ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТЕКИНТАМОҚ МИЛИЦИЯСИНИНГ ТАНОБИНИ ТОРТИБ ҚЎЙСА БЎЛАРКАН-У!

ИЧКИ ИШЛАР БОШЛИҒИ ОЙБЕК АЛИЕВ ДЕГАНЛАРИ ТЕКИНХЎРЛИГИ УЧУН ОШХОНАДАН ХАЙДАБ ЧИҚАРИЛДИ…

ЛЕКИН….

МИЛИЦИЯСИДемократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда ҳамда давлатнинг ҳуқуқий тизимини янги кўринишда модернизациялаш жараёнида маъмурий ҳуқуқда ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ҳуқуқ тармоғи биринчи навбатда, оммавий манфаатларнинг мувозанатини таъминлашда, давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга оширишда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эгадир.Лекин Давлат Солиқ инспекцияси ходими қолиб, тадбиркорларни милиция назорат қилса, солиқ талаб қилса буни қандай изоҳлаш мумкин.

Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳрида фаолият  кўрсатаётган юридик шахс Ёрқин Жўраев аҳолига овқатланиш хизмати  кўрсатиш тури бўйича  иш олиб бориб, турли оилавий тадбир ва байрамларни ўтказиб беришда ўз хизматни кўрсатади.

Ёрқин Жўраевнинг маълумот беришича 2014 йил 28 феврал куни Даштобод шахар ички ишлар бўлими бошлиғи Ойбек Эшбеков еган овқатига пул тўламаганлиги учун ошхонадан хайдаб чиқарилганлиги боис, тадбиркордан алам олиш мақсадида унинг чойхонасига бостириб кириб, туғилган кунини ўтказиш учун спиртли ичимлик ва напиткалар олиб келиб қўйган мижознинг нарсаларни мусодара қилиш учун Зомин тумани давлат солиқ инспекторларини ишга жалб қилган.Натижада милиция ходими тадбиркорга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, унинг ногиронлигидан фойдаланиб ишламайдиган қўлларини қайириб азоб берган.

Бизнинг фикримизча, ҳозирги босқичда Ўзбекистон Республикасида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит, кафолатлар ва механизмларни яратиш лозим. Ҳуқуқларнинг тўғридан-тўғри бузилиши ҳамда бунга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш, фуқароларнинг манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматининг камситилиши йўлига тўсиқ-ғов қўйиш, уларни ҳимоя қилишни кучайтириш, бундай ҳимояни ташкилий жиҳатдан таъминлаш муҳимдир. Бунда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузиш ҳолларига барҳам бериши лозим бўлган давлатнинг таъсирчан механизмларини янада кучайтириш ва бундай ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш зарур. Ўзбекистон Республикасида ана шундай давлат механизмларидан бири прокуратурадир.Зеро, прокуратура ички ишлар органларида қонунийликни таъминлаш бўйича назорат олиб боради.

Зомин тумани Солиқ инспекцияси ходимлари Даштобод ИИБ бошлиғи билан ўзаро тил бириктириб чойхонани ёпишга уринганлар.Тадбиркор Ёрқин Жўраевнинг айтишича солиқчи тўралар ва Даштобод шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ойбек Эшбеков  еб кетган овқати учун пул тўламаганлиги ва тадбиркор  бу пулларни талаб қилганлиги учун унга нисбатан молиявий (санкция қўллашган) чора кўришган. Маъмурий жавобгарлик ўз навбатида солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланиладиган юридик жавобгарликнинг асосий турларидан бири ҳам саналади.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий жавобгарлик бир неча қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниб, унинг асосини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ташкил этади. Лекин амалдаги қонун ҳужжатларида маъмурий жавобгарлик тушунчаси кўрсатиб ўтилмаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1-моддасига таянадиган бўлсак, солиқ қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарликнинг ҳуқуқий асосини — Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖтК), Солиқ кодекси, Республика Давлат солиқ хизмати тўғрисидаги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари (солиқ соҳасига тааллуқли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари,  Олий Мажлисининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари) ташкил этади.

Умумий қоидага кўра, солиқ қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка ҳуқуқбузарликни содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган фуқаролар тортиладилар. МЖтКнинг 17-моддасига биноан эса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сингари маъмурий жавобгарликка тортилади.

Қонунийликнинг бузилиши, одатда, муайян шахснинг субъектив ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига тажовуздан ташкил топади. Шу боис қонунда прокуратура олдига фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш вазифаси қўйилган (2-модда). Қонунбузарликларга қарши кураш нафақат уларга барҳам бериш, балки бузилган ҳуқуқлар ва манфаатларни тиклашдан ҳам иборатдир. Прокуратура  идоралари фуқароларнинг ҳуқуқлари камситилиши  ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида бошқарув  ва  контрол  органларининг ҳуқуқий  хужжатлари қонунийлигини назорат қилиб  бориши  зарур.Бу  прокурорларнинг асосий  вазифаси ва  бурчидир.

Даштобод шаҳар  ички ишлар бўлими бошлиғи Ойбек Эшбеков  ошхонага бостириб кириб, мародёрства билан шуғулланиб, қўлига тушган нарсани отиб, егуликларни истеъмол қилиб, пулини тўламай официантларни “издеваться” қилган ва ошхона хизматчиларини ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб уларнинг инсоний шаън ва қадр-қимматини ерга урган.

Яшаш ҳуқуқи, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини давлат томонидан муҳофаза қилиш, шахс, турар жой, шахсий ҳаёт дахлсизлиги прокурор назоратининг барча тармоқлари томонидан муҳофаза қилинадиган шахсий ҳуқуқларни ташкил этади. Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларига тажовуз қилиш жиноий жазога лойиқ қилмишлар жумласига киради ва уларни прокурор назорати воситалари билан ҳимоя қилиш кўпинча қонунларнинг бажарилиши устидан назорат тармоғи доирасидан ташқарида амалга оширилади.

 Тадбиркор ёрқин Жўраевнинг интервьюси ҳавола этилмоқда.

 Хабарни МУНТАЗИР  тайёрлади.

http://mulkdor.com/news/ўзбекистоннинг-текинтамоқ-милицияси/

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares