Ўзбекистондаги маҳалла оқсоқоллари-ю, котиблари росаям таъмагир бўлиб кетишган.
Ишонмайсизми?
У ҳолда, фуқаро Бахтиёр Атабоевнинг бошидан кечирганларини эшитиб кўринг.
Атабаев Бахтиёр Баратуллаевич Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳар, Ширин МФЙ, А.Қодирий кўчаси, 104-уйда оила аъзолари билан истиқомат қиладилар.
Барча ўзбекистон аҳолиси каби Бахтиёр аканинг оиласи ҳам кам таъминланган, шунингдек, соғин сигир ва бузоқга муҳтож
оилалардан бири ҳисобланаркан.
“Қора мол боқиш учун етарли ҳажмда молхона ва озуқа сақловчи омборхонам, ҳамда улчами 0,5 сотох келадиган томорқам мавжуд булиб, чорва молларини парваришлаш мумкин. Оила аъзоларим кисман ишсиз. Мен 2013 йил УЯ 6476 ЖИЭМ манзил колонниясидан озодликка чикдим. Соғлиғим йук. Оиламиз кам таъминланган оилалар тоифасига кирса-да, маҳалла раиси маълумотнома бермай югуртириб қўйди” дея куйинади Бахтиёр Атабаев.
Гап шундакИи, фуқаро Атабоев оила аъзолари билан кенгашиб, ўзи яшаётган маҳаллада шахсий хўжалигида чорвачиликни ривожлантириш мақсадида тегишли тижорат банкидан ўғли Атабаев Элёр номига мақсадли кредит расмийлаштириш учун махсус бланкага ёзиладиган тавсиянома олиш илинжида жорий йилнинг январь ойи бошида «Ширин» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Махмуд Тешабоевга мурожаат килади.
Лекин Сирдарё шаҳридаги «Ширин» МФЙ раиси Махмуд Тешабоев ҳар гал «отанга бор, онанга бор» қабилида иш тутиб, тавсиянома беришдан бош тортшдан толмайди.
Ҳатто Банк ходимлари ҳам кридет олиш истагидаги фуқаро Бахтиёр Атабоев хонадонида бўлиб, критед олувчининг шарт-шароитлари билан танишиб, зарурий тавсияларини беришди.
Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 14 апрелдаги 275-В, 41, 113 сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН «Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-308сонли қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 104-модда) мувофиқ тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш
Мазкур Низом асосида тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Бандлик жамғармаси) маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун микрокредитлар ажратиш қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига Бандлик жамғармаси кредит линияси ҳисобидан чорвачиликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли мақсадли микрокредитлар (кейинги ўринларда — микрокредитлар) миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 80 бараваригачани ташкил этади.
Мазкур Низом асосида микрокредитлар фақат кам таъминланган оилаларга берилади. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини кам таъминланган оилалар сифатида эътироф этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Гап шундаки, Чорвачиликни ривожлантириш учун кам таъминланган оилаларга микрокредитлар ажратишга маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашлари тавсияномалари асос бўлиб хизмат қилади.
Ушбу микрокредитлар шартнома асосида 3 йилгача бўлган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинининг Кенгашлари томонидан чорвачиликни ривожлантириш учун банк томонидан кредит берилиши тўғрисидаги тавсияномада шахсий ёрдамчи хўжалиги ёки деҳқон хўжалигида қорамол боқиш учун шароит мавжудлиги, ушбу оила кам таъминланган оила эканлиги, унинг таркибида доимий иш жойига эга бўлмаган оила аъзолари мавжудлиги алоҳида таъкидланиши лозим.
Тавсиянома маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашининг раиси томонидан имзоланиб, гербли муҳр қўйилган бўлиши лозим.
Қарз олувчилар микрокредитларни қайтарилишини таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этишлари мумкин: мол-мулк гарови; банк ёки суғурта компанияси кафолати; учинчи шахс кафиллиги; қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтарилмаслик хатарининг банк-бенефициар фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Микрокредит ҳисобига сотиб олинган қорамол мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Сотиб олинган қорамол кредитни қайтариш таъминоти сифатида гаровга олинганда, ушбу қорамолнинг ўлиб қолиши, ўғирланиши, табиий офатлар натижасида нобуд бўлиш ҳолларидан банк (бенефициар) фойдасига суғурта қилинади.
Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги 3 (уч) нусхада кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарздор имзоларидан кейин, банк томонидан мазкур кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади.
Икки ойдирки ўзи истиқомат қилаётган «Ширин» МФЙ раиси Махмуд Тешабоевдан керакли маълумотномани ололмасдан сарсонликда юрган Бахтиёр Аатабоев тегишли юқори идораларга йўллаган ўз шикоятларида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23-мартдаги ПК-308 сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг «маҳалла қўмиталари кафиллигида тижорат банклари томонидан имтиёзли-мақсадли кредит ажратилиши» тўғрисидаги 3-бандига асосан менинг оиламга банк томонидан таъминланувчи меҳнат ва аҳолини иш билан таъминланган биржа маблағи ҳисобидан қора мол сотиб олиш учун етарли маблағ ( 10 000 000 сўм) миқдорида ажратилиши учун тавсиянома берилишини сўрайман” ўз талабларини илгари сурмоқдалар.
Бироқ, тажрибадан маълумки, маҳаллалар томонидан бериладиган ҳар бир маълумотноманинг ўз нарх-навоси бор.
Агарда гап банкларга кридет олиш мақсадидаги маълумотномалар ҳақида кетадиган бўлса… Энди… Бунинг нархи анчагина салмоқлироқ бўлади.
Акс ҳолда Атабоев шу кунгача ўз маҳалласидан керакли маълумотномани олган бўларди-да.
Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади