МАНФААТЛИ УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТ

(Пойтахт Вашингтондаги Джорж Вашингтон Университетига ташриф)

15 – май 2014 йил, кундузи, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган Джорж Вашингтон Университетига (The George Washington University) Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раис Баҳодир Чориев, Ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўйича масъули Абдуфаттоҳ Маннопов, Ҳаракат  Бошқарув Ҳайъатининг аъзоси Ботир Норбоев ташриф этди. Улар Университетнинг Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари Институти раҳбарияти билан учрашишди.    George Washington

 

 

Учрашувда Баҳодир Чориев, Абдуфаттоҳ Маннопов, Ботир Норбоев “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг ўн йил давомида Ўзбекистоннинг якка хокими ва унинг мустабид тузумига қарши олиб борган ва бораётган серқирра сиёсий, амалий, назарий ва ташкилий нозўравон кураши, яқинда ўтган Ҳаракатнинг Қурултойи ҳақида сўзлашди. Суҳбат Ўзбекистондаги якка ҳоким ва унинг мустабид тузумининг фуқаролар, халқ бошига ёғдираётган мислсиз зулми,        талон– тарожи  ва адолатсизликлари борасида кенг қамровли бўлди.          Баҳодир Чориев, Абдуфаттоҳ Маннопов, Ботир Норбоев турли саволларга жавоб беришди. George Washington 1

Миллатимиз, юртдошларимиз рўшноликка эришиши, бахт-саодатли, ҳурриятли, адолатли ва фаровон бўлиши, диктатор ва унинг зулмкор тузумини бартараф этиш, ва халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқларига заминидаги, озод, демократик ва фаровон жамият ва давлат барпо этишни тақозо қилиши таъкидланди. Учрашув дўстона,  ҳамкорлик  руҳида ва қизиқарли ўтди.

 “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАТБУОТ МАРКАЗИ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares