КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ОЧИҚ ҲАЁТДА 29-КОЛОНИЯДАГИ УСУЛНИ ҚӮЛЛАМОҚДА

«Бирдамлик» ХДПнинг фаоли Исроилжон Холдоров партиямизга аъзо бӯлгунга қадар қатор қийинчиликларни, ҳар хил кӯргуликларни бошдан ӯтказган довюрак шахс. Уни 2006 йили Ӯзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 244, 216, 223-моддалари билан айбдор деб топиб, туҳмат билан қамашади ва жазони ӯташ учун 29-колонияга юборишади. Орадан 6 йил ӯтгач Исроилжон акани жазо муддатининг қолган қисмини ӯташ учун 49- колонияга ӯтказади. У ерда 3 йил жазо ӯтагач яна 29-колонияга қайтаришади.

Исроилжон аканинг айтишича, бундай ҳодиса, яъни маҳкумни илгари жазо муддатини ӯтаган колонияга такроран қайтариш амалиёти фақат Исроилжон Холдоровга нисбатан қӯлланилган. Юқорида таъкидлаганимиз 29-колония эса шартли равишда «Тезкор зона» деб аталади. У ерда жазо ӯтаётган маҳкумларнинг деярли 90 фоизи оператив ходимларга ишлайди ва шунинг учун ҳам уларни «қулоқ» ёки «эчки» деб аташади. У ердаги қамоқхона ходимлари маҳкумларни бир-бирига қайраш, сотқинлик қилишга мажбурлаш орқали маънан майиб ва мажруҳ манқуртларга айлантиришади. Исроилжон ака қамоқхонадаги бундай «ишлар»ни беҳуда эсламаётир. Собиқ маҳкумга озодликда ҳам худди шундай жирканчли усуллар қӯлланилмоқда. Масалан, Исроилжон акага Ӯзбекистон «Бирдамлик» ХДПнинг Қурултойи арафасида турфа «ӯйин»лар қӯлланилган. Қурултойдан 20 кун олдин Андижон вилояти Қӯрғонтепа туманининг Абдулла исмли терговчиси телефон қилиб Янгибозордаги «Холис» савдо мажмуаси дарвозаси олдига келишини сӯрайди. Терговчи Исроилжон акага унинг Samsung J5 русумли телефонидан қандайдир телефон рақамига қӯнғироқ килинганини, бу телефоннинг эгаси бӯлган аёлнинг ӯлиги топилганини айтади. Исроилжон ака терговчига телефонини ҳеч кимга бермаганини айтгач унга икки кишининг фамилиясини кӯрсатади. 

Терговчи телефонни олиб «Холис» савдо мажмуасининг Samsung дӯконига кириб кетади. Исроилжон ака ушбу воқеа ҳақида «Эзгулик» Инсон ҳуқуқлари раиси А.Ташанов ва бошқаларга хабар беради. 

Орада роппа-роса 2 соат ӯтгандан сӯнг терговчи савдо мажмуасидан чиқиб, Исроилжон акага шаҳардан ҳеч қаёққа чиқмаслигини тайинлаб, ӯзи қайтиб кетади. Исроилжон аканинг айтишича, шу воқеадан кейин у Samsung J5 телефонидан мутлақо фойдаланмаган ва барча ишларни Аrtel телефонига қайта юклаб олган. 

2018 йил 12 ноябрь куни соат 12 лар атрофида Исроилжон акага кимдир яширин рақамдан қӯнғироқ қилиб, унга ҳақоратомуз сӯзлар билан «жиянингдан хабар ол, навбат ӯғлинг Алишерга келди» деган. Исроилжон ака ундан мард бӯлса кимлигини айтишни, очиқ гаплашишни сӯраган. Бироқ иккинчи томон телефонини ӯчириб қӯйган. Ӯша куни Исроилжон аканинг туғишган укаси Анвар Усмоновнинг ӯғли Шаҳриёрни Ҳоқон милиция таянч пунктига олиб бориб, у ерда участка нозири Лочинбек ҳамда туман ИИБ терговчиси ҳамда туман ИИБнинг оператив ходими Темурлар дӯқ-пӯписа аралаш сӯроққа тутишган. Дониёр исмли куч ишлатар тизими ходими «Амакинг ҳозир қаерда, унинг нега қамалганини биласанми, нега билмайсан?» деган тутуриқсиз саволлар бериб тинкасини қуритган. Бу орада ИИБ ходимлари Исроилжон аканинг жиянининг ишхонасига бориб, унинг телефони ( +998902547919)ни текширувдан ӯтказган. Текшириш жараёнида жиянининг телефонидан маҳалладаги дӯконда сотувчи бӯлиб ишлайдиган йигит юборган «Жаннатга ошиқлар, Абдулла қорини йиғлатган йигит» каби жӯнатмаларни топишган ва жиянини Куйганёрдаги туман ИИБга олиб бориб, 1 сутка ушлаб турган. 13-ноябрь куни эрталаб Исроилжон ака ва жиянининг акаси Даниел Усмонов (тел: +998975835023) жиянини ИИБ изоляторидан олиб чиққан. 

Исроилжон Холдоровнинг айтишича, Андижондан «Бирдамлик»нинг қурултойига 5 киши бормоқчи бӯлган. 13 ноябрь куни Исроилжон акага Бобожон Мусажонов  ва Хусниддин Абдуллаевлар Қурултойга жиддий сабабларга кӯра бора олмасликларини айтган. 14-ноябрь куни эса ИИБ ходимлари Патидин Каримовнинг паспортини текширув баҳонасида олиб қӯйган. Исроилжон ака ҳам ӯзига нисбатан турли босимлар ӯтказилаётгани боис Қурултойга бориш фикридан қайтган. Шу тариқа, «Бирдамлик» ХДПнинг Андижон вилоятидаги фаоллари «Бирдамлик» ХДПнинг иккинчи қурултойига боришдан сунъий йӯллар орқали бебаҳра қолган. Бироқ, Исроилжон ака Холдоров «Бирдамлик» ХДП ҳамда унинг асосчиси ва лидери Баҳодир Хон Туркистоннинг амалдаги ҳукумат устидан ғалаба қозонганини, ҳозирги ҳукумат «Бирдамлик»дан астойдил қӯрқишини алоҳида эътироф этади. Ғалаба муборак бӯлсин, дея табриклашади.

Ӯзбекистон «Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info