ЎЗБЕКИСТОН – ЎСМИРЛАРИ ГИЁҲВАНД МОДДАФУРУШ ЮРТ…МИ?

МАВЗУГА ҚАЙТИБ:

 

КОЛЛЕЖ-ЎҚУВЧИСИ-НАРКОТИК-СОТГАНДА-Ёдингизда бўлса, Навоий вилоятида истиқомат қилувчи вояга етмаган коллеж талабаси Хусанов Сирож Бобоқуловичга нисбатан наркотик моддани сотиш билан  боғлиқ бўлган ўта оғир жиноят тоифаси қўйилганлиги ҳақида ўтган хабарларимизнинг бирида баён қилиб ўтган эдик.

Яқинда “Бирдамлик” фаоли – мустақил журналист маслакдошимиз мазкур иш юзасидан олиб борган хизмат суриштируви давомида  тергов матреалларини қўлга киритди.

Биз тергов баённомаси қандай бўлса, шу ҳолича ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилишни лозим деб топдик.

Ҳақу ноҳаққа одилона  баҳо бериш муштарийларимизнинг ўзларига ҳавола.

                                                                             Таҳририят

                                                        

Самарқанд: Вояга етмаган бола наркотик модда сотишда айбланмоқда

(Суд залидан репортаж)

Инсон ҳуқуқлари тизимида бола ҳуқуқлари алоҳида ўрин тутади, зотан, бундай ҳолат бир неча омиллар билан тавсифланади, жумладан, бир томондан, болалар катталар эга бўлган ва фойдаланадиган ҳуқуқларнинг ҳаммасидан ҳам фойдалана олмайдилар, иккинчи томондан эса, айнан уларнинг ҳали вояга етмаганликлари боис давлат ва жамият томонидан алоҳида ғамхўрона муносабат кўрсатилиши ва айрим имтиёзлар берилиши талаб этилади.

Вояга етмаганлар ўртасида Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларда тарбиявий-ҳуқуқий ишларнинг сустлашганлиги, улар устидан назоратнинг бўшлиги, бандлик масалалари ва бошқа муаммоларни етарли даражада ҳал этилмаганлиги оқибатида ёшлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноий ҳаракатлар содир этилиши, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка ружу қўйиш, диний фанатизм ёки бошқа салбий оқимлар ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш ҳодисалари учрамоқда.

Аксарият холларда катталар таъсирида жиноят содир этган ўсмирларга қамоқ жазоси муқаррарлиги хукм билан белгилаб қўйилмоқда.Лекин  энг ташвишлиси жамиятнинг ёш қатлами бўлган вояга етмаганлар жиноятин фош этиш билан чекланиб қолинмоқда.

1972 йилда Самаранд вилоятида туғилган Худойкулов Бобокул Хусанович 2013 йил 29-ноябр кунида жиноят ишлари буйича  Навоий шахар судининг «қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида»ги ажримига кўра, вояга етмаган ўғли 1996 йил 22 июлда тугилган, Самарканд шахридаги «Автомабилсозлик» касб-хунар коллежининг 2-боскич талабси, мукаддам судланмаган Хусанов Сирож Бобокуловичлар билан биргаликда жиноят содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси, 3-кисми, «б» банди, 273-моддаси, 5-кисмида назарда тутилган айблов билан камоққа олинган эди. 2014 йил 10 март куни Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида ушбу жиноий гурух устидан суд маҳкамаси бошланди.

2014 йил 25 январ куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТББ терговчиси капитан Б.Самандаров, ҳамда Навоий вилояти ИИБ ТБнинг 222-сонли хизмат хонасида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-111, моддалари тартибига риоя қилган ҳолда химочилар Г.Имомкулов, Т.Саматовлар ва педагог Алиев Озодбек Тўлқиновичларни иштирокида С.Б.Хусановни сўроқ қилишиб, аниқланишича бундай  жиноятни содир этишда фуқаролар Номозов Шахриддин Тоштемирович, вояга етмаган боланинг отаси  Худойкулов Бобоқул Хусанович ва унинг хамтовоклари жиноий шериклари Жўраев Бердимурод, Нормуминов Ойбек, Каримов Мансур, Навоий вилоти, Хатирчи туманида яшовчи  онаси Бўронова Холисхоннинг укаси Буронов Азим, Буронов Бехзод Тилововичлар сабаб булиб, улар болани пул билан алдаб ўз таъсирларига олишган.

Жиноят кодекси 55-моддаси 1-қисмининг «ж» бандига мувофиқ, вояга етмаган ёшда жиноят содир этганлик факти суд жазо чорасини белгилаётганида жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2000 йил 15 сентябрда чиқарилган «Вояга етмаганлар ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сон қарорнинг 8-бандида берилган тушунтиришларга кўра, вояга етмаган шахс жиноят содир этишидан аввал катта ёшдаги шахсларнинг, жумладан, иш бўйича жабрланувчи деб топилган шахсларнинг ғайриқонуний ёки иғвогарона хулқи мавжуд бўлган тақдирда суд ушбу ҳолатни айбдорнинг жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топишга ҳақлидир. Айни пайтда Жиноят кодекси 55-моддаси 1-қисмининг   «г» бандига мувофиқ, жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида ёхуд вояга етмаган шахснинг моддий, хизмат жиҳатидан ва бошқача қарамлиги туфайли жиноят содир этиши ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга киришини инобатга олиш лозим.

Қонун чиқарувчи орган вояга етмаганликни жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб белгилаганида улар шахсининг ривожланишидаги психофизиологик хусусиятлар, жамиятга мослашиш даражаси, ҳаётий тажрибаси, ахлоқий кўникмаларининг етишмаслиги ҳамда ўз ҳаракатларининг оқибатини олдиндан кўриб танлаб ҳаракат қилиш имкониятининг чекланганлигидан келиб чиққан.

Айни шу омилларни Ўзбекистон Республикасининг Олий суди ўзининг раҳбарий тушунтиришларида ҳам инобатга олган. Вояга етмаганлар жиноят қурбонларини турли тажовузлардан ҳимоя қилишга қаратилган халқаро ҳужжатлар мавжуд бўлиб, ушбу ҳужжатлар ўз навбатида умумий ўзига хос йўналишга эгадир.

Вояга етмаган коллеж талабаси Хусанов Сирож Бобоқуловичга нисбатан наркотик моддани сотиш билан  боғлиқ бўлган ўта оғир жиноят тоифаси қўйилган.Қуйида сизнинг эътиборингизга дастлабки тергов органи айблов хулосаси мазмунини ҳавола этамиз.

 АЙБЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА

2014 йил 25 январь Навоий шаҳри

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТББ терговчиси капитан Қ.Б.Самандаров, ушбу куни Навоий вилояти ИИБ ТБнинг 222-сонли хизмат хонасида, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 96-111, моддалари тартибида, химоячилар Г.Имомкулов,’Г.Саматовларни иштирокида айбланувчи Б.Х.Худайкуловни сўрок қилди.

Ўз.Р.ЖПКнннг 46-моддасига кўра айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши керак бўлсада лекин ота бола   Б.Х.Худайкулов ва унинг вояга етмаган ўғли  Хусанов Сирож Бобоқуловичларга  тўла химояланиш ҳуқуқи  берилмаган.

Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнгироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш хамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган холда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган холлар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан хамда ишнинг бошқа хар кандай ҳолатлари бўйича кўрсату влар бериш ёхуд курсатувлар беришдан бош тортиш ва курсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг узига карши фойдаланилиши мумкинлиги хақида хабардор бўлиш; ўз она тилидаи хамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг химояланиш хуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар такдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни сзиб олиш, материаллар ва хужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз хисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни узга шаклда кайд этиш; жиноят ишининг терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишиии талаб қилиш; ярашув тўгрисидаги, амнистия актини қўллаш хакидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг харакатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у хакда ўз мулохазаларини билдириш; иш буйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан ҳабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш хукуқига эга. Судланувчи охирги суз билан чиқиш хуқуқига эга.

Айбланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиш; дастлабки тергов ва суд мухок>’амасида иштирок этишдан бош тортмаслиги; хакиқатни аниқлашга, далилларни йўқ қилиш, соҳчалаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошка қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эхтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тўгрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари, хдмда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик килмаслиги; ишни тергови ва суд мажлиси вакқтида тартибга риоя этиши шарт. Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг айбдор эмаслигини, ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.

Айбланувчи Б.Х.Худайкуловнинг терговдаги кўргазмаси:

Мен терговчининг 2014 йил 25 январь куни Ўзбекистон Рсспубликаси ЖКпииг 127-моддаси 3-қисми, 270-моддаси 3-қисми “б” банди ва 273-моддаси 5-қисми»,  243- моддаси билан тўлдирилган айб эълон қилиш ҳақидаги қарорида кўрсатилган айбга   қисман иқрорман.Менга берилган саволларга қуйидагича жавоб бераман: сўрок баённомасини терговчи томонидан компьютерда ёзиб олинишига розиман, мен руҳий касал эмасман, шунингдек, бирор-бир деспансерда рўйҳатда турмайман, муқаддам судланмаганман, юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзоларим билан биргаликда яшаб хозирги кунда вақгинчалик хеч қаерда ишламасдан келмоқдаман.

Мен ўзимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг  127-моддаси 3-қисми, 270-моддаси 3-қисми “б” банди ва 273-моддаси 5-қисми, 243-моддаси билан тўлдирилган айб эълон қилиш ҳақидаги қарор билан химоячиларим иштирокида танишиб чиқдим, мен ушбу қарорда кўратилган айбимга қисман иқрорман, пушаймондаман чунки мен олдин қўрқанимдан ва янглишиб марихуана сотиб пулларига “Дамас ва Ласетти” автомашиналарини сотиб олганман деб кўрсатганман, лекин аслида мен автомашиналарни марихуана гиёхвандлик воситаларини сотиб пулига олмаганман, Ласетти автомашинасини акам Худойқулов Исомиддинники бўлган.Бу транспорт воситаларининг мазкур жиноятга умуман дахли йўқ.Тергов органи томонидан “жиноят қуроли ёки жиноий даромад орқасидан орттирилган” деган айбловга қўшилмайман.Бк абсурт.

Мен Номозов Шахридин Таштемировични ёшлигимдан танийман, мен у билан 11 йил бир синфда ўқиганман.Ўртамизда шахсий келишмовчилик ёки бўлмаса адоват йўқ.Менга жиноий шерик деб тиркалётган  фуқаро Ўринов Тулкин Хушбаковични ҳам мен ёшлигимдан буён танимайман, биз у билан бир мактабда ўқиганмиз.

Ўртамизда шахсий келимовчилик ёки бўлмаса адоват йўқ.Мен акам Худайқулов Исомиддин рахбарлик қилиб келаётан «Ситора» ХК га тегишли бўлган оқ рангли «Ласетти» русумли давлат рақами 30 883 ОАА бўлган автомашина 2011 йилни бахор фаслидан буён ўзим бошкариб келганман. Хозирги кунда акам ушбу автомашинасини сотиб юборган. Шунингдек оқ рангли «Дамас» русумли 30 СА 944 Ғ давлат рақамли автомашинани мен 2010 йилнинг апрель ойида автосалондан сотиб олиб, 2013 йилнинг ноябрь ойини ўраталарида менга олдиндан таниш бўлмаган кишига 26.000.000 сўмга сотиб юборган эдим.Шундан сўнг мен Самарканд вилояти, Пахтачи тумани, «Мисит» МФЙда ишлови «Вали» исмли киши билан мен у кишини «Дамас» русумли автомашинасини 39.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, у кишига 17.000.000 сўм пулларни берган эдим.

Шундан сўнг мен ушбу давлат рақамлари бўлмаган «Дамас» русумли автомашинани бошқариб юрдим. Ушбу автомашинада бир икки маротаба танишим Номозов Шаҳридини хонадонига борган эдим. Аммо ушбу автомашинаии мен ханузгача ўзимни номимга расмийлаштирганим йўк.Тергов органи жиноятга алоқаси йўқ бўлган акам Исомиддин Хдойқуловнинг пешона тери билан олган автомашиналарини атайлаб жиноят қуролига айлантириб суд ажрими билан давлат фойдасига мусодара этиш пайида ушбу мазмундаги айблов хулосасини тайёрлаган мен бунга рози эмасман.

2013 йилни октябрь ойини охирларида мен Ўринов Тўлқин «наша» гиёхвандлик воситасини Навоий шахрида сотаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинганлигини эшитдим, сўнгра Ўринов Тўлқин мен ўз уйимда наша гиёхвандлик воситаларини сақлаб келаётганлигимни ИИБ ходимларига айтиб куйишидан кўркиб, ушбу наша гиёхвандлик воситаларини бирор бир танишим уйида яшириб қўйишни уйлаб юрдим ва 2013 йилни ноябрь ойини бошларида синфдошим хам дўстим Номозов Шахриддин билан учрашиб, Ўринов Тўлкин наша гиёхвандлик воситасини сотганлиги учун ИИБ ходимлари томонидан кулга олинганлигини, мен уйимда наша гиёхвандлик воситасини сақлаб келаётганлигимни Ўринов Тўлқин ИИБ ходимларига айтиб қўйиши мумкинлигини, айтиб, ундан уни уйида ушбу наша гиёхвандлик воситаларини яшириб қўйишни таклиф қилганимда, бунга Шаҳриддин рози бўлди.

Шундан сўнг 2013 йилнинг 05-06 ноябрь кунлари мен ҳали вояга етмаган ўғлим Хусанов Сирож билан биргаликда «Ласетти» русумли автомашинамни юк хонасига ховлимда турган уч қоғоз қопларга солинган гиёхвандлик воситаларини ва 10-11 та қопларда наша гиёхвандлик воситасини қолдиги бўлган бўш қоғоз қопларни қуйиб, автомашинани давлат ракамларини ечиб олиб, давлат ракамсиз автомашинани ўғлим Сирожиддин бошкариб дустим Шахриддин ҳовлисига етиб келдик.

Ўғлим Шахриддинни ҳовлисига автомашинани бошқариб кирди. Шундан сўнг, мен, Шахриддин ва ўғлим Сирож билан биргалиқда наша гиёҳвандлик воситалари солинган учта қоғоз қопларни ва бўш қопларни Шахриддини ҳовлисида мавжуд бўлган ҳаммомни ичига олиб бориб қўйдик, Шаҳриддин менга ушбу наша гиёҳвандлик воситаларини уйини яшаш хонасига олиб кириб қўйишни таклиф қилганида, мен бунга рози бўлмасдан, ҳаммомига қўйиб, ҳамомини кириш эшигини қулфлаб қўйишни айтган эдим.

Бунга Шаҳриддин қаршилик қилмаган эди. Сўнгра мен Шахриддинга ҳаммомини кириш эшигини осма қулф билан қулфлаб қўйиш учун ундан осма қулф сўраганимда, у менга қулф йўқлигини айтди. Сўнгра мен шу ерда бўлган арқон билан эшикни боғлаб қўйиб, ўғлим Сирож билан биргаликда ўз уйимга етиб бориб, у ерда ўғлимни қолдириб, ўзим эса уйимда бўлган осма қулфни олиб, Шахриддин хонадонига бир ўзим етиб келдим.

Сўнгра мен Шахриддини иштирокида ҳаммомни эшигини ўзим билан олиб келган қулф билан қулфладим. Шундан сўнг мен ўз уйимига кетдим. Орадан бир икки кун ўтиб тахминан 7-8 ноябрь кунлари соат тахминан 19-20 ларда мен «Ласетти» русумли автомашинамда Шахриддини уйига етиб бордим ва Шаҳриддин ҳамда Салимларга ўзимга тегишли бўлган наша гиёҳвандлик воситасини бир қисмини ўзим билан олиб кетишимни айтиб, уларни ҳовлисида мавжуд бўлган ҳаммомга бориб, ўзимда бўлган капит билан ҳаммомни эшигини очиб, сўнгра битта қора рангли пакетга солиб қадоқлаган 100 грамм «наша» гиёҳвандлик воситасини ўзим билан олиб, қайтиб ҳаммомни эшигини қулф билан ёпиб, Салим ҳамда Шахриддинлар билан хайирлашиб, ўз уйимга кетдим.

Шундан сўнг мен уч-тўрт маротаба Шаҳриддин уйига бориб, гоҳида Салимни иштирокида, гоҳида Шахриддини шахсан ўзини иштирокида уни ҳаммомида яшириб Кўйган «наша» гиёҳвандлик воситасини ўзимни истеъмолим учун ва сотишим учун бир қисмини олиб кетиб юрдим.

Қолгани эса ҳаммомда қолган эди.Шерикларимдан яна бири Жўраев Бердимурод 1968 йил туғилган бўлса керак, аниқ туғилган йили, санаси, ҳамда отасини исмини билмайман. У Самарканд вилояти Пахтачи тумани Зарафшон қФИда яшайди.

Мен 2010 йилни эрта бахор вақтида ушбу танишим Жўраев Бердимуроддан 15-20 дона наша уруғини олиб ўзим яшайдиган уйимни орқа томонидаги олма боғимни ичига экдим, ушбу наша ўсимлиги етишиб пишганидан кейин уни истеъмол қилиб ва сотиб фойда орттириш мақсадида эккан эдим.Шу вактда яъни Жўраев Бердимуроддан наша уругини кимдан олганлиги сўраганимда у менга ўзини бир таниши яъни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Отчопар махалласида яшовчи 1978 йилда туғилган “ғайрат” исмли танишидан олганлиги айтган эди деб кўрсатма берган эдим, лекин аслида ундай эмас мени ўзим “ғайрат” ушбу гиёҳвандлик воситасини уругини олиб эккан эдим.

Мени хозирги кўрсатмам тўғри. Мен Жўраев Бердимурод 2010 йилни охири яъни декабрь ойларида мени яшаш уйимга таниши Тошкент шаҳарда яшовчи “ғайрат” исмли киши билан келганида “ғайрат”га наша гиёҳвандлик воситасини тахминан 200 ёки 300 грамм сотгаиман. Лекин хозирги вактда орадан бироз вакт ўтганлиги учун аник грами ва қанча сўмга сотганим эсимда йўқ.

Улар мени уйимга келганида “ғайрат”нинг оқ ранғли давлат рақами эсимда йўқ, лекин Тошкент шаҳарга тегишли бўлган давлат рақамли Нексия русумли автомашина келишган эдилар. Шундан кейин улар 2011 йилни бошларида тахминан январь ойларида яна келиб 200 ёки 300 грамм наша яъни марихуна гиёҳвандлик воситасини олиб кетишган эдилар.Бундан ташқари Нормуминов Ойбек, синфдошим 1973 йилда туғилган, Навоий вилояти 9-кичик туманда яшовчи Нормуминов Ойбек Хусановичга ҳам 2010 йилии декабрь ойларида 100 грамдан 300 грамгача бўлган микдорда 3-4 маротаба марихуна гиёҳвандлик воситасини тахминан ҳар 100 грамини 400.000 ёки 500.000 сўмдан хисоблаб сотганман. У хар гал гиёҳвандлик воситасини олиш учун мени яшаш уйимга сариқ ранғли яъни такси белгиси бўлган Нексия русумли автомашинада келиб олиб кетар эди, лекин ушбу Нексия автомашинасини давлат рақами эсимда қолмаган.

Мен ушбу синфдошим Нормуминов Ойбек Хусановичга охирги маротаба 2013 йилни ноябрь ойларида тахминан 100 грамм марихуанани 500.000 сўмга сотганман.

Шунингдек Каримов Мансур, мени харбий хизматдаги хизматдошим бўлади. У 1972 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Шамши Назаров ҚФЙда яшовчи Каримов Мансурга 2013 йилни октябрь ноябрь ойларида 3-4 маротаба ўзимни яшаш уйимда гугурт қутисида сотганмаи. У хар гал олганида битта гугурт қутисида наша олар эди.

Ушбу хар бир гугург қутисидаги наша учун ундан 40.000, 50.000 минг сўмдан пул олар эдим.Бундан ташқари мен 2013 йилни октябрь ойларида турмуш ўртоғимни укаси яъни қайин укам Буронов Азимга хам 100 грамм марихуанани 800.000 сўмга сотганман.

Худди шунингдек 2013 йилни октябрь ойларида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Шамши Назаров қФЙда яшовчи “Собир” исмли киши мени яшаш уйимга келиб 200 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 800.000 сўмга сотиб кетган эди. Ушбу марихуанани олиб қолшимга сабаб у менга арзонрок сотгани учун олганман. Чунки мени ўзим 100 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини хар бир грамимини 5 000 сўмдан сотиб келганман ва ундан олиб қолгаи гиёҳвандлик воситасини ҳам келгусида сотиб фойда олишим учун сотиб олганман. Мен “Собир”дан сотиб олган 200 грамм нашани Нормуминов Ойбек Хусановичга 2013 йил ноябрь ойнинг охирида 1.000.000 сўмга сотганман.

Мен олдинги берган кўрсатмаларимда «Ғайрат» исмли шахсга Тошкснт шаҳар «Иподром» бозорини ёнида 500.000 сўм пул эвазига 100 грамм наша гиёҳвандлик воситасини сотганман деб кўрсатганман, лекин ушбу кўргатмам нотўғри. Мен Тошкент шаҳри “Иподром” бозори ёнида унга наша гиёҳвандлик воситасини сотмаганман, мен Тошкент шаҳрига бормаганман.

Шунингдек тергов жараёнида мени билишимча менга ўзини “ғайрат” деб таништирган шахсни асл исми Жўраев Алишер Абдуназаровичлигини билган эдим. Шунингдек ушбу шахсни менга фотосурати таниб олиш кўрсатилганида мен уни таниб “Ғайрат” деб таништирган шахс шу бўлади деб айтганимда ушбу шахснинг асл исми бошқа шахслигини билган эдим.

Мен ушбу гиёҳвандлик воситаларини яшаш уйимда турган электрон тарозида 50 грамм 100 грамдан ўлчаб селофан пакетларга жойлаганман. Ҳамда ушбу сотилган гиёҳвандлик воситаларнинг пулига Ласетти ва Дамаз русумли автомашиналарни сотиб олганман. Мен Шахриддинни уйига олиб бориб қўйган нашаларни керак бўлган вақтда Ласетти русумли автомашинасида 3-4 маротаба олиб кетганман.

Адвокатнинг саволи: Айтингчи сиз кўрсатмангизда гиёҳвандлик воситаларни 100 грамини 400.000, 500.000 сўмдан сотганлигингизни кўрсатиб турибсиз, лекин хозирда юқоридаги шахсларга сотган гиёҳвандлик воситасини пуллари хисоблаб кўрилганида битта Ласетти ва Дамаз автомашинасига етадиган пул йиғилмаганлиги кўриниб турибди, аслида сиз автомашиналарни қайси пулга олгансиз?

Жавоб: Мени акам Худойқулов Исомиддин хусусий тадбиркор бўлиб унинг озиқ овқат ва хўжалик моллари сотиладиган дўконлари бўлганлиги учун 2009 йили Ласетти русумли автомашина олган эди. Мен томонимдан бошқариб келинаётган Ласетти русумли 30 883 ОАА давлат рақам белгили автомашина шу акамни хусусий килиб олган Ласетти русумли автомашинаси бўлади.

Мен ушбу Ласетти русумли автомашинани йўл варақаси (путёвка) орқали бошқариб келганман. Шунингдек мени ўзим 2010 йили Дамас русумли 30Ғ 944 СА давлат рақам белгили автомашинаси олганман ва ушбу автомашинани 2013 йил сентябрь ойларига қадар бошқариб келдим ва 2013 йил сентябрь ойларида ўзим танимайдиган кишига 29.500.000 сўмга сотиб юборганман. Кейин 2013 йилни сентябрь ойларида эса яна бир янги Дамаз русумли 30 1’ 244 КА давлат рақам белгили автомашинани 39.000.000 сўмга сотиб олганман, лекин ушбу автомашинани ўзимни номимга расмийлаштириб олганим йўқ. Янги сотиб олган Дамас русумли автомашинам Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Зарафшон ҚФЙда яшовчи Вали исмли кишининг Абдумўтал исмли ўғлинн номида бўлган эди.

Ушбу автомашинани ўзимни номимга расмийлаштирмаганимни сабаби бу Дамаз автомашинаси янги бўлганлиги, ҳамда амалдаги қонунларда янги автомашинага бир йил тўлмасдан бошқа бировни номига расмийлаштирилмаслиги белгиланганлиги сабабли ўзимни номимга расмийлаштирмаган эдим.

                     ТЕРГОВ ОРГАНИ ХУЛОСАСИ

Дастлабки тергов давомида тўпланган далилларга кўра, 15.07.1972 йилдаСамарқанд вилояти, Пахтачи туманида тугилган Худайкулов Бобокул Хусанович шу хақда айбланадики, у Номозов Шахридин Таштемирович, Номозов Салимжон Шахриддинович, вояга етмаган Хусанов Сирож Бобокулович, Буронов Азимжон Тиловович, Назаров Тўлқин Ражаббоевич, Нормуминов Ойбек Хусанович ва бошқа шахслардан иборат жиноий гуруҳ тузиб ҳамда ушбу уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб қуйидаги ҳолатларда такроран уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб тақиқланган экинларни, яъни таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етипггириш, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш, вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятларини қасддан содир қилган.

Олдиндан тузилган жиноий режага кўра, уюшган жиноий гуруҳ ўзлари томонидан содир этилиши лозим бўлган жиноий фаолиятдаги хар бир иштирокчининг ролларини белгилаб олишади, унга кўра жиноий гуруҳ раҳбари Б.Х.Худайкулов уюшган жиноий гуруҳни тузиш ва уюшган гуруҳнинг манфаатини кўзлаб, иштирокчиларнинг умумий мақсадлари билан қамраб олинган жиноий килмишларга раҳбарлик килиш, Б.Х.Худойкулов марихуана гиёҳвандлик воситасини экиб, парваришлаб етиштириш ҳамда уни уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ва бошқаларга ўтказиши ва ўз навбатида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Б.Х.Худойкулов томонидан етиштирилган марихуана гиёҳвандлик воситапарини айнан Б.Х.Худайкуловнинг Самарканд вилояти, Пахтачи тумани, М.Ҳашмат маҳалласидаги уйида экиб етиштирилганлигини билганлари ҳолда олиш, сақлаш, ташиш, сотишга келишиб оладилар.

Бунинг учун 2010 йил баҳорида Б.Х.Худайкулов қишлоқдоши Жураев Алишер Абдуназаровичдан марихуана гиёҳвандлик воситасининг уругини олиб 2010 йил баҳорида ва 2013 йил баҳорида ўзи яшайдиган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, Зарафшон хўжапиги М.Ҳашмат маҳалласидаги уйи томорқасига экиши, етиштириши ва вояга етмаган ўгли С.Б.Ҳусановни жиноят қилишга жалб этиб, биргаликда етиштирилган кўп миқдордаги марихуана гиёқвандлик воситапарини йигиштириб олиб, қуритиб, келгусида сотиши учун алоҳида қопларга жойлаштириб қўйиши ҳамда ўзининг уйидан ва гиёҳвандлик воситаларини яшириб қўйган ўртоги Ш.Т.Номозовнинг уйидан гиёҳвандлик воситаларини олиб кетиб, вояга етмаган С.Б.Ҳусанов билан бошқа шахсларга сотиш билан шугулланишлари, ўз навбатида Ш.Т.Номозов ўзининг ўгли С.Ш.Номозов билан биргаликда Б.Х.Худайкулов ва вояга етмаган С.Б.Ҳусанов томонидан қопларга жойлаштирилган ҳолда олиб келинган марихуана гиёҳвандлик воситаларини ўзи яшайдиган уйида саклаши ва улар ҳам ушбу марихуана гиёҳвандлик воситасини бошқа шахсларга сотиш билан шугулланиши, жиноий гуруҳнинг бошка аъзолари А.Т.Буронов, Т.Р.Назаров ва О.Х.Нормуминовлар эса Б.Х.Худайкулов, С.Ш.Номозов ва вояга етмаган С.Б.Ҳусановни жиноят қилишга жалб этган ҳолда марихуана гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга сотиш билан шуғулланишлари ҳамда гиёҳвандлик воситаларини сотишдан олинган ноқонуний даромадларни ўзаро тақсимлаб олишиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатишлари, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Б.Х.Худайқулов гиёхвандлик воситалариии сотишдан олинган даромадларни легаллаштириши лозим бўлган.

Уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Б.Х.Худайкулов 2010 йил баҳор ойларида Ш.Т.Номозов, С.Ш.Номозов, вояга етмаган С.Б.Хусанов, А.Т.Буронов, О.Х.Нормуминов ва бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, уюшган жиноий гуруҳга бирлашиб ва унинг манфаатларини кўзлаб, вояга етмаган С.Б.Ҳусановни жиноят содир қилишга жалб этиб, қишлокдоши А.А.Жўраевдан келгусида қонунга хилоф равишда экиб, етиштириш ва етиштирилган гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга сотиш мақсадида марихуана гиёҳвандлик воситасининг уруғларини олган ва ўзи яшайдиган Самарканд вилояти, Пахтачи тумани, М.Ҳашмат маҳалласидаги уйининг томоркасига экиб, етиштирган.

Шундай қилиб, Худайкулов Бобокул Ҳусанович ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий қилмишлари, яъни уюшган гурух томонидан ва унинг манфаатларини кўзлаб, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экипларни қонунга хилоф равишда экиб ва етиштирнб хамда вояга стмаган шахснп жнноят қилишга жалб этиб, Ўзбскистон Рсспубликаси ЖКнинг 270-моддаси 3-қисмн «б» бандида ва 127-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларпи қасддан содир қилган.

Шунингдек, Б.Х.Худайкулов ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, Ш.Т.Номозов, С.Ш.Номозов, вояга етмаган С.Б.Хусанов, А.Т.Буронов, О.Х.Нормуминов ва бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, уюшган жиноий гуруҳга бирлашиб, ва унинг манфаатларини кўзлаб ўзи экиб, етиштирган марихуана гиёҳвандлик воситаларини 2010 йил декабрь ойида вояга етмаган С.Б.Ҳусановни жиноят содир қилишга жалб этиб, Джураев Бердимурод ғаниевич, Жураев Алишер Абдуназарович, Нормўминов Ойбек Ҳусанович, Каримов Мансур Эшмўминович, Буронов Азимжон Тиловович ва бошка шахсларга сотган.

Шундай қилиб, Худайкулов Бобокул Ҳусанович ўзининг юқорида кўрсатилган жнноий қнлмпшлари, яъни уюшган гурух томонидан ва уиинг манфаатларини кўзлаб, гиёхвандлик воситаларини кўп мнқдорда сотнб хамда такроран вояга стмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиб, Ўзбскистон Рсспубликаси ЖКнииг 273-моддаси 5-қисмида ва 127-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир қилган.

Жумладан, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Б.Х.Худайқлов ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, Ш.Т.Номозов, С.Ш.Номозов, вояга етмаган С.Б.Хусанов, А.Т.Буронов, О.Х.Нормуминов ва бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, уюшган жиноий гуруҳга бирлашиб, ва унинг манфаатларини кўзлаб, такроран 2013 йил баҳор ойларида вояга етмаган С.Б.Ҳусановни жиноят содир қилишга жалб этиб, ўзи яшайдиган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани М.Ҳашмат махалласидаги уйи томорқасига олдинроқ қишлоқдоши А.А.Жўраевдан олган марихуана гиёҳвандлик воситасининг уруғларини экиб, парваришлайди.Б.Х.Худайқулов 2013 йил сентябрь ойида ўғли, вояга етмаган С.Б.Ҳусанов билан биргаликда, уни жиноят қилишга жалб этган ҳолда ўзи яшайдиган уй томорқасига экиб, етиштирган марихуана гиёҳвандлик воситаларини йиғиштириб олиб, келгусида бошқа шахсларга сотиш мақсадида алоҳида қопларга солиб, қадоқлашади.

Шундай қилиб, Худайкулов Бобокул Ҳусанович ўзннннг юқорида кўрсатилган жиноий қилмишлари, яъни уюшган гурух томонндан па унинг манфаатларини кўзлаб, такроран таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиб ва сотиш хамда такроран вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 3-қисми «б» бандларида ва 127-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларнн қасддан содир қилган.

Бундан ташқари, 2013 йил октябрь ойини охирларида Б.Х.Худайкулов бошқа шахсларнинг кўзидан панароқ жойга яшириш ва ўзидан шубҳаларни йўқотиш мақсадида уйида сақлаб келаётган марихуана гиёқвандлик воситаларини еинфдош ўртоги Номозов Шахридин Таштемировичнинг Пахтачи тумани М.Ҳашмат маҳалласидаги уйига яшириб қўйишни режалаштиради.

Ушбу режани амалга ошириш учун Б.Х.Худайкулов ўртоги Ш.Т.Номозов ва унинг ўгли С.Ш.Номозовлар билан учрашиб, улар билан ўзи экиб етиштирган кўп микдордаги марихуана гиёҳвандлик воситаларини олиш, сақлаш ва сотиш ҳақида жиноий тил бириктиришади ҳамда шу куни Б.Х.Худайқулов ўзининг уйида махсус қопларга қадоқланган ҳолда сақлаб келинаётган марихуана гиёҳвандлик воеиталарини ўғли вояга етмаган С.Б.Ҳусановнинг бошқарувидаги «Ласетти» русумли 30 883 йАА давлат белгили автомашинасига юклаб, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, М.Ҳашмат маҳалласида яшовчи Ш.Т.Номозовнинг уйига олиб боришади ва гиёҳвандлик воситапарини унинг ҳаммомига яшириб қўйишади.

Шундан кейин, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Б.Х.Худайкулов жиноий гуруҳ аъзолари Ш.Т.Номозов, С.Ш.Номозов, А.Т.Буронов, Т.Р.Назаров, О.Х.Нормуминов ва вояга етмаган С.Х.Ҳусановлар билан жиноий тил бириктириб, уюшган жиноий гуруҳга бирлашиб ва уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб, вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этган ҳолда Ш.Т.Номозовнинг уйида сақланаётган кўп миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга сотиш билан шугулланишади.

Жумладан, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Б.Х.Худайқуловнинг топширигига кўра унинг ўгли вояга етмаган С.Б.Ҳусанов 2013 йил октябрь ойининг бошларида ўзи яшайдиган Пахтачи тумани М.Ҳашмат маҳалласида А.Т.Буроновга бир неча марта марихуана гиёҳвандлик воситаларини бир гугурт қутисини 25.000 сўмдан 50.000 сўмгача бўлган нарҳда сотиб юборган. А.Т.Буронов эса 2013 йилнинг 25-26 октябрь кунлари вояга етмаган С.Б.Ҳусановдан сотиб олган гиёҳвандлик воситаларини 100 граммини Навоий вилояти Хатирчи тумани худудида Т.Р.Назаров орқали А.Р.Ғиёсовга 900.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотиб юборган.

Шунингдек, уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Б.Х.Худайқуловнинг топширигига кўра унинг ўғли вояга етмаган С.Б.Ҳусанов ва С.Ш.Номозовлар 2013 йилнинг тахминан 20 октябрь куни соат 21.00 ларда ўзининг уйида сақланаётган 2 та алоҳида целлофан пакетларга қадоқланган марихуана гиёҳвандлик воситаларини олиб, Навоий вилояти Хатирчи тумани Зарафшон фермерлар уюшмаси «Наврўз» маҳалласида яшовчи Буронов Азимжон Тилововични уйига боришади ва унга ўзлари олиб борган марихуана гиёҳвандлик воситаларини 80 грамм эканлигини айтишиб, 500 000 сўмга сотишади ва ушбу олинган пулларни ўзаро бўлиб олишиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишади.

Ўз навбатида Буронов Азимжон Тиловович, 500.000 сўм эвазига С.Ш.Номозов ва вояга етмаган С.Б.Ҳусановлардан сотиб олган марихуана гиёҳвандлик воситасини 2013 йил 31 октябрь куни маҳалладоши Назаров Тўлқин Ражаббоевичга ўзининг яшаш уйида 1.100.000 сўмга сотади. Шу куни соат тахминан 21.00ларда Т.Р.Назаров А.Т.Буроновдан олган марихуана гиёҳвандлик воситасини Навоий вилояти Хатирчи тумани Зарафшон фермерлар уюшмаси марказида гиёсов Азамат Ризақуловичга 1.140.0 сўмга сотади.

2013 йил 31 октябрь куни  соат 22.00 да Навоий вилояти Навбаҳор  тумани «Навбаҳор» ЙПХ маскани  яқинида Хатирчи-Навбаҳор йўналиши  бўйича ҳаракатланаётган Ғиёсов Азамат Ризақулович йўловчи сифатида бораётган М.А.Қудратов бошқарувидаги «Матиз» русумли 85Ь 323 ВА давлат белгили автомашина Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ ва МХХ Навоий вилоят Бошқармаси ходимлари» томонидан тўхтатилиб текширилганида А.Р.Ғиёсов ўтирган ўриндиқ тагидан қора рангли целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик бўлаклари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Навоий вилоят ИИБ ЭКБ нинг 01.11.2013 йилги 162-сонли хулосасига кўра А.Р.Ғиёсовдан олинган ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик бўлаклари-«марихуана» гиёҳвандлик воситаси бўлиб-соф вазни 79,6 грамм эканлиги аниқланган.

Шундай қилиб, Худайкулов Бобокул Ҳусанович ўзинииг юқорида кўрсатилган жииоий қилмишлари, яъни такроран уюшган гурух томонидан ва уиинг манфаатларини кўзлаб, гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда сотиб ҳамда такроран вояга етмаган шахсни жиноят содир қилишга жалб этиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида ва 127-моддаси3-қисмида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир қилган.

Б.Худайкулов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом этгириб, гиёҳвандлик воситаларини сотиш йўли билан бойлик ортгириш каби ғараз мақсадида, вояга етмаган ўғли С.Б.Хусанов ва синфдоши О.Х.Нормўминовлар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, такроран вояга етмаган шахсни жиноят содир қилишга жалб этиб, 2010 йил декабрь ойида 100 граммдан 300 граммгача бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини синфдоши О.Х.Нормуминовга 400.000-500.000 сўмдан бир неча маротаба қонунга хилоф равишда сотган.

Бундан ташқари, 2013 йил ноябрь ойида Б.Х.Худайкулов ўзи яшайдиган Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани М.Ҳашмат маҳалласидаги уйида 100 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини кейинчалик бошқа шахсларга сотиш маҳсадида Нормўминов Ойбек Хусановичга қонунга хилоф равишда 500.000 сўмга сотиб юборган.

2014 йил 08 январь куни  О.Х.Нормуминов яшайдиган Навоий  шаҳар 9-кичик туман Ломоносов  кўчаси 9-уй 19-хонадон тинтув қилинганида, хонадон балконининг деразасини  иккинчи!)ўлимидаги кулдондан олинган 1 дона беламорканап паперосига  жойланган яшил рангли, ўткир хидли, ўсимлик бўлаклари, шунингдек балкондаги гилам тагидан бошқа шахсларга сотиш учун тайёрлаб қўйилган ва 2 та дафтар қогози бўлаги ҳамда 1 та фольга қоғозига ўралган яшил рангли, ўткир хидли, ўсимлик бўлаклари, ҳамда гиёҳвандлик воситаларни келгусида қадоқлаб сотиш мақсадида 60 дона бўшаган гугурт қутиларни йиғиб “Айген” ёзувли целлофан пакетга жойлаб қўйганлиги аниқланиб холислар иштирокида хужжатлаштириб олинган.

Ўтказилган суд-кимё экспертизасининг 2014 йил 08 январь кунидаги №2-сонли хулосасига кўра, фуқаро О.Х.Нормуминовдан олинган модда “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, унинг соф оғирлиги 5,750 грамм эканлиги аниқланган.

Шундай қилиб, Худайкулов Бобокул Хусанович ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий қилмншларн, яъни такроран уюшган гурух томонидан ва унинг манфаатларини кўзлаб, гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда сотиб ҳамда такроран вояга етмаган шахсни жиноят содир қилишга жалб этиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнииг 273-моддаси 5-қисмида ва 127-моддас

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares