НАФОСАТ ОЛЛОШУКУРОВА НӮНОҚ КАДРЛАР ҚУРБОНИ БӮЛДИ

Мухолифатдаги «Бирдамлик» ХДП аъзоларининг партиямиз фаоли, айни кунда Тошкент шаҳар ИИББнинг Яшнобод тумани Чашма кӯчасида жойлашган ва халқ тилида «Панельний қамоқхонаси» деб аталадиган изоляторида тутқинликда сақланаётган Нафосат Оллошукурова билан учрашишга уринишлари иккинчи куни, иккинчи марта самарасиз якун топди. Муассаса қӯриқчилари, навбатчи қоровуллар Партия котиби Қаҳрамонхон Маҳмуд, Бошқарув кенгаши аъзолари Дилором Исҳоқова, Рӯзибой Азимийларнинг Нафосат Оллошукурова билан учрашишларига рухсат бермади. Ҳатто фаолларнинг Нафосат Оллошукурова учун олиб борган гигиеник воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишдан бош тортди. Улар муассаса қонун-қоидаларига биноан фақат кийим-кечак қабул қилиниши мумкинлигини, муассаса томонидан уч маҳал иссиқ овқат берилаётганини билдириб, ҳатто Н. Оллошукуровага ёзган бир парча очиқ хатни ҳам қабул қилишмади. Фаолларнинг «Оллошукурова қачон озодликка чиқарилади», деган саволига муассаса ходимлари: «ӯзи кеча келган бӯлса, сизлар қачон чиқишини сӯрайсизлар, ҳали-вери чиқмайди», деб ӯта совуққонлик билан жавоб қайтарди.

Эслатиб ӯтамиз, Нафосат Оллошукурова шу йилнинг 9-январь куни ӯзига қарши уюштирилаётган ноҳақликларга, адолатсизликларга, таъқибу босимларга чидай олмай бир гуруҳ аёллар билан Президент қабулхонаси ёнида намойиш ӯтказганди. Биринчи куни президент админстрацияси уларнинг норозилик намойишига ҳеч қандай эътибор бермагач эртаси куни яна намойишга чиққандилар. Иккинчи кунги норозилик намойиши ӯтказилаётган чоғда уларни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ ходимлари ҳибсга олиб, жаримага тортганди, Нафосат Оллошукуровани эса 5 суткалик қамоқ жазосига ҳукм этганди.

Нафосат Оллошукуровани 5 суткалик қамоқ жазосига маҳкум этишда Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари, ҳуқуқшунослар Ӯзбекистон Республикасининг Конституциясига хилоф равишда иш тутиб, қӯпол хатога йӯл қӯйди. Бош Қомусимизнинг 33-моддасида «Фуқаролар ӯз ижтимоий фаолликларини Ӯзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга» дейилган.

Ӯзбекистон Республикасининг  Маъмурий жавобгарлик тӯғрисидаги кодекснинг Маъмурий жазо деб номланган III бобига, аниқроғи, Маъмурий қамоққа олиш деб номланган 29-моддасига эътибор қаратамиз. «Маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ӯн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — ӯттиз суткагача муддатга қӯлланилади. Маъмурий қаммоқа олиш туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бӯйича судьяси томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади. Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас»…

Бизнингча, Нафосат Оллошукуровани 5 суткага маъмурий қамоққа олувчилар ӯз касбининг малакали мутахассислари эмас, балки отасининг пули ёрдамида ӯқишни бир амаллаб тугатиб, ёки диплом сотиб олиб, телба-тескари фаолият юритаётган ёки юқоридагиларнинг топшириғини сӯзсиз бажаришга иштиёқманд «профессионал кадрлар» бӯлиши керак. Чунки малакали кадрлар ӯз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб намойишга чиққан ва фарзандлари икки-уч ёш бӯлган аёлларни мавжуд қонунларга хилоф равишда қамоққа маҳкум қилишга ҳар доим ҳам журъат эта олмайди. Ҳа, Нафосат Оллошукуровани қамоққа олган ички ишлар органи қилмишларига яраша жавоб бериши керак. Биз халқаро ҳамжамиятдан ҳуқуқи поймол бӯлган собиқ инглиз тили ӯқитувчиси Нафосат Оллошукурова билан рӯй берган воқеага эътибор қаратишларини илтимос қиламиз. Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ ва судининг Нафосат Оллошукурова иши билан шуғулланган олғир кадрлар Оллошукуровага етказилган моддий, руҳий, маънавий, иқтисодий зарарларни тӯлаши шарт ва зарур, деб ҳисоблаймиз. Уларнинг бундай ҳаракатларига боқибеғам муносабатда бӯлиш бошқа яна кӯплаб қурбонлар пайдо бӯлишига олиб келади.

«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот Маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info