OzodlikOnline: Ўзбекистон таълим соҳасида нимани ўзгартирган бўлардингиз?

27.06.2016

A1B07633-6A24-43FF-92C7-7D9ACAC057FA_w640_r1_cx0_cy0_cw96_s

Ўзбекистон ҳукумати таълим соҳасида жорий қилаётган ўзгартишлар талабалар учун қийинчиликларни туғдирмоқда. Ўзбекистон таълим соҳасида бугун қандай ўзгаришларни жорий қилган бўлардингиз? OzodlikOnline эшиттиришининг 28 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Шу кунларда Ўзбекистон олийгоҳларида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланган бир пайтда мамлакат олий таълим тизимида рўй бераётган ўзгаришлар олий маълумот олишга талабгор ўзбекистонликлар учун қийинчиликларни туғдириши мумкин.

Тошкентдаги бир нечта олий ўқув юртларининг қайта ташкил этилиши натижасида уларга фақатгина пойтахтлик абитуриентлар қабул қилинадиган бўлди, вилоятдан келганлар ортга қайтарилмоқда.

OzodlikOnline: Ўзбекистон таълим соҳасида нимани ўзгартирган бўлардингиз?

Файллар рўйхатиЮклаб олиш

Масалан, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) ўқитувчилар сонини деярли икки баробарга қисқартириб, факультетларнинг аксарини педагогика коллежи тасарруфига ўтказаётгани бу ўзгаришлардан биридир.

Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори ортидан аллақачон икки босқични тугатиб бўлган талабалар тақдири ҳозир савол остида қолмоқда. Бу олийгоҳнинг Нефть ва газ факультети талабалари ёки Қарши шаҳрига бориб ўқиш ёки бошқаттан кириш имтиҳони топшириш танлови олдида қолгани тўғрисида Озодлик хабар қилди.

Озодликка яна маълум бўлишича, 25 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев вилоятлар билан селектор мажлис ўтказиб, бундан кейин 9-синф битирувчилари фақатгина ўз вилоятларидаги коллежларда ўқишни давом эттиришлари тўғрисида топшириқ берган.

Ўзбекистон ҳукуматининг таълим соҳасида жорий қилаётган бундай чекловлари қандай натижа ёки оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ўйлайсиз?

Сиз, Ўзбекистон таълим соҳасида бугун қандай ўзгаришларни жорий қилган бўлардингиз?

OzodlikOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

28 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган интерактив мулоқотда Сиз ҳам қатнашинг.

Унда қатнашиш учун Озодликнинг ижтимоий тармоқлар ва Skype манзилларига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

WhatsApp:(+ 420 724 971 539) + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

IMO: + 420 724 971 539

SKYPE:ozodlikonline, ozodovoz

Жонли эфирниэшитиш учун www.ozodlik.org сайтига киринг.

YOUTUBE орқали www.youtube.com/ozodlikradiosi

Facebookda ҳамжонли эшитиш тугмачаси бор.

Мобил телефонларда TUNE IN RADIO иловасини ўрнатинг ва OZODLIK деб қидиринг.

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

http://www.ozodlik.org/content/article/27823395.html

Copyright © 2018 Birdamlik.Info