2019 йилнинг 15 октябридан буён Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон ўзининг очлик акциясини давом этирмоқда. Озодлик ва Америка овози радиоларидаги мавжуд бўлган нохолислик, тарафкашликка қарши бўлган намойиши давом этмоқда.
Ушбу радиоларнинг бугунги кундаги хароб ҳолатга ва шармандаликка олиб келишига сабабчи бўлган. Бу радиода қандайдир бир партиянинг диктатурасини ўрнатиб, бошқа муҳолифатдаги сиёсий партия, ҳаракат ва ташкилотларга қарата босимларни қилаётган, уларни қоралаб, ўз лидерларини мақтаётган бир қанча муҳбирларни истеъфосини талаб қилмоқда.
Баҳодир Хон Туркистон Озодлик ва Америка радиосидаги истеъфонисини талаб қилаётган мухбирлар қуйидагилардир:
Алишер Сиддиқ – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати директори.
Шуҳрат Бобожонов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.
Ҳурмат Бобожонов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.
Меҳрибон Бакиева – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.
Замира Шукур – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.
Сирожиддин Толипов – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.
Садриддин Ашур – Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.
Севдат Жейхан – Америка овози радиосининг ўзбек хизмати директори.
Малик Бобоев – Америка овози радиосининг муҳбири.
Навбаҳор Имамова – Америка овози радиоси муҳбири.
Баҳодир Хон Туркистоннинг очлик эълон қилишининг асосий мақсади, Америка Овози ва Озодлик радиоларининг раҳбарларининг ва бир неча журналистларнинг истеъфоси ва бу радиоларда ўзбек халқига хизмат қиладиган ҳақиқий халқпарвар инсонларни келишидир. Ана ўша ўзбек хизматининг янги раҳбарлари бу радиоларни тубдан ислоҳ қилиши, ўзбек мухолифатидаги барча партия, ҳаракат ва шаҳсларга бу радиоларда бирдек сўз бериши, шунингдек радиоларда бирорта партия аъзолари ёки бирорт партиянинг тарафдорлари бу радиоларда ишламаслиги зарурлигини акс холда бу радиоларда тарафкашлик кучайиб кетганини, Баҳодир Хон Туркистон маълум қилмоқда.
«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати