МУҚАДДАС КУН МУБОРАК!

 
Қурбон Ҳайити муборакМуҳтарам ватандошлар!
 
Аҳли мусилмон!
 
Иймону эътиқод, фидоийлик  айёми – Қурбон Ҳайити муборак!
 
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоллари барча мусулмон аҳлини, жамики юртдошларимизни қутлуғ кун билан самимий муборакбод этади.
 
Илоҳим, ҳар биримиздан Аллоҳ ўз шафоатини дариғ тумасин, ҳеч биримизни бахту саодат тарк этмасин.
 
Жамики эзгу тилакларимиз ижобат бўлсин, ҳар бандага Яратганнинг ўзи назар қилсин. Кўнгилу кулбамиз ҳамиша қувончларга тўлиғ бўлсин.
 
Ийду Қурбон қутлуғ бўлсин, азизлар!
 
 
“Бирдамлик” Халқ Демократик  Ҳаракати
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares