Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат хокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир. Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни, 1-моддасида баён этилишича:
1. Давлат сиёсий партиялар, жамоат харакатларининг ривожланишига ёрдам бермоғи лозим, чунки сиёсий партияларсиз республикада вакиллик демократиясини тасаввур қилиб бўлмайди.
2. Демократиянинг сифати партиялар сонининг кўп бўлиши билан белгиланмаслигини ҳамма ёдда тутиши даркор. …Партияларнинг пайдо бўлиши, уларнинг сони, дастурий йўл-йўриқларининг ўзига хослиги ва хаказолар эса ижтимоий манфаатлар йиғиндиси ва жамланиши орқали табиий йўл билан белгиланмоғи керак. Сиёсий партиялар мавжуд бўлишининг асосий ва бирдан-бир принципи давлатнинг конституциявий меъёрларини хурмат қилиш ва уларга риоя этишдан иборат бўлмоғи лозим.
3. Сиёсий партиялар ва ижтимоий харакатлар халқ билан хокимият ўртасида асосий боғловчи бўгин бўлган демократик институтга тезроқ айланиши ғоят муҳимдир.
Жамиятда барқарорликни сақлаш зарурлиги ҳақида гапирар эканмиз, сиёсий институт сифатидаги мухолифат масаласини тилга олмаслик мумкин эмас. Бундай институтнинг мавжуд бўлиши демократик жамият учун шарт бўлган ва нормал холдир. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги – бу жамиятимизнинг олдинги тараққиёти томондан тайёрланган, босқичма-босқич жиддий курашлар туфайли содир бўлган объектив ва қонуний жараёндир. Қонун устуворлигига хилоф иш қилиш ва унга менсимай қараш, мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг оёқ ости қилиниши, улардан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиш қонунларни обрўсизлантиради, давлат ва жамиятнинг маънавий асосларига путур етказади, халқнинг норозилигига, хаққоний эътирозларига сабаб бўлади. Қонуннинг куч-қудрати, обрўси, таъсири, амалий аҳамияти ҳаётда унинг ҳалол, хаққоний, одилона татбиқ этилишига боғли. Агар қонун ижрокорлари ўз бурчлари ва масъулиятларига холисанилло ёндошиб, тўғри йўлдан тоймай, эл-юрт, Ватан, мустақиллик манфаати ва тақдирини ўзлари учун олий мақсад деб ҳисоблаб қонунларни ҳаётга адолатли жорий этсалар, бундан жамият ҳам, Ўзбекистон фуқаролари ҳам энг кўп наф кўради. Чиқариладиган хар бир хукм тўғри ва адолатли бўлмоғи лозим.
Бундай қилинса, ғирромлик, ижтимоий адолатсизлик, порахўрлик, давлат мулкини талаш, таниш-билишлик, уруғ-аймоқчилик қилишлар, мансаб лавозимлардан шахсий бойлик орттириш йўлида фойдаланишга уринишларнинг олди олинади, хақ жойида қарор топади. Агар қонун нохолисона кўлланилиб, қонун ижросининг оёғи тўғрилик йўлидан четга тойса, ўғри қолиб тўғри, айбдор қолиб айибсиз, гунохкор қолиб бегунох жазоланса, одамларнинг бурни ноҳақдан-ноҳақ қонаса бундай адолатсизликдан фуқаролар беҳад жабр-ситам кўради, натижада давлат обрўсига путур ета бошлайди, жамият негизлари заифлаша боради. Хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонунларни ижро этишда ўн ва юз карра ҳалоллик ва адолат асосида иш юритиш мутасаддилар учун асосий мақсад, жамият, халк ва Ватан олдидаги уларнинг буюк инсоний бурчи, юксак масъулияти булмоғи лозим. Биринчидан, инсон хуқуқлари соҳасида Миллий харакат дастурини ишлаб чиқиш, инсон хуқуқларини ҳимоя қиладиган муассасаларнинг яхлит тизимини барпо этиш.
Инсоний мезонлар, хукуматга қарашли бўлмаган хуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масалалари бўйича Европа хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликни кучайтириш лозим. Республика минтақаларида Инсон хуқуқлари бўйича нодавлат ташкилоларига фаолият кўрсатиши учун шарт–шароит яратиш, инсон ҳуқуқлари институтининг хақиқий мустақиллигини таъминлаш зарур.
Иккинчидан инсон хуқуқлари соҳасидаги асосий халқаро шартномаларга қўшилишга доир ишларни давом эттириш керак. Декларацияда ўзларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга бўлган ҳуқуқларидан фойдаланаётган кишиларни ҳар томонлама ҳимоялашни таъминлаш давлатнинг тўғридан-тўғри мажбурияти эканлиги баён қилинади. Шунингдек Декларацияда яна бир қанча ҳуқуқлар эълон қилинади: инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳуқуқи, сўз эркинлиги ҳуқуқи, инсон ҳуқуқлари бузилиши фактларини қайд қилиш ҳуқуқи, ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун маблағ излаш ҳуқуқи, ҳукумат ва бошқа идоралар ҳаракатларини танқид қилиш ҳуқуқи, халқаро идоралар ҳимоясини излаш ҳуқуқи. 2000 йили ушбу Декларацияга риоя қилинишини назорат қилиш учун БМТ Бош Котибининг Ҳуқуқ Ҳимоячилари бўйича Махсус Вакили тайинланди. Унинг вазифаси – давлатларга ташриф буюриб ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволини ўрганиш ва баҳолашдир. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзлари ҳам унга ўз шикоятларини юбориб, ўзлари дуч келаётган тўсиқлар, уларга нисбатан қилинган таҳдидлар ва муомала тўғрисида хабар берадилар.
Ўз мандати доирасида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Бюроси ҳам ноҳукумат ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларига, айниқса – Кавказ ва Марказий Осиёликларга алоҳида эътибор қаратади.
Декларацияда белгиланишича, “ҳар бир инсон ўзи якка ҳолда ва бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини миллий ва халқаро миқёсда рағбатлантириш, ҳимоя қилишга ҳаракат қилиш ва рўёбга чиқариш ҳуқуқига эгадир”.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволи билан жамиятда содир бўлаётган ҳодисалар ўртасида маълум боғликлик бордир, чунки, одатда ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишлаш шароитларининг ёмонлашуви – ушбу мамлакатда эркинликларнинг умумий бўғиб ташланишига тўғри келади.
БМТнинг Ҳуқуқ Ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари – булар “якка ёки бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқларини тарғиб қилаётган ёки ҳимоя қилинишини талаб қилаётган кишилардир”.
“Ҳуқуқ ҳимоячиси” тушунчаси нуфузли ноҳукумат ташкилотининг вакили дегани. Хуқуқ ҳимоячиси фаолияти оркали турли жиноятлардан жабрланганлар ҳам ҳимоя қилинади, уларнинг овозлари эшитилиши имконияти ошади, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари керак бўлган ташкилотлар билан алоқа ўрнатилади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фарқли томони – ўзлари тарғиб қилаётган қадриятларга содиқликдир.Уларнинг орасида турли кишиларни учратишингиз мукин, лекин барчаси инсон ҳуқуқларининг ҳаммага тегишли эканига ва бу ҳуқуқларни инсонлардан ажратиб бўлмаслигига ишонадилар. Жинси, ирқи, миллати, дини, жинсий мансублиги ва бошқа фарқли жиҳатларидан қатъий назар ҳамма инсонларнинг тенг ҳуқуқли эканига уларнинг ишончлари комил. Ҳуқуқ ҳимоячилар – инсон ҳуқуқларини тинч йўллар билан, зўравонликсиз тарғиб қилаётган ва талаб қилаётган кишилардир.
Бутун дунёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг аҳволи ёмонлашиб бораётганини кузатишимиз мумкин. Андозаларнинг қадри тушиб бормоқда, ҳокимиятлар ўзларининг хатоларини санашларини, муаммоларни кўрсатишларини ёқтирмайдилар, инсоннинг эркинлиги тушунчаси эса тобора торайиб бормоқда. Шунинг учун, ҳуқуқ ҳимоячиларининг иши – инсон ҳуқуқларини қадрлашни талаб қилиш, аниқ шахслар ва гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш – жуда муҳим фаолиятдир. Шундай экан, давлатнинг энг оғир муаммолари тўғрисида сўзлашдан ҳайиқмайдиган, ўзбошимчаликка қарши чиқаётган, ҳукумат вакилларининг ҳуқуқбузарликларини ўзларига кўрсатаётган, ёпиқ тизимларни шаффофлаштираётган, ҳокимият учун, баъзан эса жамият учун ҳам энг “ноқулай” бўлган, лекин, ёпиқлигича қолиб кетаверса газак олиб низоларга, катта муаммоларга сабаб бўладиган масалалар устида баҳс юргизаётган кишиларни ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида сўзлашга кун сайин эҳтиёж кучаймоқда.Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишларидаги муваффақиятлари кўпинча ўзларининг бошларига бало бўлиб қайтади, чунки бу муваффақиятлар мустабид ҳукмдорларнинг кучли қаршилигига сабаб бўлади. Ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятисиз давлатнинг ҳаракат эркинлиги чекланмас бўлиб қолади, ва у жамиятнинг ривожланишига ёрдам берувчи механизмдан ҳар бир инсоннинг ҳаётини тўлиқ назорат қиладиган узурпаторга, айрим амалдорлар нимани хоҳласа шуни қиладиган, чекланмаган зўравонга айланади. Шунинг учун ҳам бу ерда келтирилган таърифдаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг борлиги жуда муҳимдир. Шунинг учун ҳам уларга нисбатан маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилганда уларга самарали ҳимоя ва самарали тергов кафолатланиши зарур. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, дунёда инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурматни яққол кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири – бу ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўз зиммаларига олган ижтимоий вазифаларини қанчалик эркин амалга ошираётганларидир.Констиутция ҳам ҳалқаро деклорация, конвенция ва пактлардан келиб чиқадиган талаблар жараёнида яратилган.
Ўбекистон Республикаси Конституциясининг
асосий принциплари
– Давлат суверенитети.
– Халқ хокимиятчилиги.
– Фуқаро (инсон) эркинликлари ва хуқуқларининг даҳлсиз ва устиворлиги
– Демократизм.
– Давлат ва шахснинг ўзаро масъуллиги.
– Қонунийлик.
– Конституциянинг устунлиги
– Хокимиятнинг конун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига бўлиниши.
– Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш.
– Суд (идоралари) тузилиши ва одил судлов.
Янги халқаро шартномаларга қўшилибгина олмай, шу деклорациялар бўйича зиммамизга олган халқаро мажбуриятларни бажаришнинг, барча органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар бу деклорациялар талабларига сўзсиз риоя қилишнинг механизимини қонуни билан ишлаб чиқиш зарур.Мухолиф партиялар ва жамоат бирлашмалари “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Виждон эркинлигини таъминлаш” каби сиртдан чиройли шиорлар ниқоби остида оддий суд-прокуратура органларидан тортиб то давлат раҳбари ишларигача аралашиб, мустақил давлат бошқарувига йўл қўймаслик; жамиятни доимий безовта қилиб туриш орқали бошқарувда асабий бир вазиятни вужудга келтириш; турли-туман матбуот органлари ва “нодавлат ташкилот”лар воситасида ташвиқот юритиб, ўзларини гўё халқнинг ҳимоясига отланган кўрсатиб, халқнинг “дарди”ни айтиб, давлатга қарши гиж-гижлаш, давлатни эса бу қутқуларни бостириш учун кескин чоралар кўришга мажбурлаш ва мана шу йўл билан халқ ва давлат орасига ўзаро ишончсизлик руҳини сингдириш каби иллатлардан холи бўлмоғи лозим.Мухолифат миссионезмдан холи кураш олиб бориши керак. Миссионерларнинг мақсадлари сиёсий бўлгани учун ҳам хатарли ва ташвишланарлидир.Чунки натижа бевосита мамлакат хавфсизлигига дахлдордир. Уларнинг кирдикорлари бу нуқтаи назардан баҳоланмоғи ва чора-тадбир ҳам шунга кўра олинмоғи лозим. Акс ҳолда, биз келажак авлодга кучли, озод ва обод ватанни эмас, балки халқининг руҳи-дили бир-бирига бегона, шу туфайли қатор муаммоларга ботган, пароканда, маънавий зиддиятлар авж олган, бинобарин, заиф ва қарам бир ўлкани қолдирган бўламиз.Бу миллат учун ёмон фожеа. Марказий Осиёда демократия ва ислоҳатларни ривожлантиришга диний экстремизм, ислом фундаментализми салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам можаро авж олган жойга бевосита яқин бўлган бошқа давлатлар каби Ўзбекистон ҳам ўз хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга мажбурдир.Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида: «Ҳар бир инсон эьтиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эьтиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатьи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади», – дейилади. Худди шундай қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида ҳам келтирилади. Инсоннинг эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқи инсонга туғилганиданоқ тегишли бўлган ҳуқуқи ҳисобланади. Шунинг учун мазкур модда: «Ҳар бир инсон…» деган жумладан бошланади. Зеро, табиий-шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир.Ўзбекистонда жуда кўп журналист ва ҳуқуқ химоячилари товламачилик, наркокурьер, фирибгарлик ва давлат тузумига қарши деган айблов билан катта муддатга қамоқ жазосига хукм қилинганлар.Бунинг олдини олиш керак. Қолаверса, жамиятдаги фаол ахборот алмашув, фикрларнинг бир-бирини тўлдириб, такомиллашиб бориши мамлакатларнинг ривожи ва барқарорлиги учун, одамлар ҳаётининг фаровонлашуви ва мукаммаллашуви учун зарурий шарт ҳисобланади. Фақат изчил фикрлаш жараёни ҳаётбахш демократик жамиятни барқарор этади.Эркин фикрлайдиган одам бир зумда давлатига жамиятига қарши бўлиб қолмайди.Ҳар бир инсон Ватанига, киндик қони тўкилган заминига илҳақ бўлиб дунёга келади. Албатта, Интернетдаги веб-саҳифаларни «оммавий ахборот воситалари» сирасига киритиш қатор ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда Интернет веб-саҳифаларини «оммавий ахборот воситалари» сифатида «тартибга солиш» технологик жиҳатдан мураккабликлар туғдиради. Масалан, «оммавий ахборот воситалари»ни белгиловчи барча таърифларда аниқловчи белги тариқасида уларнинг «даврийлиги», яъни маълум муддатда изчил чоп этилиши, эфирга чиқиши назарда тутилади. Интернет тармоғи веб-саҳифаларининг янгиланиши эса бу талабга кўпинча тўғри келмайди. Веб-саҳифаларнинг мазмуни кўпчилик ҳолларда бошқа оммавий ахборот воситалариники каби дарҳол ва тўлалигича янгиланмайди, аксинча оз-оздан ва доимий тарзда янгиланиб туради. Шунинг учун бу Интернет веб-саҳифаларнинг бир «сони»ни бошқасидан ажратиш мушкулдир. Ҳар куни шу нарсага гувоҳ бўлишимизга тўғри келмоқдаки, у ёки бу поғонадаги амалдорлар, қонунчилар, тўралар сўз эркинлигини чеклашга ҳаракат қиладилар ва бунинг учун шундай баҳонани кўндаланг қўядилар: «Агар қўйиб берсанг, бу журналистлар нималарни ёзишмайди – натижада осойишталикка путур етади, барқарорлик йўқолади…» Бу озгина ваҳима туғдирувчи даъватдир.Журналист ҳам давлат қонунларини ҳурмат қилади.Конституцияга ҳеч қачон қарши бормайди.
Сўз эркинлигига беқарорлаштирувчи омил сифатида эмас, айнан барқарорлаштирувчи омил сифатида қарашни ўрганишимиз керак. Тўғрироғи, бу қарашни ижтимоий фикрга сингдиришимиз зарур. Ахир, фикрлаб кўрайлик, агар жамиятда у ёки бу иллатлар авжига чиқаётган бўлса ҳамда беқарорликни олдини олиш баҳонасида бу муаммолар ҳақида гапирилмаса, охир-оқибатда жамият сўз эркинлиги туфайли беқарорликдан эмас, яширилган дардларнинг хуружидан юзага келган таназзул бўҳронидан қулайди. Албатта, сўз эркинлиги ҳам ноқулайликлар туғдириши мумкин, аммо, биринчидан, бу ноқулайликлар иллатга ботган тўралар, коррупционерлар, таъмагирлар, халқ насибасини туя қилаётганлар учун танқид туфайли туғиладиган ноқулайликдир, ҳалол одамлар учун ноқулайлик эмасдир, иккинчидан, сўз эркинлиги туфайли юзага келадиган беқарорлик иллатларни яшириш туфайли оқибатда юзага келадиган беқарорликнинг олдида ҳеч нарса эмасдир.
Маълумки, Марказий Осиё минтаасида ҳозирги вактда турли сиёсий, иқтисодий, харбий, транспортга ва экологияга олд муаммолар тўпланиб қолган. Минтақавий можаролар, диний экстремизм ва фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупция ва жиноятчилик, махаллийчилик ва уруғ-аймочилик муносабатлари, экологик муаммолар минтақамиздан хавфсизликка таҳдид кўрсатиб турибди. Бунга 1999 йил феврал воқеалари, 2003 йил март, 12-13 май 2005 йил қонли воқеалар мисол бўла олади. Мазкур муаммоларни хал қилишда минтаада Жўғрофий – сиёсат мувозанатни ва барарорликни салаб қолиш ҳал қилувчи аҳамиятни касб этади. бу эса, ўз навбатида, ялпи хавфсизликни таъминлаш муаммоларини ҳал қилишга кўшилган саноқли ҳисса бўлади.Ўзбекистонда вужудга келган муҳолиф партиялар аввало 1994 йил 6 майдаги «Фукаролар мурожаатлари тугрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 1995 йил 30 августдаги «Фуқароларнинг хуқуқлари ва эркинликларини бузадиган харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят килиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари хамда инсон хуқуқлари буйича халқаро конвенцияларга амал килиб иш олиб борсалар халқ учун фақат кони фойда бўлади. Сиёсий мухолия партиялар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат хокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.
Мухолифат – сиёсий институт сифатида: “ Демократик мухолифатнинг мавжуд бўлиш шартлари”
1. Конституция ва қонун нормаларини ҳурмат қилиш керак.
2. Ташкилий жиҳатдан расмийлашган бўлиши керак.
3. Тегишли юридик мақомга эга бўлиши керак.
4. Давлат қурилишининг муқобил лойиҳаларига эга бўлиши лозим.
5. Ўз харакатлари билан мамлакатдаги давлат ва ижтимоий тузумнинг қатъий, барқарор холати учун масъул бўлиши лозим.
http://www.birdamlik.info учун Турсун Бек Тўразода тайёрлади.
2014 йил 18 февраль.
Гулистон шаҳри.