Россия Федерал миграция хизматида рўйхатдан ўтиш учун навбат кутаëтан ўзбекистонлик мигрант ишчилар.
03.11.2014
Ўзбекистон Иқтисод вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига кўра¸ кейинги тўққиз ой ичида мамлакатда 777,8 мингта иш ўрни яратилган.
Расмийлар иддаосича¸ яратилган иш ўринларининг 280 мингдан ортиғи қишлоқ жойларига тўғри келади.
Расмий Тошкент Ўзбекистонда йилига миллионга яқин янги иш ўрни яратилаëтгани ҳақида ҳар йил сўнггида катта баëнот қилиб келади.
Айни пайтда мустақил кузатувчилар Ўзбекистон ҳукуматининг аҳоли бандлигига доир ҳисоботларини шубҳа остига олиб келишади.
– Ўзбекистонда ҳар йили бир миллиондан ортиқ ишчи ўрни барпо этилиши айтилади. Агар бу ҳақиқат бўлса нега миллионлаб ёшларимиз оиласини боқиш учун Россияга, Қозоғистонга, Кореяга йўл олмоқда? Нега мардикор бозорларимиз ишсизлардан тўлиб тошган? Ҳукуматнинг бандлик бўйича берадиган ҳисоботлари ҳаммаси реалликдан узоқ, қоғоздаги гап, дейди тошкентлик иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов.
Ўзбекистонда расмий рақамларга кўра¸ мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 5% иш излаётган сифатида қайд этил ган холос. Бироқ бу расмий рақамлар реал воқеликни акс эттирмайди.
Мамлакатдаги ҳақиқий воқеликни акс эттирадиган маълумотларни қўлга киритиш эса ўта мушкул. Ҳозир камида 3-4 миллион ўзбекистонликнинг Россия ва Қозоғистонда ишлаётгани тахмин қилинади.
Уларнинг аксарияти ўзи ва оиласининг фундаментал эҳтиëжларига етарли ойлик ва даромад олишга имкон берувчи иш ўринлари очилса¸ Ўзбекистонга қайтиш орзусида эканини айтади.
Бундай иш ўринларини ким¸ қайдай яратиши мумкин?
Душанба¸ 3 ноябрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!
Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!
Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.
Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!
Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00daOzodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!
Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.
Шарҳлар саҳифаси
маносини йокотган, Озодлик онлайнда,
Баходир Чориев акамиз харгал
хокимиятга интилишларини малум
кылиб келади, Озодлик мухлислари
копунча узбдан кошиб четда йурганлар
Муносабатхам шунга яраша болияпти,
менхам хозирда ( ког’озда ) ишлаяпман
Ва менга укшаганлар йуз минглаб мана
хол аслида канака!
ишсизлик давлат олдидаги дользарб
масала, Узб ок листларида
корсаткишлар аанча якшы, Хамма оз
худудида иш топа олиш имконини
яратиш керак!
Mamlakatimiz kelajakda Mulkdorlikka asoslangan demokratik, erkin fuqaroviy ja’miyat yo’lini tanlashi xalqimizni bugungi ayanchli ahvolidan olib chiqadi.
Журналистлар хам мардикор прагага
Бориб акшга манфатларига мардикорлик килади сарваржон бошчиликида бошкалардан нима гила