Халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!
4 – май 2014 йил, Ўзбекистон, Туркистон шъерияти, адабиёти, маданиятининг ва элимизни ҳуррият учун курашининг улкан сиймоларидан Юсуф Жуманинг, фарзандлари билан АҚШни Кентукки штатидан Миссури штати, Сент Луис шаҳрига ташрифи ва адабиётшунос олим, “Бирдамлик” Ҳайъатининг аъзоси Ботир Норбоев, “Бирдамлик” раиси Баҳодир Чориев, Ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўича масъули Абдуфаттоҳ Маннопов, Ҳаракат фаоллари Ёдгор Турлибеков ва Бобур Хасанлар билан учрашуви, ўзбек миллатини зулм, адолатсизлик ва порахўрлик исканжасида тутиб турган мустабид тузум ва бу тузум устуни якка хоким Ислом Каримовни бартараф этиш борасида қизғин тортишувлар, муҳокамалар ва дил сўзларининг исҳори сифатида ўтди.
Юсуф Жума:
“Опа, дастим қисқадир,
Ҳеч қаёққа етмайди.
Амалдорлар адолат
Кўчасидан ўтмайди.
Лекин тинч яшолмагай
Дасти узун муттаҳам.
Дастим бор-ку, опажон,
Гарчи қисқа бўлса ҳам.
Опа, дастим қисқадир,
Ғанимим мўл: қарға, зоғ…
Мен бир кесилган тутман
Уларни ушлай қандоғ.
Опа дастим қисқадир,
Қўллайдиган халқим йўқ.
Лек қисқа деб жимгина
Ўлишга ҳам ҳаққим йўқ”.
Юсуф Жума, Сизни қўллайдиган, ардоқлайдиган, эъзозлайдиган Халқ ҳам, Ҳаракат ҳам бор. Сиз ёзган нодир мисралар миллатдошларимиз, Туркистон аҳлини ҳақиқий ҳуррият, амалдаги демократия ва ҳаётбахш адолат сари чорлайди!
Азиз ватандошлар, чорак аср давомида миллатимизни, юртдошларимизни қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишониш исканжасида ушлаб турган якка ҳоким ва у барпо этган мустабид тузумга барҳам бериш, Сиз ва бизнинг фуқаровий фаоллигимизга боғлиқ!
Нозўравон курашимиз фидоийлик, матонат заминига қурилган оммавийликка эришишимиз ва кўпчилик вилоятлар, пойтахт Тошкентда, якка ҳоким – исътефосини талаб этиб, бир, икки, уч, тўрт кунлик митинг, юришлар ташкил этишга эриша олишимизга боғлиқ. Бу эса ҳар биримиздан қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишонишни улоқтиришни, якдил бўлишни, нозўравон курашчилар сафидан ўрин олишни талаб этади. Ўзбекистоннинг озод, адолатли ва фаровон бўлиши, Сиз ва бизнинг нозўравон фуқаровий курашдаги фаоллигимизга боғлиқ.
ЎЗБЕКИСТОН ОЗОД БЎЛАДИ!
ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТОР КАРИМОВ ВА УНИНГ МУСТАБИД ТУЗУМИ!
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАТБУОТ МАРКАЗИ