![]() | |
| Хасан Чориевни турма махв этди | |
72-ёшли Ҳасан ака жума, 14 март куни, кечқурун тўққизларда, Шаҳрисабз шаҳридаги ўз уйида вафот этди.
Адолатсиз айблов ва турма маҳкумлиги, хасталиги ва таҳқирни унинг юраги кўтара олмади.
Дафн маросими 16 март куни бўлди – шарқ анъаналарига қарамай, АҚШдан Чориевнинг хотини ва унинг икки ўғли етиб келгунча майитни сақлашди.
АҚШда яшовчи Баходир Чориевнинг ўзи, Тошкентда уни ҳибсга олишлари мумкинлиги туфайли отаси билан видолаша олмади.
У соғлиғини турмада йўқотди
Ҳасан Чориев амнистияга кўра, озодликка 14 январ куни чиқарилди.
Тошкент вилоятининг «Тавоқсой» колониясидан унинг уйига милиция ходимлари олиб келишди – унинг аҳволи аллақачон оғир эди.
Бунгача Чориевни Тошкентдаги «Сангород» дея аталган турма шифохонасида даволашди, кейин колония санчастига ўтказишди.
Унинг айтишича, соғлиғи билан жиддий муаммолар Қаршидаги тергов ҳибсхонасидаги шароит – у ичишга мажбур бўлган сифатсиз сув туфайли келиб чиққан.
Кейинчалик Тоштурмада Ҳасан ака, «тасодифан қоқилиб» оёғини майиб қилган.
Озодликка чиққач у Тошкентдаги ҳусусий клиникада даволанган, уйида яхши қаралган, бироқ бу соғайиб кетишига ёрдам бермаган.
«Бир кун юриб, икки кун ётаман», – дея ҳазил қилган эди у ўз соғлиғи ҳақида.
Ўзининг аҳволи ёмон бўлгани учун «Бирдамлик» ҳаракати лидерининг отаси журналистларга ўз қамоқдаги вазияти ҳақида гапириб беришга улгура олмади.
«Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги рахбари Малоҳат Эшонқулова фикрича, Ҳасан Чориевнинг ўлимида ҳукуматни айблаш лозим.
«Ўғлингиз «Бирдамлик»ни ташласин»
Ҳасан ака Қашқадарё вилоят «Водоканали»да мироб бўлиб ишлади, яхши ишаргани учун ҳатто уч хонали хизмат уйини унга мулк қилиб қолдиришди.
2008 йили пенсияга чиққач фермерлик билан шуғулланишга аҳд қилди, Қамаши туман ҳокимлиги унга 34 гектар ер ажратди.
Ер «қуруқ» – чуғориш ариқларидан узоқда эди, бироқ янги иш бошлаган фермер трансформатор ва симёғоч ўрнатди, электр тармоғини олиб келди, насослар сотиб олди ва ерни чорвачиликка мослаштирди.
Чориевнинг хўжалиги тезгина ривож топди – ўттизта мол ва бир ярим минг қўй боқди. У кўпинча Тошкентда ва Қаршида ҳайрия нархида гўшт сотди.
Айни пайтда қария принципиаллиги учун – ҳеч кимга пора бермади, тумандаги қонун бузилишларини очиқлаш учун ҳуқуқ ҳимоячиларига етказди.
Эҳтимол, айни шу принципиаллиги Чориевга панд берди – туман ҳукумати, унинг мухолифат лидери отаси эканини билиб босим кўрсата бошлашди.
«Туман ҳокими менга шундай деди – ўғлинг «Бирдамлик»ни ташласин, шунда ҳаммаси яхши бўлади, ташламаси – турмага тушасан», – деган эди ўшанда Хасан ака.
«Ўғлига босим ўтказиш»дан бош тортири маълум оқибатни келтирди – аввалига Чориевнинг қимматбаҳо трансформаторини ўғирлаб кетишди, кейин унга йўқ ердаги электрдан ва сувдан қарзларни «осишди», кейин унинг чорвасини мусодара қилишди.
«Бу ҳақиқий босмачилик ҳужумидай бўлди!» – дейди Ҳасан ака, милиционерлар, унинг 16 қорамоли ва 100 та қўйини «реквизация» қилишгани ҳақида.
Қария арз қилишга уринди, бу эса унинг аҳволини янада чигаллаштирди – ҳукумат унинг мироблик уйини ва фермер хўжалигини тортиб олди, у ерда барча қурилишларни булдозер билан суришди, унинг ўзини эса туҳматда айблаб судлашди.
Ўғилнинг ўзгача фикрлари учун – отасига «моддалар»
Ҳуқуқ ҳимоячилари Ҳасан Чориев ҳуқуқларини ҳимоя қилишга муваффақ бўлишди – 2013 йилнинг бошида амнистия туфайли кўпмиллионли жарима олиб ташланди.
Бироқ ёзга келиб уни Шаҳрисабзда тағин қамоққа олишди – бундан бир неча кун олдин унинг ўғли Баҳодир Чориев «Фарғона» сайтида Ўзбекистонга президент бўлиш ниятини ва республикада «рангли инқилоб» бўлиш эҳтимоли ҳақидаги фикрларини билдирган эди.
Кекса ва обрўли одамни, унинг эскидан таниши, 19 ёш қиз Матлумба Абдураҳмоновага жинсий тажовуз қилишда айблашди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг аниқлашича, Абдурахмонова Қашқадарё ҳуқуқ тартибот идораларининг «бостириладиган ўрдаги» бўлган.
У ота оналарга уларнинг ўғиллари уни «зўрлашгани» ҳақида билдириб, шу тариқа тўққизта одамни турмага жўнатган.
Ҳукумат Чориевнинг ишига ҳалол адвокатларни аралаштирмай, қариндошларига эса учрашув бермасдан унинг ҳимоясига тўсқинлик қилиб келди.
Август ойида Ҳасан ака Қарши суди қарори билан беш йилу икки ойга озодликдан маҳрум қилинди.
«Ҳеч бир айби йўқ одамни йўқ қилишди», – дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Uznews.net жамоаси унинг яқинлари қайғусига шерик бўлади ва ўз самимий таъзиясини билдиради.




