![]() | |
Пикет иштирокчилари Швеция ҳукуматидан имомга суиқасд терговининг янгиланишини талаб қилишмоқда; Uznews.net |
21 феврал куни Швецияда имом Обид қори Назаровга бўлган суиқасдни суриштириш талаби билан акция бўлиб ўтди, орадан икки йил ўтиб ҳам жиноятчилар топилгани йўқ.Швед парламенти Ригстаг биноси олдидани майдонда – қор ва шамолга қарамай эллектача одам йиғилди.Уларнинг асосий талаби: 2012 йилнинг 22 февралида имомга қилинган суиқасд терговини янгилашдир. Бундан ташқари, пикет пайтида Ўзбекистондаги қатағонларни тўхтатиш, ўнлаб сиёсий маҳкумлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифатчилар ва журналистларни озод қилиш чақириқлари янгради.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, пикет ва митингни Прагада – Ўзбекистон президенти ташрифи пайтида ўтказиш режаланган. Бироқ ташриф қолдирилди, шунинг учун акцияни Швецияда ўтказишга қарор қилишди.
Пикетда иштирок этишни мўлжаллаган таниқли Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўтабар Тожибоева, соғлиғи туфайли унда иштирок қила олмади.
У акция иштирокчиларига бир қанча шиорлар жўнатган, бунда «Ўтюраклар клуби» сиёсий маҳкумлар озодлиги, 2005 йилги Андижон қирғини суриштируви
![]() | |
Ўзини Аҳмад дея таништирган имомнинг яқинларидан бири, швед шифокорлари унинг соғлиғини астойдил кузатаётганини айтади. Uznews.net |
ва ўзбек пахтачилигидаги қуллар меҳнатининг тўхтатилишини талаб қилган.
Акция иштирокчилари Обид қори Назаров соғлиғининг яхшиланишидан умид қилишда давом қилишмоқда.
«Икки йилдан буён комада қолаётганига қарамай, швед шифокорлари унинг вазиятини барқарор ушлаб туришибди дейди, ўзини Аҳмад дея атаган унинг яқинларидан бири.
2012 йилнинг 22 февралида таниқли имом Назаров, Швеция шимолидаги Стремсунд шаҳридаги уйидан чиқишда бошидан оғир яраланди. Суиқасддан буён у комада қолмоқда.
Швецияда имомга суиқасдга шерикликда гумонланган ўзбекистонлик эр хотин Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатовлар ҳибсга олинган эди.
Бироқ, икки марта уларнинг ишини кўриб чиққан швед суди, уларни айблаш учун жиддий далиллар
![]() | |
Акция иштирокчилари Швеция ҳукуматини сиёсий қочқинларнинг ҳавсизлигини таъминлашга чақиришди; Uznews.net |
йўқлиги боис оқлаган.
Суиқасдда асосий гумондор – Юрий Жуковский – суиқасд содир этилиши билан Россияга кетиб яширинган, унинг излари ўша жойда йўқолган.
Имомнинг ўғли Довудхон Назаров бир неча бор швед ОАВга интервью бериб, унинг оиласи, қотилликка уриниш Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкиллаштирилганига ишонишини билдирган.
Имом Обид қори Назаров 1998 йилдан буён қочқинликда, Ўзбекистонда у ҳукумат томонидан, президент Ислом Каримовнинг энг ашаддий душманларидан бириси саналади.
Балки минглаб, балки юзлаб одамлар Ўзбекистонда у баҳона диний экстремизм ва ваҳобийликда айбланиб қамалишган.
Бугунги кунгача мамлакатда Обид қори Назаров даъватлари ёзилган ёзувларни эшитишгани учунгина айбланаётган одамларга қарши жараёнлар давом этмоқда.
Uznews.net