4-боб. Диктатуранинг заиф томонлари

Диктатура кўпинча мустаҳкам бўлиб туюлади. Разведка хизмати, қуролли кучлар, қамоқхоналар, концентрацион
лагерлар ва жазо отрядларни ҳокимиятнинг бир қанча вакиллари томонидан назорат қилинади. Давлат
маблағлари, унинг табиий ресурслари ва ишлаб чиқариш қувватлари кўпинча диктаторлар томонидан
ўзларининг якка ҳокимлик ниятларини амалга ошириш учун ўзбошимчалик билан талон-тарож қилинади.
Демократик мухолифат кучлар эса аксинча, ўта заиф, самарасиз ва кучсиз кўринади. Мустаҳкамлик ночорликка
нисбатан бу тарзда тушуниш самарали курашни ишончсиз қилиб қўяди.
Аммо бу ҳаммаси эмас.

Кимсанинг нозик жойини топиш

Грек афсонасида гўёки ожиз бўлмаганларнинг ожиз томони яхши баён этилган. Бундай афсоналарнинг бирида
айтилишича, Ахиллес ҳеч ҳам яралаб бўлмасди, қилич унинг танасига санчилмасди. Ривоятларга кўра,
Ахиллесни болалигида онаси сеҳрли Стикс дараёсида чўмилтирган экан. Шунинг учун унинг суви Ахиллеснинг
танасини барча хавфлардан сақлар экан. Бироқ битта муаммо бор эди. Болани оқим олиб кетмаслиги учун
товонидан ушлаб тургани сабабли сеҳрли сув тананинг ушбу қисмига тегмаган экан. Ахиллес улғайгач, ҳамма
душман қуроли унга хавф туғдира олмайди, деб ҳисобларди. Аммо Троя учун урушда душман аскари
Ахиллеснинг заиф жойини билганларнинг кўрсатмасига кўра, уни ярадор қилиш мумкин бўлган ягона жойи –
ҳимоясиз товонини кўзлайди. Жароҳат ҳалокатли эди. Бугунги кунда ҳам “Кимсанинг нозик жойи” ибораси
инсоннинг, режа ёки муассасанинг ҳужум пайтида ҳимоя қилинмайдиган нозик жойини англатади.
Бу шафқатсиз диктаторларга ҳам тааллуқлидир. Диктаторлар уларнинг нозик томони аниқланиб, ҳужум айнан
шу жойга қаратилса, кам талофат кўрган ҳолда тезлик билан йўқ қилиниши мумкин.


Диктатураларнинг заиф томонлари

Диктарураларнинг заиф томонлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

1.        Тизимни бошқариш учун зарур бўлган кўплаб одамлар, гуруҳлар ва институтларнинг ҳамкорлиги
чекланган ёки тақиқланган бўлиши мумкин.

2.        Аввалги тузум сиёсатининг талаб ва натижалари айни пайтда унинг низо сиёсатини ишлаб чиқиш ва
ҳаётга тадбиқ этиш қобилиятини бир қадар чеклайди.

3.        Тизим ўз фаолияти давомида суст ишлаши, янги вазиятга  мослашиши қийин бўлиши мумкин.

4.        Мавжуд вазифаларни бажариш учун ажратилган одамлар ва ресурслар янги талабларни амалга
оширишга қайта йўналтирилиши осон эмас.

5.        Тобе одамлар бошлиғининг норози бўлишидан қўрқиб, диктаторлар томонидан қарорлар қабул қилиш
учун зарур бўлган ноаниқ ёки тўлиқсиз ахборот бериши мумкин.

6.        Мафкура ноаниқ, тизим афсона ва рамзлари беқарор бўлиши мумкин.

7.        Воқеликни идрок қилишга таъсир қилувчи кучли мафкура мавжуд бўлса, унга қатъий риоя қилиш ҳақиқий
шароит ва эҳтиёжларга эътиборсизликни юзага келтириши мумкин.

8.        Бюрократик аппарат самарадорлиги ва ваколатини пасайтириш ёки ҳаддан ташқари назорат ва
бошқариш сиёсатни ҳамда тизимнинг фаолият юритишини самарасиз қилиб қўйиши мумкин.

9.        Ички институционал можаролар ва шахсий рақобат ҳамда адоват диктатуранинг фаолият кўрсатишига
зарар етказиши ёки ҳатто, уни парчалаб юбориши мумкин.

10.        Зиёлилар ва талабалар юзага келаётган шароитлар, чеклашлар, ақидапарастлик ва қатағонга жавобан
норозилигини намоён этиши мумкин.

11.        Жамият вақт ўтиши билан тузумга нисбатан лоқайд, шубҳа билан қаровчи ёки душманга айланиши
мумкин.

12.        Минтақавий, синфий, маданий ёки миллий можаролар кескинлашиши мумкин.

13.        Диктатура ҳокимиятининг ҳукмронлиги ҳар доим бир мунча беқарор, вақти-вақти эса жуда ҳам беқарор
бўлиши мумкин. Айрим шахслар тизимда ўз ўрнини сақлаб қолиш билан бирга, лавозими ошиши ёки бошқа
жойларга ўтказилиши, четлатилиши ва бошқа шахслар билан алмаштирилиши мумкин.

14.        Айрим полиция ва қуролли кучлар доиралари обрўли диктаторлар иродасига қарши ўз манфаатларидан
келиб чиқиб ҳаракат қилиши мумкин,  тўнтаришларни ҳам ташкил қилиши мумкин

15.        Янги диктатурага ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун вақт талаб этилади.

16.        Диктатура доирасидаги қарорлар жуда кам сонли одамлар томонидан қабул қилиниши туфайли
муҳокама қилиш, сиёсат юритиш ёки хатти-ҳаракатларда хатолар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

17.        Тузум бундай хатоларни четлаб ўтиш учун назоратни ва қарорлар қабул қилишни номарказлаштирса,
унинг марказий даражадаги ҳокимиятни назорат қилиши янада заифлашиши мумкин.

Диктатуранинг заиф томонларига ҳужум қилиш

Демократик мухолифат бундай заиф томонларни билган ҳолда, тизимда туб ўзгаришларга эришиш ёки уни йўққа
чиқариш мақсадида “нозик жой”ни атайлаб оғирлаштириши мумкин.
Бундай ҳолатда барча диктатуралар гўёки, мавжуд куч-қудратига қарамай ўзининг заиф томони, ички
самарасизлиги, шахсий адоват, институционал самарадорликсиз, ташкилотлар ва идоралар ўртасида қарама-
қаршиликларга эга, деган хулосага келиш мумкин. Бундай ожизликлар вақт ўтиши билан тузум самарадорлигини
пасайтириш ва уни шароитларни ўзгартириш ҳамда қатъий қаршилик кўрсатишда заифлаштириб қўйиш
тенденциясига эга бўлади. Тузумнинг ҳамма режалари ҳам амалга ошавермайди. Масалан, айрим ҳолларда
Гитлернинг бевосита буйруқлари бажарилмаган, чунки унга бўйсингарлар бу топшириқларни бажаришдан бўйин
товлаган. Баъзида эса диктаторлик тузуми юқорида қайд этилганидек, тез ағдарилиши ҳам мумкин.
Бу диктатуралар хавфсиз ва қурбонларсиз қулайди, дегани эмас. Озодлик учун курашнинг ҳар қандай йўналиши
хавф-хатар ва юз бериши муқарра азоб-уқубатларни кўзда тутади, амалга ошиши учун вақт талаб этади. Бундан
ташқари ҳеч қандай хатти-ҳаракат

ҳар қандай вазиятда ҳам тез муваффақиятга эришишни кафолатламайди. Бироқ диктатуранинг маълум заиф
жойларига қаратилган кураш унинг кучли томонларига йўналтирилган курашга нисбатан муваффақият қозониш
учун кўпроқ имкониятга эга. Муваффақият эса бу кураш қандай олиб борилишига боғлиқ..


Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares