Мағлуб қилинган Гулнора Каримовадан интервью олиш мумкинми?

Гулнора Каримова Тошкентда уй қамоғида; фото: “Davidson-Ryan-Dore”

Журналист Малохат Эшонқулова бугун Ўзбекистон Бош прокуратураси ва МҲХга, Тошкентда уй қамоғида қолаётган Гулнора Каримова билан учрашиш илтимосномасини жўнатди.

Ариза икки манзил: Бош прокурор Рашид Қодиров ва Миллий ҳавфсизлик хизмати (МҲХ) раиси Рустам Иноятов номига жўнатилди. 

Эшонқулованинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани, кучли сиёсий ўйинчи деб билади. У ўзининг бу сафарги мағлубиятига қарамай, ўз номзодини 2015 йилнинг мартида ўтадиган Ўзбекистон президентлигига қўйишга қодир.

«Бунинг учун халқ, унинг ҳозир қандай аҳволда қолаётгани ҳақида билиши керак», – дейди журналист.

Расмий баёнот ва жанжалли миш-мишлар

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР

Гулнора Каримова ҳимоячилари: “адолат ўрнатиш вақти ўтмоқда” 08.10.14

Лорис Диран Гулнора Каримованинг “дўсти” бўлмаган 07.10.14

Ўзбекистон мустабидлари ва жабрдийдалари – сизга портретлар қилса арзийди 24.09.14

Ўзбекистон Бош прокуратураси Каримова иши бўйича тобора очиқроқ 23.09.14

“Ворислик” амаллари ва қизини бу ролда кўриш Каримовнинг жонига тегди 17.09.14

Гулнора Каримова Ўзбекистондан ташқаридаги судга тайёр 16.09.14

Эшонқулованинг баёнотида, ҳозир Каримова номи атрофила ҳар ҳил гап сўзлар юргани, халқаро матбуотдаги расмий ва норасмий ахборотлар эса бу уйдирмаларни фақат қиздираётгани таъкидланади.

Бир томондан Бош прокуратура пресс релизи Каримовага қарши жиноят иши очилганини тасдиқлайди.
Лондондаги Davidson Ryan Dore ширкатидан Гулнора Каримованинг расмий вакили бўлган Локсли Райаннинг билдиришича: «Гулнора отасининг асирасига айланган ва ўзининг вояга етмаган қизи билан уй қамоғида, қашшоқликда ва очликда қолмоқда».

Райаннинг маълумоти бўйича, «Каримова ва унинг қизи соғлиғига жиддий зиён етган, уларнинг ҳақлари камситилмоқда ва ҳорижий ҳуқуқ тартибот идоралари аралашуви талаб қилинмоқда».

Бошқа томондан ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ ҳаракати) сайтида У. Ҳақназаров таҳаллуси остидаги сиёсатчи, унинг сентябрдаёқ Аргентинага учиб кетгани, у ерда доимий яшаш ҳужжатларини расмийлаштираётганини билдирган.

Объектив мақола ёзишни истайди

Эшонқулованинг сўзларига кўра, айнан шу фактларга ойдинлик киритиш учун “объектива ва ҳолис мақола” ёзиш мақсади уни қулатилган маликадан интервьюга руҳсат сўрашга ундади.

Фото: Davidson Ryan Dore

Журналистнинг тасдиқлашича, унинг истагида «ҳеч қандай сиёсий ғараз йўқ, фақат халқ ва жаҳон жамоатчилиги олдида ўз касбий бурчини бажариш нияти бор ҳолос».

Эшонқулова ўз мактубида аниқлик киритмоқчи бўлган саволларни келтиради. Улар бор йўғи учта:

Ҳақиқатан ҳам Каримова уй қамоғидами? Шу йилнингн 10 сентябрида у ҳақиқатан ҳам Россияга учиб, яна қайтиб келдими? Ҳақиқатан ҳам Каримова шу кунларда Аргентинадами ва у ерда ўз отасининг яшаши учун ҳужжат расмийлаштирмоқдами?

Эшонқулова учрашувга руҳсат ҳақидаги ўз илтимосини Ўзбекистондаги “Журналистик фаолият ҳақидаги” қонун бандлари билан асослайди, унинг МҲХга ва Бош прокуратурага мурожаати ўз самарасини беришига шубҳа қилмайди.

«Агар Гулнора ҳозир Тошкентда бўлса ҳукумат менинг у билан учрашишимга руҳсат беради, агар Аргентинада бўлса – рад этишади», – дея ҳисоблайди журналист.

Дунёдаги ягона журналист…

Айни пайтда Каримованинг расмий вакили Локсли Райан 14 октябр куни  Каримованинг озодликда эканига оид «бефойда миш-мишлар» ҳақида гапирди.

Фото: Davidson Ryan Dore

«Мен тасдиқлашим мумкинки, Гулнора Каримова илгаригидек Ўзбекистонда уй қамоғида қолмоқда ва феврал ойидан буён ташқи дунё билан бирор аҳамиятли алоқа қиломайди», – дея тасдиқлайди Райан.

Унинг сўзларига кўра, Гулнора ва у билан бирга сақланаётган 16-яшар қизи, «илгаригидек шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож».

Айни пайтда Малоҳат Эшонқулова нафақат Ўзбекистондаги, балки бутун дунёдаги, ҳукуматга Гулнора Каримовадан интервью олишни сўраб чиққан ягона журналист бўлиб қолмоқда.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares