ДЕМОКРАТИЯ-ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ КАФОЛАТИ!!!

Муҳаммад Али
Муҳаммад Али

Собиқ СССР даврида,коммунистик мафкура билан суғорилган, асар, мақолаларда СССР да пролетариат диктатураси ўрнатилди, ишчи деҳқонлар хокимият эгалари, КПСС ишчи деҳқон манфаатларини ифодалайди, деган иддаолар кўп бўларди. СССР нинг илк даврларида, қисман ва анча сезиларли даражада ишчи деҳқон манфаатлари химоя қилинди ҳам. Лекин, кейинчалик, пролетариат диктатураси партноменклатура диктатурасига айланди. Ленин, китобларда ёзган социализм эмас, амалиётда бошқача социализм хукм сурди. Ишчи деҳқонларнинг моддий ахволи, коммунистик идеологларнинг иддаоси билан айтиладиган «раҳм шафқатсиз эксплуататор буржуазия синфи»нинг корхоналарида ишлайдиган ғарб мамлакатлари ишчилариникидан анча орқада қолиб кетди.

СССР иқтисодиёти фақат нефт экспортига боғланиб қолганлиги учун, 1985 йилдан кейинги нефт нархининг кескин тушиб кетиши натижасида, мамлакатда, сиёсий иқтисодий бухрон келиб чиқди. Албатта, бунга партноменклатура айбдор эди. Хақиқатда бунга сабаб, пролетариат диктатурасининг ўрнатилмаганлиги бўлди. Ҳаёт пролетариат диктатурасининг ўрнатилишининг абсурд эканлигини исботлади.

Энди, шу собиқ иттифоқнинг республикаларидан бўлган, амалда социалистик сиёсий иқтисодиётни  бошидан кечирган жонажон Ўзбекистонимиз учун  диктатуранинг нима кераги бор? 25  йилдан бери диктатура, миллат, иқтисодиёт, маориф деградациясидан бошқа нима олиб келди? Бундан ортиқ яна қандай диктатура керак, Ўзбекистонга!?

         Ўзбекистонимиз, дунё яралгандан  бери ҳали кўрмаган, ДЕМОКРАТИК ЎЗГАРИШЛАРГА мухтож. Демократияни ҳамма хар хил атайди. Ҳатто коммунистлар ҳам СССР даврида демократия дан гапиришарди. Ҳатто шимолий Кореяни номи Корея Халқ Демократик Республикаси. Бизда ҳам ҳатто Конституциямизнинг 1-моддасида «Ўзбекистон-суверен ДЕМОКРАТИК республика деб ёзилган. Ҳатто СССР Конституциясида ҳам 15 та республика сиёсий мустақил, ушбу республикалар ҳоҳлаган пайтда, СССР таркибидан чиқиши мумкин, деб ёзилган эди. Лекин, амалда қандай бўлганлигини, ҳаммамиз биламиз.

Мен, АҚШ Конституциясини ўқиб кўрмаганман-у, лекин, штатлар ихтиёрий АҚШ таркибидан чиқиши мумкин, деган жойи бормикан, ёки йўқмикан, деб ўйлаб қоламан. Борди-ю, шунақа модда бўлганда ҳам биронта штат, мустақил эълон қилишлиги ҳеч ақлга сиғмайдиган нарса. Чунки, бунга штатлар учун, ҳеч қандай эхтиёж йўқ. АҚШда шундай тизим яратилганки, бу уникал система, дунёдаги бошқа давлатларга андоза десам, адашмайман.

АҚШ давлати қонунлари шундай мукаммал тузилганки, ҳатто Конституция ўша Томас Джефферсон ёзган конституция, ҳали амалда!!! АҚШ демократиясининг асоси менимча, қабул қилинадиган қонунларнинг амалда эканлигидир. Эшитишимча, Вашингтонда АҚШ Конгресси биносидан баланд бино қурилмас экан. Сабаби, Конгрессда қонунлар қабул қилинади. Мана сизга ДЕМОКРАТИК ҚОНУНларга бўлган хурмат. Президентдан тортиб, оддий чилангаргача, ҳамма қонунни хурмат қилади!!!!!

Ха, оғайнилар, бизга шунақа ДЕМОКРАТИЯ керак!! Бизга СЎЗ,ФИКР ЭРКИНЛИГИ  керак. Ватанимиз, мамлакатимиз, жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти кафолати шу!

Айрим постсовет давлатлари, аниқроғи Россия Федерациясида тўлик демократияни жорий қилишдан, мамлакат раҳбарлари қўрқади. Сабаби, жахонда миллатларнинг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш хуқуқи деган муқаддас хуқуқи қонунийлаштириб қуйилганки, агар Россияда демократия  жорий қилинса, кўп миллатли Россияда миллий мустақиллик харакатлари бошланиб кетади. Лекин, шу миллатларни ихтиёрий битта федерацияга бирлашиши механизмини фақат демократик қонун қоидаларгина орқали ишлаб чиқиш мумкинки, КГБдан чиққан чекистлар гуруҳи буни англаб етмайди. Факат куч билан, давлат ушлаб туриш, охири давлатнинг, халқнинг ҳам силласини қуритади. Охири,бу давлат қулайди. РИМ хам қулаган!!!

Лекин,Ўзбекистонимиз учун, бунақа хавфлар йўк. Майдонимиз атиги 447 минг кв.км. яхлит ўзбек миллатининг давлати.

Демократия деганда, халқимиз вакиллари нимагадир, Россиянинг 90-йиллардаги ахволи кўз олдига келади.

Ватандошлар, миллатдошлар!  Демократия бу –тенглик, эркинлик, биродарлик дегани.

Ўзбек ёшларини, демократия хақида, билимларини оширишга, кўпрок маълумот олишга чақираман…….

Мухаммад Али!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info