Учинчи боб

Бўйсуниш

Инсон эркин бўлиб туғилган, аммо ҳамма ерда у кишанланган.
-Жан Жак Руссо, Ижтимоий шартнома, 1-китоб, 1-боб

Юқоридаги кузатишларга жавоб бериш тариқасида д-р Джин Шарп қуйидаги саволларни қўйган:
Қандай қилиб ҳукмдор кўпчилик бўлган субъектларни устидан сиёсий устунликни эгаллайди ва қўлида ушлайди? Нима учун кўпчилик уларнинг фойдасига бўлмаси бўлмаса ҳам унга рози бўлади ва бўйсунади? Джин Шарп юқоридаги қўйган саволлари одамлар нимага бўйсунишини тўғрисидаги таҳлилларнинг асос солган. Ҳокимиятнинг плюралистик модели (1-боб), ҳокимият манбаларининг таянч устунларига айланиши (2-боб) ва бўйсуниш – бу стратегик нозўравонлик курашнинг назария ва амалиётини тушунтирадиган учталик. Шунинг учун одамлар нимага бўйсунишини, баъзан ҳаттоки ўзлари қатъиян рад қиладиган сабаблар учун жонини бериш даражасида бўйсунишини тушуниш жуда муҳим. Бўйсуниш – бу “сиёсий ҳокимиятнинг жони”. Ҳукмдор халқ бўйсунмаса ҳукмронликни қила олмайди. Нозўравонлик кураш стратегиялари шу даъвода асосланган. Бизнинг мақсадимиз аҳолини диктаторларга ёки бошқа авторитар режимларга бўйсунишни тўхтатишга рағбатлантириш бўлса, биз аввалан бор одамлар нимага бўйсунишини билишимиз шарт.

Одат

Аксарият одамларнинг бўйсуниш сабаби – бу бўйсуниш одати. Биз ваколатдаги одамларга бўйсунишга тарбия олганмиз. Болалигимиздан биз ваколатга дучор бўламиз. Кўпчилигимиз учун ваколат ота-онамиздан, ёши каттароқ ака-укаларимиздан, бобо-буваларимиздан ва бошқа қариндошларимиздан бошланади ва кейин мактаб ўқитувчиларга, полициячиларга ва ҳаттоки ваколат рамзларига ўтади.

Масалан, биз бўш бўлиб турган чорраҳаларда ҳам йўл қоидаларига риоя қиламиз.
Ҳарбий кучлардаги ёш аскарларга машқ қилдиришларнинг бирламчи мақсад – бу бўйсуниш янги одатларини сингдиришдир. Янги келган аскар сержантининг буйруқларини дарҳол ва саволларсиз бажаришга тез равишда ўрганади. Зич сафларда ҳарбий машқларни соатлар давомида такрорлаш ва доимий қўрқитишлар замонавий урушни олиб бориш қобилиятларига алоқаси йўқ, аммо улар буйруқларни бажариш одатига ўргатишади. Бундан ташқари, асосий аскарлик қобилиятлари, масалан қуролларни ишлатиш қобилияти, такрорлаш орқали шундай чуқур сингдириладики, уларни ўйламасдан ишлатиш одат бўлиб қолади.
Бизлардан тамаки чекадиганлар одат нималигини яхши билади. Нечта сигаретани чекканимизни билмаймиз, қачон чекканимизни эслай олмаймиз, ва ҳаттоки нархлар бемаъни даражаларга кўтарилса ҳам чекишни ташламаймиз. Бу ва хоҳлаган бошқа одатларни тўхтатмоқчи бўлсак биз ният билан ташлаш қарорига келишимиз керак, доимо ўзимизга ўша қарор тўғрисида эслатишимиз керак ва шу одатни тўхтатиш сабабларини такрорлашимиз керак.

Жазолардан қўрқиш

Бўйсунмаслик учун жазо беришлардан қўрқиш одамлар бўйсунишининг бошқа сабаби. Биз қонунни бузсак, давлатнинг қудрати бизга қарши ишлатилиши мумкин. Бизга катта миқдордаги жарима солиниши мумкин. Давлат бизнинг мулкимизни олиб қўйиши мумкин. Давлат ҳаттоки қонунга бўйсунмаганимиз учун бизни қатл қилиши мумкин. Жазоларнинг мақсади – бу қонунбузарни жазолаш ва бошқаларни шу ва шунга ўхшаган қонунларни бузишдан қўрқитиш. Золимона ҳукмдор аҳолининг эркин розилигини олган ҳукмдорга нисбатан бўйсунишни таъминлаш учун кўпроқ жазолардан қўрқишга таянади.

Манфаат

Ҳукуматни оғзаки ёқтирмаган, аммо уни фаол қувватлайдиган одамлар кўп. Ҳукуматни қўллаб-қувватлайдиган кишиларнинг манфаатларини ва шахсий мукофотларининг ролини текширсак шу парадоксни тушуниб оламиз. Масалан, шафқатсиз сиёсатни олиб борадиган қуролли кучларнинг аъзолари учун қандай шахсий мукофотлар бор?

Кўтарилишлар, обрў, махсус имтиёзлар, ёки пенсиялар шу ерда омил бўлиши мумкин. Давлат бошқараётган иқтисодиётда аҳолининг кўпчилиги давлат ишида ишлайди, ва бошқа альтернатив иш жойи бўлмаслиги мумкин бўлганлиги учун одамлар иш жойини йўқотмасликка ҳаракат қилади. Бошқалар режимни қўллаб-қувватлагани учун катта молиявий имтиёзларни олиши мумкин. Биз ўз манфаатини кўзлаб ёмон ҳукуматни қўллаб-қувватлайдиган ҳар бир кишини қоралашимиз керак эмас. Ҳар бир кишида шундай қилишга ўзининг сабаблари бор. Кўпчилиги бошқа альтернатива йўқ деб ўйлайди. Бизнинг вазифамиз – уларга бўйсунмаслик уларнинг манфаатида бўлишини кўрсатиш.

Ахлоқий мажбурият

Бўйсуниш ахлоқий мажбурияти ҳар бир жамиятда бор. Бу бўйсуниш мажбурияти қуйидагидан келиб чиқади:
Жамиятнинг умумий манфаати. Қонунлар ҳамма фуқароларни ҳимоя қилади деб айтилиши мумкин. Баъзи қонунлар бизни бошқаларнинг ғайриижтимоий ҳаракатларидан ҳимоя қилади (ўғрилик, ўлдириш, зўрлаш). Бошқа қонунлар жамиятнинг умумий манфаатини кўзлайди (мол ва хизматлари тақсимлаш, ёш йигитларни ҳарбий хизматга чақириш, солиқлар). Баъзан биз ҳаттоки умумий манфаат учун энг яхшиси ҳукмдорга бўйсуниш деб ўйлаймиз чунки альтернативалар ҳаётни яхши қилмайди деб ўйлаймиз. Иосиф Сталин аниқ золим бўлган. Бунга қарамай миллионлаб одамлар унга бўйсунган, чунки бўйсуниш жамиятга умумий манфаатни келтиради деб ўйлаган. Ҳаттоки Сталин 20 миллион одамнинг ўлдирилишига сабабчи бўлгани маълум бўлгандан кейин ҳам баъзи руслар “яхши эски замонларни” эслайди. Шу бўйсунишга ахлоқий мажбуриятнинг акси бўлган табақа аъзоларининг тазйиқларини кўришимиз мумкин. Ёдингизда қолсин – табақа аъзоларининг тазйиқлари икки томонлама ишлаши мумкин ва хулқ одатларини ўзгаришда фойдали восита бўлиши мумкин.

Олий инсон омиллари

Баъзан ҳукмдорларга олий инсон сиймоси ёки илоҳий хусусиятлари берилади. Агар ҳукмдор ҳар нарсага қодир ёки дин тимсоли бўлиб кўрилса унга бўйсунмаслик тасаввур қилиб бўлмайдиган бўлади.

Адольф Гитлер ҳукмронлигининг чўққисида бўлганида ким унга бўйсунмасликка журъат этган? Шундай раҳбарларни илоҳийлаштиришнинг узоқ тарихи бор. Асрлар давомида халқ “илоҳий қироллар” ёки “қиролларнинг илоҳий ҳуқуқи” тўғрисидаги ғояларга ишонган. Шу илоҳий ҳукмронлик нуқтаи назарининг бошқа мисоли 20-асрда Эрондаги дин ва давлатнинг қўшилиши бўлган. Бўйсунишнинг шу омилига қарши чиқиш учун биз фақат ҳақиқатни айтишимиз лозим – одам ҳар нарсага қодир эмас ва ҳукмдор Худонинг вакили эмас.

Ҳукмдорлар билан психологик тенглашиш

Футбол командаси ишқибозларининг командаси ғалаба қозонганда хурсанд бўлгани ёки ютқазганда хафа бўлгани каби ҳукмдор кишининг давоми бўлиб қолиши мумкин. Бу нарса айниқса халқ ва ҳукмдор мустақиллик учун кураш каби қийин тажрибадан биргаликда ўтган бўлса учрайди. (Шундай обрўсиз мустақиллик курашчилари Хо Ши Мин, генерал Не Уин ва Роберт Мугабе бўлган.) Агар одамлар бўйсунишининг омили шундай оилавий давом бўлса, унда ҳукмдор билан ўзини тенглаштиришга бошқа асос йўқлигига ишонтириш керак.

Бепарволик минтақаси

Баъзи одамлар уларнинг ҳар кунги ҳаётини узоқдан ҳам тегмайдиган қонунларга бепарволик билан қарайди. Улар бўйсунмаслик ҳаддан ташқари қийинчиликларга олиб келиши учун бўйсунади. Бундай муносабат қонунларнинг кўпига тегишли бўлиши мумкин. Асосий ҳуқуқ ва эркинликни чеклайдиган қонунлар бепарволик қулай минтақасига бостирганда муаммолар пайдо бўлади. Демократик оппозициянинг вазифаси шу бостиришга бепарво бўлиш жамиятнинг қарам бўлишига ҳисса қўшгани учун бошқа мумкин бўлмаслиги ва аҳоли устидан ўсаётган чеклашлар бўлганда шахсий эркинликлар камайиши тўғрисида огоҳлантириш.

Ўз кучига ишончнинг йўқлиги

Ҳар хил сабабларга кўра баъзи одамлар ўз кучига, тўғри қарор чиқариш ва ҳаттоки қаршилик кўрсатишга ёки бўйсунмасликка қобилияти борлигига ишонмайди. Ўн йиллаб авторитар ҳукмронлик бўлган мамлакатларда жамиятнинг қарор чиқаришда тажрибаси кам бўлади ва етакчиларни ўстиришга кам имкониятлар бўлган. Балким баъзи одамлар ҳукмдорлари ўзларидан кўра қарор чиқаришга қобилиятлари кўпроқ бўлган деб ўйлайди. Улар ҳукуматга муваффақиятли қаршилик кўрсатишига ёки ўзларини муваффақиятли озод қилишига ишонмайди, аммо бу нарса қаршилик ҳаракати учун жуда муҳим. Халқни ҳукмдорнинг амалларини таҳлил қилиш ва шу таҳлил асосида ҳаракат қилиш қобилияти борлигига ишончини тиклаш нозўравонлик кураш муваффақияти учун жуда муҳим. Баъзан, “бепарволик” деб билган нарсамиз аслида ўз кучига ишончнинг йўқлиги бўлиши мумкин.

Хулоса

Биз одамлар ҳукмдорга бўйсунишининг сабабларини текшириб чиқдик. Булар бўйсунишнинг “табиий” бўлиши ҳақидаги гапларни рад қилади. Инсонлар генетик жиҳатдан бўйсунишга берилувчан эмас. Бўйсуниш аввалан бор одатлар, қўрқиш ва қизиқишлар аралашмасидир – ва одат ва қизиқишларни ўзгартириш мумкин ва қўрқишга бардош бериш мумкин.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares