Хуқуқ химоячиси ва журналист Остонақулов Турсунқул

                                   

Tursun aka    Хуқуқ химоячиси ва журналист Остонақулов Турсунқул (Турсун Бек Тўразода)нинг хаёти ва ижодига бир назар солсак, у 1966 йил 15 январда Жиззах вилоятининг Зомин туманида  уқитувчи оиласида дунёга келган.Журналист ўз хотираларида волидаи муҳтараммаси Хайрия Тўхлиева  у таваллуд топган куни вафот этганлиги, болалик йиллари Тожикистон Республикасининг   ҳозирги Истаравшан шахридаги болалар уйида ўтганлиги хақида хикоя қилади. Отаси Тўразода Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона педагогика институтининг география факультетини тугатиб,  Сармич кишлоғидаги Ҳамид Олимжон номли 15-ўрта мактабда  40 йилдан зиёд фаолият кўрсатган зиёлийлардан бири эди. Турсун Бек Тўразода умумтаълим мактабида ўқишни тугатиб собик Иттифоқ Совет Армияси сафида харбий хизматни ўтаб келгач, Н.Островский номидаги Тошкент давлат  Театр  ва рассомчилик  санъати институтига ўқишга кириб, дастлаб Ховос тумани маданият уйида бадиий хаваскорлик тўгараги услубчиси, кейинчалик  шу тумандаги Акмал Икромов номли тўққиз йиллик мактабда мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлаган.1994 йил Ўшлик журналист  ва редактор Жўра Умарқуловнинг таклифига кўра “Сирдарё хақиқати” газетасида харф терувчи, махсус мухбир лавозимларида ишлаб, 1996 йилда биринчи бор ўша пайтда Сирдарё вилояти хокими булиб ишлаган Қувалик Ўктам Қўчқорович Исмоиловнинг  ташаббуси билан очилган вилоят телерадиокомпаниясида муҳаррир бўлиб иш бошлайди.Радио ва телеведениеда ишлаш сирларини ўрганади.2000 йил професссор Азиз Жураев Турсун Бек Тўразодани “Озодлик” радиостанциясида ишлашга таклиф этади.Бу ерда унга  ўзи асли Афғонистонлик Америкада таҳсил олган  тилшунос олим Азизулло Орол радиожурналистика бўйича устозлик қилади.”Озодлик”нинг ўзбек шўъбасида фаолият олиб бораётган Зикрилло Ишонч, Рахматулло Қўлдошев, Садриддин Ашуров, Гулчехра Нуруллаева, Носир Зокир каби  бошка  журналистлардан ҳам соҳага оид кўп жиҳатларни ўрганади.2004 йил февраль ойида журналист радиодан кетади ва Ўзбекистондаги илк мустақил нашрлардан бири бўлган  “Хуррият” газетаси билан хамкорлик қилади.Лекин афсуски газетада эълон қилинган  Тошкент вилояти, Бука тумани ЙХХБ ходимларининг қонунбузарликлари ҳақидаги    журналистнинг “Йўл тузарми ёки йўл тўсар” деб номланган мақоласидан кейин бош муҳаррирнинг оғмалиги оқибатида мақолага раддия эълон қилиниб хамкорликка чек қўйилади.Журналист ўз хотираларида Самарқандлик Фирдавс Абдуҳолиқов асос солган “Даракчи” газетасида журналист Анвар Намозов билан ҳамкорлик қилиб самарали меҳнат қилганлигини эслаб ўтади.2007-2008 йилар НТТ телеканалида ижтимоий роликлар тайёрлаш лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этади.2007 йилнинг кузида Шахс эркинликларни химоя қилиш ташкилоти вице-презеденти Марат Захидов Турсун Бек Тўразодани хуқуқ химоячиси сифатида аъзоликка қабул қилади.Журналист телеведениедан кетади ва бор куч ғайратини инсон хуқуқларни ҳимоя қилиш ишига бағишлайди.Хуқуқ химоячисига биринчи таҳдид дастлаб, “Сирдарёавтотеххизмат” деллерлик корхонасининг раҳбарияти илтимосига кўра 2008 йил  Гулистон шаҳар прокуратурасидан бошланади.Ўша пайтда прокурор бўлиб ишлаган  Молдабеков  унинг гувоҳномасини олиб қўяди.Орадан бир ҳафта ўтиб кечирим сўраб гувоҳномани қайтариб беришади.Эслатиб ўтамиз хуқуқ химоячиси Чернобль ҳалокати қатнашчилари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра навбатсиз  ва “шапка” сиз автомашина олишларини химоя қилади.Бу коррупциялашган айрим воситачиларга ёқмайди.2010 йил октябрь ойларида журналистни вилоят прокуратурасига чақириб гувоҳномасини зудлик билан топшириш ҳақида огоҳлантиришади. Қандайдир номаълум шасхлар Шахс эркинликларни химоя қилиш ташкилоти вице-презеденти Марат Захидовнинг Тошкент шаҳридаги яшаётган уйига бориб, Турсун Бек Тўразодани аъзоликдан олиб ташлашни талаб қилишади. Уни қўрқитишади.Ноилож қолган ҳуқуқ химоячиси хужжатини ташкилотнинг Янгийўл шаҳрида жойлашган ваколатхонаси котибаси Раиса опага топширади. Шундан кейин Турсун Бек Тўразода  Ўзбекистон инсон Хуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти аъзолигига қабул қилинади.Буни эшитган айрим ваколатли идоралар ходимлари саросимага тушиб қолишади. БМТнинг Ҳуқуқ Ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари – булар “якка ёки бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқларини тарғиб қилаётган ёки ҳимоя қилинишини талаб қилаётган кишилардир”. Ушбу ҳужжатдаги қоидалар юридик кучга эга бўлган бошқа ҳужжатлардан фарқ қилиб, ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятига тегишли конвенция ва пактлардан олиниб жамлангандир. Декларацияда ўзларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга бўлган ҳуқуқларидан фойдаланаётган кишиларни ҳар томонлама ҳимоялашни таъминлаш давлатнинг тўғридан-тўғри мажбурияти эканлиги баён қилинади. Шунингдек, Декларацияда яна бир қанча ҳуқуқлар эълон қилинади: инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳуқуқи, сўз эркинлиги ҳуқуқи, инсон ҳуқуқлари бузилиши фактларини қайд қилиш ҳуқуқи, ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун маблағ излаш ҳуқуқи, ҳукумат ва бошқа идоралар ҳаракатларини танқид қилиш ҳуқуқи, халқаро идоралар ҳимоясини излаш ҳуқуқи. 2000 йили ушбу Декларацияга риоя қилинишини назорат қилиш учун БМТ Бош Котибининг Ҳуқуқ Ҳимоячилари бўйича Махсус Вакили тайинланди. Унинг вазифаси – давлатларга ташриф буюриб ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволини ўрганиш ва баҳолашдир. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзлари ҳам унга ўз шикоятларини юбориб, ўзлари дуч келаётган тўсиқлар, уларга нисбатан қилинган таҳдидлар ва муомала тўғрисида хабар берадилар. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволи билан жамиятда содир бўлаётган ҳодисалар ўртасида маълум боғлиқлик бордир, чунки, одатда ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишлаш шароитларининг ёмонлашуви – ушбу мамлакатда эркинликларнинг умумий бўғиб ташланишига тўғри келади.Кўпчиликнинг фикрича Турсун Бек Тўразода бир вақтлар “Озодлик” радиосининг мухбири бўлганлиги учун ундан “алам”и борлар “ўч” олишди деб ўйлашади.Балки бу тўғридир.Тўғри гап кимга ҳам ёқади.Лекин… Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида: «Ҳар бир инсон эьтиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эьтиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳарқандай восита билан, давлат чегараларидан қатьи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади», – дейилади. Худди шундай қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида ҳам келтирилади. Инсоннинг эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқи инсонга туғилганиданоқ тегишли бўлган ҳуқуқи ҳисобланади. Шунинг учун мазкур модда: «Ҳар бир инсон…» деган жумладан бошланади. Зеро, табиий-шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир. Дейлик, инсон сиёсий ҳуқуқлардан бўлган сайлов ҳуқуқига 18 ёшдан эга бўлади. Эьтиқод эркинлигига эса инсон туғилганидан то сўнгги лаҳзасигача ҳамиша эгадир.Турсун Бек Тўразода худосиз эмас, атэист эди. Намоз ўқимаса ҳам, масжидга бормаса ҳам, у ўзини қонун посбони деб ўйлаган шаккоклардан қўрқар эди.Чунки журналистнинг наздида улар ўзларини қўриқлаётган йиртқичга ўхшар эди. Қолаверса, жамиятдаги фаол ахборот алмашув, фикрларнинг бир-бирини тўлдириб, такомиллашиб бориши мамлакатларнинг ривожи ва барқарорлиги учун, одамлар ҳаётининг фаровонлашуви ва мукаммаллашуви учун зарурий шарт ҳисобланади. Фақат изчил фикрлаш жараёни ҳаётбахш демократик жамиятни барқарор этади.Эркин фикрлайдиган одам бир зумда давлатига жамиятига қарши бўлиб қолмайди.Ҳар бир инсон Ватанига, киндик қони тўкилган заминига илҳақ бўлиб дунёга келади.Одамлар соясида яшаш гуноҳ. Журналист ҳам одамлар орасида бўлди.Мамлакат иқтисодини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган фермерлар ҳаракатини қўллаб-қувватлади.

ФЕРМЕРЛАР ҲУҚУҚИ БУЗИЛГАНДА: Фаранглар айтгани каби: «Сизнинг эркинлигингиз менинг бурнимнинг учига келганда тугайди!»

Ушбу мақола интернет саҳифаларида кенг оммага эълон килинганидан кейин журналистга тазйиқ бошланади. Албатта, Интернетдаги веб-саҳифаларни «оммавий ахборот воситалари» сирасига киритиш қатор ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда Интернет веб-саҳифаларини «оммавий ахборот воситалари» сифатида «тартибга солиш» технологик жиҳатдан мураккабликлар туғдиради. Масалан, «оммавий ахборот воситалари»ни белгиловчи барча таърифларда аниқловчи белги тариқасида уларнинг «даврийлиги», яъни маълум муддатда изчил чоп этилиши, эфирга чиқиши назарда тутилади. Интернет тармоғи веб-саҳифаларининг янгиланиши эса бу талабга кўпинча тўғри келмайди. Веб-саҳифаларнинг мазмуни кўпчилик ҳолларда бошқа оммавий ахборот воситалариники каби дарҳол ва тўлалигича янгиланмайди, аксинча оз-оздан ва доимий тарзда янгиланиб туради. Шунинг учун бу Интернет веб-саҳифаларнинг бир «сони»ни бошқасидан ажратиш мушкулдир. Ҳар куни шу нарсага гувоҳ бўлишимизга тўғри келмоқдаки, у ёки бу поғонадаги амалдорлар, қонунчилар, тўралар сўз эркинлигини чеклашга ҳаракат қиладилар ва бунинг учун шундай баҳонани кўндаланг қўядилар: «Агар қўйиб берсанг, бу журналистлар нималарни ёзишмайди – натижада осойишталикка путар етади, барқарорлик йўқолади…» Бу озгина ваҳима туғдирувчи даъватдир.Журналист ҳам давлат қонунларини ҳурмат қилади.Конституцияга ҳеч қачон қарши бормайди.

Сўз эркинлигига беқорарлаштирувчи омил сифатида эмас, айнан барқарорлаштирувчи омил сифатида қарашни ўрганишимиз керак. Тўғрироғи, бу қарашни ижтимоий фикрга сингдиришимиз зарур. Ахир, фикрлаб кўрайлик, агар жамиятда у ёки бу иллатлар авжига чиқаётган бўлса ҳамда беқарорликни олдини олиш баҳонасида бу муаммолар ҳақида гапирилмаса, охир-оқибатда жамият сўз эркинлиги туфайли беқарорликдан эмас, яширилган дардларнинг хуружидан юзага келган таназзул бўҳронидан қулайди. Албатта, сўз эркинлиги ҳам ноқулайликлар туғдириши мумкин, аммо, биринчидан, бу ноқулайликлар иллатга ботган тўралар, коррупционерлар, таъмагирлар, халқ насибасини туя қилаётганлар учун танқид туфайли туғиладиган ноқулайликдир, ҳалол одамлар учун ноқулайлик эмасдир, иккинчидан, сўз эркинлиги туфайли юзага келадиган беқарорлик иллатларни яшириш туфайли оқибатда юзага келадиган беқарорликнинг олдида ҳеч нарса эмасдир.

Тафсилотлардан узоқлашманг.

2007 йил 08 октябр кунида Зомин тумани хокими С.Субхонқулов қишлоқ хўжалигида фойдаланмаётган ер майдонларини туман ер захира фондидан чиқариш хақида 481-сонли қарор чиқариб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 24 ноябрдаги «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  1994 йил 31 мартдаги «Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар туғрисида»ги қарорини бажарлишини таъминлаш, Ғаллакор, Истиқлол қишлоқ фукаролар йиғинлари жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳолининг уй-жой қуришга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб туман ер ажратиш давлат комиссиясининг 2007 йил 25 –июндаги 07-44-сонли далолатномасини кўриб чиқиб, фойдаланилмаётган 40, 0 гектар ер майдони аҳолига бўлиб берилган ва тегишли хужжатлар расмийлаштирилган.2010 йил 29 май куни Зомин тумани хокими ва бошқа манфаатдор шахсларнинг норасмий кўрсатмалари асосида Жиззах вилояти ИИБ ходимлари майор Довурбоев Тулқин,(хозир қамоқда) узини МХХ ходимиман деб таништирган подполковник Боир Алиев (хозир итсеъфода) 10 нафар спецназ бригадасини жалб қилган холда Даштободлик фермер Норбоев Шухрат Худойбердиевичнинг хонадонига санкциясиз бостириб киришиб,  тинтув ўтказишиб, 2010 йил 1 июн куни Зомин тумани прокурори Х.Абдуллаевдан (хозир қамоқда) шахсан ўзлари ташаббус кўрсатиб, фермерни қамоққа олиш ҳақида санкция олишади.Гўёки фермер Норбоев Шуҳрат Зомин тумани архитектура ва шаҳарсозлик бўлимида шартнома асосида ишлаб келаётган Мухаммадиев Дилшод Ғаниевич билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Зомин тумани собиў хокими С.Субхонқуловнинг 10.08.2007 йил санасидаги №481-сонли «Кишлок хужалигида фойдаланмаётган ер майдонларини туман захира фондидан чиқариш тўгрисида»ги қарорининг 4-бандига ўзгартиришлар киритиб, ушбу сохталаштирилган қарорни асос қилишиб, 2006 йил 30 декабр кунги 272-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра фуқароларга уй-жой қуриш учун ажратиладиган ер майдонларини фақат ким ошди савдоси орқали амалга оширилиши кўрсатилган бўлишига қарамай, ушбу қарор талабларига зид  равишда 2008-2009 йиллар давомида Қуёнокли қишлоғида яшовчи 8 нафар фуқародан 28 ер участкаси олиш учун жами 11.150.000 сум пул олиб, уларга сохта архитектура хужжатлари тайёрлаб берганликда айбланиб, хибсга олинган ва  унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-кисми «а» бандида назарда тутилган айблов эълон қилишиб, УЯ 6413 сонли Ховос терогов ҳибсхонасига  ташланган эди.Зомин туманининг амалда ишлаётган хокими Ў.Б.Азимов, (хозир қамоқда) бу ишга ваколати бўлмаган ички ишлар бошқармаси ходимлари фермер Ш.Норбоевнинг бўйнига собиқ туман хокими С.Субхонқулов ва меъмор, ер тузувчи, Д.Муҳаммадиевларнинг айбини хам юклаш мақсадида қонуний ерга эгалик қилиб турган аҳолининг хақ-хуқуқларини бузишди.Оқибатда бегуноҳ фуқароларнинг қонун билан қуриқланадиган манфаатларига катта зарар етди.Мен оддий дехқонларни ва ахолини хуқуқини химоя илиб чиқдим холос деган эди журналист Турсун Бек Тўразода. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб платаси томонидан ушбу масала ўрганиб чиқилди. Зомин туманида жуда катта ер майдонлари, сув ресурслари мутлоқ эгаллаб олинганлиги, одамлар орасида норозилик, ишсизлик сезилиб турганлиги уларнинг инсон ҳуқуқлари ташкилотига ёзган аризаларида яққол кўзга ташланар эди. Бу тумандаги «Дон риз» фермер хужалиги рахбарига ёкмади.Ўзбекистон Республикасида ер давлат мулкидир, яъни умуммилий бойликдир, у давлат томонидан мухофаза қилинади ва хамда  олди-сотди  қилинмайди,  айирбошланмайди,  ҳадя этилмайди.Халкаро Инсон Хукуклари Ташкилоти хақсизлик занжирини узиб, 2010 йил 23 август куни  кеч соат 20-00 ларда ноҳакдан қамоққа олинган фермер Шухрат Норбоевни тутқунликдан озод бўлишига эришди.Афсуски хуқуқ химоячиси Турсун Бек Тўразоданинг бу харакатлари Зомин туманида яшовчи айрим бойларга ёкмади.Улар Даштобод шаҳрида яшовчи, ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган, фирибгар ва товламачи фуқаролар Абубакр Алимов ва Насиба Эгамбердиеваларни ёллаб, 2010 йил 23 август куни эрталаб дастлаб Гулистон шаҳар дехқон бозорига, соат 12-00 га томон АТБ Асака банкнинг Сирдарё вилояти филиали атрофига хуқуқ ҳимоячиси Турсун Бек Тўразодани таклиф этишиб, пора билан ушлаш мақсадида уюшадилар.Жиззах вилояти хуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Турсун Бек Тўразодани Сирдарё вилояти хуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда айнан у яшаётган Гулистон шаҳрида ушлашлари режалаштирилган эди.Шу куни фирибгар ва товламачи шахслар Абубакр Алимов ва Насиба Эгамбердиеваларнинг хуқуқий ёрдам беришни сўраб телефон орқали қилган қистовлари билан Турсун Бек Тўразода ноилож Гулистон шаҳрининг 3-мавзеси бозорчаси олдига келади.Шу вақтда Жиззах ва Сирдарё вилоятидан бирлашган 15 нафар хукуқни мухофаза этувчи идора ходимлари  Супер маркет ичига кириб Рахмонқул  ва Солижон деган шахс бошкарувидаги «Нексия»да ўтирган Сирдарё вилояти ИИБ ТКБ ходими Халимов Хусан  ва бошқалар иштирокида Абубакр томонидан газетага ўралган аёллар кашелоги ичига солинган ва махсус пигмент билан дорилаб олдиндан тайёрлаб қуйилган «қўғирчок» пулларни  хуқуқ химоячиси Турсун Бек Тўразодага бериб уни товламачилик жинояти билан ушламоқчи бўлишади.Лекин бахтли тасоддиф туфайли хуқуқ химоячиси мазкур инсидентни сезиб қолиб, воқеа жойидан зудлик билан кетади.Чунки шаҳарнинг 3-мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлар тепасида махсус хизмат ходимлари яхши ўрнашиб журналистни пул олишини кутиб ўтиришган эди.

            Шу воқедан кейин Турсун Бек Тўразода  ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро ташкилотларга  баёнот беради.Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон  Тошанов веб саҳифа орқали  дарҳол бу хақда халқаро хамжамиятга хабар беради.

 

 

Пресс-релиз №23, 27.08.2010 йил.

 

                       ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ ТУЗОҚҚА ИЛИНМАДИ!

 

 Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон бўлими вакили, журналист   Турсун   Бек  Тўразодага нисбатан ҳуқуни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилган қўлга олиш операцияси ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳушёрлиги туфайли амалга ошмай қолди. Бу ҳақда унинг БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга йўллаган мурожаатида таъкидланади. Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳрида яшовчи фуқаролар Абубакр Алимов ва Насиба Эгамбердиевалар воситасида шу йилнинг 23 август куни Гулистон шаҳар деҳқон бозори ҳудудидаги “Асакабанк”нинг Сирдарё вилояти филиали ёнида  Турсун   Бек  Тўразодани алдаб чақириб, қўлга олишни режалаштиришган.Сценарийга кўра, фуқаролар ҳуқуқ ҳимоячисидан ўз муаммоларини бартараф этиш учун кўмак сўраши ва унга кукунланган пулларни тутқазиши лозим эди.

  Учрашув жойида Сирдарё вилояти ИИБ терророризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходими Ҳусан Ҳалимов бошчилигида махсус пигмент билан ишлов берилган пул ҳамда видео мосламалар, бошқарманинг тезкор вакилларини ҳуқуқ ҳимоячиси сезиб қолди, воқеа жойидан бозордаги кишилар воситасида қочишга улгуради ва операция барбод бўлди.Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича журналист Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Президент ва қатор халқаро ташкилотларга мурожаат қилган. Ўзига нисбатан бундай провакациянинг амалга оширилишига шу йилнинг 29 майида зўровонлик билан ҳибсга олинган даштободлик фермер Шуҳрат Норбоевнинг оқланиши ва озод қилиниши сабаб бўлди, деб ҳисобламоқда.

  Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аввалги релизларида маълум қилганидек, 2010 йилнинг 29 май куни Жиззах вилояти ИИБ майори Тўлқин Довурбоев ҳамда ўзини МХХ ходими деб таништирган истеъфодаги подполковник Боир Алиев етакчилигидаги 10 нафар махсус хизмат ходимлари фермер Шуҳрат Норбоевнинг уйига бостириб киришган. Хонадонда тинтув ўтказиб, хонадон вакилларига тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг Шуҳрат Норбоев Зомин тумани ИИБ томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш, фирибгарлик жиноятларида айбланди. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиси  Турсун   Бек   Тўразода  ва ҳимоячининг саъй-ҳаракатлари билан фермерга қўйилган айблов тасдиқланмади, у оқланди. Муқаррар жазодан қутулишни хоҳлаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари юқоридаги сценарийни амалга ошириши ва Ўзбекистонда қўлга олинган ҳуқуқ ҳимоячилари рўйхатига янги номни тиркаши лозим эди…

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратурасини изоҳ беришга чақиради. Жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятни ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист  Турсун  Бек  Тўразода  ҳимоясига чорлайди.

ЭЗГУЛИК

2010 йил фермер Шухрат Норбоев уйига бостириб кирган Жиззах вилояти ИИБ полковниги ўша йили тезкор тадбир пайтида қўлга тушган жиноятчи аёл билан дон олишиб, ўзининг никохдаги хотини Насиба Довурбоевани икки нафар вояга етмаган фарзанди билан кўчага хайдайди. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди таниш-билишчилик асосида никохдан ажратиш хақида хал қилув қарори чиқаради.Бундан норози  бўлган Насиба Довурбоева Инсон Хуқуқларини Химоя қилиш ташкилоти вакили Турсун Бек Тўразодага ариза билан мурожаат қилади.Шундан кейин химоячи ўз химоясидаги муштипар аёлни суднинг кассация босқичида самарали химоя қилиб, биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилишга эришади.Лекин оиласини ва фарзандларини қон қақшатган полковник Тўлқин Довурбоев истеъфога чиқарилади ва 2012 йил декабр ойида жиноят содир этиб қамоққа олинади.

Жиззах шаҳрида яшовчи милиция полковниги, 42 яшар Тўлқин Довурбоев маҳкамага тортилади. Жиззах вилояти прокуратураси  томонидан одам ўлдириш ва ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлашда айбланаётган собиқ милиция ходимининг иши юзасидан чиқарилган айблов хулосаси жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судига ўтказилади. Вилоят проркуратураси томонидан олиб борилган жиноят иши тафсилотларига кўра, Тўлқин Довурбоев кўп йиллар Жиззах вилояти Пахтакор тумани ИИБ бошлиғи, Зомин тумани  ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаб, 2011 йилда истеъфога чиққан. Собиқ полковник 2012 йилнинг 31 декабрь куни вилоятнинг  Зомин тумани Аччи қишлоғида яшовчи ота-онасини янги йил байрами билан қутлаш баҳонасида келган укалари Дилшод ва Муҳаммадни отиб ўлдирганликда айбланди.

Суд баллистик экспертизаси хулосасига кўра, собиқ милиция бошлиғи тарафидан 16 калибрли ов милтиғидан отилган ўқ Дилшод Довурбоевнинг юрак кўкрак соҳасини тешиб ўтган. Қочишга уринган Муҳаммад Довурбоевнинг эса орқа мия қисмига текан. Суд тиббий психологик экспертизаси полковникни кучли руҳий зўриқиш оқибатида жиноятни содир этганини аниқлаган. Укалар 2013 йилнинг 1 январь куни Зомин туманида дафн қилинган.

Зоминликларнинг айтишича, можарога оилага қарашли моддий бойликлар устида чиққан жанжал сабаб бўлган.Зомин тумани ИИБда профилактика нозири бўлиб ишлаган Дилшод Довурбоев акаси, полковник Тўлқин Довурбоев билан пул масаласида ота уйида жанжаллашган ва сўнгра даҳанаки жанг ўлим билан якунланган.

Милиция полковниги мамлакат қонунларига кўра, 20 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

“Ҳуқуқ ҳимоячиси” мухолиф эмас нейтрал позицияда турган жамоатчидир.Сен ўз ҳуқуқингни билмасанг сенинг ҳуқуқингдан бошқалар фойдаланади.

“Ҳуқуқ ҳимоячиси” тушунчаси нуфузли ноҳукумат ташкилотининг вакили дегани.Хуқуқ ҳимоячиси фаолияти оркали турли жиноятлардан жабрланганлар ҳам ҳимоя қилинади, уларнинг овозлари эшитилиши имконияти ошади, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари керак бўлган ташкилотлар билан алоқа ўрнатилади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фарқли томони – ўзлари тарғиб қилаётган қадриятларга содиқликдир.Уларнинг орасида турли кишиларни учратишингиз мукин, лекин барчаси инсон ҳуқуқларининг ҳаммага тегишли эканига ва бу ҳуқуқларни инсонлардан ажратиб бўлмаслигига ишонадилар. Жинси, ирқи, миллати, дини, жинсий мансублиги ва бошқа фарқли жиҳатларидан қатъий назар ҳамма инсонларнинг тенг ҳуқуқли эканига уларнинг ишончлари комил. Ҳуқуқ ҳимоячилар – инсон ҳуқуқларини тинч йўллар билан, зўравонликсиз тарғиб қилаётган ва талаб қилаётган кишилардир.

Бутун дунёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг аҳволи ёмонлашиб бораётганини кузатишимиз мумкин. Андозаларнинг қадри тушиб бормоқда, ҳокимиятлар ўзларининг хатоларини санашларини, муаммоларни кўрсатишларини ёқтирмайдилар, инсоннинг эркинлиги тушунчаси эса тобора торайиб бормоқда. Шунинг учун, ҳуқуқ ҳимоячиларининг иши – инсон ҳуқуқларини қадрлашни талаб қилиш, аниқ шахслар ва гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш – жуда муҳим фаолиятдир. Шундай экан, давлатнинг энг оғир муаммолари тўғрисида сўзлашдан ҳайиқмайдиган, ўзбошимчаликка қарши чиқаётган, ҳукумат вакилларининг ҳуқуқбузарликларини ўзларига кўрсатаётган, ёпиқ тизимларни шаффофлаштираётган, ҳокимият учун, баъзан эса жамият учун ҳам энг “ноқулай” бўлган, лекин, ёпиқлигича қолиб кетаверса газак олиб низоларга, катта муаммоларга сабаб бўладиган масалалар устида баҳс юргизаётган кишиларни ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида сўзлашга кун сайин эҳтиёж кучаймоқда.Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишларидаги муваффақиятлари кўпинча ўзларининг бошларига бало бўлиб қайтади, чунки бу муваффақиятлар мустабид ҳукмдорларнинг кучли қаршилигига сабаб бўлади. Ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятисиз давлатнинг ҳаракат эркинлиги чекланмас бўлиб қолади, ва у жамиятнинг ривожланишига ёрдам берувчи механизмдан ҳар бир инсоннинг ҳаётини тўлиқ назорат қиладиган узурпаторга, айрим амалдорлар  нимани хоҳласа шуни қиладиган, чекланмаган зуравонга айланади. Шунинг учун ҳам бу ерда келтирилган таърифдаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг борлиги жуда муҳимдир. Шунинг учун ҳам уларга нисбатан маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилганда уларга самарали ҳимоя ва самарали тергов кафолатланиши зарур. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, дунёда инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурматни яққол кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири – бу ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўз зиммаларига олган ижтимоий вазифаларини қанчалик эркин амалга ошираётганларидир.Сир эмас кейинги пайтларда жуда кўп Ҳуқуқ ҳимоячилари фирибгарлик, товламачилик айби билан қамоққа олинмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам даҳлсиз бўлиши лозим деб ўйлайман.Аслида жаҳон тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак,  ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун маблағ излаш ҳуқуқи низомда белгилаб қўйилган.Бунга фирибгарлик жиноятини тиркаш керак эмас.

2010 йил октябрь ойида Хуқуқ химоячиси энди яна бир жабрдийда  Сирдарёлик фермер Тўлқин Норовни химоя қилади.

 

 

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,  «Сирдарё» СФУ сида фаолият кўрсатаётган «Эркинжон Холиқул ўғли» фермер хўжалиги рахбари 2010 йил 4 август куни тендер танловида қатнашиш учун комиссия аъзоларига хужжатларни топширган, лекин комиссия таркиби номаълум сабабларга кўра танлов шартларни бузиб, тендер кўригини 5 авгут кунига қолдириб, танлов шартларига риоя қилмаган.Тендер танловида «Эркинжон Холикул ўғли» фермер хўжалигига рақиб ҳисобланган «Султон» фермер хўжалигининг молиявий ҳисоб-китоб хужжатлари «Микрокредитбанк» ОАТБ Сирдарё тумани филиали томонидан сохталаштирилиб тақдим этилган бўлишига қарамай Сирдарё тумани «Ер танлаш ва ердан фойдаланишни назорат килиш комиссияси»нинг раиси Б.Мирзақулов томонидан 2010 йил 5 август куни тендерда ғолиб чиққан «Эркинжон Холиқул ўғли» фермер хўжалигига қарор чиқармасдан туман хокими билан ўзаро келишилган ҳолда «Султон» фермер хўжалиги фойдасига қарор чиқариб берилган.Шундан кейин қонунбузилишлар яна давом эттирилиб, 2010 йил 29 августдаги Сирдарё тумани «Ер танлаш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш комиссияси»нинг хулосасига кўра Сирдарё вилояти хўжалик судининг 2010 йил 2 июлдаги №12-10115414(1)-сонли иши буйича ҳал қилув қарори, ҳамда мазкур суд инстанциясининг 2010 йил 18 августдаги №12-10115414(1)-сонли аппеляция қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Шоликор» СФУ худудидаги «Ахмад Темур» фермер хўжалигига қарашли бўлган жами 155,7 га ер майдони ўрганилиб ва ушбу ер майдонлари туман хокимлиги ихтиёрига қайтариб олиниб ер ижара шартномаси бекор қилинган.Юқоридагиларга асосланган холда Ўзбекистон Республикаси «маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига, ҳамда «Ер кодекси»нинг 6-моддасига, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосланиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 октябрдаги Р-3287-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё тумани «Ер танлаш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш комиссияси» қуйидагича хулосага келган: «Шоликор» СФУ худудидан туман хокимлиги ихтиёрида бўлган ер майдонлари ҳисобидан «Шоликор» СФУ худудида фаолият кўрсатаётган «Хасанбой», «Илҳом Барот Акром», «Хайдаробод Хасан», «Шарқ Шоликор Виктор», «Зиё Аброр» фермер хўжаликларига қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида туман хокими Б.Сувонов имзоси билан қарор чиқариб берилган эди.Хуқуқ химоячисининг изидан хуқуқни мухофаза этувчи орган ходими     Ғайрат Усмонов тушади ва фермерни ва унинг дўсти  Сирдарё тумани экология бўлими бошлиғи Султонназаров Баҳромни сиқувга олади.Улар Турсун Бек Тўразодани порахўрлик ва фирибгарликда айблаб сохта кўрсатма беришлари керак эди.Буни удда қила олмаган манфаатдор идоралар журналистни олиб бораётган иши бўйича маккорлик режасини ўйлаб топиб, Сирдарё вилояти ТМЭК бошлиғи Умарали Назарматовни кўндиришади.Чунки журналистнинг ноутбукини таъмирлаш учун олиб кетаётган уста Саняни кузатиб турган ходимлар уни идорага олиб  бориб, “харч” усулида азобга соладилар.Компьютерда қолиб кетган  мавзуларни топиб олишиб, ҳуқуқ ҳимояисига кимлар мурожаат қилган уларнинг манзилларини аниқлашади.

                    МАСҲАРАБОЗЛАР МАСКАРАДГА ТАКЛИФ ЭТИЛАДИ

Инсон хуқуқлари фаоли Маҳмуд Сулаймонов аҳолидан ногиронликни белгилаш бўйича тушган аризалар билан таништириш, хамда мурожаатларда ёзилган ТМЭК ходимларининг порахўрлиги, пул етиб бормаса ногиронлик комиссиясидан ўтишни йиллаб кутишга тўғри келаётганлиги ҳақидаги важларни аниқлаш учун У.Назарматовнинг ҳузурига боради. Аризаларнинг айримларини матни сақланиб қолган.

1-ариза.  “ Мен Ахмадалиев Алижон 2003 йилда огир юрак инфарктини бошимдан утказганман.Сирдарё вилояти бош тиббий-мехнат эксперт комиссиясининг  хулосасига кура менга, 2007 йил февраль ойида умумий касалликдан 2-гурух ногиронлиги муддатсиз белгиланган.Лекин охирги 2009-2010 йилларда соглигим янада ёмонлашиб, орка курак сохамда кучли огрик пайдо була бошлади.Хатто кейинги пайтларда хаво алмаштириш ва муолажаларни реал олиб бориш максадида Қрим ўлкасига боришга хам мажбур бўлдим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ4161-сонли Фармони ва 2009 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-1252-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли карори 3-иловаси асосида ногиронликни хаққонийлигини аниқлаш юзасидан ўрнатилган тартибда 2010 йил 26 март куни қайта эксперт кўригига таклиф этилдим.Лекин комиссия хукумат қарорларини бажаришда хатоликка йўл куйиб, ногиронлик гурухимни 3-га тушуриб қуйди.Мен бундан мутлақо норозиман. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли қарорининг 6-иловасида тиббий текширишдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гурухи белгиланадиган касалликлар рўйҳати берилган.Унга кўра миокард инфактини бошидан кечирган шахсларда кескин ифодаланган, юрак мушаги анча ўзгарган беморларга тадбиқ этилади.Яъни юқоридаги бандларда санаб ўтилган касалликлар ҳолатида тиббий текширишдан ўтмасдан ногиронлик гурухини белгилашга икки йил мобайнида ногиронни тиббий мехнат эксперт комиссияси кузатувидан кейин йўл қуйилади.Муддатнинг узоклиги даври ушбу функционал етишмовчилик аниқланган пйтдан бошлаб ҳисобланади. Ушбу қонун ногиронларга ҳуқуқ ва эркинликларни рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Республикасининг бошқа барча фуқаролари билан тенг имкониятларни таъминлаш, уларнинг турмуш фаолиятидаги чеклашларни бартараф этиш, ногиронларни тўлақонли ҳаёт кечиришларига, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий турмушида фаол қатнашишларига, шунингдек ўзларининг фуқаролик бурчларини бажаришларига имкон берадиган қулай шарт-шароит яратиш мақсадида давлатнинг ногиронларга оид сиёсатини белгилайди.Мен 5 кадам юрганимдан кейин холсизланиб, совук тер босиб узимдан кетиб колган пайтларим хам буляпти.Сиздан менинг ногиронлик гурухимни қайтадан кўриб чиқиб, 2-гурухга мослаштириб беришда адолатли хулосага келишингизни сурайман”.

Ахмадалиев А. 13 ноябр 2010 йил.

2-Ариза мурожаат қилганлиги учун Сирдарё вилояти ТМЭК ходимлари томонидан ўша пайтда масхара ва эрмак қилинган Афғон уруши жангчиси Воид Юнусовники эди унга жавобан хуқуқ химоячиси қуйидаги мазмунда билдирги ёзади.

Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги

Хузуридаги Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси

Республика Тиббий-Ижтимоий Экспертиза Инспекциясига

 

 

                                                Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Улугбек ДФХУсида

                                               яшовчи Юнусов Воиднинг мурожаатини юбориш хакида

04122010-йил.

 

                                      БИЛДИРИШНОМА  

 

    Маълум булишича, 1964 йилда тугилган Юнусов Вохид Бозорбоевич 1983 йилдан 1985 йилга қадар Афгонистон Демократик Республикасида байналминал жангчи сифатида ўз харбий бурчини ўтаган.Хизмат вазифасини ўташ вақтида бир неча маротаба  ўкдан жароҳат олган ва ҳар йили мунтазам равишда умумий касаллиги бўйича даволаниб келади.Лекин касаллиги буйича ногиронлик белгилаш бўйича ҳеч каерга мурожаат қилмаган.Шунинг учун «Харбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги» қонунига асосан Юнусов Вохид Бозорбоевичга ижтимоий нафақа тайинланмаган. Ногиронларни хар томонлама химоя қилиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги «Ногиронларни ижтимоий химоялаш тўғрисида»ги қонунида мустахкамланган. Ногиронлик пенсияси тайинлаш учун фуқаро белгиланган тартибда ва ваколатли орган томонидан (Тиббий мехнат экспертизаси) 1, 2 ёки 3 гурух ногирони деб топилган бўлиши, тегишли холларда эса кўзда тутилган мехнат стажига эга бўлиши лозим.Ногиронлик пенсияси тайинланишида ногиронлик сабаблари катта аҳамиятга эга.Ногиронлик юз берган вақт, унинг юз бериш сабаблари, ногиронлик гурухи тиббий мехнат экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.Урушда қатнашиш, харбий хизмат вазифасини бажариш, давлат-жамият бурчини бажариш туфайли юз берган ногиронлик холатларига Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ4161-сонли Фармони ва 2009 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-1252-сонли карори ижросини таъминлаш мақсадида, хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли карори 3-иловаси асосида ногиронликни хаққонийлигини аниклаш юзасидан ўрнатилган тартибга асосан мутахассислар томонидан жуда жиддий қаралмокда. Пенсия тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунида, ушбу қонунни рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур хужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда» белгилаб қўйилган.Шунга кура, сиздан Афғон Уруши жангчиси Юнусов Вохид Бозорбоевични соғлиги ёмонлашгани туфайли бундан кейин ижтимоий таъминотга мухтож булиб қолаётганини инобатга олиб, Сирдарё вилояти ТМЭК бошқармаси мутахассислари кўригидан ўтиши учун зарур булган консультатив ёрдамни беришингизни сўраймиз.

 

Илова: Хужжатлар 10 варакда.

Сизга урмат ва эхтиром билан

Халкаро Инсон Хукукларини Химоя Килиш

Кумитаси аъзоси:                  Остонакулов Т.Т. (Турсун Бек Туразода)

 

 

      Мана шу хатлардан кейин Умарали Назарматов худди 2011 йил январ ойида  Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғига ариза ёзган бўлади.У ўз аризасида Турсун Бек Тўразоданинг буйруғи билан Махмуд Сулаймонов 15 000 (ўн беш минг) сўм пул талаб қилганлиги бўйича арз килади.Шу кўргазма билан Сирдарё вилояти ИИБ тергов органи хуқуқ химоячисига Ўзбекистон Респу

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares