ЛИЦЕЙ ДИРЕКТОРИ ОЗОДА ХОЛМАТОВА ҚАМОҚДА ЎТИРГАН ПАХТАЧИ ТУМАНИ ХОКИМИ ХУСНИДДИН ЖЎРАЕВНИНГ ЖАЗМАНИМИ?

 

ЛИЦЕЙ ДИРЕКТОРИПахтачи туманидаги 1-сон ИДУМИ директори Озода Холматова устидан ёзилган шикоятда Мархабо Шукурова 2014 йил январь ойида қамоққа олинган Пахтачи тумани хокими Ҳусниддин Жўраевнинг жазмани бўлганлиги учун ушбу лицейга директор қилиб қўйган деган айбни қўймоқда дейди юқоридаги комиссия аъзолари.

Аслида 2008 йил 2 сентябрдан бошлаб 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-инетнати собиқ директорининг қизи бўлмиш, муқаддам Навоий педагогика коллежи томонидан берилган сохта диплом соҳибаси Латофат Эргашева ёдамчи ҳисобчи ва тарбиячи вазифасига қўйилган.Бу шахс сохта диплом билан то 2013 йил 13 январ кунигача ишлаб келган. Мактаб-интернат директори Холматова озода математика дарсларини икки гуруҳга бўлиб ўқитиш керак бўлган дарсларни бўлмай ўқитиб, ойлик маош олмоқда деб ёзади шикоят муаллифи Марҳабо Шукурова.

Лицейнинг хозирги директори Холматова Озоданинг устидан ёзаётган шикоятчилардан яна бири Аманова Мавжуда Барнақуловнадир.

Дастлабки тергов органи томонидан, Аманова Мавжуда Барнақуловна 2011 йил 15 май кунидан бошлаб Пахтачи тумаи Ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудираси лавозимида ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ундан ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда фойдаланиб, туман ҳалқ Таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосари Мелиқулов Бахром Нормурадович, Пахтачи туман 1-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директори Шукурова Мархабо Орзиевна ҳамда Пахтачи тумани 1— сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Журақулов Азамат Нематовичлар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, гурух бўлишиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, ўзи ва ўринбосари Б.Мелиқуловни тумандаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернатига 0,5 ставка ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги бўйруқ чиқартириб, 2011 йил сентябрь ойидан декабрь ойига қадар мактаб интернатида ўқувчиларга дарс соатлари ўтмаган ва 0,5 ставка иш вазифаларини бажармаган бўлсаларда, дарс соатлари ўтганликлари ҳақида иш соатлари ва кунлари ҳақида муайяи ҳуқуқ берувчи табелларга ойма ой сохта маьлумотлар киритиб, мансаб сохтакорлигига такроран йўл қўйиб, мазкур табелларга асосан бу даврда ҳисобхона орқали ўзи учун 974,5 минг сўм, В.Н.Мелиқулов учун 989,8 минг сўм иш ҳақлари ҳисоблаттириб, ушбу пул маблағларини иш ҳақи сифатида олишиб, шу тариқа бюджетнинг жами 1.964,3 минг сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон —торож қилишган.

Бундан ташқари, Аманова Мавжуда Барнақуловна ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Пахтачи туман Ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудираси лавозимида ишлаб келиб, лавозимига кўра мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўзининг 2011 йил 2 сентябрдаги 72.19 — сонли бўйруғи билан туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими услубчиси Абдуллаева Матлубани ташхис марказига 0,5 ставка психолог назшрасида вақтинча ишлашга рухсат бериб, бироқ М.Абдуллаева 2011 йил  сентябр ва октябр ойларида 0.5 ставка вазифасида ишламаган бўлсада, ушбу давр учун тўлдирилган расмий ҳужжат ҳисобланган иш соатлари ва кунлари ҳақидага табелларга М.Абдуллаевани 0,5 ставка психологлик вазифасини бажарганлиги тўғрисида сохта маълумотлар киритиш йўли билан 225.446 сўм, шу каби туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими услубчиси Исмоилова Райхонга ташхис марказида дефектолог вазифасида вақтинча  ишлашга рухсат бериб, бироқ Р.Исмоилова 2011 йил октябр ойида 1,0 ставка қўшимча психолок «вазифасида ишламаган бўлсада, ушбу давр учун тўлдирилган расмий ҳужжат ҳисобланган табелларга Р.Исмоновани 1,0 ставка психологлик вазифасини бажарганлиги тўғрисида сохта маълумотлар киритиб, мазкур сохта табелларга асосан бу даврда ҳисобхона орқали 225.446 сўм иш ҳақи ҳисоблаттириб ва тўлаб берилишига йўл қўйиб, шу тариқа жами 450.892 сўм бюджет пул маблағларини растрата йўли билан талон торож қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 — модл,аси 2 —қисмининг «б,в,г» бандлари ва 209-моддаси 2—қисмининг «а» банди билан айбланиб судга  берилган.

Дастлабки тергов органи томонидан, Шукурова Мархабо Орзиевна Пахтачи туман 1— сонли ихтисослашган давлат умумтаьлим мактаб интернати директори вазифасида ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўлиб, Пахтачи туман Ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудираси лавозимида ишлаб келган М.Аманова ва туман ҳалқ таълими муассасалари фарлиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосари Мелиқулов Бахром Нормурадовичлар бнлан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлишиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, М.Аманова ва Б.Мелиқуловни Пахтачи туманидаги 1 – сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернатига 0,5 ставка ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги бўйруқ чиқариб, 2011 йил сентябрь ойидан декабрь ойига қадар мактаб интернатида ўқувчиларга дарс соатлари ўтилмаган 0,5 ставка иш вазифаларини бажармаган бўлсаларда, дарс соатлари ўгганликлари ҳақида иш соатлари ва кунлари ҳақида муайян ҳуқуқ берувчи табелларга Л.Жўрақулов томонидан ойма ой сохта маьлумотлар кириттириб, мансаб сохтакорлигига эришиб, талон-тарожликка йўл қўйиб, мазкур табелларга асосан бу даврда ҳисобхона орқали М.Аманова учун 974 5 минг сўм, Б.Н.Мелиқулов учун эса 989,8 минг сўм иш ҳақлари ҳисоблатгириб, ушбу пул маблағларини иш ҳақи сифатида олишиб, шу тариқа бюджетнинг жами 1.964,3 минг сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон —торож қилишган.

Шунингдек, Шукурова Мархабо Орзиевна Пахтачи туман 1 — сонли ихтиcослашган давлат умумтаьлим мактаб интернати директори вазифасида ишлаб келиб, масьул мансабдор шахс бўлиб, ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча мупосабатда бўлиб, 2012 йил 1 сентябрь кунига қадар ота —оналар бадали лўловидан жами 12.719.700 сўмлик қарздорликка йўл қўйиб, ушбу қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 — моддаси 2 —қисмининг «в,г« бандлари, 209 — моддаси 2 —қисмининг «а» банди ва 207 — моддасининг 1—қисми билан айбланиб судга берилган.

Шундай қилиб 2014 йил ўқув йилида Пахтачи тумани маориф бўлимида педагоглар ёш авлодни ўқитиш, уларга таълим-тарбия бериш ўрнига судма-суд югуришиб, хар хафтанинг 6 кунида комиссия, ревизия, аудит  текширувлари, прокурор суриштирулари билан банд бўлишиб, собиқ лицей директори Шукурова Мархабо ва унинг атрофида йиғилган Амонова Мажуда ва бошқалар билан хамкорликда, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг талабалрини бузган ҳолда хозирги директор Озода Холматованинг устидан юқори турувчи ташкилотларга бўҳтон ва туҳмат хатлари ёзишмоқда.Таълим Экпертларининг хулосасига кўра, мақсад амални эгалаш ва давлат бюджет парамерларида акс эттирилган йиллик маблағларни ўзлаштириш ва манфаатдор бўлиш. Мактаб ўқувчиларининг таълим сиёсати уларга қизиқ эмас.

Мурожаат учун: 140600, Пахтачи тумани Зиядин қўрғони, Истиклол кўч. 8. Тел: 8 (366) 4031467 

Шаҳри ЁР 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares