Ҳукумат Ҳасан Чориевни вафотидан кейин ҳам таҳқирлади

Ҳасан Чориев
18.03.14 20:50
 

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги «Бирдамлик» лидери отасини дафн қилинишидан бир соат аввал, гўр ковлашга руҳсат келтиришни сўраб, маросимни тақиқлади.

Хасан Чориев жума, 14 март куни кечқурун тўққизларда вафот этди. Келаси куни эрталаб марҳумнинг яқинлари маҳаллий қабристонга йўл олишди, бироқ кутилмаган муаммога дуч келишди – гўрковлар гўр ковлашдан бош тортишди.

Маҳаллий ҳукумат гўр қазишни тақиқлашди

Чориевнинг яқинларига кўра, қабристон ходимлари кўмиш учун маҳалла қўмитасидан руҳсат талаб қилишган, бироқ бундай воқеа Шаҳрисабз тарихида учрамаган эди.

Махаллий қўмита бундай руҳсатномани беришдан бош тортиб, қариндошларни шифохонага жўнатди.

Бироқ у ерда марҳумнинг яқинлари ташрифидан ҳайрон қолишди, улар бундай ҳужжатни Чориев шифохонада ўлган тақдирдагина олишлари мумкинлигини айтишди.

Бутун шанба ва якшанба кунининг биринчи ярми қариндошларнинг идорама идора беҳуда чопишлари билан ўтди.

Вазиятни «гап пойловчилар» қутқарди

Муаммо дафн маросимига Тошкентдан келаётган ҳуқуқ ҳимоячилари

Ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов

шарофати билан ҳал бўлди.

«Йўлда биз Чориевнинг яқинлари билан гаплашдик. Мен уларга муаммони кардинал ҳал қилиш: Ҳасан акани ўз уйи ҳовлисига дафн этишни маслаҳат бердим», – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов.

Шуҳрат шунингдек, келажакда мозор устига, унинг зиёратига келувчилар учун ёдгорлик қўйиш мумкин бўлишини билдирган.

Рустамовнинг фаразига кўра, телефондагги гапни пойлашган – шу заҳоти марҳумнинг яқинларига номаълум шахс қўнғироқ қилган ва уни қабристонга кўмишга руҳсат берган, фақат бир шарт билан, ҳуқуқ ҳимоячилари келаётган такси Тошкентга қайтиб кетиши керак.

Рустамов буни қачон юз берганини эслаб қолди – 12.45, оилага белгиланган дафн вақти 14.00.

Шаҳрисабз ободонлаштириш идораси ходими, маросимни тақиқлаш бевосита шаҳар ҳокимлигидан бўлганини айтган, бироқ улар буни инкор этишган.

Марҳум жасадини калака қилиш – бу ҳаддан ошишдир

Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, Хасан Чориевни маҳаллий ҳукумат сўнгги йилларда етали хўрлади – чорваси, фермасини тортиб олишди, судлашди, уйдирилган жинсий тажовуз айби билан қамашди, уни маҳкумлик пайтида заҳарлашган бўлишлари ҳам мумкин.

«Бироқ марҳумни таҳқирланиши – бунақасини мен эшитмаганман», – дея вазиятга изоҳ беради Рустамов.

Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиларини, Қашқадарё ҳокимлиги уларнинг жанозада қатнашишини тақиқлагани янада шокка солган.

«Асрлардан буён инсонни сўнгги манзилга кузатиш барча истовчиларга руҳсат этилган, – ғазабланишади ҳуқуқ ҳимоячилари. – Маҳаллий ҳукуматнинг шунчаки томи кетган кўринади».

Uznews.net

Тэги: Баҳодир ЧориевБирдамликҲасан Чориев
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares