Ўзбекистонда айни дамда «Сой – сойга оқар, бой – бойга боқар» дейдиган замон бўлди.
Мана шундай даврда кимга қийин? Қийнидан қийин касалманд, бетобу беморга қийин.
Нафақадаги серфарзанд она Асия ая Тошмуҳаммедова Сурхондарё вилояти, Қўмқўргон тумани, «Ҳуррият» МФЙ, Нодира кўчаси 8-уйда истиқомат қиладилар.
Асия аяни анчадан бери ўтпуфаги қийнаб келарди.
Академик Вохидов номидаги республика ихтисослаштирилган жаррохлик маркази мутахассисларининг текширув натижалари онахоннинг ўтпуфагида тош борлигини кўрсатди.
Айни дамда Асия Тошмуҳаммедова айни тиббиёт муассасасида ўт пуфагимни жарроҳлик йўли билан олдириш мақсадида даволанмоқда.
Аҳотлига маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26-февралдаги ПФ-3214-сонли “Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Республика ва вилоятлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволаниш ҳуқуқига эга имтиёзли аҳоли гуруҳи тўлиқрорқ акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони тўққизта килиб белгиланган (1-2- гуруҳ ногиронлари, II-жаҳон уруши вақтида фронт ортида меҳнат қилганлар, болаликдан ногиронлар, ғирт етимлар, ёшга доир ишламайдиган нафакахўрлар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ногиронлар, байналминал жангчилар, ўз-ўзини бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам
таъминланган оила аъзолари).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 08 июндаги 264-сонли Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Имтиёзга эга аҳоли гуруҳига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш харажатларини қоплаш тартиби”га мувофиқ ҳудудий соғликни сақлаш бошқармалари қошидаги тиббий-танлов комиссияси тузилган бўлиб, ушбу комиссия қарорига кўра фуқароларга Республика ёки вилоят тасарруфидаги ихтисослаштирилган шифохоналардан бирига ўрнатилган тартибда йўлланма (ордер) ажратилиши белгилаб қўйилган.
Қонунда кўрсатилган ҳуқуқларидан фойдаланишни эса, ҳамма ҳам истайдит, албатта.
Бироқ, минг афсуски, даволанишга муҳтож аҳолининг шўрлик бемор қатлами Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида биргина ордер олиш учун йиллаб навбат кутишга мажбур бўлишаётир.
Натижада кейинги пайтларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан тушаётган шикоят, аризалар ҳисобига бойиб бормоқда.
“… Менинг оилавий шароитим оғир. Ҳозирги кунда даволанишга ва ўт пуфагимни жарроҳлик йўли билан олдириб ташлашга маблағим етарли эмас.
Менга академик Вохидов номидаги республика жарроҳлик марказида даволаниш учун жорий йилнинг март ойи учун бепул йўлланма (ордер) беришингизни сўрайман” деб ёзади сурхондарёлик нафақадаги серфарзанд она Алия ая Тошмуҳаммедова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдами Бош бошқармасига йўллаган ўз аризасида.
Хабарни ХОЛИСХОН тайёрлади.