Каримовнинг сўнгги уриниши

Ислом Каримов «темир қўл» билан 1989 йил июнидан буён
11.03.14 21:21
 
Ўзбекистондаги юзлаб олий амалдорларнинг Ўзбекистондан чиқишига қўйилган тақиқ – Ислом Каримовнинг ўз атрофидагиларига беқиёс ишончсизлиги аломатидир.

Галима Бухорбоева

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 5 мартдаги, юзлаб олиймақом амалдорларнинг унинг руҳсатисиз ҳорижга сафарини тақиқловчи қарори – мантиқан уларнинг мамлакат ҳудудида ҳибсга олинганини англатади.

Ҳоким ёки бирор вазир ўринбосарининг ўз хизмат сафарномасини президентдан тасдиқлатиб олиш имкони деярли нолга тенг – ўта тор доирадаги одамларгина Каримов ёнига кира олиши мумкин, унинг олдига ҳатто унинг яқин оила аъзолари ҳам кира олмайди. 

Шу лаҳзадан бошлаб сафар ҳуқуқидан маҳрум «қора рўйҳат»дагилар ҳорижга фақат, мамлакатнинг халқаро ва бошқа маждбуриятлари юзасидан Каримов ман этиши мумкин бўлмаган тадбирлар доирасидаги учрашувларга, рассмий делегация таркибидагина боришлари мумкин.

Каримов, улар орасида ўзининг кўплаб яқин тарафдорларини ҳам ёпиқда қолдираркан, дунёда очиқчасига ўзининг уларга ишончсизлигини билдираётгани йўқми?

Нима учун уларни, дунё бўйлаб эркин саёҳат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, жазоламоқда, у нимадан ҳадиксирамоқда?

Орасида барча жазо идоралари МҲХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Олий Суд амалдорлари бўлган аъёнлари тизгинини тортиб қўйишга 76-ёшли президент қанчалик қодир?

Бирга чўкамиз

АҚШда яшовчи сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев, ўзини сафар қилмайдиганлар рўйҳатида кўрган бирор амалдор, буни ўз эркинлигига таҳдид дея кўрмасдиги мумкин эмас, дея ҳисоблайди.

«Бундай тақиқ бирортасига ёқиши мумкин эмас, ишончим комилки, кўплар шокка тушишади», – дейди у.

Унинг фикрича, чиқарилган қарор одатдаги доирадан ташқарига чиққан – илк бор Каримов унинг ижроси назоратини ўз қўлига олмоқдаки, зотан ҳеч кимга ишонмай қўйган.

Йўлдошев қарорнинг ҳуқуқий нотўғрилигига ишора қилади.

У фуқароларнинг Конституцияда белгиланган ҳаракатланиш эркинлигига зиддир.

Агар давлат сирларини ошкор этмаслик иддаоси бўлса – бу ҳам нотўғри, чунки, ушбу “қора рўйҳат”дагиларнинг ҳаммаси ҳам маҳфий материалларга доҳил эмаслар, агар доҳил бўлган тақдирда ҳам, ўз ишончларига путур етказишмаган.

Барча нуфузли амалдорларни мамлакатда қолдириш ҳаракати ортида, Йўлдошев Каримовнинг – Ўзбекистон аталмиш чўкаётган кемадан қочоқларнинг томирини қирқиш ниятини кўради.

Унга кўра, «Каримов режими цейтнотда қолгани» очиқ кўриниб турибди. Ҳокимият учун кураш бошланиши ундан кейин мулки ҳомталаш бўлиши ва «қочириладиган эчки» қидирилишини олдиндан ҳис қилган кўплаб амалдорлар ўзларини қўшимча аэродром билан таъминлашни истаб қолишади.

Мамлакатдан сармоянинг олиб чиқилиши, мулозимлар қариндошларининг ҳориждан ҳарид қилинган уйларига кўчиб чиқиши, ҳозир Ўзбекистонда ашаддий бир тарзда авж олмоқда.

Бунга, 17 февралдан буён Тошкентда, 15 ёшли қизи Имон билан кучайтирилган уй қамоғида қолаётган президентнинг қизи Гулнора Каримованинг қулатилиши ҳам таъсир қилмоқда.

Каримов коррупция боис ўз қизини жазоларкан, у ҳолда тозалаш шу билан якун топмайди, дея ҳисоблайди сиёсатшунос. Ўз қизини қурбон қиларкан, Каримов, ҳамма ёқни ёндиришда давом этади.

Кемадан қочаётган “каламушлар” ортларига қайтишсин!

Сиёсатшуноснинг фикрига, янги тузилган «Озодлик» ҳаракати асосчиси, Швецияда яшовчи Ҳазратқул Худойберди ҳам қўшилади.

У Каримовнинг қарори бутун дунё бўйлаб қочиб чиқишга тайёр коррупционерларни тўхтатиши лозим.

“Ўз миллионларини олиб, ўзбек амалдорлари туёқларини шиқиллатишга тайёр туришибди, – дейди Худойберди, – уларни тўхтатиш – «стоп-қонун»нинг асосий мақсади.

У энг аввало Гулнора Каримованинг МҲХ билан жанжалидан бошланган тузумдаги бўлиниш, айрим амалдорларни мухолифат доирасига олиб чиқишини истисно қилмайди, президент бунга ҳам тўсиқ қўймоқчи.

АҚШда яшовчи Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ ҳаракати лидери Баходир Чориев, ортиқча камтарликни йиғиштириб қўйиб, юзлаб каттакон амалдорларга Каримовнинг «қизил чироғи» ёқилишига ўзи сабабчи бўлганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунлар ва ҳафталарда у бир неча бор мамлакат амалдорларини ўз ҳаракатига қўшилиш, мухолифат билан бўлиш ва Каримов режимини яксон қилишга чақириб келган.

“Ўйлайманки, чиқишга тақиқ менинг чақириқларим билан боғлиқ, Каримов унинг аъёнлари «Бирдамлик»ка қўшилиб кетишидан қўрқади”, – дейди Чориев.

“Бирдамлик” аллақачон Гулнора Каримовани ўз ҳаракатига аъзо бўлишга чақирган, вақтинча унинг коррупциялашгани масаласи муҳокамасини четга суришга қарор берган.

“Биз Каримовни ағдариш учун бирлашишимиз керак, шундан кейин, уларнинг ўғирлик бойликларини нима қилишни муҳокама этамиз”, – дейди мухолифатчи.

Бир киши ҳаммага қаршими?

Бироқ юқорида келтирилган фикрлар – агар «қора рўйҳат»га ўзи яратган ва туғдирган, амалдорлари ва қизи киритилган бўлса Каримов ким билан ўз ҳукумати сафларини тозаламоқчи, даган саволни очиқ қолдиради.

Гулноранинг бир неча ойлаб давом этган Миллий ҳавфсизлик хизмати билан жанжалини, у билан Каримов фақат бир марта 2 январ куни муҳокама қилди, ўшанда у савол берди: “Сен битта ўзинг бутун МҲХга қарши бормоқчимисан?”

Ўшанда Каримов жумбоқни ўзи қурган тузум ва МҲХ фойдасига ҳал қилди. Бугун, эҳтимол у аксинча ўйлаётгандир.

Бироқ у ҳолда, юқоридаги саволни унинг ўзига беришга тўғри келади, фақат у тағин ўзигагина мансуб бўлган, энг тор доирадагилар билан иш юритаётган бўлмаса.

Бироқ Тошкентдаги олишувни кузатаётганлар воқеаларни таҳлил қилишга ва хулоса чиқаришга шошилишмайди, бироқ Каримов ҳаракатларини кўпинча – “олдиндан фараз қилиб бўлмаслиги”ни айтишади.

Галима Бухарбоева – Uznews.net бош муҳаррири

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares