Малохат Эшонқулова онаси билан видолашди ва ўлимга тайёрланмоқда

Малохат Эшонқулова эҳтимол ўлиши мумкин …
27.03.14 15:24
 
Журналист ва Ўзбекистон “Бирдамлик” ҳаракати вакили Малоҳат Эшонкулова, уни ўлдириш учун заҳарлашган дея ҳисоблайди, ЎҲЖУ демократик мамлакатлар элчихоналаридан унга ёрдам сўрайди.Ўзбекистон Ҳақиқий Журналистлари Уюшмаси (ЎҲЖУ) бугун АҚШ, Буюкбритания, Германия ва Франция элчихоналарига, зудлик билан Малоҳат Эшонқулова вазиятига аралашишларини сўраб мурожаат йўллади.

2011 йили цензурага қарши бош кўтарган, кейин ўзбек мухолифати сафларига кириб, жасурлик билан Ўзбекистондаги «Бирдамлик» ҳаракатига бошчилик қилган собиқ ЎзТВ журналисти, Малоҳат Эшонқулова уни ўлдириш учун заҳарлашган дея гумон қилади.

Ўтган бир неча ҳафта давомида унинг соғлиғи муттасил ёмонлашда, у 15 кг озиб кетди. Яқинда у онасининг олдига, Самарқандга, уни сўнгги бор кўриш ва видолашиш учун борди.

Малохат, ўлаётганига ишонади. Бир ойдан камроқ умри қолган дея ҳисоблайди.

Қуйида ЎҲЖУ баёноти матни

Муҳтарам жаноб элчи,

Ўзбекистон Ҳақиқий Журналистлари Уюшмаси Сизга мурожаат қилиб, бизнинг Тошкентдаги жасур ҳамкасбимиз Малоҳат Эшонқуловага шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишингизни сўраб мурожаат қилади.

У, мухолифатдаги фаолияти учун қасд қилиб, уни заҳарлашган дея ҳисоблайди. 2011 йили цензура туфайли ЎзТВни тарк қилиб, у Ўзбекистондаги «Бирдамлик» ҳаракатига бошчилик қила бошлади.

Унинг аҳволи сўнгги ҳафталарда шу қадар тез ёмонлашмоқдаки, у бошини ёстиқдан зўрға кўтаради. Бу вақт ичида у 15 кило вазнини йўқотди. Малохат, ўлаётганига ишонади. Бир ойдан камроқ умри қолган дея ҳисоблайди.

Унинг қўрқмаслиги ва шижоати ҳайратланарли. У мамлакатда қолиб “Бирдамлик” ишларини давом эттиришга – қамоқ, қўрқитиш, ўғирлаш таҳдидларига қарамай Конституция, Мустақиллик куни шарафига акциялар ўтказди.

Бир марта уни ўзбек милицияси Самарқанддаги номаълум квартирада ҳибсда ушлаган, бошқа сафар эса – ярим тунда, Тошкентнинг чекка қабристонига ташлаб кетишган, бу мисолларнинг айримлар холос.

Афтидан, Малоҳатнинг овозини ўчириш учун, анча самарали усул қўлланмоқда. Унинг Тошкентдаги ҳамкасблари ҳам уни заҳарлашган дея ҳисоблашмоқда.

Биз, Малохат Эшанқулованинг ҳамкасблари, унинг мустақил халқаро клиникада тиббий кўрикдан ўтишига, кейин эса даволанишига ёрдам беришингизни сўраймиз. Маҳаллий шифокорлар ва клиникаларга у ишонмайди.

Сиздан сўраймизки, Ўзбекистондаги сиёсий манфаатлар, дунёнинг бошқа муаммоларига, жумладан Украинага эътибор қилинаётганидан қатъий назар, ўзбек халқи учун яхши бири иш қилинг – ёрдам беринг ва бизнинг Малоҳатимизни қутқаринг.

Биз барчани Малоҳатни қўллаб қувватлашга, ушбу линк бўйича ПЕТИЦИЯга имзо чекишга чақирамиз.

Ҳурмат ва умид билан, 

ЎҲЖУ раиси
Uznews.net бош муҳаррири 
Галима Бухарбаева

27 март 2014 йил

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares