Шу куни Онамларнинг таваллуд кунлари .
Барча дўстларни ушбу Улуғ айём билан қутлайман!
Қуйдаги тизмамни табрик учун қабул қилинг ОНАЖОН! ! !
Йўл эмас,ҳар лаҳза дийдор кутганча
Айвон ойнасидан кўча қараган,
Мендан бир энлик хабар сўраган-
Муштипар Онамни соғиндим жуда!
Тўқсон ёшида ҳам куюниб-ёниб
“Болам!”деб кўксини нолиш ўраган.
Ҳар куни гоҳ ялинч,гоҳи тўлғониб
“Келар-келмасим”ни минг бор сўраган-
Муштипар Онамни соғиндим жуда!
Дунё тиланмаган,дийдор тилаган,
Тоқати тоғларни қумдек элаган,
Ҳатто тушларида бошим силаган-
Муштипар Онамни соғиндим жуда!
Дуо қилинг,Она! Кутинг бораман!
Йўл олис,дил яқин,унсиз нолам-а…
Элликдан ўтганман,бироқ боламан-
Муштипар Онамни соғиндим жуда!
Cизга ҳамиша соғлик,узоқ умр тилайман.Доимо соғ-омон бўлинг!
14.04.14 Қарши шаҳри. Дилмурод.
Тушимга кирасан; зирқирар юрак,
Сенга термуламан, ҳар тун куяман.
Юзларингдан сийпаб ўнгимдагидек —
Тушда ҳам кўз ёшинг артиб қўяман!..
Руҳшона қизим ҳаёт бўлганида, 21 май куни 10 ёшга тўлар эди…