Иккинчи боб

Таянч устунлари

Далила Самсонга шундай деди: “Айт, ўтинаман, сенинг кучинг нимада ва сени нима билан боғлаб қўйишим мумкин?”
-Қозилар, 16:6

Ташкилотлар ва институтлар олдинги бобда аниқланган ҳокимият манбаларининг аралашмасини ўз ичига олади. Бу гуруҳлар орқали етказиб берилган ҳокимият манбалари ҳукуматнинг ҳукмронлик қобилиятини таъминлайди. Ҳар бир режим бирон таянч устунларига таянади. Шу вақт ичида авторитар режимлар оппозициянинг таянч устунларининг ривожланишини ва кучини камайтиришга интилади. Стратегик нозўравонлик тўқнашувда режалаштирувчиларнинг диққати марказида аввалан бор таянч устунларини тўғрилаш ва ривожлантириш туради.

Таянч устунларини аниқлаш

Учинчи тасвир

Таянч устунлари

new-picture-3.png

Режим душманлари ҳар бир нозўравонлик кураш ҳақида ўйлаганда таянч устунларини аниқлаш ва таҳлил қилиш жуда муҳимдир. Режимнинг бирламчи таянч устунлари заифлашиб таъсири кесилмагунча ёки барбод қилинмагунча сиёсий ислоҳотлар ёки режим ўзгаришининг эҳтимоллиги жуда паст бўлади. Шунинг учун авторитар режимга қарши нозўравонлик курашчилар ҳал қилувчи институт ва ташкилотларга эътиборини қаратиши керак.

Полиция

“Ҳимоя ва хизмат қилиш” шиори дунё полиция идоралари аҳолига ўзини кўрсатаётган тимсолининг ифодаси. Аммо, ҳимоя ва хизмат қилинадиган кимса доимо халқ эмас. Баъзан бунинг ўрнига ҳукуматнинг энг кўринадиган ва ҳар ерда ҳозир “юзи” коррупциялашган ва репрессив режимни ҳимоя қилиш ва унга хизмат қилиш вазифасини афзалроқ кўради.

Коррупция мунтазам бўлган жойда режим ўзгаришисиз ислоҳот ўтказиш жуда қийин бўлади деган фикр тўғри. Ҳаттоки демократик жамиятларда полиция структурасига коррупция сингдирилган пайтда фақат полиция бўйсунадиган шахсларни ўзгартириш орқали ислоҳотни ўтказиш мумкин. Маҳаллий полициянинг маҳаллий доирада сайланган мансабдорнинг назорати остида бўлиши ижобий томони шундаки, полиция ходимларининг ҳаракатлари учун аҳолининг олдида жавобгар одам бор. Миллий (марказлашган) полиция кучлари бўлганда полиция ҳаракатларига маҳаллий доирада таъсир этиш қийин.
Фуқаролар полиция ходимларининг муносабатини ва муомаласини ўзгартириш учун режимнинг ўзгаришини кутмаслиги керак. Полицияга тегишли бир неча омилларни ёдда тутиш керак. Биринчидан, полициячилар одатда хизмат қилган табақаларнинг ичида яшайди. Шунинг учун уларнинг оилалари, қариндошлари, танишлари ва дўстлари муносабат тармоқларини ясаган (масалан, мактаблар, бизнес, диний ташкилотлар ва ижтимоий гуруҳлар). Шунда агар давлат шу табақа ичидаги режимга қарши чиққан одамларни жиноятчи, шпион ёки террорист деб айтса, полициячида давлат пропагандасини баҳолашда бошқа нуқтаи назари пайдо бўлади. Иккинчи Жаҳон Уруши давомидаги Норвегиянинг Германия оккупациясига қарши ҳаракатини тадқиқ қилганида Норвегияда яшаган д-р Джин Шарп маҳаллий полициянинг немис ҳукмдорлари буйруқларини “аниқ” бажариши ҳақидаги воқеаларни айтиб берганда жуда завқланар эди. Масалан, маҳаллий полиция ҳибсга олинадиган шахснинг оиласи аъзоларини учратган ва келаётган ҳибс тўғрисида, ҳибсга олиш куни, соат ва дақиқасини тўғрисида маълумот берган.
Иккинчидан, диктатор буйруқларини бажарувчи полиция кучлари умуман олганда халқнинг душмани бўлиб тасвирланиши керак эмас. Улар нотўғри тузумнинг хизматчилари. Тузумни ўзгартириш керак, билим ва қобилиятлари демократик жамиятни ҳимоя қилиш ва унга хизмат қилиш учун керак бўлган минглаб виждонли ва ҳурматли одамларни эмас. Албатта ўлдириш, қийноқ ва кафандуздликда айбланаётган айрим одамларни ажратиб олиш керак, аммо фақат ўша одамларни айблаш керак, полиция кучларида ишлаётган ҳамма одамларни эмас.

Ҳарбий кучлар

Ҳокимиятда қолиш учун ҳарбий кучларни ишлатиш авторитар режимнинг “кузири” деб ҳисобланади. Маҳаллий табақаларда яшаётган ва ишлаётган полицияга ўхшамай, ҳарбий бирликлар ноҳарбий жамиятдан алоҳида яшайди, уларда алоҳида яшаш жойлари, дўконлари, касалхоналари ва мактаблари бўлади. Аҳолидан бўлак бўлиб яшаш ҳарбий ва ноҳарбий оилаларнинг шахсий муносабатлари ривожланишига тўсиқ қўяди. Агар ҳукумат очиқ сиёсий тўқнашувда ҳарбий кучларини ишлатиш қарорига келса ҳарбий бирликларда зўравонликни ишлатилишини камайтириш қизиқиши камроқ бўлади. 1988 йилда Бирмада ва бир йилдан кейин Хитойда исён кўтарилганда ҳукуматлар тўқнашувнинг доирасидан ташқари жойлашган Армия бирликларини юборишди. Бундай вазиятда ҳукумат аскарлар маҳаллий полиция ва милицияга нисбатан ишончлироқ бўлади ва буйруқларни тез равишда бажаришади деб ўйлайди. Баъзи мамлакатларда катта намойишлар кутилганда махсус тайёрланган ва жиҳозланган исён назорати гуруҳлари тузилади ва бу гуруҳлар ҳарбий аралашиш бўсағасини кўтаришади.
Армиянинг ноҳарбий курашчиларга қарши чиқиш розилигини камайтириш режаларини ҳукумат уни ишлатиш қарорига келганидан олдин тузиш керак. Армиянинг курашчиларга қарши куч ишлатиши розилигини камайтириш ҳар бир режасининг учи – бу уларни ўзларининг ва оилаларининг ҳаётлари хавф остида эмаслигига ва демократия ҳукмронлигида профессионал аскарлар учун яхши келажак борлигига ишонтириш.
Ҳарбий бирликларнинг буйруқларга жавобан ҳаракатлари раҳбарларининг нуқтаи назарига, қадриятларига ва касбий қобилиятларига боғлиқ. Офицерлар ўзларини умуман олганда ватанпарвар, содиқ ва сиёсий равишда консерватив деб билишади. “Касбий қобилиятлар” уларни баъзан сиёсий раҳбариятга кўр-кўрона ёрдам қилишига олиб келади. Адольф Гитлер остидаги Германия Штабининг Умумий Қисми хабарлар бўйича унинг сиёсий мақсадларига қарши бўлган, аммо, бунга қарамай, Фюрернинг истагини бажариш режаларини тузишган. Гитлер Германия Рейхстагининг энг катта партияси раҳбари бўлиб ва конституция бўйича канцлер бўлиб қонуний ҳукмдор деб ҳисобланган.

Ҳарбий маданиятга демократик қадриятларни сингдириш ҳарбий кучларни ноҳарбий аҳолига қарши ишлатилиши чекланилишига асосий омил бўлади. Бошқа омил – бу ҳарбий раҳбарлар демократик ҳукумат остида муҳим рол ўйнашини билиши. Бу иккала омил шу фикрларни ривожлантириш йўли тўғрисида батафсил ўйлашни ва вақтни талаб қилади. 2000 йил октябрда минглаб курашчилар парламентни эгаллаб олганда Сербия нозўравонлик ҳаракати ниҳоятда кам талафот кўрганининг (бир киши юрак хуружидан, бошқаси автомобил авариясида ҳалок бўлган) энг муҳим сабаби – бу армиянинг “сиёсий” масалаларга аралашмаслик қарори бўлган. Шубҳасизки, бу қарорга демократик ҳаракат аниқ енгишининг далили ва ҳарбий кучларнинг аъзолари ўзларини Милошевичдан кейинги ҳукуматда лавозим олишда қизиқиши таъсир этган.

Ноҳарбий хизматчилар

Ноҳарбий хизматчилар кўпинча ёмонланади, танқид қилинади, масхара қилинади ва назар-писанд қилинмайди. Баъзан бу ҳукумат бюрократлари чумоли колонияларига ўхшатилади – минглаб номсиз, юзсиз, фикрсиз ишчилар кичик вазифаларини бажаришади, кичик шинам каталакларда чиқишади ва киришади. Аммо сиёсий раҳбарият, чумолилар колониясининг “маликаси” каби, беғараз бўлиб туюладиган фаолиятни кўрсатаётган итоаткор қобилиятли хизматчиларсиз яшай олмайди. Бу одамлар буйруқларни ҳаракатларга айлантиради: қоидаларни чиқаради, солиқларни баҳолайди ва йиғади, бюджетни тайёрлайди, мактабларни ишга солади, минглаб ахборотларни маълумотлар омборларига киритади, ҳукумат учун сотиб олиш операцияларини бажаришади, ҳаво йўлларини ва портларни назорат қилади, элчихоналарнинг ходимларини тасдиқлашади, мулоқот тизимларини сақлайди ва аслида режим ишлашига имкон берадиган вазифаларни бажаради. Бирон бир ҳукумат уларсиз ишлай олмайди. Режимнинг ўзгаришига ва демократик ислоҳотларга эришиш учун стратегик нозўравонлик тўқнашувни ишлатаётган оппозиция гуруҳлари ҳукумат ходимларининг ёрдамини олиш муҳимлигини тушуниш керак. Аммо яна шуни тушуниш керакки, ҳукумат ходимларининг иш ҳақи ҳукуматга бўйсунишига боғлиқ, ва шунинг учун бошқа таянч устунлари ҳам қаттиқ заифлашгани далили бўлмагунча жуда кам ходимлар ҳукуматга қарши ошкора чиқиши мумкин.

Бунга қарамай ҳукумат ходимларининг норозилик ҳаракатининг тарафини олиши, яширин бўлса ҳам турли йўллар орқали ҳаракатнинг ўсишига ҳиссасини қўшади.

Оммавий ахборот воситалари

Аҳолининг демократик ўзгаришлар учун ҳаракати муваффақиятли бўлиши учун мақсад табақаларига хабарларини етказиш воситаларига эга бўлиши керак. Авторитар режимлар буни билади ва бундай имкониятларни рад қилишади ёки чеклайди, бу эса кибернетик уруш марказлари пайдо бўлишига ва компьютерларни ва факс аппаратларини сотиб олишни ёки ишлатишни чеклайдиган қаттиқ қонунлар чиқишига олиб келади. Бирмада, масалан, рухсат олинмаган аппаратларни ишлатиш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси бўлган. Баъзан йўлдош антенналарга эга бўлиш ва ишлатиш чекланади ва ҳукуматлар баъзи пайтларда аҳолига ахборот келишини ёпиш учун оппозиция гуруҳларининг телевидениеси ва ташқи радио тўлқинларини кесиб қўйишади.
Золимона ҳокимият матбуот ва бошқа оммавий мулоқот воситаларини осон равишда назорат остига солиши мумкин. Ҳамма китоблар, журналлар ва газеталарни тарқатилишга рухсат берадиган комиссияларини ташкил қилиш баъзи пайтларда жуда самарали бўлган. Назорат ҳамма нашр харажатлари тушганидан кейин ишлатилса нашриётларда ўзларини ўзи цензура қилишга қизиқиш катта бўлади. Газета ва бошқа нашриётлар, телевидение ва радиостанцияларнинг лицензиялари бекор қилиниши мумкин, жиҳозлари мусодара қилини мумкин ва эгалари ва муҳаррирларини жисмоний жазолар билан қўрқитилиши мумкин. Шу ички тазйиқлардан омон қолиш учун ҳозирги вақтда чет элдаги ишлаб чиқаришлар ишлатилади, масалан Бирма радиоси Норвегиядан эшиттиради ёки Эрон телевидение станцияси Калифорниядан Теҳрондаги томошабинлар учун оппозиция етакчилари билан суҳбатларини кўрсатади. Сербия демократик ҳаракатида чет элдан келиб чиққан оммавий мулоқот имкониятининг мисолини кўришимиз мумкин. 2000 йил сайловидан олдин 60 тонна миқдордаги варақалар мамлакатга олиб келинган ва бир неча кун ичида тарқатилган.

Ишбилармонлар табақалари

Ҳаттоки энг марказлашган социалистик авторитар режимлар вақтида ишбилармонлар иқтисодиётда муҳим ролни ўйнаган. Улар аҳолига ҳукумат етказиб бермайдиган мол ва хизматларни етказиб беради. Кўпинча ҳукуматлар истеъмол моллари камлигидан аҳолида сиёсий ғалаёнлар кўтарилмасин деб қора бозор фаолиятига жим розиликларини беради.
Ишбилармонлар билан, айниқса хорижий ва транснационал корпорациялар билан ишлашда бошқа томони ҳам бор. Халқаро корхоналар очиқ демократик корпорациялар билан ишлашдан кўра авторитар режимлар билан ишлашни афзалроқ кўради. Ҳукмдор битимнинг фойдасини кўрганидан кейин мувофиқлаштириш учун кам масалалар кам бўлади. Ҳукмдор шароитлар, иш ҳақи ва касаба уюшмалар масалаларини тинч ва самарали равишда ҳал қилади. Ҳамма гап шундаки халқаро корхоналар ҳукуматнинг демократик ёки золимона бўлишида қизиқиши кам. Уларни фойда қизиқтиради. Демократик ҳаракат шу корхоналарни ўзгаришлар келишида ва келажакда камида бажарилган амалларга тўсиқ қўймаган деб танилишлари муҳим бўлишида ишонтириш керак.
Ижобий томони шундаки маҳаллий ва хорижий ишбилармонлар табақаларида кўпинча маҳаллий, регионал ва хорижий ишбилармонлар билан алоқа тармоғи мавжуд. Улар фойдасини кўришса демократик кураш учун пул, курьерлар ва маслаҳатчилар каби муҳим ресурсларни етказиб бериши мумкин.

Ёшлар

Авторитар режимларнинг биринчи ташвиши – бу ёшларнинг сиёсатга берилишига йўл қўймаслик, агар улар ҳукуматни қўллаб-қувватламаса ва ҳукумат назорати остида бўлмаса. Талабалар ва бошқа ёшларга ҳукуматнинг барқарорлигига ташкилий равишда қаршилик кўрсатиш тақиқланган даврда оппозиция гуруҳлари сиёсий ўзгаришларни тезлатадиган анъанавий илғор сафларидан маҳрум бўлади. Ҳукуматнинг талабаларни сиёсий оппозиция ҳаракатларида фаол қатнашишининг олдини олиш йўллари кўпчиликка маълум.

Масалан, режимга ошкора қарши чиққанлар илм олиш имкониятлари маҳрум қилинади. Бундан ташқари катта гуруҳларнинг ташкил топишини олдини олиш учун таълим муассасалари ёпилади ёки ўқиш территориялари тақсимланади. Сўз эркинлигини ва йиғилиш эркинлигини чеклайдиган ҳар хил қонунларни бузиш учун узоқ муддатли қамоқ жазолари ишлатилиши мумкин. Ҳукумат томонидан талабаларга оппозицион сиёсий партияларни қўрқитгани учун пул, озуқа, кийим ва қуроллар бериш ёшлар дастурлари ташкил қилиниши мумкин.
Баъзи одамлар ёшларнинг революцион ҳаракатлар биринчи сафларида бўлишнинг хавф-хатарларига рози бўлишининг сабабларини тушунтирмоқчи бўлганда ёшлар жудо бўлишга ҳеч нарсаси йўқ бўлади деб айтишади. Умуман олганда ёшларнинг ҳеч бир ишга боғлиқ бўлмаслиги ёки катта оилавий мажбуриятлари йўқлиги рост. Бундан ташқари улар ҳаётга қизиқишини ва абадийликларига намойиш этади. Бу сабаблар ҳақиқатнинг кичик қисмини кўрсатади, чунки ёшлар муҳимроқ нарсалардан жудо бўлиши мумкин – ўз ҳаёти ва келажаклари. Аммо энг муҳими жудо бўладиган нарсалар эмас, балким ёшларни иштирок этишга ундайдиган эркин ва адолатли жамиятдаги ҳаётнинг фойдаларидир. Ёшлар золимона ҳукмронлик остидаги ҳаётларини оқламайди. Улар ўзгаришнинг мумкин эмаслиги ҳам қабул қилмайди. Ёшлар тажрибада йўқолмаган муҳитни босқичларга бўлмайдиган ҳақиқатни ёлғондан, ҳақни ноҳақдан ажратиш қобилияти бор. Уларни ақлий аниқлик рағбатлантиради.
Талаба ва бошқа ёшларни демократик ҳаракатлар сафига киргизиш тўғрисида фикр юритилса бир нарса тўғрисида огоҳлантиришимиз керак. Ёшлар гуруҳ сифатида ҳаётнинг ҳамма томонларида хавф-хатарларни туғдиради. Аниқ бошқарувсиз ва тартибсиз уларнинг амаллари меъёрсиз бўлиб кетиши мумкин ва, иғво қилинса, авторитар режим одамларига ўхшаш ашаддий хусусиятларни олиш мумкин. Ҳаракатда иштирок этаётган ҳар бир киши учун “хулқ кодекси” зарур, ва ёшлар ташкилотлари учун жуда муҳим, ва шу кодексни бузиш ҳолларини камайтириш учун машқлар ва қаттиқ бошқариш бўлиши керак.

Ишчилар.

Шубҳасиз, глобализация кучлари ишчилар учун ҳаётни қийин қилиб қўйган. Ривожланган мамлакатларда корхоналар иш жойларини иш ҳақи камроқ бўлган жойларга кўчириши билан қўрқитади ва шунинг учун касаба уюшмалари заифлашган. Ривожланаётган мамлакатларда ҳукуматлар иш жойининг хавфсизлиги, адолатли иш ҳақи ёки ишчилар ҳуқуқларида эмас, балким кўпроқ уларга кўчган иш чиқаришларнинг иқтисодий фойдаларида қизиқади. Демократия, қонун ҳукмронлиги ва бирлашмалар эркинлиги иш кучини суиистеъмол қилишга йўл қўядиган ҳокимиятнинг мувозанатсизлигини тўғрилайдиган қадамлардир.
Ишчиларни ташкил қилиш жуда қийин, аммо улар бир жойда ташкил қилинганда бирлашув жуда тез ривожланиши мумкин. Гданьскдаги кемасозлик корхонада электриклар иш ташлашни бошлаганда Польшадаги демократик ҳаракат тез равишда ғалаба қозонганини эсланг.
Транспорт ва бу билан боғлиқ саноат ишчилари стратегик нозўравонлик кураш режалаштирувчилари учун жуда муҳим. Моллар, одамлар ва хизматлар ҳаракатидаги ҳар бир тўхташ дарҳол режим учун иқтисодий ва сиёсий харажатларни келтиради. Шу билан бирга стратегик режалаштирувчилар озуқа ва бошқа керакли моллар халққа етказилмасликнинг оқибатини ўйлаб чиқиши керак.

Диний ташкилотлар

Тарихда ташкил қилинган дин золимона ҳукмронликка қарши курашларда муҳим ролни ўйнаган – кўпинча ўзгаришларни истаётган томонда, аммо баъзан тескари томонда ҳам. Кўпинча дини ташкилотларда улар фаолият кўрсатаётган жамоатларда руҳий ва молиявий тармоқлари бор, бой элиталардан бошлаб то жамиятнинг тагигача. Диний етакчилар одатда жамият ва дин соҳаларида яхши таълим олган бўлади ва эргашувчилари ва уларнинг ишини биладиган одамларни ҳурматига эга бўлади ва улар кўпинча ахлоқий ва диний таълим чегарасидан чиқадиган масалаларда ҳам бошқаларнинг нуқтаи назарига ва хулқига таъсир қилиши мумкин. Улар оппозиция ҳаракатига руҳий жиҳатни келтириши мумкин ва ҳаттоки оппозиция учун энг қобилиятли нотиқ бўлиши мумкин.

Бошқа томондан эса улар золимона режим қизиқишлари учун ҳам таъсир этувчан ва қобилиятли ишлаши мумкин. Шунинг учун ҳаракат етакчилари диний етакчиларнинг ёрдамини олишга ёки уларнинг ёмон таъсирини йўқ қилишга интилиш керак.

Нодавлат ташкилотлар (НДТ)

Ҳукумат бошқарувисиз ва назоратисиз ишлайдиган ҳар бир гуруҳ ёки ташкилот демократия ҳаракати учун потенциал ёрдамчи бўлиши мумкин. Халқаро НДТлар маблағларни йиғиши мумкин, кўп табақаларга бевосита мурожаат қилиши мумкин, хориждан керакли маслаҳат олишлари мумкин ва бошқа демократик ҳаракатларнинг тажрибасидаги фикрлар ғояларни киритиши мумкин. Давлат ичидаги НДТлар баъзан рухсат қилинган фаолиятларида ва маблағ манбаларида жуда қаттиқ чекланган бўлади. Давлат ичидаги ва хориждан келган НДТлар ичида баъзан ҳукумат агентлари ишлайди, аммо кўпинча бу ҳал қилиш учун қийин муаммо бўлмайди. НДТларнинг нозўравонлик курашдаги аҳамияти шундаки, улар аҳолига хизмат кўрсатади ва халқ ҳукуматга боғлиқ бўлиш керак эмаслигини кўрсатади. НДТ фаолияти авторитар режимлар тазйиқлар орқали халқни бўйсунишга мажбур қилиш амалларини заифлаштиради.
НДТларнинг ҳалқ авторитар режимга боғлиқлигини йўқ қилиш драматик мисоли Бирмада генерал Не Уин 1962 йилда ҳокимиятни қўлига олгандан сўнг содир этган. Мамлакатнинг ғарбий қисмида Аракан штатида ҳалокатли тошқин бўлган. Ахборотлар бўйича католик миссионерлар дарҳол мамлакатнинг бошқа қисмларида ва Ҳиндистонда жойлашган миссионерлардан радио орқали ёрдам сўраган. Жавоб тез ва самарали бўлган, бир неча кун ичида озуқа, кийим ва қурилиш материаллари етказилган. Режим бир гуруҳни зиённи баҳолаш учун юборганда улар ҳукумат ёрдами керак эмаслигини ва одамлар ўз кучи билан кризисга бардош берганини кўрди. Ахборотлар бўйича Не Уин бу воқеадан шундай қаттиқ ғазабланганки, шу ҳодиса католик миссионерларни Бирмадан ҳайдалишига сабаб бўлган.

Демократик ҳаракатлар лекин шуни эслаш керакки НДТлар ўзининг вазифалари бўлади. Шу вазифаларни билиш керак ва демократик ҳаракатлар ният ва мақсадларига тўғри келиш керак.
Касбий ташкилотлар, сиёсий партиялар, хорижий ишбилармонлар ва хорижий ҳукуматлар ўзлари ёки халқаро ташкилотлар орқали бошқа ёрдам манбалари бўлади. Жамият ичидаги махсус қизиқишлар учун яратилган кичик гуруҳларни ҳам ҳисобга олиш керак, булар тикиш тўгараклари, ов ва балиқ ови клублари, китоб гуруҳлари, тил ўрганиш гуруҳлари, мотоклублар, туризм ва пиёда юриш клублари ва спорт-клублар бўлиши мумкин. Стратегик нозўравонлик кураш ҳокимият манбалари устидан назорат ва аҳолининг фаол иштирокини талаб қилади. Ташкилотлар ҳокимият манбаларини ўз ичига олади ва коллектив амаллар учун структуралар билан таъминлайди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares