Мен Навоий шаҳрида истиқомат қиламан. Бир неча йиллардан бери имкон қадар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланаман.2 фарзандим бор. Ногирон бўлишимга қарамай, уларни ёлғиз ўзим вояга етказмоқдаман. Оиламнинг моддий аҳволи жуда ёмон. Ногиронлик нафақам рўзғор тебратишга ҳам етмайди. Аммо шу нафақани ҳам тўлиқ ололмайман. 2015- йил нинг май ойида фуқороларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб пикет ўтказганим учун Навоий шаҳар суди томонидан 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилганман. Жарима ногиронлик нафақамга қаратилган бўлиб,ҳар ой ундирилади. Шундоқ ҳам оғир моддий аҳволим чидаб бўлмас даражага етди. Бошимдан ўтаётган бу қийинчиликлар натижасида микраинфаркт бўлдим. Ҳозир даволанишга ҳам имконим йўқ. Менга ёрдам беришингизни сўрайман. Менга жариманинг қолган қисмни тўлашга ва даволанишга 2000 доллар пул керак бўлади.
Маълумот: Дилдора Боймуротова мустақил журналист.”Бирдамлик” ҳарати,”Озодлик” радиоси ,Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорлик қилган.