Қ У Т Л О В !

Botir NorboevҚадрли Ботир ака,

тарихдан маълумки, жамиятнинг ривожланиши, гуллаб-яшнашига тамал тошини қўйган буюк инсонлар – фидоийлар бўлишган. Гарчи фидоий инсонларнинг умр йўлига тақдир турли синовларини рўпара қилган бўлса-да, улар вазиятга оғир босиқлик билан  ёндошиб, деярли ҳар қандай муаммога ечим топишган ва оқиллиги боис  барча синовларни енгиб ўтишган.

 

Сизни азалдан мухолифат сафларида қилган унтилмас ишларингиз ва бугунги муборак ёшингизда ҳам тинимсиз меҳнат қилаётганингиз фидоий инсон эканлигингиз билдиради.

 

Филология фанлари докторидай юксак унвонга эришган бўлсангизда, ҳанузгача ҳормай-толмай изланишлар олиб бораётганингиз Сизни буюк истеъдод соҳиблари қаторида эканлигингиздан далолатдир.

 

Тилагимиз – оилангиз, фарзандлар, неваралар ёнида доимо омон бўлинг!

 

Сафдошларингиз қаторида ҳамиша фидоийлик чўққисида туринг!

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоллари

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares