РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК!

 Ramazon hayiti

Муҳтарам аҳли мусулмон!

Қадрли ватандошлар!

Тангри навбатдаги муборак Рамазон ойига, Рамозон ҳайитига сизу бизни соғу саломат етказганига шукур!

Ҳурматли дўстлар!

Биз, мусулмонларнинг муборак айёми Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Азизлар!

Қалбингиздаги жамики эзгу орзуларингиз ушалсин, пойингизга  бахтдан паёндозлар тушалсин, ҳаёт зарварақларингиз омад ила безансин,  умр  йўлларингиз  иқбол нурларига белансин.

Худодан ҳамиша қалбингиз қувончдан энтикиб, муроду мақсадингизга  етиб яшамоқлик насиб этишини сўраймиз.

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоллари Сиз азизларни муборак иди Рамазон билан  самимий қутлайди.

Муқаддас айём барчамизга қутлуғ бўлсин!

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares