Усти ялтироқ ичи қалтироқ

Усти ялтироқ ичи қалтироқЎзга юртдан келган киши кўзига тошкент бинойидай шахар, унинг кўчалари эса текис, кенг, равон, тозадек кўринади. Чунки у Тошкент  марказинигина кўради, маркизий кўчалардан гина юради.

Агар меҳмон Янги обод, Ҳувайдо Қорақамиш, Юнусобод, Шопоиз, Гулистон, Ўрикзор, Салар каби маҳалла, массивлари кўчаларида юриб кўрганда, биринчи олган таассуротидан қайтарди ва ҳавсаласи пир бўларди. Чунки маҳаллалардаги юз фоиз кўчалар ўнқир – чўнқир, минг ямалган асфалтлари кўчиб кетган, ҳамма ёққа қоғоз, латта, банка, бакалашкалару ҳар хил чиқиндилар ташланган. Ташландиқ. Бинолари ҳам файзсиз. Таъмир талаб.

Шаҳарни бир бутун организим деб қарасак, унинг ҳамма ёғи гўзал бўлиши керак. Тошкентда бунга жон куйдирадиган одам борми? Ё мол – дунё йиғиш билан оворами?..

Американинг собиқ машхур призиденти Аврам Линкольн АҚШ бир гўзал уйга қиёс этган. Агар шу бинонинг бирон ерида доғ бўлса, у уй гўзал бўла оладими деган. У шу фикридан келиб чиқиб, оқ танлилар билан  қора танлилар ҳуқуқларини тенг қилган. Тенглик қонуни – буюк қонун. Тошкентнинг ҳам усти, ҳам ичи гўзал бўлсагина тошкентни гўзал ва озода шахар дейиш мумкин.

Ойдин 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares