«Ўзбек халқидаги қўрқув ҳеч қаерга йўқолгани йўқ».
Бундай фикрни OzodNazar рукнида ўзбек мухолифати фаоли Дилором Исҳоқова билдирди.
Дилором Исҳоқовага кўра, Ислом Каримов вафоти ортидан Ўзбекистонда «халқ ўзгаришларни кутиб, умид билан яшамоқда».
Бироқ, Дилором Исҳоқова бундай ўзгаришлар келишига ишонмаслигини айтади.
Мухолифат фаоли билан суҳбатни тингланг.