«БИРДАМЛИК» ХДҲ ЛИДЕРИ БАҲОДИР ЧОРИЕВНИНГ ТУРМУШ ЎРТОҒИ ВА ЎҒЛИ ЎЗБЕКИСТОНДАН ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Феруза Хуррамова2009 йилда ўз ватанига кириб келган  Баҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга ташрифини аксарият мухолифат ва ҳуқуқ фаоллари “хоинлик” деб баҳолашганди.

Бугун, 2014 йилнинг 21 сентябр куни кимларнингдир таъбири билан “хоин”, “Айғоқчи”, “Қулоқ”, “МХХ малайи” каби қатор  “нишон”ларга сазовор бўлган “Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг 44 ёшли (Асли Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида таваллуд топган, Ўзбекистон фуқароси)  Феруза Хуррамова ва балоғатга етмаган фарзанди 9 ёшли Дадахон Чориевлар Тошкент аэропортининг ўзидаёқ Ўзбекистондан депортация қилинди.

Маҳаллий ҳуқуқбонлар қўлга киритган маълумот шундан иборатки, Хуррамова Феруза ёш фарзанди билан шу йилнинг 20 сентябр куни маҳаллий вақт билан Чигако- Туркия- Тошкент йўналиши бўйича Туркия ҳаво йўллари орқали 6 ва 368- рейслар билан тонги соат 6.30 да Тошкент аэропортига қўнган.

Бироқ, МХХ идораси ходимлари АҚШдан келаётган меҳмонларни Аэропорт ҳудудидан чиқишларига изин бермаган. Маълум бўлишича, Чориевнинг рафиқаси ва ўғлига Ўзбекиcтон ҳудудига кириш таъқиқланган. Бироқ аэропортнинг ҳеч бир ҳуқуқ тарғибот идорас иходимлари бу амалиёт қайси қонун асосида амалга оширилаётганлигига изоҳ беришга ожизлик қлиган.

Натижада, гарчи чегара қўшинлари ходимларининг “Биз фуқарони 3 соат ушлаб туриш ҳуқуқига эгамиз” дейишларига қарамасдан, Феруза Хуррамова вояга етмаган фарзанди Дадахон билан Аэропорт ҳудудида асоссиз ва ноқонуний тарзда роппа-роса бир суткадан ортиқ куч ишлатиш йўли билан “меҳмон” қилинган ва 21 сентябр куни мажбурий тарзда яна Туркияга депортация қилинган.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Шуҳрат Рустамовга кўра Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Репсубликаси Конституциясининг 21-, 22-,24-,25-,27-,28- моддалари талабларига мутлақо зидддир ва бу ноқонуний ҳолат инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши исботидир.

Мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ фаолларига кўра, Феруза Хуррамова ва унинг вояга етмаган фарзанди Дадахон Чориевнинг Ўзбекистон фуқароси бўла туриб ўз ватанига киритилмаслиги моҳияти тагида сиёсий мотивлар борлиги шубҳасиз деб ҳисоблайди ва она-боланинг депортация қилиниши Баҳодир Чориевнинг сиёсий фаолияти учун “Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракати лидеридан ўч олиш ва унга босим ўтказиш, тилини тийиш, фаолиятини тўхтатиш, мухолифат йўлбошчиини қўрқитиб қўйиш мақсадида Ўзбекистон расмийларининг амалга оширган навбатдаги найрангидан бошқа нарса эмас деб ҳиосблайди.

Матбуот хизматига келиб тушган маълумотларга кўра, мажбурий тарзда Ўзбекитсондан – ўз ватанидан чиқариб юборилган Феруза Хуррамова ёш фарзанди Дадахон билан бугун, 21 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 2.00 ларда Туркия аэропортига бориб қўнишга мажбур бўлган.

Мажбурий депортация харажатлари депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган Ўзбекистон ҳукуматининг бўйнидами ва ё авиачипта чиқимлари  Чориевлар оиласининг зиммасига тушдадими, ҳозирча бу каби саволларга аниқ жавоб олишнинг имокнияти мавжуд эмас.

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares