ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИДА КЎРГАЗМА БЕРИШ УСУЛИДА ҚАМОҚҚА ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ ВА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ВУЖУДГА КЕЛАДИГАН ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚЛАР МАСАЛАСИ МУҲОКАМАГА ҚЎЙИЛГАН.
(АНА ШУ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЛАВҲА)
Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини юқори босқич судлари томонидан текшириш турлари бўлиб, йўл қўйилган суд хатоликларини бартараф этишга қаратилгандир.
Судлар томонидан Жиноят-процессуал қонунлари асосан тўғри қўлланилаётган бўлсада, айрим ҳолларда қонунларни татбиқ этишда чалкашликка йўл қўйилаётганлиги натижасида қонун талабларига мос келмайдиган қарорлар чиқарилмоқда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиш тамойили энг аввало суд муҳокамаси босқичига тааллуқли. Бу ҳолат суд муҳокамаси жараёнининг энг муҳим босқичи сифатида кўрсатиб, судни, иш юритувини амалга оширувчи бошқа органлар орасидан ажратиб, уни инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатида чиқиш мажбуриятини юклайди. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиш тамойили ишни фақат биринчи инстанция судида кўриш билан чекланмайди. Босқичларнинг ҳар бирида шу босқичда ҳал қилинадиган масалалар хусусиятидан келиб чиқиб одил судлов амалга оширилади.
Бу тамойил шундай бир ҳуқуқий тартибни ўрнатадики, бунда суд қарорларини ўзгартириш ва бекор қилишга фақатгина юқори инстанция судларининг жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширилиши орқали йўл қўйилади. Бирорта ҳам суд қарори ҳар қандай давлат органи, шу жумладан олий давлат ҳокимияти томонидан ҳам ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Бу суд ҳокимиятининг махсуслиги ва тўлиқлигидан далолат беради. Кучга кирган суд қарори ҳамма учун шу жумладан, давлат олий органлари учун ҳам мажбурийдир. Кейинги 4 йил мобайнида Ўзбекистон судларида кўргазма асосида қамоққа олиш ва жазога тортиш амалиёти мақбуллашиб бораётган бир даврда фуқаролар томонидан бу тоифа ишларга нисбатан турлича фикрлар билдирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми, “в” банди билан айбланиб 11 йил озодликдан махрум этилган Рўзиев Шайдулло Суюндиқовичнинг турмуш ўртоғи Саидқулова Зулфия Рахмоновна шоҳидлик беришича эри 2012 йилда Навоий вилояти, Зарафшон “Асака” ДАТ ОАЖ филиалида аҳоли омонатларини инвентаризация қилиш юзасидан ўтказилган қисқа муддатли текширишда фош бўлган камчиликларни яшириши мақсади ва шарти билан сохта далолатнома тузганлиги ва бунинг эвазига банк ходимларидан пора олганлиги айблови юзасидан бўлиб ўтган суд процессидан норози бўлиб юқори турувчи бир қанча суд инстанцияларига мактуб йўллаган. ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИДА КЎРГАЗМА БЕРИШ УСУЛИДА ҚАМОҚҚА ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ВУЖУДГА КЕЛАДИГАН ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚЛАР МАСАЛАСИ МУҲОКАМАГА ҚЎЙИЛГАН.
Ушбу қонун лойиҳаси “ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ТАРТИБИДА КЎРИШ АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА”ги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ талаблари асосида келиб чиқадиган раҳбарий кўрсатмаларни ўз ичига олган. Жиноят-процессуал қонунчилигида назарда тутилган ҳимояланиш ҳуқуқи процесс иштирокчиларининг барчасига нисбатан иш юритишнинг ҳар қандай босқичида ҳам таъминланиши шартлигидан ҳамда судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши, тарафларнинг ўзаро тортишуви ва бошқа тамойилларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб, процесс иштирокчилари жиноят иши юзасидан берилган шикоят, билдирилган протест ва тўпланган ҳар қандай қўшимча ҳужжат билан танишишга ва ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидирлар.
Қонунда гумонланувчи ўз айбини исбот қилиб бериш мажбуриятини олмаган. Шахснингн айби фақат суд терговида исботланиши лозим. Аммо, уларга бундай мажбуриятларни юклаш қонунга зиддир. Ишни кўриш вақтида судланган (маҳкум)нинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли ҳукм бекор қилиниб жиноят иши тугатилса, жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсни аниқлаш масаласини ҳал этиш учун, суд, жиноят ишини прокурорга юбориши кераклиги таъкидланмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ресупликаси Президентининг 2005 йил 8 августдаги “Қамоққа олиш учун санкция бериш ваколатини судларга ўтказиш” тўғрисидаги N ПФ-3644 сонли Фармонига асосан қамоқка олишга санкция бериш ҳуқуқини судлар ваколатига ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари ва бошқа қонун ҳужжатларига пухта ишлаб чиқилган тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилганидан; бу соҳадаги хорижий тажриба ўрганилганидан; судлар томонидан қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий, процессуал механизмлари ишлаб чиқилганидан; суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизими кадрларини тегишлича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа тайёргарлик тадбирлари ўтказилганидан кейин изчиллик билан амалга оширилиши лозим.
Кўриб чиқилаётган ушбу ҳуқуқий категория судьялар мустақиллигининг ташқи (ташқи факторлардан мустақиллик) элементи ҳисобланади. Кўпгина хорижий давлатлар қонунчилигида суд корпусига таъсир ўтказиш мумкин булган холатлар кўрсатиб ўтилган: ижтимоий, сиёсий ёки партиявий, кооператив, социал ва бошқалар. Судьялар ўзларининг процессуал фаолиятини суд тизмига ташқаридан, яъни қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, мансабдор шахс ва фуқороларнинг аралашмасликлиги таъминланган шароитларда амалга оширадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш жараёнига ташқаридан аралашмаслик айрим чет давлат қонунчилигида алохида, мукаммал қилиб кўрсатилган.
Масалан 1992 йилги Монголия Конституциясининг 49-моддасида ҳеч ким, на президент, на бош вазир ёки ҳукукмат аъзоси, давлат, партия, жамоат ёки бошқа ҳар қандай ташкилотнинг мансабдор шахси ўз мажбуриятларини амалга оширувчи судьяларнинг фаолиятига арашалашишга ҳақли эмас”,- деб кўрсатилган.
(Зулфия Саидқулова ва бошқалариннг овозли ёзуви.)
Давлат ОХУНОВ
мустақил журналит



