтаради, давлатга очиқ қарама-қаршилик билан боғлиқ хавф-хатарларни камайтиради ва энг муҳими, тўқнашувнинг кейинги босқичларида ишлатиш учун ресурслари сақлаб қолади. Аммо бу механизм кўпинча кам таъсир этадиган амалларни ўз ичига олади ва ашаддий авторитар режимларга қарши ишлатилиш учун қониқарли бўлмайди. Лекин тўғри танланган ва ишлаб чиқилган масалалар баъзан ҳаттоки шафқатсиз режимларга қарши ҳам муваффақиятга эришган.
Ҳарбий диктатурага қарши ишлатилган конверсиянинг битта мисоли Бирмада бўлган ва бунда давлат бошланғич мактабларида инглиз тили дарсларнинг масаласи турган. 1962 йилдаги ҳарбий тўнтаришдан кейин генерал Не Уин инглиз тили Бирманинг мустамлака бўлган ўтмишига эслатади деган қарорга келган ва бошланғич мактабларда инглиз тили дарсларини тақиқлаган. Ўша пайтда Бирма аҳолисининг аксарияти инглиз тилида иккинчи тил сифатида эркин гаплашган. Кузатувчилар эса шу ўзгаришнинг ёмон сабабини кўришган. Халқни хорижий ғоя ва таъсирдан ажратиш учун инглиз тилини ўрганишнинг тақиқланиши ўрнатилаётган қаттиқ цензура қонунларининг давоми бўлган. Университетда ҳам инглиз тили ишлатилиши камайтирилган. Икки ўн йилликдан ошиқ вақт ўтгандан кейин режим шу цензура шаклининг муҳим иқтисодий оқибатини кўрди. Ишчилар ва ўрта даражадаги бошқарувчилар халқаро бизнес ва коммерция тилида мулоқот қила олмайдиган жойда хорижий инвесторлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни хоҳламади. Университет студентлари кўп ғарбдаги олий таълим муассасаларида бошқа қабул қилинмаган эди. Рангун Тиббиёт Мактаби битирувчилари хорижий мамлакатларда амалиёт учун ёки ҳатто мутахассислигида ўқиш учун қабул қилинмади.

Ишбилармонлар табақалари ва демократик фаоллар инглиз тилини ўқиш имкониятлари борлиги учун йиллар давомида гапиргандан сўнг режим рози бўлди, чунки бу нарса ўзининг манфаатида бўлишига ишонди.
Стратегик нозўравонлик кураш ҳокимият манбаларига ҳужум қилишини эсласак, режимнинг таянч устунларига қарши ишлатилган конверсия жуда самарали бўлиши мумкин. Бу жараёнда биринчи қадам – бу ташкилот ва мўлжалланган институтларнинг аъзоларини улар алоҳида равишда “халқнинг душмани” бўлмаслигида ва аслида демократик жамиятда сермаҳсул аъзолари сифатида маъқул бўлиши, қадрланиши ва ҳурматга сазовор бўлишида ишонтириш. Шу мақсад эришилгандан сўнг мўлжалланган институтларнинг аъзолари сиёсий ўзгаришлар кераклиги ҳақидаги ахборотларга ва махсус амалларга чорлашларга таъсирланувчан бўлади.
Конверсия бу демократик кучларни кенгайтириш ва кучайтириш бирламчи механизми. Демократик ва авторитар режимларнинг ҳукмронлигидаги ҳаётларнинг фарқини кўрсатадиган тарғиботнинг оқилона ишлатилиши ва жаҳондаги ҳозирги вақтда ўтаётган нозўравонлик амаллар тўғрисида янгиликлар конверсияга ёрдам беради. Демонстрация, иш ташлашлар, бойкотлар ва норозиликнинг бошқа турлари ҳақидаги янгиликлар – бу аҳолининг нуқтаи назарига таъсир қиладиган мисоллардир. Энг муҳими, аҳолига “эрта куннинг ҳиссиётини” ва шу ҳиссиётга эришишнинг режасини намойиш этиш керак.
Балким конверсия ҳаракатларига энг кучли таъсир этадиган амал – бу авторитар режимга қарши чиққанлар мардлигининг намойиши. Ошкора мардлик амаллари нозўравонлик курашчиларни қўрқоқ деб билган қолипларга барҳам беради. Мардлик ҳамма ерда ҳурматга эга жангдаги аскарларнинг мардлиги ҳам, золимона режимга қарши чиққан нозўравонлик курашчиларнинг мардлиги ҳам. Мардлик фақат одамлар тўккан қон билан ўлчанмайди. Амалнинг оқибатларини қўрқмасдан қарши олиш мардликнинг чин меъёридир. Масалан, 1776 йилда Америка Мустақиллиги

Декларациясига қўл қўйган шахслар Англия Қиролига қаршилик кўрсатишда ва 1950 ва 1960-йилларда фуқаролик ҳуқуқлар фаоллари сегрегацияни тугатиш учун “ўтириб олиш”ларда иштирок этганда улуғ мардликни намойиш этган. Бу иккала бўйсунмаслик амаллари аҳолини курашчилар шундай катта хавфларни қабул қилган курашнинг мақсадларининг ҳаққонийлигини текширишига сабаб қўйган.

Аккомодация

Баъзан режим демкоратик кучларнинг талабларини қабул қилади ва аммо ҳурмат қилганидан ёки яхшилигидан эмас, балким ижтимоий кескинликни юмшатиш, хорижий ҳукуматларнинг нуқтаи назарларига таъсир этиш учун ва халқнинг халқинг фаровонлиги тўғрисида ўйлаётганида фуқароларни ишонтириш учун ёки душманлари ўз манфаатига ишлатишидан олдин бу масалани ҳал қилиш учун. Ҳукумат мажбур қилинмаган, бу ҳолда у махсус масалаларда оппозиция талабларини қабул қилиш манфаатини хавф остига солмаслигини ва ўзи заифлашмаслигини кўради. Аслида эса режимнинг тўла равишда ҳокимиятни ушлаши заифлашган ва халқнинг режимга бўлган душманлигини кўтара оладиган масалаларга таъсирланувчан бўлиб қолган. Янгиликлар мунтазам равишда тоталитар ҳукуматларнинг аккомодациялари тўғрисида маълумот беришади. Рангундаги ҳарбий режим ва Коммунистик Хитой раҳбарлари сиёсий ўзгаришларга талабларни қисман қабул қилиш учун ғарбий мамлакатлардан катта лавозимдаги ташриф буюрганда бир неча маҳбусларни озод қилади. Исроил ҳукумати Фаластин фуқароларига инсонпарварлик билан муносабатда бўлиш АҚШнинг талабларини қабул қилиш учун мунтазам равишда рамзий ҳаракатларни бажаради. Қабул қилиш учун танланган масалалар ғашга тегадиганлардан бўлади ва ҳукуматнинг ҳокимиятини хавф остига солмайди. Бошқача айтганда бу масалалардаги қарорлар минимал хавф-хатарларни келтириши мумкин.
Замонавий ҳукумат аккомодацияси мисоллари рамзий амаллардан то эркин сайловларгача бўлиши мумкин. Масалан 1988 йилда Литвадаги аҳолининг коммунистик режимга қарши ўсаётган норозиликларга жавобан Олий Кенгаш конституцияни ўзгартириб литвача тилни расмий тил қилишга ва тарихий майдонда миллий байроқни кўтаришга рози бўлди.

Шу жойда демократик ҳаракат “иккинчи қўмита”, “Сажудис” ва бошқа ёрдам гуруҳлари бошчилигида шундай ривожланган ва муваффақиятли бўлганки режимнинг рамзий келишувлари қониқарли бўлмай қолишган. Натижада оппозиция демократик ўзгаришларни кирита оладиган куч сифатида ишонч ҳосил қилган.
2002 йилда Саддам Хусайннинг диний байрамларни ўтказишга рухсати аккомодациянинг замонавий мисоли бўлган. Саддам Хусайн Ироқ жамиятини тўлиқ назорат қилган бўлса ҳам, шиа мусулмонларга Бағдод ташқарисидаги диний зиёратгоҳга минглаб кишиларнинг юришига рози бўлган. Хусайн талабни рад қилиши мумкин эди, ва полиция ва ҳарбий кучлари буни тақиқлашга имкон берар эди аммо у рози бўлди, балким ҳукмронлигига қарши очиқ ва зўраки оппозицияни кўтармаслик учун.
Эркин сайловларни ўтказишга розилик режим таклиф қиладиган энг катта аккомодациясидир, аммо бу сайловлар ҳаққоний равишда ўтказилиши шубҳали. 20-асрнинг охирги иккита ўн йиллигида авторитар режимлар томонидан рухсат берилган “эркин” сайловларнинг кўп мисоллари бўлган.
1990 йилда Бирмадаги сайловлар режим қандай қилиб халқнинг танлови натижаларини режалаштиришини намойиш этган. Генерал Не Уин ҳукмронликдан кетишидан олдин охирги расмий амалларидан бири кўп партияли сайловларга таклифи эди. 1988 йил июлида у истеъфога чиқишидан олдин сиёсий ўзгаришлар учун ва бу борада кўп партияли сайловлар учун демонстрациялар бўлган. Не Уин кўп партияли сайловлар диктатурага қаршиликни йўқ қилмаса ҳам камайтиради деб ўйлаган. Режимининг сайловларни сохталаштириш қобилияти билан бирга оппозиция бўлиниб кетган сайловларда унинг ғалаба қозониши аниқ деб ўйлаган.

Гуруҳлар жоиз аккомодация учун масалаларни танлаганда аккомодация қабул қилинса ҳукмдорни аҳоли олдида “яхши кўринишини” таъминлайди деб таърифланиши керак. Шу билан бир вақтда аҳоли режимнинг аккомодацияси нозўравонлик ҳаракатнинг ўсаётган кучининг рамзи деб ва жамиятни ўзгартириш қон тўкилишини талаб қилмаслигини тушуниши керак. Конверсия ва аккомодация қўшилган таъсири жамиятни кучайтиради ва қудратлироқ амалларга тайёрлайди.
Сайловлар оппозициянинг сиёсий ўзгаришлар талабларини аккомодация қилиш учун авторитар режимлар томонидан кўп ишлатилади. Халқ учун минг афсус, оппозиция етакчилари кўпинча соддалик билан сайловлар эркин ва ҳаққоний равишда ўтказилади, халқ ҳукумат қўрқитишларига бардош бера олади ёки халқаро кузатувчилар овозларни санашда сохталашга йўл қўймайди деб ўйлайди. 2000 йил Сербиядаги ва 2002 йил Зимбабведаги сайловлар сохталашган сайловларнинг ҳар хил натижаларини кўрсатадиган мисоллардир.
Сербияда сиёсий оппозиция сайлов қутиларидан бошлаб то Белграддаги сайловлар маркази идорасигача сайловларни кузатиш тизимини ўрнатган. Уларда яхши тайёрланган ва ташкил қилинган “Овозингни Бер” кампаниясининг ходимлари ва ҳукумат сайловни сохталашга уринган ҳолда амаллар режаси бор бўлган. Оппозиция гуруҳларининг сайлов натижалари тўғрисидаги биринчи маълумотлари демократик кучларнинг ғалабаси тўғрисида гапирган ва натижалар расмий натижалардан олдин эълон қилинган эди. Ҳукумат унинг ҳисоблашлари бўйича оппозиция ютмаганлиги ҳақида эълон қилганида одамлар кўчаларга чиққан ва бутун Сербия территориясида оммавий демонстрациялар билан ғалабаларини эълон қилган. Демонстрациялар Парламент биносига юришга айланган. Айёргарчиликлар шундай тўлиқ бўлганки, ҳатто полиция ва ҳарбийлар янги ҳукумат эълон қилиниб ўрнатилганда аралашмади.

2002 йил мартда Зимбабведаги сайловлар бутунлай тескари натижага келтирган. Зимбабведа оппозицион Демократик Ўзгариш Ҳаракати (ДЎҲ) стратегиясини “Овозингни Бер” кампаниясига ва эркин ва ҳаққоний сайловлар ўтказиш учун халқаро тазйиқларга бағишлаган. Лавозимни эгаллаётган Роберт Мугабе сайловларни сохталаши вазияти учун “Режа Б”га кам эътибор қаратилган. Мугабе ҳокимиятни бой бериш хоҳламаганининг белгилари барвақт кўриш мумкин эди. ДЎҲ тарафдорлари ва Мугабе қарши овоз беришда шубҳаланган одамлар калтакланган ва қўрқитилган. ДЎҲнинг президентлик номзоди хоинликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Полиция ва разведка ходимлари аҳолини қўрқитишда қатнашган. Ҳаттоки сайлов ҳам куни маълумотлар бўйича овоз бериш учун навбатда турган одамлар халқаро кузатувчиларнинг кўз олдида калтакланган. Баъзи Европа мамлакатларидан келган кузатувчилар депортация қилинган эди. Ҳукумат стратегияси бўйича овоз бериш станциялари сайлов куни бошқа жойларга кўчирилган эди ва одамлар овозларини қаерда беришни билмай қолдилар. Натижалар кўрсатилганда минглаб овозлар ғисобга олинмади. Мугабе ғалабасини эълон қилди. Халқ истагини амалга ошириш режасисиз ва қобилиятисиз ДЎҲда сайловларни эркин ва ҳаққоний эмаслигини эълон қилишдан ва бошқа сайловларга чақиришдан бошқа чораси йўқ эди. Аммо янги сайловлар бошқа натижаларга олиб келиши шубҳали бўлган.
Бу ердаги сабоқ шундаки режим учун сайловлар ўта муҳим, чунки унда ютқазиш мамлакат ичида ва халқаро анжуманда қонунийликни йўқотиш дегани. Худди шу сабабларда сайловлар демократик оппозиция учун ҳам жуда муҳим. Аҳолини овоз беришга тайёрлигини ва режимнинг сайловни сохталашга интилишларини бузиш учун чоралар режаси борлигини таъминлайдиган тайёргарчиликлар қилиниши керак.

Мажбур қилиш

Конверсия ва аккомодация золимга нозўравонлик душманларининг йўқ бўлган ёки тез содир этмайдиган оқибатли талабларини қабул қилиш ёки қилмаслигининг имкониятини беради. Мажбур қилиш эса режимни талабларга рози қилдириши мумкин. Мажбур қилиш режимнинг ҳокимияти қаттиқ заифлашган пайтда самарали бўлиши мумкин. Оппозиция гуруҳлари мажбур қилиш ҳаракатлари халқ томонидан уларга бўлган ишончни барбод қилиши мумкинлигини тушуниш керак. Золимона ҳукуматнинг мавжудлигини хавф остига соладиган мажбур қилиш ҳаракатлари фақат батафсил режалаштиришдан кейин ва пайдо бўлган вазиятни холис равишда таҳлил қилгандан кейин қилиниши керак. Талабларга розилик мажбур қилина олмайдиган бўлса талабларни бошқа вақтга суриш керак ёки ўзгартириш керак.
Сиёсий партиялар ва талаба гуруҳлари баъзан мажбур қилина олмайдиган талабларни қўяди. Яхшиси улар режимга олдиндан ташкилий мақсадлар тўғрисида маълумот бериши керак ва аҳолини жалб этгандан кейин гуруҳнинг стратегик режалаштириш қобилиятини ривожлантириш керак ва режимнинг ҳокимият манбаларини заифлаштириш керак. Масалан, “эркин ва ҳаққоний сайловлар”га “чорлаш” қилинаётган бўлса, режим талабларни рад қилса қандай жазолар ишлатилади?
Режимнинг хоҳишига қарши оппозициянинг талаблари бажарилса мажбур қилиш муваффақиятли ҳисобланади. 2000 йил октябридаги Сербия сайловлари мисолида оппозиция гуруҳлари Милошевич режими қайта сайловлар керак бўлишини айтганга қарамай ғалабасини эълон қилди. Режим томонидан сайловлар сохталаниши кутилган эди ва зўравонликсиз ҳаракат орқали ҳокимиятни қўлга олиш режаси сайловдан олдин тайёр эди. Юз минглаб серблар диктаторни ҳокимиятдан четлаш учун Парламент биноси томон юрди ва уни эгаллади. Милошевич шу четлашга қаршилик кўрсатиш учун кучи йўқ эди. Унинг бирламчи таянч устунлари ғойиб бўлган. Полиция ноҳарбий курашчиларни Белградга кириб олишини тўсадиган заставаларни қўйишдан бош тортди, қуролли кучлар эса Милошевич номидан аралашишни рад қилди, чунки улар айтишича сайловлар сиёсий ва ҳарбий аралашишни талаб қилмайдиган масала эди.

Шу иккала таянч устунларининг йўқ бўлиши ҳарбий кучлар, полиция ва ҳукумат аъзоларини демократик ўзгариш уларнинг аҳамиятини камайтирмаслигида ва раҳбарларни олиб ташламаслигида ишонтиришга бир неча ой мобайнида уринишларнинг натижасида бўлган. Милошевич тезда кучсиз бўлиб қолганини сезди.
Зўравонликсиз мажбур қилиш натижада оппозиция гуруҳларининг ғалабасига олиб келган мисоллари бор бўлгани билан ишончли ҳаракат қилиш қобилиятисиз бўлган қўрқитишлар ҳар бир ҳаракатга зиён келтиради, бундай воқеа 2002 йили Зимбабведа бўлган ва у ерда умумий иш ташлашларга иккита чақириқлар амалга эътиборсиз қолган. Яна бир муваффақиятли иш ташлашни ўтказиш учун бир неча ой режалаштириш ва мувофиқлаштиришга кетган. Огоҳлантирилган санкцияларни ишга солиш қобилиятисиз мажбур қилиш интилишлари натижасида демократик кураш фурсатни қўлдан бой бериши мумкин; халқ томонидан фаол равишда қўллаб-қувватлаш камайиши мумкин; ва халқаро ёрдамчилар ҳаракатнинг қобилиятида шубҳаланиши мумкин. Ҳаракат учун шундай ёмон оқибатлардан халос бўлиш учун режалаштириш ва амалга ошириш жараёнида албатта қобилиятлар баҳоланиши ўтказилиши керак.

Дезинтеграция (барбод қилиш)

Юқорида айтилганидек, оппозиция гуруҳларининг ҳукмдорни мажбур қилиш қобилияти ҳокимиятнинг тақсимланишида ўзгаришлар амалга ошганинг аксидир. Оппозиция ҳокимият улар томон жилганини аниқлаганида дарҳол ҳамкорликни рад қилиш ва аралашиш кучлироқ усулларини ишлатиб режимга кенг фронтда ҳужум қилиши керак. Бу ҳужумлар мунтазам равишда қилинса режим барбод бўлади, чунки унинг ҳукмронлигини таъминлайдиган ҳокимият манбалари қўлида бўлмайди.
Режимни барбод қилиш оппозиция томонидан керакли деб билинса, режимнинг барбод бўлиши амалга ошганича зўравонликсиз амалларнинг сони ва интенсивлиги камаймаслиги керак. Оппозиция томонидан фурсатни бой бериш режимга ҳокимиятни қайтариб олиш имкониятини бериши мумкин.

Ҳарбий кампаниянинг “қидириш ва таъқиб қилиш” босқичига ўхшаб, мудофаа қаторлари ёрилганидан кейин душман қочишга уринса бутун кампанияни ниҳоясига етказиш учун энг кучли ҳужумга ўтиш керак ва каттароқ хавф-хатарларга рози бўлиш керак. Стратегик режасиз ҳарбий кучлар тез равишда ҳужум қилиб мудофаани заифлаштира олмайди. Зўравонликсиз курашда ҳам вазият худди шундай.

Зўравонликсиз ҳаракатлар усуллари

Зўравонликсиз ҳаракатлар зўравонликсиз ўзгаришнинг механизмларга ёрдам беради ва уларни акс эттиради. Оппозиция қўлидаги душманига қарши ишлатадиган зўравонликсиз ҳаракатлар усуллари кўп турли. “Зўравонликсиз ҳаракат сиёсати” китобида Шарп икки юзга яқин (2-илова) усулни аниқлайди ва бу рўйхат ҳали тўлиқ эмаслигини айтади. Аслида турли махсус вазиятлар учун янги тўғри келадиган усулларни ишлаб чиқишга чорлаган.
Золимона режимга қарши зўравонликсиз амаллар зўраки жавоблар билан қайтарилади. Калтаклашлар, қийноқлар, ҳибсга олиш ва бошқа жазоларни (зўраки, иқтисодий ва ижтимоий) кутиш керак. Аммо агар ҳокимият шундай жавоб қилса бундай амаллар тўғрисида кенг тарқаладиган маълумотларни оппозиция демократик ҳаракатга халқнинг ёрдамини кучайтириш учун ишлатиши мумкин ва режимнинг шафқатсизлигини кўрсатиб ва қонунийлиги тўғрисида савол қўйиб уни заифлаштириши мумкин. Ўтган аср ҳаракатларида ҳибсга олиш ва қамоққа тушишлар шараф белгиси бўлган.
Зўравонликсиз ҳаракат маъқул келган усулини танлаш эришилаётган мақсадга боғлиқ. Баъзан ҳаракат ё ташкилот олдин афзаллиги ёки маълум қобилияти асосида усулни танлайди, кейинчалик эса зўравонликсиз ҳаракатнинг мақсадини танлаши ё танламаслиги мумкин. Идеал ҳолда эса олдин мақсадларни текшириш керак, кейин эса барча усулларни кўриб чиқиб стратегик ва тактик мақсадларга яқинлашиш учун тўғри воситалар билан таъминлайдиганларни танлаш керак. Танлашни осонроқ қилиш учун усуллар учта кенг категорияларга бўлиш мумкин. Булар норозилик ва ишонтириш, ҳамкорликдан бош тортиш ва аралашиш.

Норозилик ва Ишонтириш

Норозилик ва ишонтириш амаллари режимга демократик кучлар ҳукуматнинг аниқ ҳаракат ва сиёсатларига қаршилигини англатади. Бу норозиликлар асосан рамзий равишда бўлади. Бундан ташқари бундай амаллар аҳолига зўравонликсиз оппозиция ҳаракати ҳукуматга маълум масалаларда норозилигини англатади. Зўравонликсиз норозилик ва ишонтириш стратегик зўравонликсиз ҳаракатнинг ҳар бир босқичида ишлатиб бўлса ҳам улар кўпроқ курашнинг бошида, ҳаттоки аҳолидаги бошланишида ишлатилади.
Қандай норозилик ва ишонтириш шакллари танланмасин, бу амаллар оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилиниши керак. Демонстрация ёки норозилик хатларининг улар тўғрисида ҳеч ким билмаса самараси кам бўлади ёки умуман йўқ бўлади. Бутун олам эътиборини ўзига тортган норозилик ва ишонтиришнинг мисоли 1960 йилда Вьетнамда Сайгоданги АҚШ тарафдор ҳукуматига норозилик билдирган бир неча монахларнинг ўзларини куйдириши бўлган. Бундай ўз ўзини ўлдириш амаллари кўпчиликни нима учун биров сиёсий норозилик воситаси сифатида шундай оғриқли ўлимни танлаган деган масалада ўйлантиради. Қурбонликнинг мақсади эришилди, асосан чунки уюштирувчилар халқаро янгиликлар агентликларини бу воқеани ёзиб олиш ва суратга олиш учун таклиф қилган.
Бу усуллар 1-бобда кўриб чиқилган ҳокимият манбаларига бевосита ҳужум қилмайди, балким булар режим амалларига аҳолининг эътиборини қаратадиган, уларга норозилик билдирадиган ва режим ва бошқаларни ўзгаришлар кераклигида ишонтирадиган билвосита ҳужумлардир. Зўравонликсиз кураш норозилик демонстрациялардан анча кенгроқ тушунчани англатади.

Ҳамкорликни рад қилиш

Ҳамкорликни рад қилиш оппозиция ҳаракатлар ихтиёрида бўлган энг қудратли зўравонликсиз усулидир. Стратегия ичида шу амаллар гуруҳини оқилона танлаш ва режалаштириш режимдан ҳокимият манбаларини олиб қўйиш эҳтимоллигини кучайтиради.

Режимнинг ҳокимият манбаларига (масалан, ваколат, инсоний ресурслар, билим ва қобилиятлар, моддий ресурслар, номоддий омиллар ва санкциялар) фақат ҳарбий хизмат ёшидаги эркакларгина эмас, балким бутун аҳоли орқали ҳужум қилиш мумкин. Халқнинг ҳамкорлигисиз ҳеч қандай ҳукумат яшай олмайди. Ҳамкорлик орқали маълум қилинадиган хабар – бу “биз, халқ, халқни қийнаш учун ҳукуматга бошқа ёрдам бермаймиз”. Бундан мақсад – ҳукуматнинг ишлашини қийин қилиш. Бошқарилган ва зўравонликсиз стратегияга тўғри келадиган амаллар танланганда ҳамкорликни рад қилиш энг катта натижаларга эришади.
Режимнинг таянч устунларига қарши ички ҳамкорликни рад қилиш кампаниялари билан бирга халқаро анжуманни ҳамкорликни тўхтатиш санкцияларини қўллаб-қувватлашга чорлаш керак. Халқаро даражадаги ва мамлакат ичидаги ҳамкорликни рад қилиш ҳаракати сиёсий ўзгаришлар тарафдорларига ёрдам қилади. Халқаро ҳамкорликни йўқ қиладиган воситалар инвестициялар ё импортни тўхтатиш, халқаро форумларда режимнинг сиёсатини рад қилиш, расмий шахсларга виза беришни камайтириш, ўз фуқароларнинг золимона режим мамлакатига боришларини камайтириш ва ижтимоий эҳтиёжларни бевосита қоплайдиган ва нодавлат ташкилотлар орқали бошқариладиган лойиҳаларга хорижий ёрдамни чеклаш кампанияларини ўз ичига олади.

Ижтимоий ҳамкорликни рад қилиш

Мамлакатдаги ҳар бир киши ижтимоий ҳамкорликни рад қилишни амалга ошириши мумкин. Мўлжалланган режим аъзолари билан мулоқот қилишдан қочиш расмий шахслар ва оилалари аъзолари учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Ижтимоий элиталар режимнинг расмий шахсларини ижтимоий хизматларга таклиф қилишни тўхтатиш мумкин ва ҳукумат ташкил қилган ва расмий шахслар келиши кутилган хусусий ижтимоий тадбирларга боришни рад қилиш мумкин. Режим расмий шахсларининг фарзандлари ва бошқа қариндошлари қўшнилари ва нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил қилинган ижтимоий хизматларга таклиф рўйхатидан ўчирилиши мумкин. Ота-оналар фарзандларига ҳукумат расмий кишиларининг фарзандлари билан кўришиш ва гаплашишни тўхтатиши мумкин. Мулоқотни рад қилиш амаллари халқ режимга ёрдам берадиган одамларни ёқтирмаслиги ҳақида маълумот беради.

Аммо буни эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Нотўғри ишлатилса режимнинг тарафдорларини оппозиция тарафига ўтказиш уринишларга қарши ишлайди. Режим обрўсини кўтарадиган ижтимоий ва спорт тадбирларини бойкот қилиш мумкин. Ҳаттоки режим ёмонлаган кийимларни кийиш ҳамкорликни рад қилиш амали ҳисобланади. Мўлжалга олинган шахслар ҳамкорликни рад қилиш амалларининг хабарини тез равишда тушунади.
Америка мустамлака бўлгани пайтида Массачусетс губернатор-полковниги Англия тахтининг вакили бўлишига қарамай маҳбусга ўхшаб яшаши тўғрисида нолиган. Унга ҳеч бўйсунмаган, маҳаллий милиция унга қулоқ солмаган, буйруқ ва қарорлари бажарилмас эди ва черков жамияти аъзолари у билан мулоқот қилишдни рад қилар эди.

Иқтисодий ҳамкорликдан бош тортиш

Ҳукуматга ундан кутилган хизматларни бажариш учун даромад кераклиги фактига асосланган иқтисодий ҳамкорликдан бош тортиш стратегик зўравонликсиз ҳаракат сифатида ҳукумат тарафдорларининг иқтисодий имтиёзларини йўқ қилиб ёки камайтириб ҳукуматнинг қўллаб-қувватланишига ҳужум қилади. Сиёсатни олиб бориш учун керак мол ва хизматларни сотиб олиш воситаларини етказиб беришни рад қилиш орқали иқтисодий ҳамкорликдан бош тортиш ҳукуматнинг тарафдорлари ёрдамини олиш қобилиятини пасайтиради.
Солиқларни тўламаслик ёки чала тўлаш иқтисодий ҳамкорликни рад қилишнинг мисолидир, аммо ҳукуматга даромад келтирадиган мол ва хизматларни бойкот қилиш, иқтисодий мувозанатсизликни туғдирадиган иш ташлашлар, ёки халқаро инвесторлар эътиборсиз қолдирмайдиган хазина кризисига олиб келадиган банк депозитларини қайтариб олишлар шунга мисол бўлади. Бундан ташқари халқаро корпорациялар, савдо ассоциациялари ва халқаро нодавлат ташкилотлари баъзан мўлжалланган ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилмасликка ишонтирилиши мумкин ва шундай қилиб иқтисодий фаровонликни янада заифлаштиради. Иқтисодий мувозанатсизлик нафақат ҳукумат таянч устунларини заифлаштиради, балким режимнинг оппозиция сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш амалларига жавоб бериш қобилиятини пасайтиради, ва бу зўравонликсиз курашнинг умумий стратегик мақсадларининг эришилишига катта ҳиссасини қўшади.

Стратегик зўравонликсиз курашда ҳукуматга келадиган ва ундан кетадиган валюталарнинг оқимини аниқлаш жуда муҳим. Бунинг мақсади иқтисодий ҳамкорликни рад қилиш усуллари орқали қилинадиган ҳужумлар учун тўғри келадиган жойларни аниқлаш. Баъзи ҳолларда валюта табиий ресурслар, паст иш ҳақи натижасидаги мол ва хизматларни сотишдан келади. Экспортда иқтисодий ҳамкорликни рад қилиш усуллари учун энг қулай жой – бу сотиш жойи, импортларда эса мола ва хизматларнинг ишлаб чиқариш жойлари ҳужумлар учун тўғри келади.

Сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш

Стратегик зўравонликсиз ҳаракат қисми бўлган режимга қарши ишлатилган ҳамкорликни рад қилиш барча амаллари табиатдан “сиёсий” бўлишига қарамай, Джин Шарп унинг “198 зўравонликсиз ҳаракат усуллари”га (2-иловани кўринг) ўттиз саккизта махсус ҳамкорликни рад қилиш амалларини аниқлади. Бу амаллар аввалан бор ваколатни йўқ қилиш учун мўлжалланган, чунки у ҳукумат ё босиб олган кучнинг энг муҳим ҳокимият манбасидир. Сиёсий ҳамкорликни рад қилишнинг бошқа афзаллиги шундаки у жамиятни ҳам бирлаштиради. Ташкилотлар ёлғиз ёки бошқа маслакдош гуруҳлар билан бирга режимга қарши ҳаракат қилишда тажриба ва ўз кучига ишончни орттиради.
Сиёсий ҳамкорликни рад қилиш ҳукуматга бўлган бевосита ҳужумдир. Декларация, манифест ва бошқа ваколатни ва шундай қилиб режимнинг қонунийлигини рад қиладиган ҳужжатлар халқни режимнинг ваколатни ишлатишга ҳақи йўқлигига ишонтириш учун ишлатилиши мумкин. Шу норозилик амаллари кейинчалик ҳукумат институтларини бойкот қилиш, ноҳарбий хизматчиларнинг иши секинлашиши ва бутун халқнинг фуқаролик бўйсунмаслик турли амаллари билан давом этиши мумкин ва шу амаллар кенг ва мунтазам ҳолда бажарилса авторитар режимнинг ҳокимиятини бартараф ё ҳаттоки барбод қилиши мумкин.

Аралашиш

Ўрнатилган одатлар, сиёсат муносабат ёки институтларни бузадиган зўравонликсиз амаллар аралашиш амалларидир. Улар ҳаттоки натижада янги одатларни, муносабатни ёки янги институтларни яратиши мумкин. Бу усуллар ўрнатилган вазиятни бевосита ўзгартириши учун улар масаланинг кўринишини, ваколатни бевосита хавф остига қўйишни ва тез ҳал қилиш имконияти билан таъминлайди. Бошқа томондан аралашиш натижада норозилик ва ҳамкорликни рад қилишга нисбатан тезроқ ва қаттиқроқ репрессияларга олиб келиши мумкин.
Замонавий АҚШ тарихида хулқ одатларини ва ижтимоий муносабатларни ўзгартиришда учинчи томон аралашишлари самарадорлигининг мисоллари бор. АҚШ фуқаро ҳуқуқлари ҳаракатидаги тушлик жойларни эгаллаб олишлар кўпга кўринган ва самарали амаллар бўлган ва ресторанлардаги ирқий сегрегацияга бевосита ҳужум қилган ва тез равишда тугатган. Бундан ташқари бу кампаниялар керакли кўриниш орқали кенгроқ ирқий сегрегация масаласига тегишли қонунларни тез равишда ўзгартиришнинг кераклигига олиб келган. Бу амаллар бажарилишидан ўн йиллаб вақт ўтгани учун ўтириб олишлар пайтидаги зўравонликлар баъзан эслатилмайди. Ўтириб олишлар ҳисобсиз калтаклашларга, полиция итларининг ташланишларига ва бошқа зўравонлик амалларига келтирган. Шу кўпинча ҳукумат томонидан бошқарилган зўравонлик сиёсий жиу-житсуни бошлаган, ва бунда курашчиларга қарши зўравонликни ишлатган кучлар қудратлироқ кучларни сегрегацияга қарши кўтарган. Авторитар режимга қарши стратегик зўравонликсиз курашда халқ номидан чиқадиган адолат кучи сифатида мамлакат ҳукумати бўлмаслиги мумкин аммо халқаро анжумандан ёрдамни талаб қилиши мумкин.

Халқаро аралашиш мисоли 2002 йил Индонезияда Ачехда Халқаро Тинчлик Отрядининг ёйилиши бўлган. Улар инсон ҳуқуқлари кузатувчиларини ва ижтимоий ёрдам ишчиларини Ачехдаги сиёсий ўзгариш ҳаракатининг душманлари томонидан зўраки ҳужумлардан ҳимоя қилган. Бу билан бир вақтда шу халқаро кузатувчиларнинг борлиги автономия ёки мустақиллик учун курашаётган гуруҳларнинг аъзолари томонидан Индонезия ҳукуматига қарши зўравонликларга тўсиқ бўлиб турган. Исроил кўчкиндилари ва Исроил Мудофаа Кучлари ҳужумларидан Фаластин фермер ва бошқа фуқароларни ҳимоя қилиш учун чет элликларни зўравонликсиз соқчи бўлиб ишлаши халқаро аралашишнинг бошқа мисоли бўлади.
Аралашиш амаллари режимнинг таянч устунларини заифлаштириши ва барбод қилиши мумкин. Яхши ўйлаб чиқилган стратегия билан ёрдамчи режалар ҳозирги имкониятлардан фойдаланиш учун тез равишда ўзгартирилиши мумкин. Ўзгартиришни киритадиган стратегия ва режаларсиз фурсатни қўлдан бой бериш мумкин. Шу фурсатни бой бериш душманга жавоб бериш ва қайтадан группалашга вақт беради. Ҳукумат институтлари аралашувчиларни уларнинг ҳаётига бевосита хавф деб ҳис этса улар раҳбар атрофида йиғилиб “охиригача курашга” тайёрланиши мумкин. Режим тарафдорларида қамал қилиниш фикрлари пайдо бўлишининг хавфини пасайтириш учун шу ҳокимият манбаларини мўлжаллаб пропагандани ишлатишни олдиндан ўйлаб амалга ошириш керак.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares