Ўзбекистонда ҳамма манзилу маконнинг, барча соҳанинг ўз баковули бор. Масалан, олайлик, ДАН ходими ҳайдовчиларнинг ХОНи, прокурору қози айбдорларнинг АМИРи, деҳқон, пахтакору пиллакор ҳокимнинг ҚАРОЛи, шифокор беморларнинг ҚИРОЛи, қамоқхона ходимлари маҳбусларнинг ШЎРИ, майда безори-ю кисоввурлар, пачақ-пучуқ “рекит”чи –ю, “мафия”ман деб кўкрагига муштловчилар эса Ўзбекистон бозорларининг ШЕРИ ҳисобланади…
Ҳар бир маскандаги ХОНЛИКларнинг ёзилмаган ўз қонун-қоидалари борки, бунингдек ҳавога ёзилган тартиб-қоидаларга жиноят оламининг одамларидан тортиб, ҳуқуқбузарлардан ҳақ олиб турувчи қонун ҳимоячиларигадовур амал қилишади.
Мана, масалан, дейлик, бозор – милисаларнинг устини бут, қорнини тўқ қилувчи мисоли бир қайнаб ётган қора қозон.
Бозор “БЕК”лари эса ана шу қайнаб ётган қозондан ҳуқуқ-тартибод идоралари ходимларининг улушини олиб берадилар – нафсини қондирадилар.
Шу боис бўлса керак, бу манзил ўз оти билан БОЗОР: бунда растага қўйилмаган нарсанинг ўзи йўқ: Адолат, инсоф, диёнат, бурчга садоқат, виждон, иймон – олағовур бозор растасидан истаган нарсангизни топишингиз мумкин. Муҳими, соққангиз бўлса, бас, истаганча сотиб олаверинг, қурбингиз етадими, ўзингизда борини, бисотингизни – номусу орингизни пуллайверинг, ҳоҳлайсизми, истаганигизча харид қилаверинг! Марра сизники!
Биргина мисол, айтишларича, Тошкентнинг Чорсу бозорида одамнинг ори, иймони пулга чақилганлиги сабабли ҳам ҳуқуқ –тартибот идоралари ходимлари ҳуқуқбузарлардан ҳайиқишармиш. Шу боис ҳам Чорсуда “холвани – ҳоким, калтакни – етим ермиш”…
ТАҲРИРИЯТ
Шайхонтоҳур туман прокуратурасига
100049, Тошкент шаҳри,
Беруний шоҳ кўчаси,34-уй.
Жиноят ишлари бўйича Шайхантахур тумани судига
Шайхонтоҳур тумани ИИБ бошлиғига
100049, Тошкент шаҳар, Самарқанд дарвоза кўч, 60 «А»
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор даҳаси 35-уй,
33-хонада ижарада яшаётган 1973 йилда туғилган
фуқаро Тожибоев Рахматулло ва Тожибоева Мухайёдан
тел:+998909061628
ИЛТИМОСНОМА
Биз оиламиз билан юқоридаги манзилда ижарада яшаймиз.Ўзимиз асли Фарғона вилоятиданмиз. Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, «Наврўз» жамоа хўжалигидан Тошкент шаҳрига тирикчилик ўтказиш учун кўчиб келганмиз.
Фарзандларимиз 1997 йилда туғилган Ризамат Тошқўзиев ва 2002 йилда туғилган Тошқўзиева Дурдоналар Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган мусиқага ихтисослашган академик лицейда таҳсил олишади.
Иккаласи ҳам иқтидорли ва билимга чанқоқ бўлганлигини инобатга олиб, то улар камолга етгунга радар Тошкент шаҳрида қолишга қарор қилдик.
Кўкалдош мадрасаси олдида «Чорсу» бозори худудида майда-чуйда сотиб эр-хотин тирикчилик қиламиз. Шу бозор атрофида канчадан-канча одамлар савдо килиб тирикчилигини ўтказади. Ердаги ёймаларда ўтириб савдо қиламиз. Биз хам ўшалардан биримиз. Даромадимиз ва топган кунлик пулимиз шу фарзандларимизни боқишга ва ўқитишга базўр етади.Ижарада яшаймиз.Тошкентда уйимиз йўқ.
1981 йилда туғилган Султонова Севара Шовкатовна, отаси Шовкат Каримов, онаси Шоира Каримова, эри Султонов Собир, қайнотаси Султонов Қобул бошчилигидаги муқаддам судланган фуқаролар Хидирова Моҳинур, Назокат, Турсунойлар бизга тинчлик бермайди.Ҳар доим жанжал, ўр-тўполон.
Жорий йилнинг 14 январ кунида улар бизга ҳамла қилишиб, тан жароҳати етказишди.Лекин биз ҳеч қаерга бу ҳақда мурожааат қилмадик.Улар бўлса андишани номини қўрқоқ қўйишиб, бизни устимиздан ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган идораларига ёзиб беришибди.
Шу воқеалардан кейин ушбу ҳуқуқбузарлик иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларига асосан бизга ва синглимизга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 52- моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳаракатлар билан яъни эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик айби қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 36-моддасига кўра, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка нисбатан қўлланиладиган жазо норматив ҳужжатларга аниқ риоя қилган ҳолда белгиланади. Жазо беришда ҳуқуқбузарликнинг ўзига хос хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий ахволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар хисобга олинади.
Биз ўзаро келишув асосида ярашув хам эълон қилдик.Лекин улар бозорда ўз анархиясини ўрнатмочи бўлишиб ҳаётимизга ва соғлиғимизга тажовуз қилишиб, лицейда ўқиётган фарзандларимизга таҳдид солишмоқда.
Биз суд хокимиятидан баъзи бир эхтиётсизлик оқибатида йўл қўйган майда безориликлар учун узр сўраймиз. Моддий аҳволимиз оғирлигини инобатга олишларини илтимос қиламиз.
Бизга тушунтирилишича жавобгарликни енгиллаштирувчи холатлар жумласига қуйидагилар киради (УзР МЖ 31-м): айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, айбдорнинг ҳуқуқбузарлик ҳаракати оқибатларининг олдини олиш, етказилаётган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки етказган зарарни бартараф этиши; хукукбузарлик харакатини кучли руҳий хаяжон таъсири остида ёки шахсий ёхуд оилавий мушкул муаммолари оқибатида содир этиши; ҳуқуқбузарлик ҳаракатини қўрқитиш, мажбур этиш таъсирида ёхуд хизмат юзасида, моддий ёки бошқа қарамлик туфайли содир этилиши.
Юқорида номлари зикр этилган шахслар муқаддам судланган ва маъмурий жавобгарликка тортилганлар, уларга нисбатан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар: ваколатли шахсларнинг огоҳлантиришларига қарамай, қонунга хилоф ҳаракатларни давом эттириш; маъмурий жазога тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша турдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракати содир этиши; ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши назарда тутилишини сўраймиз.
Сиздан бизнинг оиламиз ва вояга етмаган фарзандларимиз хавфсизлигини таъминлашда ваколатингиз доирасида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
( имзолар )
Қуйида эътиборингизга Тожибоев Раҳматуллонинг овозли ёзувини ҳавола қиламиз.
Хабарни Маннон ТУРСУНОВ тайёрлади