
21 май куни ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева халқаро ҳамжамиятга унга белгиланган психотроп препаратларнинг бекор қилинишига эришилишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Урлаева фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек судига Тошкент шаҳар 2-сон руҳий касалликлар диспансери шифокори Вадим Каминский устидан шикоят аризаси топширди.
Бунда уни ҳуқуқ ҳимоячисига Модитен Депо ва Циклодол препаратларидан укол қилиш орқали мажбурий тарзда муолажа белгилаганликда айблайди.
«Менда ушбу уколларнинг зарурлигига шубҳа бор, улар менинг соғлиғимга зарар етказиши мумкин», – дея таъкидлайди Урлаева.
Жазо тиббиёти «қалпоғи» остида
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисини психотроп дорилар билан мажбурий даволашмоқда 07.05.14
Ўзбекистон Омбудсмени журналистларни ҳимоя қилишни истамайди 01.11.13
Елена Урлаевани “жиннихона”га яширишмоқчи 16.04.13
«Шут me»: Нимага БМТ қочқинлар идораси Бондарга рад жавоби берди? 05.04.13
Еленани алоҳида ташвишлантираётгани, шифокорларнинг тушунтиришларидан, наркотик тобелик туғдирувчи бу психотроп моддаларни, унга “умрбод белгилашганлари”дадир.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, Модитен Депо уколларидан унинг бадани увишади, у гўёки «зомби»га ўхшаб юради.
Циклодол таблеткаси бу ҳолатга қарши ёрдам беради, бироқ унга ўрганиб қолиш мумкин. «Агар мен уни ичмасам, мен наркоманга ўхшаб қалтирай бошлайман», – иқрор бўлади ҳуқуқ ҳимоячиси.
Агар дориларни қабул қилишдан бош тортган тақдирда 2-сон руҳий шифохонасидагилар уни мажбурий тартибда руҳий шифохонага ётқизиш ҳақида таҳдид қилишади.
Ва бу мутлақо реал – фуқаролик ишлари бўйича Миробод суди қарори билан 2006 йилнинг 24 августидан ҳуқуқ ҳимоячиси жамият учун ҳавфли деб топилган.
Урлаеванинг сўзларига кўра, суд бундай қарорни, у жабрланувчи томоннинг ишончли вакили сифатида даъво билан мурожаат қилгани учун Миробод туман прокурорининг даъвосига кўра қабул қилган.
«Бу суд ишини икки йил ўтиб ютқазганимизга қарамай, мени жазо тиббиётининг қалпоғи остига олишган», – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Ўзбек шифокорларига ишониш мумкинми?
Елена Урлаева руҳий шифохонага шу йилнинг февралида ётқизилганди. Бу Урлаеванинг уйқучан ҳолатга тушиб қолгани билан алоқадор эди.
Еленанинг онаси – Вера Евстигнеева унинг қизига нимадир ичиришгани»ни билдирган, Урлаеванинг ўзи эса шифохонада бир икки кун ўтгач уйғониб, уни “гипноз қилишган” дея гумонга борганди.
Ҳозир у бундай аҳволига баҳо беришда анча вазмин, “буни барча ҳуқуқ ҳимоячилари тушаётган доимий стресс” дея ҳисоблайди.
Айни пайтда, ҳуқуқ ҳимоячиларидан бирининг ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбасига кўра, Урлаевага чарчоқ уйғотувчи дориларни махсус беришган, руҳий шифохонада эса унинг келишига атай тайёргарлик кўришган.
Ҳуқуқ ҳимоячисини атай заҳарлашгани ҳақидаги ахборот тасдиқланмаган.
Бироқ Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг турли касалликларга учраши, қобилиятларини йўқотишининг ўзи ташвишли ҳолатдир.
Жиддий касал, “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Малоҳат Эшонқулова, қўрққанидан ўзбек шифокорларига мурожаат қилмайди. Елена Урлаеванинг халқаро жамоатчиликка мурожаати эса асоссиз эмас.
Uznews.net