Хоразмлик кекса журналист Ражаббой Бобожон вафот этди

 Мультимедиа
Аудио

05.11.2014

Ўзбекистон радиосининг Хоразм вилоятидаги мухбири бўлиб 40 йил ишлаган, хабарларининг долзарблиги ва ўткир публицистикаси билан кўпчиликнинг эътиборига тушган урганчлик журналист Ражаббой Бобожон 5 ноябрь куни 77 ёшида вафот қилди. Озодлик радиоси жамоаси кекса журналист вафоти боис унинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади.

Ражаббой Бобожонов 1937 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган.

Қирқ йил давомида Ўзбекистон радиосининг Хоразм вилоятидаги махсус мухбири бўлиб хизмат қилган.

– Зил-замбил “репортер” магнитофони билан отам Питнакдан¸ Дўсимбийгача¸ Моноқдан Овшаргача бўлган масофани пикап «Москвич»да кезиб репортажлар ҳозирлар эди, деб эслайди унинг журналист ўғилларидан бири, ҳамкасбимиз Шуҳрат Бобожон.

Радио бошловчиси Қодир Махсумов “Хоразмдаги мухбиримиз Ражаббой Бобожонов биз билан жонли алоқада¸ ассалому алайкум Ражаббой оға ” дейиши билан Ражаббой Бобожон доим баланд овозда «Ваалайкум ассалом, Қодиржон», деб репортажни бошлаган.

“Отам уйдаги улкан магнитофондаги ош ейдиган лаган катталигидаги ленталарни ацетон билан ëпиштириб монтаж қилар эди. Ленталардаги респондентлар овози эса текстга туширилиши лозим эди. Менга зўрға бўйим етадиган улкан магнитофон тугмаларини босиб ўчириш каби зерикарли вазифа тушар эди. Отам лентадаги овозларни эшитиб жумлама-жумла машинкада чиқиллатар эди. Монтаж бўлган якуний маҳсулот эса зудлик билан Урганч аэропортига етказилар эди. Учувчилар лентани Тошкент аэропортидаги махсус қутига ташлашар эди. Радио ходимлари эса бу лентани олиб эфирга қўйишар эди. Тошкентдан 1000 км узоқликдаги Хоразмдан ëзилган лавҳа икки соат ичида эфирга узатилар эди”, деб эслайди Шуҳрат Бобожон.

Ражаббой Бобожоннинг ўғиллари ҳам ота касбини танлаган.

Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожонлар бир неча йилдан бери Озодликда ишлайди, Қудрат Бобожон эса, мустақил журналист.

Ражаббой оғани Хоразмдаги оддий шоликор деҳқон ҳам, партком котиблари ҳам яхши таниган. У киши пенсияга чиққанидан кейин ҳам Ўзбекистондаги долзарб муаммолар ҳақида хорижий радиоларга интервью бериб келган.

Озодлик радиосига берган интервьюларидан бирида Ражаббой ота диктатура ҳақида шундай фикр билдирган эди:

Ражаббой ака билан суҳбат

 

Озодлик радиоси жамоаси Ражаббой отанинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этар экан, унинг охирати обод бўлишини Яратгандан сўраб қолади.

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvozOzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00daOzodovozOzodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Шарҳларни саралаш

Бу форумда шарҳ қолдиринг (7)

Шарҳлар

муаллиф: Урганчлик қаердан: Питердан

06.11.2014 23:32
Жавоб ëзиш
Ражаббой ака яхши одам эди, охирати обод булсин! дераварсин!

муаллиф: Тошпўлат ака қаердан: АҚШ

06.11.2014 21:18
Жавоб ëзиш
Ражаббой аканинг жойлари жаннатдан бўлсин. Марҳумнинг болалалари ва барча яқинларига таъзиямни ва хамдардлигимни билдираман. Хоразм диёрининг энг атоқли, обрўли журналистларидан бири эдилар, марҳум Ражаббой ака.
Аллоҳ раҳмат этсин!

муаллиф: Юсуф Ялангтуш қаердан: Тошкент

06.11.2014 18:28
Жавоб ëзиш
ИЛЛА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИУН. Мархум Ражаббой акани барча якинларига уз тазиямизни билдирамиз. Аллох рахмат этсин. Барча якинларига сабр берсин.

муаллиф: Эргаш Сулаймон қаердан: Хоразм

06.11.2014 16:41
Жавоб ëзиш
Устознинг охирати обод булсин. Унинг угиллари- дустларимга хамдардлигимни билдираман!

муаллиф: Safar Bekcon қаердан: Suisse

06.11.2014 00:26
Жавоб ëзиш
Ражаббой аканинг бевакт оламдан утганликларини эшитиб, яна битта дийдор куришиш киёматга колганинидан кайгудаман. Миллатпарвар инсон эдилар.
Сталин катагонларини курган булишларига карамасдан кайта куришнинг биринчи имконларидан биттаси мустакил давлатчилик эканлигини аглаб етган ва бу й улда кураш бошлаган инсонлардан бири эди Ражаббой ака.
Охиратлари обод булсин. Аллох рахмат килган булсин. Оиласига хамдардлик билдираман.

муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: AQSH

05.11.2014 22:56
Жавоб ëзиш
Alloh rahmat etsin! Rajabboy otaining yaqinlariga hamdardlik bildiraman.

муаллиф: EU қаердан: EU

05.11.2014 22:17
Жавоб ëзиш
Olloh rahmat etsin otaxonni, ruhlarini shod aylasin, joylari jannat bulsin, oila a’zolariga olloh sabr va bardosh bersin.
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares