«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Ахборот Маркази

Birdamlik9«Бирдамлик»  Халқ Демократик Ҳаракати Бошқарув   Ҳайъатининг шу йилнинг   31 январида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида  Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича етакчиси  Малоҳат  Эшонқулованинг ўзига юклатилган вазифалардан озод этишни сўраб ёзган аризаси муҳокама қилинди. Муҳокама натижаси ўлароқ, Малоҳат  Эшонқулованинг аризаси қондирилди.

Ҳайъат мажлиси кун тартибидаги иккинчи масала; Ҳаракат а’золарининг таклифига кўра Гулчеҳра Нуруллаевани Бошқарув Ҳайъати таркибига киритиш масаласи кўрилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фикрлар тингланди ва Бошқарув Ҳайъатиқарор қилди.  Қарорга кўра:

1. «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича етакчиси Малоҳат  Эшонқулова ўз аризасига биноан, «Бирдамлик»  Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича етакчилик вазифасидан озод этилди, хамда, Ҳаракат  Бошқарув  Ҳайъати а’золигидан чиқарилди

2. Гулчеҳра Нуруллаева «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Бошқарув Ҳайъати а’зоси этиб сайланди.

«Бирдамлик»  Халқ  Демократик  Ҳаракати Бошқарув Ҳайъати.

2015 йил 31 январ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info