Ўзбекистон: Қамоқхоналарда қийноқлар кучайса кучаймоқдаки, заррача камайган эмас!

 

қийноқларАйбсиз айбдорлик, маҳкумалик таъмини татиб кўрган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Ўтюраклар” клуби раҳбари Муътабар Тожибоева Ўзбекистон қамоқхоналарини “қийноқлар ороли” деб атаганида минг карра ҳақ эди.

 

Айни дамда ҳам Ўзбекистонда одамларни айбсиз айбдорлик гирдобига тортиш амалиёти авж олган, қамоқхоналарда қўлланилаётган қийноқлар энг юқори нуқтасига етган… Қамоқхоналардаги жабру ситамларни таърифлашга сўзнинг қудрати ожизлик қилади…

 

Шу боис ҳам кеийинги пайтларда аҳоли ўртасида “қийноқлар ороли”нинг жафолари хусусида юқори идораларга умид билан ёзилаётган  шикоят аризалар сони кескин ортиб бормоқда.

 

Юракларни ларзага солувчи бунингдек арз-додларнинг кўпаяётгани яхшими ё ёмон?

 

Ёмон! Жудаям ёмон!

 

Негаки, шикоят, аризалар сонининг кескин ошиши қамоқхоналардаги хунрезликлар авж палласига чиқаётганлигидан, инсон ҳуқуқлари аёвсиз топталаётганлигидан далолат.

 

Кўнгилларни ўт бўлиб куйдиргувчи мана шундай арз-додларнинг тобора кўпайиб бораётганлиги яхшими ё ёмон?

 

Яхши, ҳатто қувонарли.

 

Ижобий жиҳати шундаки, аризалар кўламининг кенгайиши аҳолининг ҳуқуқий савияси ошиб бораётганлигидан далолат. Фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилаяптими, демак, унинг кўксидаги мудраб ётган журъат уйғонмоқда, адолат тантанаси учун курашга киришаяптими, бундан чиқдики, у жамиятдаги ўзгаришларга, жараёнларга бепарво эмас.

 

Шу маънода, айтиш мумкин бўлса, ҳар бир шикоят, ҳар битта ариза фуқаронинг, аҳолининг адолатсиз тузимга нисбатан қилган исёни!

 

Агарда ўхшатишимиз ўринли бўлса, ҳақ-ҳуқуқини таниб, англаб етаётган омма халққа айланиб ҲАҚҚА интилмоқда.

Амммо, лекини шундаки, бунингдек битикларни ўқиш кишига беҳад азоб беради…. Бунингдек фиғонларга кўз югуртириш учун кишининг юраги тошдан бўлмоғи керак. Негаки, одам боласининг инсон зурриёдига қўллаётган ҳадсиз қийноқлари ҳақида эшитишга ҳар қандай юрак ҳам дош бера олмайди…. Ғамдан кўксингиз қоқ иккига бўлиниб кетади….

 

“Тош қаттиқми? Бош- қаттиқ!” деган гап бор биз ўзбекларда…

 

Шундай….

 

                                                          Таҳририят

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати

Инсон Ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) вакили

Сайёра Шарофовна Рашидовага

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ЖИЭМда

қонунийликни таъминлаш бош бошқармасига

Ҳаларо Амнистия Ташкилотига

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Арабхона

маҳалласида яшовчи Ғойипова Санобар

Шерқуловнадан тел: +998942930018

ШИКОЯТ АРИЗАСИ

(маҳкум Ражапов Тожиддин Тошмановичга нисбатан содир этилаётган ноҳақликлар ва қийноқлар хусусида)

   Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, 2010 йил 20 сентябрда Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг ҳукмига кўра, турмуш ўртоғим Ражапов Тожиддин Тошманович Ўз.Респ.ЖКнинг 271-моддаси, 3-қисми “б” ва “в” бандлари, ҳамда ушбу кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан судланиб 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.Ҳозирги кунда жазони УЯ 6471 жазони ижро этиш муассасида ижро этмоқда.Турмуш ўртоғимга нисбатан жазони ўташ жойида содир этилаётган қийноқлар, ноинсоний тарзда унга азоб беришлар мени қаттиқ ташвишга солиб қўйганки шу сабабли мен сизларга мурожаат қилмоқдаман зеро турмуш ўртоғим бундай азобларга бардош беролмай оёқлари мажақланиб мажруҳ ҳолатига келтирилганлигидан келажакда зонадан мурдаси чиқишига кўзим етмоқда. Мен турмуш ўротғимнинг олдига 2013 йил 20 июль куни борганимда  аҳволи яхши эмас эди. Бундан хавотирга тушиб яна 2013 йил 20октябрда қизм билан бордим.Лекин шу куни махкум Ражапов Тожиддин Тошмановични изоляторда деб учрашувга рухсат беришмади.Шундан кейин мен тошкент шаҳрига келиб Ўз.Респ.ИИВ ўринбосари ЖИЭББ бошлиғи полковник  А.Шодиевнинг ҳузурига кириш учун келдим, мени унинг муовини қабул қилди ва 2013 йил 15 ноябрь куни эрингиз билан учрашувга  киришингиз мумкин деди.Шундан кейин оввораю сарсон бўлмаслик мақсадида яна ЖИЭББ бошлиғи полковник А.Шодиевнинг ўринбосари олдига бордик у яхши одам экан бизни қабул қилди ва олдимизда УЯ 6471 ЖИЭМ бошлиғи Кенжаев Ботирга қўнғироқ қилиб 2013 йил 30 ноябрга эрим билан узоқ муддатли учрашув беришини буюрди.Шундан кейин биз тайёргарлик кўриш учун уйимизга яъни Қашқадарёга қайтиб кетдик. 2013 йил 30 ноябр куни кеч соат 20-00 ларда менга номаълум бўлган +998942930018 рақамли мобиль телефонда менга қўнғироқ бўлди.Бу турмуш ўртоғим Ражапов Тожиддин эди.Унинг овози жуда ғалати ва ғамгин эди. У  телефонда бизга қарата “2014 йил 10 январдан кейин келинглар шикоят ёзманглар”- деб гапини тез тугатди.Мен шу суҳбатда кимдир унинг бошига муштлаб тазйиқ ўтказиб кейин телефонни ўчириб қўйганлигини билдим.Шу воқеадан кейин 2014 йил 12 январь куни мен аммам билан яна УЯ 6471 сонли ЖИЭМга етиб бордик.Ва ниҳоят  “борса келмас” деб аталган жойга киришга ва эрим билан учрашишга муваффақ бўлдик.Эримнинг аҳволи жуда ҳам оғир эди.У чап оёғини боса олмас эди.Думбаси соҳаси зарбдан қаттиқ эзилган кўкариб кетган эди. У бизга “ҳеч қаерга ёзма мурожаат қилма, акс ҳолда бу ердан менинг ўлигим чиқади” деб айтди.

   Тўғри турмуш ўртоғим туҳмат билан қамоққа ташланди.Дастлабки тергов органи ва нопок милиция ходимлари уни шу аҳволга солишди.Унинг ҳақлигини исбот қилиб бера олмадик.Нариги дунёда туҳмат қилганлар, бегуноҳ инсонни шу аҳволга солганлар тарих олдида ҳам жавоб берадилар.Бунга шак-шубҳам йўқ.Лекин ўз оёғи билан Жаслық қамоқхонасига кириб борган одамни яна Қарши шаҳрига қўшимча тергов қилиш учун олиб келишганида икки нафар милиция ходими судраб олиб кириб чиққани учун ким жавоб беради. Нима бизда махкумнинг ҳақ-ҳуқуқи йўқми?.Мен  халқаро ташкилотлардан, юқори турувчи маҳаллий инстанциялардан УЯ 6471 ЖИЭМда махкумларни мана шундай қийноқларга солаётган “концлагер” чиларни устидан махсус хизмат текшируви ўтказиб, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини зудлик билан кўриб чиқилишини талаб қиламан.Эрим устидан суднинг ҳукми ўқилган.Агар жиноят қилган бўлса жиноятига яраша жазо тайинланган уни ижро этмоқда.Лекин уни қийноларга олишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

    Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонунийликни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш механизмларини яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда деб ёзилмоқда матбуотда. Ходимларнинг қонунларга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари учун уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда экан. Лекин шунга қарамасдан  УЯ 6471 -ҳибсхонасида сақланаётган  турмуш ўроғим  Ражапов Тожиддин Тошматовичга нисбатан қийноқлар қўлланилмоқда. Ваҳоланки, 1995 йили Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йилда ќабул ќилинган «Фуќаровий ва сиёсий хуќуќлар тўѓрисида»ги халќаро Пактни ратификация қилган. Шахснинг ўз манфаатларини суд орќали химоя ќилиш хуқуқи мазкур Пактнинг 9-моддасида белгилаб қўйилган: «Ќамоққа олиниши ёки ҳибсда ушланиб туриши туфайли озодликдан маҳрум этилган хар бир шахс ўз ишининг судда кўриб чиқилиши хуқуқига эга, чунки суд дарҳол унинг ушланиши қанчалик қонуний эканлиги борасида қарор чиқара олсин ва агар унинг ушланиши ноқонуний бўлса озод қилиш хақида фармойиш бера олсин». Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, гайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳ­қирловчи турларига қарши конвенция»га кўра, жазони ўтаётган шахсларга нисбатан  ноинсоний муомилада бўлиш, уларни қийнаб ўлиш даражасига олиб бориш қораланади. ЖИЭМ да сақланаётган шахслар қамоқхона  маъмуриятига, давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳамда мурожаат этилган тилда белгиланган тартибда ёзма жавоблар олиш ҳуқуқига эга. Лекин маҳкум  Ражапов Тожиддин Тошматович қўрқиб қолган.Хатто биз уни кўргани борганимизда ҳеч қаерга мурожаат қилманглар деб бизга ялиниб ёлворди.Мен бундай муомиладан ғазабга келиб бу ҳақда инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи халқаро, маҳаллий  (Омбудсман, Қизил Ярим Ой жамияти)ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.Маҳкум ҳам инсон.Жиноят содир этган бўлса шунга яраша қамоқда ўтирибди.Лекин унинг инсоний қадр-қимматини топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.Биз дори-дармон билан уни таъминлаш ниятида посилька жўнатсак унга шахсан берилишини илтимос қиламиз. Бемор маҳкумларнинг розилигига кўра уларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар олиб келган ёки юборилган зарур дори воситалари ЖИЭМ тиббий ходимининг хулосаси асосида қабул қилиб олиниши мумкин. ЖИЭМ маъмурияти томонидан суд, прокуратура ва тергов органларининг, шунингдек тегишли соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг сўровига асосан маҳкумнинг касаллик тарихи нусхаси ва тегишли маълумотномалар берилиши мумкин. Биз махкум  Ражапов Тожиддин Тошматовичнинг умумий соғлиғи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишни ҳохлаймиз.Агар зарур деб топилса унинг соғлиғи ёмонлашганлиги муносабаати билан УЯ 6418 муассасига даволаниш учун юборилишини илтимос қиламиз. 2012 йил 29 декабрдаги ИИВнинг 174-сон буйруғига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2001 йил 8 майдаги 118-сон «Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1039, 2001 йил 8 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 11-сон) ўз кучини йўқотганлиги муносабаати билан чиқарилган янги буйруққа асосан УЯ 6471 ЖИЭМда сақланаётган  эрим  Ражапов Тожиддин Тошматовичнинг ҳақ-ҳуқуқларини назорат қилишда прокуратура органларига ўз илтимосномам ва важларимни тақдим этишга, жазо муддатини ўтаётган жияним соғ-саломат оиласига қайтиб келишини кафолатлашга харакат қиламан. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) ва 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунларида фуқароларнинг ҳуқуқий соҳалардаги мурожаатларининг асосий қоидалари, кўриб чиқиш тартиби, муддати ва ҳал этиш принциплари белгиланган. Фуқароларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини амалга ошириш илтимоси билан ариза (мурожаат) келиб тушганда, уларни кўриб чиқиш ваколати бўлган, мулкий шаклидан қатъи назар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, корхоналар масъул ходимлари, раҳбарлари ёки бошқа масъул ходимлар аризаларни объектив ва ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш, шу мурожаатлар бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисида фуқароларга хабар бериш каби мажбуриятларни бажаришлари шартдир. Аризада кўрсатилган талаблар юзасидан берилган рад жавоби фуқаролар эътиборига ёзма равишда, сабаблари кўрсатилган ҳолда етказилади. Ариза ёки шикоятни ҳал этиш учун махсус текширувлар ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлса, тегишли орган, корхона, муассаса, ташкилот раҳбари ёки ўринбосари ариза ёки шикоятни ҳал этиш муддатини истисно тариқасида узайтириши мумкин. Бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахс­га маълум қилинади. Бунда мурожаатни кўриб чиқиш муддати икки ойдан ошмаслиги керак.Эслатиб ўтаман яна ушбу қонунда мурожаат қилганлик учун таъқиб қилиш, жазолаш, қийноқларга солиш ман этилади.

Сизга ҳурмат  билан маҳкум Ражапов Тожиддин Тошмановичнинг қонуний вакили

Ғойипова Санобар

Шерқуловна

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares