ЯНА БИР “БИРДАМЛИК”ЧИ СУҲБАТГА ЧАҚИРТИЛИЛДИ

Саиджаҳон Зайнабитдинов
Саиджаҳон Зайнабитдинов

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёв устидан маҳкамага арз қилган Ҳаракатнинг Жиззах вилоят бўлими етакчиси Алиқул Саримсоқов куч ишлатиш йўли билан мутлақо ноқонуний тарзда руҳий касалликлар жифохонасига жойлаштирилгач, навбат Андижонга етиб келди.

Куч ишлатар тизимлар бугун, 2014 йилнинг 18 июнь куни  кечга яқин “Бирдамлик”нинг Андижон вилоят бўлими етакчиси Саиджаҳон Зайнобиддиновни йўқлаб қолишди.

Маҳаллий вақт билан кечки соат 17.00 ларда фуқаро кийимида ходимлар чақирувга биноан истироҳат богининг таянч пуктига келган “Бирдамлик” фаоли билан 2 соатга яқин “сухбат” ўтказдилар.

Сухбат давомида Зайнобиддинов сафдошларининг қўнғироқларига жавоб бермаганлиги, бизни қаттиқ ташвишлантирди.

Икки соатлар сукутидан сўнг, фаолимиз ўзи қўнғироқ қилиб, тинч эканлигини маълум қилди. Қисқача “Нима қиламиз, булар ҳам ўз ҳизматини бажаришябди-да” деди.

Лекин нима бўлишидан қатъий назар, биз фақат яхшилик ва кўнгилли хабарлардан умид қилиб қоламиз.

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares