ЁХУД ТАРОЗИНИНГ ИККИ ПАЛЛАСИ….
Тошкент вилояти, Бекобод тумани, А.Навоий фермерлар уюшмаси, «Туркман» МФЙда яшовчи хукук фаоли Юсупов Холикназар Хидирович 2000 йилда тадбиркорликка қўл урган забардаст ишбилармонлардан бири эди.Шу йили тадбиркор ташқи иктисодий фаолият миллий банки Бекобод шахар филилалидан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2000 йил 29 февралдаги 902-сонли хамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 22 февралдаги 463-сонли «Ўз фаолиятини юридик шахсларни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва дехкон хужаликларини ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорларга ва деҳқон хўжаликларини тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валюталарда микрокредитлаш тартиби»да микрокредитлар карз олувчиларга уз фаолиятини ривожлантиришни кенгайтириш, шу жумладан ёш чорва моллари сотиб олиш тўғрисидаги қарорига асосан , 1 млн. 200 000 сўм олиб уни муддатидан олдин ёпган.Шундан сўнг Юсупов Холиқназар укаси Юсупов Абдуназар томонидан 2001 йил 24-сентябр кунида Бекобод шаҳар давлат нотариуси томонидан тасдиқланган ишончномага асосан мазкур банкдан яна 2 .000 000 сўм кредит олади.Икки йил давомида тадбиркор чорва сонларини кўпайтириб юридик шахс сифатида фермер хўжалиги ташкил этиш мақсадида хокимиятга мурожаат қилади. Тадбиркорнинг «Озуқабоп экинлар учун хокимият ер ажратиб бериш тўғрисида»ги мурожаатини эътиборсиз қолдиради.Мажбур бўлган тадбиркор ноиложликдан қарамоғида бўлган чорва молларини сўйиб, Халк таълими вазирлиги билан тузилган шартномага кўра жойлардаги мактабгача таълим муассаларига тарқатади.
2004 йил 8-ноябр куни Бекободда жойлашган ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бекобод шаҳар филилали маъмурияти «Юсупов А» деҳкон хўжалигининг кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганлигига қарамасдан ноқонуний равишда ФИБ Бекобод туманлараро судига даъво аризаси билан чиқади.Кредит сўндирилганлиги тўғрисидаги асосланган ҳужжатларни тақдим этишига қарамай суд 2004 йил 2-декабр куни банкнинг фойдасига 1.200 000 сўм. Давлат фойдасига 240 000 сўм давлат божи ундириш тўғрисида қарор чиқарди.Мазкур қарор 2005 йил 02-декабр куни ФИБ Тошкент вилоят судининг кассация судлов ҳайъати томонидан бекор қилиниб даъвогар тарафнинг даъво талаблари рад қилинади. 2005 йил 13-январь куни тадбиркор Х.Юсуповнинг Бекобод шаҳар прокуратурасига ёзган аризасидан кейин 2005 йил 13 январь куни ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бекобод шаҳар филилалида «пора» тадбири ўтказилади.Банк бошкарув раиси ўринбосари А.Бобоев пул ва далилий ашёлар билан жиноят устида қўлга олинади.Шу воқеадан уч кун ўтиб, 2005 йил 17-январ куни Банк бошқарувчиси Д.Жонузоқов тадбиркор Х.Юсуповни сохта тадбиркорликда айблаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти»нинг Бекобод шахар бўлимига мурожаат қилади.Натижада департамент Ўз.Респ.ЖКнинг 179,184-моддаларида назарда тутилган айблов билан жиноий иш қўзғатиб, ишни Бекобод шаҳар прокуратурасига ошириб юборади.Прокуратура ушбу айблов хулосаси бўйича ишни расмийлаштириб, “дело”ни ЖИБ Бекобод шаҳар судига юборади. 2005 йил 28 июнь куни Судья Мадумаров Р. Ўз.Респ.ЖКнинг 72-моддасини қўллаб 1 йил синов муддати беради.Тадбирда ушланган А.Бобоевнинг харакаталарида жиноят аломати йўқ деб 2005 йил 25-апрелда Бекобод шаҳар прокуратураси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан жиноий ишни харакатдан тўхтатади.2006 йил 19-апрел куни ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бекобод шаҳар филилали бошқарувчиси Д.Жонзоков яна Х.Юсуповни сохта тадбиркорликда айблаб Бекобод шаҳар прокуратурасига мурожаат қилади.Шундан кейин прокуратура тадбиркор Х.Юсуповга нисбатан Ўз.Респ. ЖКнинг 168-моддасини қўллаб, жиноят иши кўзғатиб қамоққа олиш ҳақида санкция беради.Шу қарордан кейин тадбиркорни 2006 йил 11 июлгача ҳибсда ушлаб туришади.Ўша даврда 2006 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг ЖИБ судлов ҳайъатининг чиқарган ажрими билан ЖИБ Бекобод шахар судининг 2005 йил 28 июн кунги тадбиркор Х.Юсуповга нисбатан чиқарган ҳукми бекор қилинади.
Шу пайтда А.Бобоевга нисбатан кўлланилган ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмида назарда тутилган қарор ҳам бекор қилиниб қайта терговга оширилган. 2006 йил 30-ноябрь куни Бекобод шаҳар прокуратураси катта терговчиси Х.Холиқовнинг қарори билан тадбикор Юсупов X. Ўз.Респ.ЖКнинг 167, 168-моддалари 3-кисми «а» бандлари билан айбдор деб топилиб, кўришлик учун ЖИБ Бекобод тумани судига юборилади.Судга раислик этувчи А.Аброров томонидан 2007 йил 03-апрел куни тадбиркор Х.Юсуповга Ўз.Респ.ЖКнинг 168-моддалари 3-кисми «а» бандлари билан қўйилган айблов асоссиз деб топилиб, айбловдан чиқарилади.Лекин тадбиркор Х.Юсупов Ўз.Респ. ЖКнинг 167-моддаси билан айбдор деб топилиб, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2006 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 14 йиллиги муносабаати билан амнистия тўғрисида»ги қароринниг 3-бандига асосан жазодан озод этилади.Пировардида порахўр банк ходимларига ҳеч қандай қонуний чора кўрилмай қолади.2007 йил 5-июль куни ЖИБ Тошкент вилояти суди кассация инстанцияси Бекобод шаҳар прокурори А.Абдунабиевга, ҳамда катта терговчи Х.Холиқовга нисбатан нотўғри тергов харакатлари олиб борганлиги учун хусусий ажрим чиқариб, чора кўришлик учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилади. Аммо, Тошкент вилоят прокуратураси ҳеч қандай чора кўрмайди. Лекин бу хатоларнинг оқибатида тадбиркор Х.Юсупов 75 кун мобайнида ноҳақдан ҳисбда ўтиради.
Тадбиркор 2006 йил 24 февраль куни пойтахтда чиқадиган «Мулкдор» газетасида ўз муаллифлигида «Тадбиркорлик мақсадим эди» сарлавҳаси остида мақола чоп этилади.Лекин шунга қарамай газетада илгари сурилган иллатларга нисбатан ҳеч қандай акс-садо бўлмайди.Бу нимадан далолат беради.Яъни Бекобод тумани ва шаҳрида қонунларни бузилишидан далолатдир.Жабрланувчи тадбиркор орган ходимлари ва банк ходимлари томонидан ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш хақида 2008 йилда ФИБ Бекобод туманлараро судига мурожаат килади.Суд 479, 315 сум моддий зарар, 2 млн. сўм маънавий зарар ундириш хақида қарор чиқаради.ФИБ Тошкент вилояти суди катта манфаатдорлик эвазига қуйи суднинг қарорини бекор қилади.Шу ерда бир хақли савол туғилади.Аслида “ким фирибгар” деган.Буни қаранг-ки, Банк бошқарувчиси ўринбосари А.Бобоев 1997- йил ва 1999- йиллар Бекобод саноат касб-ҳунар коллежида ўқиб, бир вақтнинг ўзида Бекобод шаҳар мудофаа бўлимида ҳарбий хизматни ўтаган.Лекин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг жавоб хатида А.Бобоев «Муқобил хизмат» ўташ даврида ўқиш хуқуқига эга эмаслиги хақида маълумотнома берилган.Бундан ташқари А.Бобоев 2004 йил Олий маълумотли булмай туриб ноқонуний равишда ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бекобод шаҳар филиали бошқарувчи ўринбосари лавозимига тайинланган.2005-2006 -ўқув йилларида бир вақтнинг ўзида банк бошқарувчиси ўринбосарлиги лавозимида 0,5 ставкада ишлаб, тўлиқ ойлик маош олиб келган хамда, бир вақтнинг ўзида Тошкент молия институтининг кундузги бўлимида таҳсил олган.Бу хақда асослантирилган тарзда юборилган мурожаатларга юқори турувчи банк бошқармаси ва бошқа хуқуқни муҳофаза этувчи идорлардан мантиқсиз жавоблар келади.Жумладан, 2010 йил 3-июнь кунги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг Х.Юсуповга йўллаган №18-13154-сонли хатида «Шу билан бирга, хатингизда номлари кайд этилган Д.Жонзоков билан тузилган мехнат шартномаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банкининг 2009 йил 02-октябрдаги 848-Х-сонли буйруғига асосан бекор қилинганлиги, ҳамда А.Бобоев Тошкент вилояти филиалининг 2007 йил 10 июлдаги 253-сонли буйруғига асосан Бекобод филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимидан бош мутахассис лавозимига ўтказилганлигини маълум қиламиз» мазмунида жавоб берилади.Аслида Бобоев Ж. ўз ҳохишига кўра бошка лавозимга ўтказилганлиги хақида маълумот олинган.Бир вақтнинг ўзида эса Д.Жонзоқов «ИПОТЕКА» банкинингТошкент вилояти филилалига бошқарувчи ўринбосари қилиб ишга тайинланяпти. Буни қандай тушуниш мумкин? Тадбиркор Х.Юсупов Бекобод шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган банк ходимларининг айрим кирдикорлари хақидаги мурожаатларидан сўнг, 2011 йил январ-февраль ойларида банк ходими А.Бобоев бир неча маротаба тадбиркор Х.Юсуповнинг хонадонига «унга етказилган моддий-маънавий зарарларни ўзим тўлайман» қабилида ташриф буюриб, охир оқибат 2011 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Бекобод шаҳар бўлими ходимларидан иборат таркибдаги тадбирда қатнашиб, гўёки тадбиркорни товламачиликда ушлаб бериш мақсадида 5 млн. сўм дориланган ва кимёвий ишлов берилган пулларни олиб келиб, ундан тилхат талаб қилади.Х.Юсупов банк ходими А.Бобоевга ўзига етказилган моддий-маънавий зарарни ўз ҳоҳишига кўра тўлаётганлигини назарда тутиб тилхат ёзиб беради.Ўз урнида тадбиркор ўзининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ундан хам тилхат ёзиб беришини талаб қилади.Тасвирга олиш ускуналари билан қуролланган, олдиндан ғарзали паст ниятда орган ходимлари билан уюшган шахслар ва тадбир иштирокчилари келиб, вазиятни тасвирга ола бошлашди. Ходимлардан икки нафари зўрлик қилиб, тадбиркорнинг қўлларига кимёвий кукунни суркаб чиишади.Ва шу йўсинда тадбиркорни товламачига чиқаришади, шунингдек Ўз.Респ.ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «б» банди билан жиноий иш кузғатади.Тадбиркор ҳибсдалиги даврида уни қамалишини муаррарлигини таъминлаш мақсадида яна бир инседент ўйлаб топишади. Яъни фуқаро Сафарова Зулхумордан Х.Юсуповга нисбатан ёлғон кўрсатма олишиб, уни одам савдосида айблаш учун 135-модданинг 2-кисми «е» банди билан айблашга эришадилар.Бундан ташқари тадбиркорга яна жиноятнинг ўта оғир турини, яъни ЖКнинг 25165-модаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган айбловни ўйлаб топишади.Гўёки тадбиркор Тошкент вилояти «Ипотека» банки бошқарувчиси А.Собировга «20 000 АҚШ доллари» деб ёзилган коғозчани унинг ўринбосарига бериб қўйишликни, бу харакати билан ундан шу суммани талаб қилганлиги кўрсатилиб, уни айбдор деб топишади.ЖИБ Тошкент вилояти Бука туман судининг 2011 йил 17-август кунги хукми билан тадбиркор Х.Юсупов юқоридаги моддалар билан айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланади.Жазони Навоий вилоятидаги УЯ 6447-сонли муассасада ўтаётган махкум Х.Юсуповга нисбатан 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2011 йил 05 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллиги муносабаати билан амнистия тўғгрисида»ги қароринниг 3-бандига асосан жазодан озод этилади. Қиссадан ҳисса шуки, 2013 йил 12 март куни ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация судлов ҳайъати ўзининг ажрими билан ЎЗ.Респ.ЖКнинг 25165-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган айблов иши қайта терговга оширилади ҳамда тадбирокрга нисбатан Ўз.Респ.ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган 12 йил озодликдан махрум этиш жазоси 9 йил озодликдан махрум этиш жазосига келтирилади.Айни пайтда тадбиркор ўзини оқлаш хусусида процессуал хуқуқларини ишга солиб келмоқда.
ОТА УЧУН БОЛА ЖАВОБ БЕРМАЙДИ
Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Куролли кучларорганларида
конунлар ижроси устидан назорат
Бошкармаси бошлигига
Тошкент вилояти, бекобод тумани, А.Навоий хужалигида
яшовчи фукаро Юсупов Холикназардан
АРИЗА
Аризамнинг мазмуни шу хакдаким, 1993 йилда тугилган углим Хидирназаров Жахонгир Холикназар угли Коракалпогистон Республикасининг Урнак «71181» харбий кисмида хизмат бурчини утамокда.Контракт бўйича ҳарбий хизмат Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир. Углимда харбий хизматда булишга монелик киладиган судланганлик окибати йук.Факат ЖИБ Тошкент вилояти Бука тумани судининг 2011 йил 17 августдаги хукмига кура, менга ЖКнинг 135-моддаси 2-кимининг «е» банди билан 5 йил, ЖКнинг 165-моддаси 2-кисмининг «б» банди билан 6 йил, ЖКнинг 25, 165-моддаси 3-кисмининг «а» банди билан 11 йил озодликдан махрум этиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил 12 йил озодликдан махрум этиш жазоси тайинланган. ЖИБ Тошкент вилояти суди кассация инстанциясининг 12.03.2013 йилдаги ажрими билан мазку хукм кисман узгартирилиб, ЖИБ Бука тумани судининг 17.08. 2011 йилдаги хукмига кура юкоридаги айблов моддаларига кура ЖКнинг 59-моддасига асосан 9 йил озодликдан махрум этиш жазоси тайинланган.ЖИБ Навоий вилояти Кизилтепа тумани судининг 2012 йил 16 февралдаги ажрими билан менга «Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг 19 йиллиги муносабаати билан амнистия тугрисида»ги Карорининг 3-банди тадбик этилиб, уталмай колган жазодан озод килинганман.Фарзанд учун ота жавоб бермайди албатта.Лекин ахоли орасида отаси судланган одам харбий хизматни давом эттира олмайди деган миш-мишлар юрибди.Амммо, Ватанга садокат ота-онанинг килмиши билан чегараланмайди.Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар.Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича уч йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича беш йил муддатга тузилади. Ҳарбий хизматнинг контрактда назарда тутилган муддати тугаганидан кейин тарафларнинг келишуви билан бу муддат янги контракт тузиш орқали узайтирилиши мумкин. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланади.Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар.Контрактлар тузиш, шу жумладан олий ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.Шуларни инобатга олиб 1993 йилда тугилган углим Хидирназаров Жахонгир Холикназар угли контракт асосида харбий хизматни давом эттиришига рухсат берилишида конуний холатни кандай тадбик этилиши хакида менга тушунтириш беришингизни сурайман.
Юсупов Х.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
2007 йил 12 январь, ПҚ-565-сон
«Аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлашга оид кейинги чора-тадбирлар тўғрисида»
Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг даромадларини легаллаштириш, депозит ҳисобварақларидаги қўйилмалар ҳажмини кўпайтириш, шунингдек нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш мақсадида:
1. Белгилансинки:
назорат қилиниши шарт бўлган, суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг тўрт минг каррасига тенг ёки ундан ортиқ пул маблағлари ёки мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар шундай операциялар бўйича маълумотларни махсус вакил қилинган давлат органига тақдим этиши лозим бўлган қоиданинг амал қилиши 2013 йилнинг 1 январигача даврда тўхтатиб турилади;
тижорат банклари юқорида кўрсатилган маълумотларни фақат банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг фаолиятига аралашиш, шунингдек улардан банк сирини ташкил этувчи маълумотлар беришни ҳуқуққа зид тарзда талаб қилиш каби ҳолларга йўл қўймаслик борасида банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни кучайтирсин;
ушбу қарор талабларини бузувчи айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Бош прокуратура, Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. КАРИМОВ
Тошкент ш.
Хабарни Асрор ОРИФ тайёрлади